Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 05 Май 2017 Кӯришлар: 2098
Печат

 

alisher gulov 2017«Сеҳрли диёр» - Америка Қўшма Штатларининг Дервер шаҳрида таэквондонинг WTF (Бутунжаҳон таэквондо федерацияси) йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Унда дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган 315 нафардан ортиқ спортчи ўзаро ғолиблик учун кураш олиб борди.

Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, гиламга чиққан Алишер Гулов (80 кг) олтин, Шаҳриёр Каримов (80 кг), Далер Латипов (58 кг)лар кумуш ва Хусрав Ғиёсов 68 килограмм вазн тоифасида бронза медалларига сазовор бўлишди. 

Умумжамоа ҳисобида эса, юртдошларимиз ғолиблик шоҳсупасининг фахрли биринчи поғонасига кўтарилдилар.

Яккакурашнинг мазкур тури бўйича Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Комил Латипов шогирдлари Американинг Колорада штатида машғулот олиб боришади.

 

----------    Футбол    ----------

ИККИНЧИ ДАВРА БОШЛАНДИ

Футбол бўйича олий лига жамоалари ўртасида ўтказилаётган Тожикистон XXVI чемпионатининг иккинчи даврасига старт берилди.

Иккинчи давранинг дастлабки учрашувида Ҳисор шаҳрининг «Барқчи» ва Жалолиддин Балхий ноҳиясининг «Панжшер» жамоалари майдонга тушди.

Ўйин тақдирини учрашувнинг 64-дақиқасида меҳмонлар сардори Абдухалил Боронов киритган ягона гол ҳал қилди.

Ҳакам томонидан белгиланган 11 метрлик жарима тўпини дарвоза тўрига аниқ йўллаб, жамоаси ғалабасини таъминлади.

Саккизинчи турнинг қолган ўйинлари қуйидаги натижалар билан якун топди: «Регар-ТадАЗ»-«Хўжанд»-2:1, «Ҳосилот»-ЦСКА «Памир»-0:4.

Биринчи давра якунига кўра, олти имкониятдан 16 очко тўплаган истиқлолчилар турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқдалар.

Пойтахтнинг «Истиқлол» жамоаси «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2017» турнирида иштирок этаётгани боис, «Вахш»-«Истиқлол» учрашуви 30 апрелдан 2 июлга кўчирилди.

 

 =======    Жаҳонда    =======

----------    Бокс    ----------

АФСОНАВИЙ КЛИЧКО ЕНГИЛДИ

Англия пойтахти - Лондон шаҳридаги «Уэмбли» стадионида касбий бокснинг IBF (Халқаро боксчилар федерацияси) йўналиши бўйича ўта оғир вазнли спортчилар ўртасида чемпионлик жанги ўтказилди.

Унда амалдаги жаҳон чемпиони, буюк британиялик Энтони Жошуа ва украиналик, собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличколар рингга чиқишди.

Жанг тенг кучлар асосида бошланди. Аммо ринг эгаси аста-секин устунликни ўз томонига оғдириб олди.

Муштлашув тугашига бир раунд қолганида, яъни ўн биринчи уч дақиқаликда Энтони Жошуа ўзига нисбатан ёши катта бўлган рақибини биратўла уч марта нокдаун ҳолатига туширди.

Сўнгги мартасида ҳакам жангни муддатидан илгари тўхтатди.

Британиялик чарм қўлқоп устаси унвонини ҳимоя қилиш билан бирга, вакант (бўш) бўлган WBA(Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси) ва IBO(Халқаро боксчилар ташкилоти) йўналишлари бўйича чемпионлик камарларига ҳам эришди.

 

----------    Футбол    ----------

«КОНФЕДЕРАЦИЯЛАР КУБОГИ-2017» ҲАКАМЛАРИ

Маълумки, жорий йилнинг июн ойида Россия Федерациясида футбол бўйича ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси)нинг «Қитъалараро кубок-2017» турнири ўтказилади.

Мусобақа ташкилотчилари тарқатган маълумотларга кўра, турнир жараёнида дунёнинг бешта конфедерациясидан таклиф этилган ҳакамлар бригадаси хизматидан фойдаланилади.

Уларни қуйидаги бош ҳакамлар бошқаришади: Фаҳад Ал-Мардасий (Саудия Арабистони), Алиризо Фағоний (Эрон Ислом Республикаси), Бакари Гассама (Гамбия), Вилям Гейгер (АҚШ), Нестор Питана (Аргентина), Вилмар Ролдон (Колумбия), Милорад Мажич (Сербия), Жанлука Рокки (Италия) ва Дамир Сколина (Словения).

 

«БАВАРИЯ» - ГЕРМАНИЯ ЧЕМПИОНИ

Германия Бундеслигасининг янги ғолиби номи муддатидан илгари аниқ бўлди.

Чемпионатнинг 31-турида «Волфсбург» жамоасини йирик-6:0 ҳисобида мағлуб этиб, жамғарилган очколар сонини 73тага етказган «Бавария» клуби футболчилари мамлакат чемпиони бўлишди. Бу уларнинг ўз тарихидаги 27-чемпионлик унвонидир.

Жамоа раҳбариятининг фикрича, бу мавсум улар учун омадсиз келди. Гарчи клуб биринчиликни эгаллаган бўлса-да, Германия кубоги ва Европа миқёсидаги Чемпионлар лигаси сингари нуфузли мусобақаларда муваффақиятга эриша олмади.

«Халқ овози» спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ҲИНДИСТОН БОШ ВАЗИРИНИНГ ЮРТИМИЗГА ТАШРИФИ

 

13 июл куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Миллат қасри ёнида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини қабул қилди.

Учрашув маросими бошланишидан аввал икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Муфассал...

Паём – янги илҳом бахш этди

 

Мен Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг янги Паёмини қизиқиш ва ўта қониқиш билан ўқиб чиқдим. Бир неча кун давомида мазкур Паём таъсирида юриб, таассуротларимни ҳамкасбларим, дўстларим, танишларим билан ўртоқлашдим. Уларнинг ҳаммаси ҳам мен каби  Президент Паёми ўзларига янги куч-ғайрат, илҳом бағишлаганини айтишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2564964

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10137395
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2366
3465
17866
10082592
34488
138877
10137395

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 09-10-2026 14:53:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015