Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Феврал 2018 Кӯришлар: 1964
Печат

 

 er va yy1(Давоми. Бошланиши олдинги сонларда)

2017 йилнинг 30 августидан 5 сентябригача Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон давлат ташрифи ва БРИКСга аъзо давлатлар бошлиқларининг тўққизинчи мажлисида иштирок этиш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Пекин, Сямен шаҳарлари ва Синцзян-Уйғур мухтор районида бўлди.

Давлат бошлиқлари  Эмомали Раҳмон ва Си Цзинпин, чунончи, ҳар икки томон расмий ҳайъатлари иштирокидаги Тожикистон ва Хитой олий даражадаги музокаралари 31 август куни бўлиб ўтиб, ҳамкорлик масалалари кенг мажмуи кўриб чиқилганидан кейин, давлатлар бошлиқлари иштирокида ҳамкорлик тўғрисида 13та янги ҳужжат имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой Халқ Республикаси Тожикистон Республикасининг стратегик шериги бўлиб, Хитой давлати билан дўстона алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш Тожикистон ташқи сиёсатининг истиқболли йўналишларидан ҳисобланади. Икки давлат меъёрий-ҳуқуқий базасини 200дан зиёд икки томонлама ҳужжат ташкил этади.

Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Хитойнинг бир қатор олиймақом намояндалари билан фойдали мулоқотлар ўтказиб, улар натижаси бўйича ҳам ҳамкорлик тўғрисида янги ҳужжатлар имзоланди. Зикр этиш ўринлики, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг давлат ташрифи доирасида, умуман, 24та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.

2017 йилнинг 1 сентябрида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Синхуа университети ўқитувчилари ва студентлари, шунингдек, Хитойнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган тожикистонлик студентлар билан учрашуви чоғида Тожикистон Миллий университети ва Синхуа университети ўртасида ҳамкорликка доир ўзаро тушуниш меморандуми имзоланиб, шу ерда Давлат бошлиғи Тожикистон-Хитой дўстлигу ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва кенгайтириш, илмий ҳамкорликларни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун "Иқтисод соҳаси фахрий профессори" унвони билан тақдирланди.

3 сентябр куни Пекин шаҳрида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон ва Хитой иқтисодий-сармоядорлик форуми ҳамда 5 сентябр куни Сямен шаҳрида ривожланаётган мамлакатлар ва БРИКСга аъзо давлатлар диалогида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Олий даражадаги форум доирасида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокчи давлатлар раҳбарлари, жумладан, Таиланд Қироллиги Бош вазири Прают Чан-Оча, Жанубий Африка Республикаси Президенти Жейкоб Зума, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Бразилия Президенти Мишел Темер, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Мексика Қўшма Штатлари Президенти Энрике Пеня Нето ва Гвинея Президенти Алфа Конде билан икки томонлама ҳамкорликларни келгусида ривожлантиришга доир самимий ва дўстона мулоқотлар ўтказди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон давлатлар бошлиқлари билан ушбу фойдали мулоқотлар чоғида сиёсий, иқтисодий, савдо, маданий-гуманитар, илму маориф, саноат, қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликларни кенгайтириш, чунончи, диққат марказида бўлган бошқа масалаларни кўриб чиқишди.

2017 йилнинг 17 сентябрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бешинчи Осиё ўйинлари очилиши маросимида иштирок этиш чоғида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусейн, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан мулоқот ўтказди.

18-21 сентябр кунлари Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Америка Қўшма Штатларининг Ню-Йорк шаҳрида иш сафари билан бўлиб, у ерда «2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги татбиқи йўлида" мавзусидаги олий даражадаги тадбирлар  ҳамда БМТ Бош ассамблеяси 72-сессияси умумий музокаралари ва сув масалалари бўйича Олий даражадаги панел 4-мажлисида иштирок этди ҳамда нутқ сўзлади.

