Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 01 Феврал 2018 Кӯришлар: 2661
Печат

 

q tolibov 2018- Фосилавий таълим хориж тажрибасида синалган усул ҳисобланади, - деди Тожикистон Давлат тижорат университети проректори Қобилжон Толибов олийгоҳнинг ярим йиллик фаолияти якунига бағишланган матбуот конференциясида. – Жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланган мустақил Тожикистонимизда ҳам таълимнинг бу усулини қўллаш давр талабига айланиб бормоқда. Албатта, анъанавий таълим усулидан фосилавий тарзда

таълим олишнинг ўзига хос афзалликлари талайгина эканлигини таъкидлаш ўринлидир. Энг аввало, таълимнинг бу усулида талаба ишлаб чиқаришдан ажралмайди, унинг вақти тежалади. Энг асосийси, талаба замонавий техника ва ахборот технологиялари билан муомала қилишни чуқур ўрганмоғи лозим бўлади. Олийгоҳда бундай шароит муҳайё этилган.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг фосилавий таълимга ўтиш тўғрисидаги кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этиб, айни пайтда, олийгоҳимизнинг 102 нафар талабаси мазкур таълим тартиби асосида таҳсил олмоқда. Шуни ҳам қайд этиб ўтиш ўринлики, фосилавий таълим тартиби сиртдан ўқишдан афзалдир. Зеро, сиртдан ўқийдиган талаба олти ойда фақат 20 кун таълим билан қамраб олинса, фосилавий тартибда ўқийдиган талаба доимий равишда таҳсил жараёнида бўлади. Таълимнинг бу тартиби билан ўқийдиган талаба интернет орқали бевосита имтиҳон топшириши зарур бўлади. Бу усулнинг яна бир афзал томони имтиҳонларнинг шаффоф ўтишидадир.

Олийгоҳ проректорининг таъкидлашича, таълимнинг бу усули кейинги пайтлар кўпчилик ёшларимиз учун ҳаётий заруратга айланган меҳнат муҳожирлиги даврида жуда ҳам қулайдир. Зеро, талаба қаерда бўлишидан қатъий назар, таҳсилини давом эттира олади ва олийгоҳда маълумот олганлиги ҳақида диплом соҳиби бўлади.

Журналистлар томонидан мамлакатимизнинг чекка ва тоғли минтақаларида интернет алоқаси сустлиги, қолаверса, маҳаллалардаги ёшларнинг замонавий технологиялардан унчалик хабардор эмасликлари юртимизда таълимнинг бу усулини жорий этиш қанчалик мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақида берилган саволга олийгоҳ проректори қуйидагича жавоб қайтарди:

- Албатта, ўлкамизнинг чекка минтақаларида шундай муаммолар мавжудлигини инкор этолмаймиз. Лекин бизнинг даврдан орқада қолишга ҳаққимиз йўқ. Тараққиёт бизни истасак-истамасак ҳам ўз жараёнига тортади. Шунинг учун ҳам, талабанинг маблағи, қимматбаҳо вақтини сарфлаш, тирикчилиги учун меҳнат жараёнидан ажралмай маълумот олишига имкон берадиган фосилавий таълим усули вақти келиб, энг долзарб йўналишга айланишига, шубҳа йўқ. Ҳар қандай янгилик ҳам бошланишида мураккаб кўринса-да, секин-аста унинг қулайликлари эски нарсанинг орадан кўтарилишига олиб келган. Бу йўналишда олийгоҳимизда илк қадамлар қўйилмоқда, ишончим комилки, вақт ўтиши билан кўплаб талабалар таълимнинг фосилавий усулини танлашади.

Матбуот конференциясида қайд этилишча, Тожикистон Давлат тижорат университети мамлакатимиз олийгоҳлари орасида биринчилардан бўлиб, 2005 йилда таълимнинг кредит усулини жорий этган. Айни пайтда, олийгоҳда кундузги, сиртдан ўқишда фосилавий таълим усуллари амал қилади. Шунингдек, университет қошида магистратура, аспирантура ва докторантура бўлимлари фаолият юритади. Университетнинг 4 факултетида тайёрланаётган бакалаврлар таҳсил муддати 4 йил, сиртдан ўқийдиганлар беш йил таҳсилдан сўнг, олий маълумот тўғрисида диплом олишади, фосилавий таълим усулида ўқийдиган талабалар учун таҳсил муддати – 4 йил.

Айни пайтда, ТДТУда 5225 нафар талаба ўқийди. Уларнинг 1153 нафарини қизлар ташкил этади. Жумладан, 2819 нафар талаба кундузги таълим билан қамраб олинган. Кундузги таълимда ўқийдиган қизлар 483 нафарни ташкил этади. Олийгоҳнинг сиртқи бўлими талабалари сони 2126 нафардир. Жумладан, 601 нафар қиз бола сиртдан таҳсил олади. Фосилавий таълим бўлимида, юқорида қайд қилиб ўтганимиздек, 102 нафар талаба таҳсил олади, уларнинг 32 нафари қизлардир. Магистратура бўлимида эса, 178 нафар талаба бўлиб, 37 нафар қиз магистрлик унвони олишга бел боғлаган.

Умуман, ТДТУ таълимнинг замонавий усулларидан кенг фойдаланилиши матбуот конференцияси иштирокчиларига берилган маълумотлардан яққол кўзга ташланади.

Бундан ташқари, журналистлар ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга олийгоҳ проректори, факултетлар деканлари ҳамда профессору ўқитувчилар томонидан атрофлича жавоблар олишди.

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

ИЗТИРОБ

 

Ушбу сатрлар танишим, такси ҳайдовчиси Раимжоннинг таклифига кўра, оқ қоғоз бетига жо бўлди. Кейинги пайтларда матбуот саҳифаларида чин севгини улуғловчи, дўстликни тараннум этгувчи мақолалар камайиб кетаётганлигини айтди.

Мен Раимжоннинг айтган сўзлари хусусида кўп ўйладим. Шу ҳақда ёзмасам, гўё ўзимни гуноҳкордек ҳис қилдим.

Хизмат юзасидан кўпгина жойларда бўлишга тўғри келади. Бир куни менга дарвишнамо киши ўз дарду ҳасратини айтиб қолди.

Муфассал...

Санъатнинг сеҳрли кучи

 

Яқинда Озарбайжон Республикасининг пойтахти – Боку шаҳрида “Муғом олами” V халқаро мақом фестивал-танлови бўлиб ўтди. Бундан роппа-роса ўн йил муқаддам ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган озар мақоми ихлосмандларини бир жойга жамлаган бу йилги фестивалда мумтоз қўшиқларнинг моҳир ижрочиси, юртдошимиз Сардор Солиев ҳам қатнашиб, фахрли иккинчи ўринни олишга муваффақ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2391148

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9538284
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
593
3877
593
9511390
37420
140751
9538284

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.201
Бугун: 11-05-2026 05:53:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015