Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 08 Июн 2018 Кӯришлар: 2358
Печат

 

yordam 2018Суғд вилоятида яшаётган 7600та камтаъминланган оилага, қаровчисиз яшаётган кишилар ва ногиронларга моддий ёрдам кўрсатилди. Мазкур кўмак Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Рамазон ойида муҳтож инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш борасидаги кўрсатма ва топшириқлари асосида амалга оширилди.

Биргина Бобожон Ғафуров ноҳиясида 925та, Панжакентда 920та, Истаравшанда 908та камтаъминланган оила ва муҳтож кишиларга моддий ёрдам берилди. Жумладан, муҳтож инсонларга ун, мой, шакар, гуруч каби кундалик турмуш учун зарур маҳсулотлар тақсимланди.

 

«Қайғурма, сенинг ғамхўринг бор!»

Умумтаълим муассасаларида ёзги таътил вақти яқинлашар экан, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи бошқа ўғил-қизлар қаторида етим ва қаровчисиз болалар, камтаъминланган оилалар фарзандларининг ёз фаслини кўнгилли ўтказишлари учун чора-тадбирлар кўрмоқда.

«Қайғурма, сенинг ғамхўринг бор!» Бу гапларни эшитган муҳтож болаларнинг кўнгли кўтарилди. Улар эса, оз эмас – 1000 нафардан ортиқ етим ва қаровчисиз бола, шунингдек, 7600та камтаъминланган оила фарзандлари ёзги лагер-жамлоқларда текинга дам олишади.

Айни бир пайтда, бошқа болаларнинг ҳам таътили хуш ўтиши учун режалар тузилмоқда. Бу йил 75 минг нафар бола шаҳар ташқарисидаги, мактаблар қошидаги, спорт-соғломлаштириш лагерларида ҳордиқ чиқаришади.

 

Тоза ичимлик сув таъминоти

Ашт ноҳиясидаги Меҳробод жамоатида яшайдиган 8000 минг нафар аҳоли тоза ичимлик сув билан таъминланади. Бу мақсадда «Меҳробод жамоати аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш» лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органида бўлиб ўтган йиғилишда сўзлаган «Қишлоқ аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш ва санитария, Фарғона водийси, Тожикистон» лойиҳаси директори жаноб Оливер Норманд меҳрободликларни ичимлик сув билан таъминлашнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

Меҳрободда ичимлик сув масаласи муаммоси узоқ йиллардан буён мавжуд. Ерости сувининг шўрланиши натижасида, бу муаммо кучайганди. Янги лойиҳа амалга ошгач, меҳрободликлар олисдан ичимлик сув ташиш ташвишидан қутулишади. Шу билан бирга аҳоли саломатлиги яхшиланиши кўзда тутилган.

Меҳрободликлар янги лойиҳани амалга оширишда фаол иштирок этишларини билдиришди. Бу лойиҳа учун сарфланадиган маблағнинг 60 фоизи халқаро ташкилотлар томонидан ажратилади. 40 фоиз маблағ эса, аҳоли зиммасига тушади.

 

Энг яхши ихтиро учун мукофот

Вилоят ёшлари орасида энг яхши ихтиро ва янгилик учун танлов эълон қилинди. Унинг ғолиблари 2 минг сомонийдан 7 минг сомонийгача мукофотпули билан тақдирланадилар. Бу борада вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг қарори эълон қилинди.

Танлов июн ойида бошланиб, ноябргача давом этади. Танлов ташкилотчиларининг билдиришларича, бу тадбир ёшлар орасида ихтирочилик йўлида ташаббускорликни кучайтириш, илм, ишлаб чиқаришда янги истеъдодларни топиш, йигит-қизлар ғайрат-шижоатини мамлакат тараққиёти учун изланишларга қаратиш мақсадида ўтказилмоқда.

Танлов қатнашчилари дастурлаш ва ахборот, дизайн ва меъморлик, қурилиш, экология, геология, машинасозлик жиҳозлари, металлургия, замонавий технология, табиатшунослик фани каби соҳаларда билим ва кучларини синаб кўрадилар.

 

Болакайларнинг «Орзу дунёси»

Хўжанд шаҳрида яна бир мактабгача таълим муассасаси очилди. «Жаҳони орзу», деб аталган янги муассаса тадбиркор Фарангис Исмоилова томонидан бунёд этилди.

Болакайларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилган замонавий муассаса 80 нафар кичкинтой учун мўлжалланган. «Жаҳони орзу» 20 нафар кишини иш билан таъминлайди.

Фарангис Исмоилова муассаса очилиш маросимида сўзлар экан, янги муассасага энг тажрибали ва маҳоратли тарбиячилар танлаб олинганини айтди.

Хўжанд шаҳар раиси матбуот марказидан хабар беришларича, вилоят марказида мактабгача болалар муассасалари сони 42тага етган. Улардан 10таси хусусий муассасалардир.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси халқаро симпозиумда иштирок этди

22 октябр куни Миллий кутубхонада Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Қадимги маданият бўйича тадқиқот: кечадан бугунгача» халқаро илмий симпозиумда иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Унинг ишида мамлакат зиёлилари ва хорижий мамлакатлардан меҳмонлар – халқаро симпозиум иштирокчилари қатнашишди.

Муфассал...

Умуртқа поғонаси чуррасини даволаса бўлади

 

Рўдакий ноҳиясида улғайган ва талабалик йиллариданоқ шифокорлик касбига меҳр қўйган Раҳимжон Муродов 1995 йили Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳини битирди. Интернатурани ва илк иш фаолиятини Тожикистон Республикаси миллий тиббиёт маркази беморхонасининг асаб жарроҳлиги бўлимида бошлади. Бўлғуси тиб олими тинимсиз изланишлари, билимга чанқоқлиги ҳамда илмий иш олиб бориши натижасида, 2015 йили Қирғизистон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2421750

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9669155
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2917
3969
14546
9632917
36238
132053
9669155

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.102
Бугун: 11-06-2026 17:55:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015