Аксарияти Тожикистон томони ташаббуси билан йўлга қўйилган бу тадбирларда иштирок чоғида Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури директори Ахим Штайнер, Канада Бош вазири Жастин Трюдо, Америка Қўшма Штатлари тадбиркорлик доираси, "Женерал-Электрик" компаниясининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги президенти ўринбосари-ижроия директори Роналд Поллетт билан мулоқот ўтказди.

2017 йилнинг 10 октябрида Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига иш сафари чоғида Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари бошлиқлари Кенгаши мажлисида иштирок этиш доирасида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан фойдали мулоқот ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар бошлиқлари Кенгаши навбатдаги мажлисида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва фаолиятнинг бошқа муҳим соҳаларида бундан кейинги ҳамкорликларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

2017 йилнинг 30 ноябрида Белорус Республикасининг Минск шаҳрига иш сафари чоғида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Коллектив хавфсизлик кенгаши навбатдаги мажлиси доирасида Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан икки томонлама ҳамкорликлари масаласини муҳокама қилиб, мулоқот натижаси юзасидан ҳамкорлик тўғрисида 4та янги ҳужжатни имзолашди.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Коллектив хавфсизлик кенгаши навбатдаги мажлисида давлатлар бошлиқлари ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари ва ташкилотга аъзо мамлакатларнинг  хавфсизлигини таъминлаш турли соҳаларидаги ҳамкорликларни муҳокама қилишди. Навбатдаги мажлис КХШТга аъзо давлатлар бошлиқларининг Коллектив хавфсизлик шартномасининг 25 йиллиги ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг 15 йиллиги муносабати билан муштарак декларацияси имзоланиши орқали ўз ишини якунлади.

9-11 декабр кунлари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат  пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг Аммон шаҳрида расмий сафар билан бўлди.

Биринчи расмий сафар чоғида Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Подшоҳи Абдуллоҳ II ибн Ҳусейн билан учрашиб, олий даражадаги мулоқоту музокаралар натижасида ҳар икки томон расмий ҳайъатлари иштирокида Тожикистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ўртасида ҳамкорликларни мустаҳкамлашга доир муштарак декларация қабул қилиниб, ҳамкорлик тўғрисида 3та янги ҳужжат имзоланди.

Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Бош вазири Ҳоний Фавзий ал-Мулкий ва ушбу давлат Парламент сенати раиси Файсал Окиф ал-Фоиз билан учрашувдан сўнг, яна 8та бошқа ҳужжат имзоланди.

Мамлакат Президентининг Иордания Ҳошимийлар Қироллигига биринчи расмий сафари шу жиҳатдан унумли ва фойдали эдики, ҳамкорликлар ва дўстона муносабатларни бошлаш, икки томонлама ҳамкорликларни тартибга солувчи 12та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг имзоланиши бараварида, шунингдек, Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг Аммон шаҳри фахрий фуқаросига айланди. Миллат пешвоси икки давлат ўртасида дипломатик муносабатларни қайта тиклаш, Тожикистону Иордания халқлари дўстлигу биродарликларини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, Тожикистон давлат бошлиғининг сайёра глобал масалаларини ҳал этишга доир саъй-ҳаракатлари учун бу олий унвонга сазовор этилди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача сайёра мамлакатлари халқлари билан дўстлик муносабатларини кенгайтиришдаги муносиб ҳиссаси учун Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон дунёнинг  бир нечта мамлакатининг ҳам фахрий фуқароси унвонига сазовор бўлган.

2017 йилнинг 26 декабрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерациясининг Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи мамлакатлари бошлиқларининг норасмий мулоқотида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Давлатлар бошлиқларининг озод фикр алмашуви минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга ҳамда МДҲ доирасида кўп қиррали ҳамкорликларни келгусида кенгайтириш масалаларини кенг кўламда қамраб олди.

2017 йилда бир қатор хорижий мамлакатлар бошлиқлари расмий ва иш сафарларини амалга ошириш мақсадида Тожикистонга ташриф буюриб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон билан мулоқот ўтказдилар.

