Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 18 Май 2017 Кӯришлар: 1615
Печат

 

hujand-hosilotОлий лига  жамоалари ўртасида Тожикистон XXVI чемпионатининг 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнинг асосий ўйини Фархор ноҳиясининг марказий стадионида жараён олди. Унда ўтган мавсумнинг кумуш медали ва Суперкубоги эгаси "Ҳосилот" ва мамлакатнинг амалдаги чемпиони, пойтахтнинг "Истиқлол" жамоалари майдонга тушди.

Учрашув тенг курашлар асосида ўтди. Гарчи томонлар рақиблари дарвозасини забт этиш учун бир қатор имкониятларга эга бўлсалар-да, улардан фойдалана олишмади. Шундай қилиб, 0:0 кўринишдаги дуранг ҳисобда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.

Яна бир қизиқарли ўйин Турсунзода шаҳридаги "ТалКО-арена"да ўтказилди. Унда "Регар-ТадАЗ" клуби Тожикистон Мудофаа вазирлигининг ЦСКА "Памир" жамоасини қабул қилди.

Кескин курашлар асосида кечган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида захира ўриндиғидан майдонга тушган Асқар Равшанов киритган ягона гол мезбонларнинг ғалабасини таъминлади.

Турнинг қолган ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди: "Панжшер"-"Хўжанд" - 0:5, "Барқчи" - ЦСКА "Памир" - 0:0.

Кези келганда шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, "Осиё футбол конфедерацияси-2017" турнирида Тожикистон шарафини ҳимоя қилаётган ягона жамоа, мамлакатнинг чемпиони, Душанбенинг "Истиқлол" жамоаси саралаш мусобақаларининг "D" гуруҳида тўп сурмоқда. Пойтахтликлар тўрт имкониятдан 10 очко тўплаб, гуруҳда пешқадамлик қилмоқдалар.

Газетамиз чопга тайёрланаётган бир пайтда юртдошларимиз Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида саралаш босқичининг 5-турида "Дордой" жамоасига қарши "яшил майдон"га тушдилар. Агар истиқлолчилар бу учрашувда ғалаба қозонишса, турнирнинг финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи йўлланма сари яна бир ишончли қадам ташлайдилар.

 

======    Жаҳонда    ======

----------    Бокс    ----------

"ЎЗБЕК ЙЎЛБАРСЛАРИ" ҒАЛАБАСИ

Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрида жамоалар ўртасида Жаҳон бокс лигаси турнири саралаш жараёнининг навбатдаги беллашуви ташкиллаштирилди.

Унда Ўзбекистоннинг "Uzbek Tigers" ва Кубанинг "Cuba Domadores" жамоаларининг чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилишди.

Кескин муштлашувларга бой бўлган жанглар натижасига кўра, ринг эгалари - ўзбекистонлик спортчилар 3:2 ҳисобида устунликка эришдилар.

Иқболжон Холдоров (64 килограмм) ва Санжар Турсунов (91 килограмм)лар рақибларига имкониятни бой берган бўлсалар, Ҳасанбой Дўсматов (49 килограмм), Исроил Мадримов (56 килограмм), Муроджон Аҳмадалиев (75 килограмм)лар зафар қучдилар.

Жавоб беллашуви эртага, яъни 19 апрел куни Куба Республикаси бош шаҳри Гаванада йўлга қўйилади.

 

---------    Футбол    ---------

ЕВРОПА ТУРНИРЛАРИ ФИНАЛЧИЛАРИ

Клублар ўртасидаги энг нуфузли турнир-Чемпионлар лигасининг финалчи жамоалари аниқ бўлди.

Биринчи йўлланмани жаҳоннинг кучли клублари сирасига кирган Мадриднинг "Реал" (Испания) жамоаси қўлга киритди.

Зайниддин Зидан шогирдлари икки ўйин натижасига кўра, ўз ҳамшаҳарлари "Атлетико" клуби футболчиларини 4:2 ҳисобида доғда қолдирдилар.

Иккинчи йўлланма Турин шаҳрининг "Ювентус" (Италия) жамоасига насиб этди. Туринликлар дастлабки ва жавоб ўйинларида Франциянинг "Монако" клуби дарвозасини тўрт бор аниқ нишонга олиб, ўз дарвозалари тўридан битта тўп олиб чиқишди.

Ҳал қилувчи финал босқичининг "Реал" ва "Ювентус" жамоалари жуфтлигида бўлиб ўтадиган матчи муддати 3 июн кунига белгиланган.

Шунингдек, Буюк Британиянинг "Манчестр Юнайтед" ҳамда Голландиянинг "Аякс" клублари Европа лигаси финал босқичида иштирок этувчи жамоаларга айланди.

Англияликлар ярим финал босқичида Испаниянинг "Селта", голландияликлар эса, Франциянинг "Лион" жамоаларини ҳал қилувчи босқичда қатнашишдан маҳрум қилди.

 

ҚИСҚА САТРЛАРДА

Германиянинг Кёлн ва Франциянинг Париж шаҳарларида шайбали хоккей бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари қизғин давом этмоқда.

Гуруҳ босқичи якунланиб, «А» ва «В» гуруҳлари жадвалларида пешқадамлик қилган қуйидаги жамоалар жуфтлиги чорак финалда тўқнаш келади: Россия-Чехия, АҚШ-Финляндия, Швеция-Швейцария, Канада-Германия.

***

Москва шаҳрининг "Спартак" клуби Премер-лига мусобақалари тугашига уч тур қолганида, муддатидан илгари Россия чемпиони унвонига эгалик қилди.

Янги мавсумда москваликлар тўғридан-тўғри Чемпионлар лигаси турнирида иштирок этишади.

***

Англия Премер-лигасининг ғолиби ҳам белгиланган фурсатдан илгари аниқланди.

Лондоннинг "Челси" жамоаси ҳам турнир жадвалида уни таъқиб этиб келаётган клубларга нисбатан анча илгарилаб, "Туманли албион" чемпионатида ғолиб чиқди.

 

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Дўстлик – илоҳий муҳаббат дебочаси

 

Дўст дўстдир қилмиши билан,

Дўст эмас дўстингман дейиши билан.

Яхши дўст айбингни мисоли кўзгу,

Юзингга рўбарў, очиқ айтади.

Ёмони тароқдек минг тили билан,

Муфассал...

Сувнинг ҳар бир қатраси азиз…

 

Ҳаётда бирор нарсанинг жуда муҳимлигини англатмоқчи бўлсак: «Сув ва ҳаводек зарур», - деган иборани ишлатамиз. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, одам учун ҳаво қанчалик зарур бўлса, сувнинг аҳамияти ҳам шунча. Сув – ҳаёт манбаи, деб бекорга айтилмаган. Сув бўлмаса, инсоният, ҳайвоноту наботот учун ҳаёт йўқ.

Бугунги кунда тоза ичимлик суви танқислиги халқаро муаммолардан бирига айланган. Айни пайтда бутун дунё бўйлаб 2,2 миллиард киши хавфсиз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2517794

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9984964
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
846
3323
4169
9960827
20934
100591
9984964

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 08-09-2026 07:13:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015