Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 01 Декабр 2016 Кӯришлар: 776
Печат

 

karatedoГрузиянинг Батуми шаҳрида шарқ яккакурашининг каратэ-до тури бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионати мусобақалари ниҳоясига етди.

Суғд вилоятининг икки намояндаси: Далер Баротов катталар ўртасида 60, Алишер Қаюмов эса, ўсмирлар ўртасида 70 килограмм вазн тоифаларида Тожикистон шарафини ҳимоя қилишди.

Умуман олганда, тожик каратэчиларининг чиқишлари муваффақиятли кечди, деб айтиш мумкин.

Зеро, Алишер Қаюмов ҳам, Далер Баротов ҳам турнир финал босқичигача дуч келган барча рақибларини доғда қолдириб, жаҳон чемпиони унвонига эгалик қилишди.

Дунёнинг 30 давлати вакиллари иштирок этган мусобақа ғолиблари эндиликда Индонезияда ўтказилиши кўзда тутилган Осиё чемпионатига пухта ҳозирлик кўришмоқда.

----------    Футбол    ----------

МАВҚЕДА ИЖОБИЙ ЎЗГАРИШ

ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси) октябр ойи учун жаҳон терма жамоаларининг янгиланган рейтинг варақасини эълон қилди.

Янги рўйхатга кўра, 231 очко жамғарган Тожикистон миллий терма жамоаси аввал банд қилиб турган 140-ўриндан тўққиз поғона юқорилаб, 131-ўринга кўтарилиб олди.

Осиё футбол конфедерациясига аъзо давлатлар орасида ҳам мавқе тўрт зина яхшиланиб, термамиз 20-ўринни ишғол қилиб турибди.

Осиё терма жамоалари ўртасида эса, кучли учлик Эрон (797), Жанубий Корея (699) ва Япония (644) терма жамоаларидан ташкил топган. 

Мамлакатимиз бош жамоасининг Туркманистон (3:0) ҳамда Афғонистон (1:0) термалари билан ўтказган ўртоқлик учрашувларида эришган ғалабаси мавқенинг яхшиланишига хизмат қилган.

Дунё рейтингида Аргентина, Бразилия ва Германия терма жамоалари «карвонбоши»лик қилмоқда.

РАҚИБЛАР ДЕКАБРДА АНИҚЛАНАДИ

Жорий йилнинг 13-14 декабр кунлари Осиё футбол конфедерациясининг Куала-Лумпур шаҳридаги штаб-квартирасида клублар ўртасидаги турнирлар – Осиё чемпионлар лигаси ва Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2017 турнирлари плей-офф ва гуруҳ босқичлари иштирокчилари рақибларини аниқлаб берувчи қуръа ташлаш жараёни бўлиб ўтади.

Унинг натижаларига кўра, гуруҳ босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган Тожикистоннинг амалдаги чемпиони, Душанбенинг «Истиқлол» клуби ўз рақибларини билиб олади.

Шунингдек, мамлакат вице-чемпиони Фархор ноҳиясининг «Ҳосилот» жамоаси плей-офф босқичида қайси жамоага қарши майдонга тушиши ҳам аниқ бўлади.

 

======    Жаҳонда    ======

----------    Бокс    ----------

ЧИНГИЗХОН РИНГГА ҚАЙТАДИ

Эртага, 2 декабр куни Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида касбий бокснинг IBF (Халқаро боксчилар федерацияси) йўналиши бўйича енгил вазн (61,2 килограммгача) тоифасидаги спортчилар ўртасида чемпионликка мутлақ даъвогарлик жанги бўлиб ўтади.

Унда россиялик, 31 ёшли Чингизхон лақабли боксчи Денис Шафиков ва ганалик, 25 ёшли Ричард Коммилар рингга кўтарилишади. 

Муштлашув ғолиби эса, ушбу йўналиш бўйича жаҳон чемпиони, кичик Роберт Истер билан чемпионлик жангини ўтказади.

Кичик Роберт Истер касбий рингда 18та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 14тасида нокаутли ғалабага эришган. Бу боксчи ҳали мағлубият алами нима эканлигини билмайди.

----------    Футбол    ----------

«КОНФЕДЕРАЦИЯ КУБОГИ» ТУРНИРИ

Келгуси 2017 йилнинг 17 июнидан 2 июлигача Россия Федерациясида футбол бўйича «Конфедерация кубоги» мусобақалари бўлиб ўтади.

Унда дунёнинг Россия, Португалия, Мексика, Янги Зеландия, Германия, Чили, Австралия, Африка кубоги ғолиби сингари энг бақувват терма жамоалари иштирок этади.

Қозон шаҳрида қатнашувчи термаларнинг гуруҳларини аниқлаб берувчи қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра, жамоалар қуйидаги гуруҳларга бўлинди:

«А» гуруҳи: Россия, Португалия, Мексика, Янги Зеландия;

«В» гуруҳи: Германия, Чили, Австралия, Африка кубоги ғолиби.

Эслатиб ўтиш жоизки, мусобақалар Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Сочи шаҳарлари стадионларида ўтказилади. 

ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ҒОЛИБИ

Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича клублар ўртасидаги нуфузли турнир – Осиё чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи финал босқичининг такрорий ўйини бўлиб ўтди.

Унда маҳаллий «Ал-Айн» клуби Жанубий Кореянинг «Чонбук Моторс» жамоасини қабул қилди.

Тенг кучлар асосида кечган матчда муроса йўли танланиб, 1:1 ҳисоби қайд этилди. Икки ўйин натижасига кўра эса, корейслар 3:2 ҳисобида устунликка эришдилар.

Ўтган мавсумда ҳам Осиё чемпионлар лигаси ғолиби бўлган «Чонбук Моторс» футболчилари ўз тарихларида иккинчи марта мазкур турнирда зафар қучишди.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Январ 2020 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Бургутлар чўққиларда яшайди!

 

Таниқли шоир Жамшид Пиримовнинг етмиш йиллик юбилейи муносабати билан Бош муҳарриримиз Ёқубжон Абдуманонзода бошчилигидаги ижодий гуруҳимиз - Искандар Маҳмадалиев, Абдулло Саидов ва камина қадимий Хўжанд сари отландик. Вақтнинг тиғиз ва йўлнинг олислигига қарамай, биз Хўжандга ҳозир бўлишимиз керак эди. Чунки Жамшид аканинг ўзбек ва тожик адабиётида ўз ўрни, овози бор.

Муфассал...

Сув достони

 

Мустақиллик йилларида Тожикистон Республикасининг дунё давлатлари ўртасида тутган ўрни бир неча баравар юқорилаб, иқтисодиёти тараққиёт сари юз бурди. Тожикистоннинг халқаро ташкилотларда ўзига хос ўрни бор. Ушбу ютуқларнинг барчасини озодлик ва ободлик самараси сифатида муҳрлаш мумкин.

Дарёнинг қуйи қисмидаги мамлакатлар Тожикистондаги «Роғун» ГЭСи қурилса, сувдан танқислик сезишларини асоссиз даъво қилиб келади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
835
Мақолаларни кӯрганлар сони
593557

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2585121
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2677
2981
18563
2546984
53217
86682
2585121

Сизнинг IPнгиз: 3.214.184.250
Бугун: 18-01-2020 20:21:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015