Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 18 Март 2017 Кӯришлар: 1940
Печат

 

fifa 2017Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) март ойи учун жаҳон терма жамоаларининг янгиланган рейтинг рўйхатини эълон қилди.

Унинг натижасига кўра, Тожикистон миллий терма жамоаси жамғарган 231 очкоси билан аввалги 133-ўрнини сақлаб қолди.

Осиё футбол конфедерациясига аъзо давлатлар ўртасида эса, ҳамон 20-ўринда бормоқда.

Тожикистон термаси кейинги бир ой бадалида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмади, аммо март ойининг охиригача ФИФА рейтинги учун хол ишлаш имконияти бўлган иккита учрашувда қатнашади.

Уларнинг биринчисида, 23 март куни Баҳрайнга қарши бўладиган ўртоқлик беллашуви синовидан ўтади.

Иккинчи ўйин эса, «Осиё кубоги-2019» турнирининг гуруҳ босқичи саралаш доирасида 28 мартда Яман терма жамоасига қарши кечади.

Навбатдаги рейтинг рўйхати жорий йилнинг 6 апрелида эълон қилинади.

«ХЎЖАНД»НИНГ ИЛК ҒАЛАБАСИ

Футбол бўйича олий лига жамоалари ўртасида старт берилган Тожикистон XXVI чемпионатининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Қўрғонтепанинг «Вахш» жамоасини қабул қилган Хўжанд шаҳрининг «Хўжанд» клуби янги мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 33 ва 66-дақиқаларида Дилшод Бозоров ва Даврон Тўхтасуновлар томонидан киритилган голлар Сир соҳили тўптепарларининг ютуғига асос бўлди.

Ҳисорда «Барқчи» клубининг меҳмони бўлган Турсунзода шаҳрининг «Регар-ТадАЗ» жамоаси кичик - 0:1 ҳисобида мезбонларни доғда қолдирди ва мавсумдаги дастлабки 3 очкога эга бўлди. Ягона голга Фируз Раҳматов муаллифлик қилди.

Хатлон дербиси - «Панжшер» ва «Ҳосилот» жамоалари ўртасидаги матч 0:3 ҳисобида якун топди.

ЦСКА «Памир» ва «Истиқлол» жуфтлиги ўйини амалдаги чемпионнинг «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2017» турнирининг саралаш босқичида иштирок этаётгани сабабли, бошқа муддатга кўчирилди.

---------    Дзюдо    ---------

ЕВРОПАНИНГ КУМУШ МЕДАЛИ

Туркиянинг Анталия шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича кадетлар (ҳарбий ўқув юртлари талабалари) ўртасида Европа кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Унда Тожикистон шарафини ҳимоя қилиб, 81 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Жаҳонгир Мажидов турнирнинг кумуш медалига сазовор бўлди.

Жаҳонгир финал босқичигача Қирғизистон, Қозоғистон ва Украина давлатлари вакиллари устидан ғалаба қозонди.

Аммо ҳал қилувчи финал беллашувида майдон эгаси, Мерт Сисманларга имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Жаҳонгир Мажидов айни пайтда 81 килограмм вазн тоифасидаги кадет дзюдочилар ўртасида жаҳон рейтингини бошқариб бормоқда.

Европа кубоги турнирида қитъанинг 18 мамлакатидан 362 нафар курашчи иштирок этди.

 

======    Жаҳонда    ======

---------    Бокс    ---------

«ЎЗБЕК ЙЎЛБАРСЛАРИ» «CHINA DRAGONS»ГА ҚАРШИ

Терма жамоалар ўртасида Бутунжаҳон бокс серияси (WBS) туркумидаги мусобақалар давом этмоқда.

Навбатдаги тур учрашувлари доирасида «Uzbek Tigers» жамоаси «Хитой аждарлари»ни қабул қилади.

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабидан маълум қилишларича, 52, 60, 69, 81, +91 килограмм вазн тоифаларидаги боксчилардан тузилган «Uzbek Tigers» таркибига қуйидаги чарм қўлқоп усталари киритилган: Аброржон Қодиров, Муроджон Аҳмадалиев, Шаҳром Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев, Баҳодир Жалолов.

Қайд этиш лозимки, «Ўзбек йўлбарслари» жамоаси Қозоғистоннинг «Astana Arlans»сига қарши, айнан, шу таркибда рингга кўтарилган эди. 

---------    Теннис    ---------

ҒОЛИБ – РОССИЯ НАМОЯНДАСИ

Бразилияда катта теннис бўйича аёллар ўртасида нуфузли халқаро мусобақага якун ясалди.

Унда Бутунжаҳон теннисчилар ассоциацияси (WTA) рейтингида 93-ўринни ишғол қилиб турган россиялик Ирина Хромачёванинг қўли баланд келди.

Россия Федерацияси намояндаси ҳал қилувчи финал учрашувида бразилиялик Лаура Пигасси устидан 6:2, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Ирина Хромачёванинг бир соату 25 дақиқа давом этган беллашув натижасига кўра, эгалик қилган соврини фаолиятидаги 14-мукофотдир.

---------    Баскетбол    ---------

БОШ МУРАББИЙ ИСТЕЪФОСИ

Грециянинг машҳур АЕК баскетбол клуби маъмурияти жамоанинг бош мураббийси, словениялик Юзе Здовцни истеъфога чиқарди.

Бундай қарорга келинишига асос дея, жамоанинг Чемпионлар лигаси турниридаги қониқарсиз чиқиши кўрсатилмоқда.

Юзе Здовц илгари 2011-2013 йилларда Петербургнинг «Спартак», 2013-2015 йилларда Туркиянинг «Газиантеп», шунингдек, КРКА, «Сплит», «Ираклис», «Олимпия», «Босна» жамоаларини ҳам бошқарган.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

«Лола сайли» айёмида гулларга бурканди пойтахт

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон    Президенти   муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ободончилик ва бунёдкорлик ҳақидаги кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этиш, Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш тадбирлари доирасида мамлакатимизнинг барча гўшаларида «Лола сайли» тадбирлари ўтказилди. Айниқса, мамлакатимиз пойтахти – Душанбе шаҳри бу айёмда гулларга бурканди,

Муфассал...

«Иссиқ-совуқ» қилиб келган бўлма яна…

 

Ҳар бир ота-она фарзандларини уйлантириш ёки узатиш чоғида ёшларнинг яхши яшаб кетишлари, биргаликда қўша қаришларини орзу қилади. «Синалмаган отнинг сиртидан ўтма»,- деган мақол бежизга айтилмаган. Бирор оила билан қуда-андачилик ришталарини боғлашни ният қилган кишилар, албатта, уларнинг етти пуштигача суриштиришади. «Ота-онаси ким? Оиласи бизга тўғри келадими?»- каби бир қатор саволларга жавоб топилгачгина, совчиликка отланадилар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2572925

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10168403
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
508
3756
16988
10119529
65496
138877
10168403

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.233
Бугун: 16-10-2026 03:34:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015