Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 01 Июн 2017 Кӯришлар: 1603
Печат

 

k ustopiriyonnГонгконг шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича Осиё чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди.

Унда Тожикистон шарафини ҳимоя қилган Комроншоҳ Устопириён 90 килограммгача вазн тоифасидаги спортчилар орасида Осиё чемпиони унвонига мушарраф бўлди.

Қитъанинг 28 давлатидан 242 нафар вакил иштирок этган турнирнинг финалигача юртимиз намояндаси Халқаро дзюдо федерацияси байроғи остида чиқиш қилган Аллихон Ганам, ўзбекистонлик Муҳаммадкарим Хуррамов ва япониялик Шоичиро Муканларни мағлуб этди.

Ҳал қилувчи финал босқичида эса, қозоғистонлик Ислом Бозбоевни доғда қолдирди.

Комроншоҳ Устопириён мамлакат дзюдо тарихида икки карра Осиё чемпиони бўлган ягона спортчидир. У ўтган йили Тошкент шаҳрида ўтказилган «Сариқ қитъа» биринчилигида ҳам ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилган.

 

-----------    Велоспорт    -----------

МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИДАГИ БИРИНЧИ МЕДАЛ

Велосипед пойгаси бўйича Қозоғистонда старт олган "Тур Жетису" халқаро турнири ниҳоясига етди.

Мусобақаларда иштирок этган Суғд вилояти Бўстон шаҳри велоспорт мактаби тарбияланувчиси Далер Севостянов икки - гуруҳ ва шоссе мусобақаларида қатнашиб, 15 хол жамғарди ҳамда мустақиллик даврида спортнинг мазкур тури бўйича биринчи- бронза медалини қўлга киритди.

Халқаро турнир ғолиблиги майдон эгаси Василий Ганжга насиб қилди. Иккинчи ўринни унинг ватандоши Виталий Егай ишғол этди.

Тожикистон Республикаси велоспорт федерацияси вице- президенти Андрей Мироновнинг таъкидлашича, эндигина халқаро спорт майдонига чиққан тожик велопойгачилари учун ушбу кўрсаткич юқори натижа ҳисобланади.

 

-----------    Футбол    -----------

НАВБАТДАГИ БОСҚИЧ ЙЎЛЛАНМАСИ КУРАШИ

"Миллионлар ўйини"- футбол бўйича Тожикистон кубогига эгалик қилиш учун курашлар қизғин давом этмоқда.

Мусобақалар 1/8 финалининг дастлабки учрашувлари ортда қолди.

Ҳисор шаҳрининг "Барқчи" жамоаси ўз майдонида Кўлобнинг "Равшан" клубини қабул қилди.

Ўйин аввалида 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган "энергетиклар" ғалабани сақлаб қолишолмади. Кўлобликлар улар дарвозасига икки жавоб тўпи йўллаб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.

Қолган учрашувлар қуйидаги натижалар билан якун топди: "Вахш"- "Сомон"- 3:2, "Ваҳдат"- "Зарафшон"- 1:0, "Ҳулбук"- "Эсхата"- 0:0, ЦСКА "Памир"- "Панжшер"-0:0, "Регар- ТадАЗ"- "Хўжанд"- 2:3.

Тожикистон кубогининг ўтган мавсумдаги соҳиби "Истиқлол" ва финалчи "Ҳосилот" жамоалари кейинги босқичда курашга қўшилади.

Жавоб ўйинлари 1-2 июн кунлари ўтказилади.

 

=======    Жаҳонда    =======

-----------    Бокс    -----------

"СУПЕРЧЕМПИОН"ЛИК УНВОНИ ЖАНГИ

Англиянинг Шеффелд шаҳрида касбий бокснинг WBA (Халқаро боксчилар ассоциацияси) йўналиши бўйича 76,2 килогарамм вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида "суперчемпион"лик жанги бўлиб ўтди.

Унда Буюк Британия намояндаси Жорж Гроувз ва россиялик Фёдор Чудиновлар рингда ўзаро ҳисоб-китоб қилишди.

Ўн икки раундли муштлашувнинг олтинчи уч дақиқалигида тажрибали Жорж Гроувз ўзига нисбатан анча ёш бўлган рақиби Фёдор Чудиновни техник нокаут ҳолатига туширди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Жорж Гроувз тўртинчи уринишда бу олий унвонга сазовор бўлди.

"Шеффелд Юнайтед" футбол клуби стадионида ўтказилган жангни 28 минг томошабин кузатиб борди.

 

-----------    Футбол    -----------

ЕВРОПА КУБОГИ "МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД"ДА

Стокголм шаҳрида Европа футбол клублари ўртасида иккинчи нуфузга эга бўлган турнир-Европа лигасининг бош соврини соҳибини аниқлаб берувчи учрашув ўтказилди.

Беллашувда Буюк Британиянинг "Манчестер Юнайтед" ва Голландиянинг "Аякс" жамоалари куч синашди.

Учрашувнинг биринчи қисмида англияликларнинг франциялик легионери Пол Погба рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди.

Матчнинг иккинчи қисми ҳам Жозе Моурино шогирдлари устунлигида ўтди. "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Генрих Мхитарян ўз ҳисобига яна битта гол ёзиб қўйди.

Шундай қилиб, 2:0 ҳисобида ёрқин ғалабага эришган "Манчестер Юнайтед" Европа лигаси ғолибига айланди.

 

-----------    Теннис    -----------

СТОСУР ВАТАНДОШИНИ МАҒЛУБ ЭТДИ

Франциянинг Страсбург шаҳрида теннис бўйича соврин фонди 225 минг Америка долларини ташкил қилган халқаро турнир ниҳоясига етди.

Мусобақаларнинг финал босқичида австралиялик Саманта Стосур ўзининг юртдоши, жаҳоннинг еттинчи ракеткаси Даря Гавриловага қарши кортга чиқди.

Икки соату 45 дақиқа давом этган кураш натижасига кўра, 5:7, 6:4, 6:3 ҳисоби қайд этилди ва Саманта Стосур фойдасига ҳал бўлди.

Австралиялик теннисчи 2015 йилда ҳам ушбу турнирда зафар қучган эди.

 

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Кўнгил меҳри

 

Умр йўлдошим марҳума Турсуной Йўлли қизи хотирасига бағишлайман

Сўри ёнига кимдир дон сочиб кетди. Ўн чоғли товуқ қанот қоққанича шамол тўзғитган хазондек оёқлари ерга тегиб-тегмай келди-ю, донга ёпирилди. Товуқлар тумшуғи чангчининг чўпидек, донга кўз илғамас бориб-келарди. Чипор товуқ донга қизғанди, ёнидагисига  хезланиб қўйди.

Муфассал...

Самимият муносабатлар гултожига айланди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг Тожикистонга давлат ташрифи ҳамда олиймақом меҳмоннинг самимият билан дўстона кутиб олиниши Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари муносабатлари тарихида зарҳал ҳарфлар билан битилади, десак муболаға бўлмайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2334749

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9257273
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2476
2464
2476
9230719
30288
109364
9257273

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.216
Бугун: 09-03-2026 21:04:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015