Жумладан, 2017 йилнинг 27 февралида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин навбатдаги расмий сафари билан Тожикистон Республикасига келди. Бу сафар икки давлат дипломатик муносабатлари ўрнатилганининг 25 йиллиги кунларига тўғри келганини алоҳида зикр этиш жоиздир.

Турли соҳалардаги давлатлараро муносабатлар билан боғлиқ ҳамда Тожикистон ва Россиянинг стратегик муштараклигига доир масалалар томонлар расмий делегациялари иштирокида олий даражада аниқ тарзда муҳокама қилинди.

Давлатлар бошлиқлари юксак сиёсий даражадаги диалогларни давом эттириш ва давлатлараро муносабатларни янада ривожлантириш учун ўзларининг тайёр эканликларини билдирдилар. Тожикистон ва Россиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги минтақавий ҳамда халқаро интеграциясидан қониқиш изҳор қилинди.

Олий даражадаги мулоқоту музокаралар натижалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида 6та янги ҳужжат имзоланиб, келажакда Тожикистону Россиянинг барча истиқболли соҳалардаги  стратегик шерикчилигини мустаҳкамлашга фаол ҳисса қўшади.

Тожикистонга расмий сафари доирасида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонни Тожикистону Россия давлатлараро кўп қиррали муносабатлари ҳамда халқлар дўстлигини ривожлантириш йўлидаги катта ҳиссаси, яратувчанлик саъй-ҳаракатлари ва ташаббуслари учун Россия Федерациясининг олий мукофоти - Александр Невский ордени билан тақдирлади.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Россияни  тарихан кўп асрлик дўстона муносабатлар боғлаб туради. Тожикистон ташқи сиёсатида Россия Федерацияси республиканиг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миқёсидаги асосий шериклар орасида ўзига хос мавқега эга бўлиб, стратегик шерик сифатида эътироф этилган. Россия Федерацияси Тожикистон Республикаси мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган давлатлардан бири ҳисобланади. Тожикистону Россиянинг икки томонлама муносабатлари бугунги кун воқеиятини ҳисобга олган ҳолда, устувор ва босқичма-босқич чуқурлашиб, кенгайиб бормоқда.

1992 йилдан шу кунгача Тожикистону Россия ўртасида 250дан зиёд давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳамкорликнинг аксарият соҳаларини тартибга солиш келишувлари имзоланган. Давлатлараро энг муҳим ҳужжат - Дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги келишув ҳисобланиб, 1993 йилнинг 25 майида имзоланган.

2017 йилнинг 5 июлида Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф расмий сафар билан Тожикистонга ташриф буюрди.

Олий даражадаги мулоқоту музокаралар чоғида давлатлар бошлиқлари муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Муҳаммад Навоз Шариф Тожикистон ва Покистон ўртасидаги олий даражадаги сиёсий алоқаларни ривожланаётганидан қониқиш билдиришди.

(Давоми бор).

Абдуфаттоҳ Шарифзода, Самариддин Айниддин.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ХИЁНАТ

 

Акмал эрталаб барвақт турди…  Кечаси билан майингина ёққан    ёмғир  тиниб, ҳаво ярқираб очилган. Эсаётган тонгги шабада турли хил гулу  гиёҳларнинг муаттар ҳидини атрофга таратар эди.

У баҳорнинг беғубор ҳавосидан тўйиб  нафас олди. Ҳовли четидан оқиб ўтадиган  муздек сувга ювиниб, ўзини тетик сезди.

Муфассал...

Эл камоли орзуси эди анинг…

 

Шундай зотлар борки, уларни бутун дунё эҳтиром қилади, ҳаёти ва фаолиятини ўзгаларга ўрнак қилиб кўрсатишади. Ана шундай аждодларимиз орасида атоқли ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий алоҳида ўрин тутади.

Шоир қаламга олган адолат, ўзаро ҳамжиҳатлик, олийжаноблик, меҳр-мурувват, ота-онага эҳтиром, донолик,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990673

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477907
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3835
4027
21520
7426653
99551
114875
7477907

Сизнинг IPнгиз: 3.21.246.53
Бугун: 23-11-2024 17:06:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015