Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 19 Январ 2017 Кӯришлар: 2259
Печат

 

futbol 12 12Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик ишлари бўйича қўмита раҳбариятининг ташаббуси билан мамлакатимизда спортчиларнинг 2020 йилда Японияда ўтказиладиган ёзги олимпиада ўйинларига тайёргарлигини таъминлайдиган штаб ташкил қилинди.

Қўмита раиси Ахтам Абдуллозоданинг таъкидлашича, спортчиларни тайёрлаш учун барча шароитлар муҳайё этилган.

Айни пайтда республикамизда 8590та спорт иншооти амал қилади. Шулардан 129таси ўтган - 2016 йилда қуриб, фойдаланишга топширилган.

Тайёрлов штабининг биринчи вазифаси спортчиларни Қозоғистонда ўтказиладиган қишки универсиада ҳамда Туркманистонда ташкиллаштириладиган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларига тайёрлаш бўлади.

-----------    Футбол    -----------

ХОТИРА ТУРНИРИДАГИ ОМАДСИЗЛИК

Илгари хабар қилганимиздек, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида футбол бўйича ёшлар (U-18) терма жамоалари ўртасида ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси)нинг биринчи вице-президенти Валентин Гранаткин хотирасига бағишланган хотира турнири давом этмоқда.

Мусобақалар саралаш раундининг «А» гуруҳида тўп сурган Тожикистон ёшлар терма жамоаси уч учрашувдан 4 очко жамғариб, финал босқичига чиқишни уддалай олмади.

Ёшларимиз биринчи учрашувда грекларни 1:0 ҳисобида мағлуб этишган бўлса, кейинги ўйинларда болгарияликларга имкониятни бой беришди. Эстония ёшлари билан эса, муроса йўли танланиб, дуранг - 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Энди Тожикистон ёшлар термаси 9-16-ўринлар учун курашади.

САРАЛАШ БОСҚИЧИ ДУШАНБЕДА

Жорий йилнинг 3-12 апрел кунлари мамлакатимиз пойтахти Душанбе шаҳрида аёллар ўртасида футбол бўйича «Осиё кубоги-2018» турнирининг саралаш босқичи учрашувлари бўлиб ўтади.

Умуман, мазкур мусобақаларда қитъанинг Жанубий Корея, Таиланд, Ветнам, Иордания, Мянма, Хитой Тайпей, Ўзбекистон, Филиппин, Гонгконг, Ливан, Баҳрайн, Эрон, Ҳиндистон, Фаластин, Корея Халқ Демократик Республикаси, Гуама, Ироқ, Сингапур, Сурия, Бирлашган Араб Амирликлари сингари давлатларининг намояндалари иштирок этишади.

Уммон давлатида 21 январ куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросими жамоаларнинг гуруҳларини аниқлаб беради.

Гуруҳ босқичи ўйинларига Тожикистон, Фаластин, Корея Халқ Демократик Республикаси ва Ветнам мезбонлик қилади. 

 

=====    Жаҳонда    =====

-----------    Футбол    -----------

МУНДИАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ КЎПАЯДИ

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2026 йилда ўтказиладиган жаҳон чемпионати иштирокчиларининг сони 48тага етказилишини расман эълон қилди.

Мундиал ўтказишнинг ҳозирги формати бўйича эса, дунёнинг 32та миллий терма жамоаси ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боради.

Амалга татбиқ этилиши кўзда тутилган янги тизимга кўра, терма жамоалар сони 12тага кўпайтирилади.

Янги тартибга биноан, Европа ва Океания учун иштирокчилар сони ўзгармайди.

Африка ва Осиё қитъаларига квоталар миқдори оширилади, яъни жаҳон чемпионатида иштирок этувчи жамоалар сони ортади. Шимолий ва Жанубий Америка учун эса, битта саралаш босқичи ўтказилади.

-----------    Баскетбол    -----------

«ЕВРОЛИГА-2017»ДА БЕЛЛАШУВЧИ ЖАМОАЛАР

Европа баскетбол конфедерацияси эркаклар ва аёллар ўртасида «Евролига-2017» турнирида иштирок этувчи терма жамоалар номини эълон қилди.

Конфедерация сайти тарқатган хабарга асосан, 12та аёллар ва 7та эркаклар терма жамоалари «кўҳна дунё» мусобақаларида ўзаро куч синайди.

Эркаклар ўртасида термалар қуйидагича тақсимланган:

«А» гуруҳи: Македония, Швеция, Албания;

«В» гуруҳи: Дания, Украина, Венгрия, Исроил.

Аёллар терма жамоалариаро курашлар тубандаги гуруҳларда кечади:

«А» гуруҳи: Белгия, Финляндия, Австрия, Албания;

«В» гуруҳи: Франция, Украина, Черногория, Грузия;

«С» гуруҳи: Словакия, Испания, Португалия, Швеция.

Таъкидлаш жоизки, «Евролига-2017» турнирининг соврин фонди 150 минг еврони ташкил этади.

-----------    Шаҳмат    -----------

ХАЛҚАРО АНЪАНАВИЙ ТУРНИР

Ҳиндистоннинг Ню-Дели шаҳрида спортнинг шаҳмат тури бўйича анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Анъанавий халқаро турнирда Россия Федерацияси, Украина, Жанубий Африка Республикаси, Полша, Миср, Белгия, Шри-Ланка, Арманистон сингари 20дан ортиқ мамлакатларнинг 251 нафар намояндалари ғолиблик учун «дона суришмоқда».

Ушбу мусобақа якуни бўйича иштирокчи давлатлар ўзларининг ёш иқтидорларини аниқлаб оладилар. Шу билан бирга, ўтказилаётган турнир жаҳон шаҳмат тараққиётига ўзининг муносиб улушини қўшади.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Дўстлик қуёши порлайверади

 

Тожик-ўзбек халқлари ҳақида гап кетганида, уларга қон-қариндош, қондошу жондош ва эт билан тирноқ, дея таъриф берилади. Ҳақиқатдан ҳам, бу таърифлар жуда топиб айтилган. Тожигу ўзбек халқлари азалдан энг яқин қариндошдек яшаб келишган. Бу икки халқ муносабатлари тарихнинг қаттиқ синовини ҳам бошидан кечирди. Узоқ йигирма йил мобайнида дийдорлашиш, ўзаро борди-келди қилиш имконсиз бўлганига қарамасдан,

Муфассал...

ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ИШГА ТУШДИ

 

15 январ куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Шоҳмансур ноҳиясида пайпоқ ишлаб чиқариш корхонаси "Ваҳдат" МЧЖ фаолиятини бошлаб беришди.

Ушбу корхона Миллат пешвосининг топшириқлари асосида маҳаллий тадбиркор Илҳом Мирзоев ташаббуси билан қурилиб, уни таъсис этишдан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2587317

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10241380
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1889
11853
31168
10179764
138473
138877
10241380

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 30-10-2026 02:23:57

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015