Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 23 Феврал 2017 Кӯришлар: 1551
Печат

 

dzhahongirmadzhidov 2017Халқаро дзюдо федерацияси кадетлар ўртасидаги янги жаҳон рейтинги рўйхатини эълон қилди.

Унда 81 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида 282 очко жамғарган тожикистонлик 17 ёшли дзюдочи Жаҳонгир Мажидов биринчи поғонани эгаллади.

Грузиялик Гоча Гвачлиани (112 очко) ва россиялик Саид Гаджиев (100 очко)лар иккинчи ва учинчи жойларни ишғол этишди.

Жаҳонгир Мажидов ўтган, 2016 йилда ёшлар ўртасида Осиё кубогининг Чирчиқ (Ўзбекистон), Макао (Хитой) ва Гонгконгда ўтказилган туркум мусобақаларида иштирок этиб, олтин медалларни қўлга киритган.

У Тожикистоннинг ўтган йилги энг яхши ўн нафар спортчиси қаторидан ҳам ўрин олган.

 

-------------    Футбол    -------------

ИЛК СИНОВ – ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ

Илгари хабар қилганимиздек, футбол бўйича Тожикистон миллий терма жамоаси 2019 йилда ўтказиладиган «Осиё кубоги»нинг финал қисмига чиқиш учун курашни гуруҳ босқичида давом эттиради.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, мамлакатимиз бош жамоаси «Ғ» гуруҳида Яман, Филиппин, Непал терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Термамиз гуруҳ босқичининг 1-турида 28 март куни Қатарнинг Ар-Риффа шаҳридаги миллий стадионда Яман терма жамоаси билан куч синашади.

Тожикистон футбол федерациясидан маълум қилишларича, гуруҳ босқичи старт олгунга қадар юртдошларимиз 23 март куни Баҳрайн терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказадилар.

 

ХИЗМАТДА БАҲРАЙНЛИК ҲАКАМЛАР

Олий лига жамоалари ўртасида Тожикистон вице-чемпиони Фархор ноҳиясининг «Ҳосилот» жамоаси 28 феврал куни «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2017» турнири плей-офф раундининг жавоб учрашувини ўтказади.

Биринчи учрашув 1:0 ҳисобида қирғиз футболчилари фойдасига ҳал бўлганди.

Қирғизистоннинг «Дордой» клубига қарши кечадиган бу учрашувда баҳрайнлик ҳакамлар бригадаси хизмат қилади.

Майдон марказида ўйинни ФИФА рефериси Абдулҳусайн Муҳаммад Жамил Жума бошқариб боради.

Ён чизиқларда унга ватандошлари, ФИФА рефериси ассистентлари Саид Жалол Маҳфуд Алавий Муҳаммад ва Абдулла Солиҳ Абдулла Муҳсин Ал-Раваймийлар ёрдам беришади.

Захирадаги ҳакам вазифасини ФИФА рефериси Иса Абдулла Ҳасан Муҳаммад Али бажаради.

Ҳакамлар фаолиятини эронлик Масуд Мародий кузатиб боради.

Учрашувга хитой тайпэйлик Чуан Чин Фан комиссарлик қилади.

Эслатиб ўтиш жоизки, плей-офф босқичида устунлик қилган клуб «D» гуруҳида «Истиқлол» (Тожикистон), «Олтин Асир» (Туркманистон) ва «Олой»(Қирғизистон) жамоаларига рақиблик қилади.

 

=====    Жаҳонда    =====

-------------    Футбол    -------------

«ВИСЕНТЕ КАЛДЕРОН» - ФИНАЛ МАСКАНИ

Испания кубогининг «Барселона» ва «Алавес» жамоалари иштирокидаги финал ўйини ўтказиладиган стадион номи маълум бўлди.

Мадрид шаҳрининг «Атлетико» клубига қарашли «Висенте Калдерон» стадиони бош майдон вазифасини ўтайди.

Аслида Каталония клуби жамоаси ҳал қилувчи учрашувни «Реал»нинг «Сантяго Бернабеу» ўйингоҳида ўтказиш нияти борлигини билдирган эди.

Аммо «Қироллик клуби» раҳбарияти  «барса»чиларнинг бу истакларини қўллаб-қувватламади.

 

-------------    Бокс    -------------

ҚОЗОҚЛАР ВАКИЛИ – СОВРИНДОР

Америка Қўшма Штатларида касбий бокс кечаси бўлиб ўтди.

Унда асосий жанг енгил (53,5 килограмм) вазн тоифасидаги боксчиларнинг WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси) йўналиши чемпионлиги учун ўтказган беллашувлари бўлди.

Жаҳон чемпиони унвонига эгалик қилиш мақсадида рингга амалдаги бош соврин соҳиби, америкалик Роши Уоррен ва қозоғистонлик «муваққат» чемпион Жанат Жакияновлар кўтарилишди.

Амалдаги чемпион иккинчи раунддаёқ қозоқ рақибини кетма-кет нокдаун ҳолатига туширди.

Раундлар орасидаги танаффусда ўзини тиклаб олган Жанат Жакиянов жангни охиригача, ўн икки раунд давом эттирибгина қолмасдан, назоратни ҳам ўз қўлига олди.

Натижада ҳакамлар 116:110, 115:111, 111:115 ҳисобида Қозоғистон намояндасини ғолиб, деб топдилар.

 

-------------    Хоккей    -------------

МУДДАТИДАН ОЛДИНГИ ҒАЛАБА

Швециянинг Гётеборг шаҳрида шайбали хоккей бўйича ўтказилаётган «Европа турнири-2017» мусобақаларининг навбатдаги босқичи ўз ниҳоясига етди.

Унда Финляндияни 2:1, Швеция ва Чехияни бир хил - 4:2 ҳисобида доғда қолдириб, 24 очко тўплашга эришган Россия терма жамоаси муддатидан олдинги ғолибга айланди.

Энди жорий йилнинг 27-30 апрел кунлари Чехияда ташкил қилинадиган навбатдаги босқич натижаларидан қатъий назар, россияликлар зафар қучган ҳисобланишади.

Руслар илгари 2005, 2006, 2008, 2009, 2011 йилларда ҳам мазкур турнирда ютиб чиқишган.

Апрел ойининг 5-28 кунлари Германия ва Францияда шайбали хоккей бўйича жаҳон чемпионатига старт берилади.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Саодатли келажакни кўзлаб…

 

- Соҳибистиқлол серқуёш юртимизда ободончилик ва бунёдкорлик ишларининг тобора ривожлантириб борилиши ёш авлод келажаги учун шароит яратиб бериш демакдир. Зеро, бу йўлда уларга мустаҳкам асослар яратиб берган ҳолдагина, қилинган меҳнатлар ўз самарасини кўрсатади. Биз фаолиятимизда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Паёми,

Муфассал...

Сабоқдош дўстимнинг иқрори

 

«Ўзингизни ўз қўлларингиз ила ҳалокат жарига улоқтирманг

Қуръони Каримдан.

Курсдошлар билан учрашувимиз куни белгилангач, Бош муҳарриримиз Ёқубжон Абдуманонзода билан сафарга отландик. Олдиндан келишилган кун – 2013 йилнинг 30 июнида факултет ҳовлисида йиғила бошладик. Учрашувга Суғд вилоятининг турли ноҳиялари ва биз жанубликлар – бир-бирларини қарийб 20 йил

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073520

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064222
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
282
3030
5762
8024732
3312
108045
8064222

Сизнинг IPнгиз: 18.118.165.153
Бугун: 02-04-2025 02:12:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015