Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 03 Ноябр 2016 Кӯришлар: 1953
Печат

 

istiqlollОлий лига жамоалари ўртасида Тожикистон XXV чемпионати тугашига ҳам бир тур қолди.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони - пойтахтнинг «Истиқлол» клуби чемпионатнинг кечиктирилган ўйинида «Барқчи» жамоасига қарши майдонга тушди ва йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эришилган қимматли уч очко истиқлолчиларнинг муддатидан илгари чемпион бўлишларини таъминлади.

Шундай қилиб, «Истиқлол» клуби ўз тарихида бешинчи марта чемпионлик унвонига эга бўлди.

Кучли учликдан жой олишга ҳаракат қилаётган Турсунзода шаҳрининг «Регар-ТадАЗ» жамоаси Душанбенинг ЦСКА «Памир» жамоаси меҳмони бўлди ва 0:1 ҳисобида муваффақият қозонди.

Қолган ўйинлар меҳмонлар ғалабаси билан якун топди: «Равшан»-«Хайр»- 1:3, «Вахш»-«Хўжанд»-1:2.

ФИНАЛДА «ИСТИҚЛОЛ» ВА «ҲОСИЛОТ»

Хўжанд ва Кўлоб шаҳарларида «Тожикистон кубоги» турнири ярим финал босқичининг такрорий ўйинлари бўлиб ўтди.

Суғд вилояти шарафини ҳимоя қилаётган «Хўжанд» жамоаси ўз майдонида Фархор ноҳиясининг «Ҳосилот» клубини қабул қилди.

Меҳмонлар устунлигида ўтган ўйин 1:2 (2:4) ҳисобида фархорликлар фойдасига ҳал бўлди.

Икки ўйин натижасига кўра, «Ҳосилот» жамоаси финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Кўлоб шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи ярим финал учрашувида маҳаллий «Равшан» жамоаси Тожикистон кубогининг соҳиби, пойтахтнинг «Истиқлол» жамоасига қарши тўп сурди.

Тенг курашлар асосида ўтган ўйинда ҳисоб очилмай, дуранг - 0:0 кўринишини олди. Аммо кўлоблик тўптепарлар биринчи ўйинда ўз дарвозаларидан тўртта жавобсиз гол ўтказиб юборишган эди.

Шундай қилиб, «Истиқлол» клуби иккинчи финалчи жамоага айланди.

Финал учрашувини 5 ноябрда ўтказиш режалаштирилган.

------------    Футзал    ------------

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВЛАРИДА ҒАЛАБАЛАР

Спортнинг футзал тури бўйича Тожикистон ёшлар (U-20) терма жамоаси қирғизистонлик тенгқурлари билан учта ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Биринчи ва иккинчи учрашувларда Пайрав Воҳидов шогирдлари рақибларини бир хил - 6:3 ҳисобида енгишга муваффақ бўлдилар.

Учинчи учрашувда эса, қирғиз футзалчилари ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этдилар. Аммо олдинги икки ғалабадан руҳланган ёшларимиз  кичик фарқда бўлса-да, 6:5 ҳисобида ўз ғалабларини тантана қилдилар.

Футзал бўйича Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Пайрав Воҳидовнинг таъкидлашича, ўтказилган туркум ўртоқлик учрашувлари келгуси - 2017 йилда ёшлар ўртасида ўтказиладиган биринчи Осиё чемпионати мусобақалари олдидан асосий ўқув-машғулотлари вазифасини ўтади.

 

======    Жаҳонда    ======

------------    Волейбол    ------------

«САДА КРУЗЕЙРО» -  ЖАҲОНДА БИРИНЧИ

Волейбол бўйича клублар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати якун топди.

Нуфузли мусобақанинг бронза медали учун Аргентинанинг «Боливар» ва Италиянинг «Трентино» жамоалари кураш олиб бордилар.

Майдонга тушган ҳар икки клуб ҳам тактик жиҳатдан юқори савияда ўйин кўрсатди. 

Кескин курашлар асосида беш партия давом қилган учрашув, пировард натижада, 2:3 ҳисобида «Трентино» волейболчилари ғалабаси билан тугади.

Жаҳон чемпионлиги учун кечган беллашувда эса, Россия Федерациясининг «Зенит» ва Бразилиянинг «Сада Крузейро» клублари ўзаро куч синашди.

Гуруҳ босқичида имкониятни бой берган россияликлар, финал учрашувида ҳам рақибга муносиб қаршилик кўрсата олмадилар.

Бразилиялик волейболчилар катта устунлик билан 3:0 ҳисобида зафар қучдилар.

«Сада Крузейро» жамоаси ўз тарихида учинчи бор клублар ўртасида жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

------------    Бокс    ------------

САНКТ-ПЕТЕРБУРГДА НУФУЗЛИ ТУРНИР

Жорий йилнинг 17-26 ноябр кунлари Россия Федерациясида ҳаваскор бокс бўйича жаҳон чемпионати ташкил этилади.

Ушбу нуфузли мусобақага Россиянинг шимолий пойтахти саналган Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилади.

«Сибур Арена» спорт қасрида ўтказилиши кўзда тутилган мундиалда 17-18 ёшдаги боксчилар иштирок этишади.

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дунёнинг 65 давлатидан 400 нафардан ортиқ боксчи ғолиблик учун рингга кўтарилади.

------------    Футбол    ------------

ЭНГ КУЧЛИ ЁШЛАР ТЕРМАСИ

Баҳрайн давлатида футбол бўйича ёшлар (U-19) ўртасида «Осиё чемпионати-2016» мусобақалари ниҳоясига етди.

«Сариқ қитъа»ни «забт этиш учун» кечган ҳал қилувчи учрашувда Япония ва Саудия Арабистони ёшлари «яшил майдон»га тушишди.

Ҳисобни очиш учун ҳар икки терма жамоага асосий ва ҳакам томонидан белгиланган қўшимча вақт кифоя қилмади. Ғолиб пеналтилар асосида аниқланди. Бу борада японияликлар моҳирлик кўрсатиб, 5:3 ҳисобида ғалабани илиб кетишди.

Япония ёшлар терма жамоаси ўз фаолиятида илк бор Осиё чемпиони бўлди.

Ярим финал босқичида саудияликлар эронлик ёшларни 6:5 ҳисобида мағлуб этишган бўлса, Япония ёшлар термаси Ветнам вакиллари устидан - 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўлланма олишган эди.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.  

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Улкан тарихий воқеа

 

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқини тинглаб…

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлаб, аввало, Мирослав Лайчак жанобларига 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланиши муносабати билан олий даражадаги тадбирни ташкил этгани ва унда қатнашиш учун таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Муфассал...

МУАЛЛИМА

Яқинда сизни учратиб қолдим. Ўқувчиларингиз орасида ёшариб кетгандайсиз. Сизни кўрдим-у болалигим ёдимга тушди. Дарсни:

-Болажонларим, деб бошлардингиз. Ўйинқароқ  эдик, сизни кўпинча койитиб қўйсак-да, кенг феъл, меҳрибон нигоҳ билан бизга сабоқ беришни давом эттирардингиз. Мулойим овозингиз ҳали-ҳануз қалбимда акс-адо бериб турибди. Биринчи ўқитувчимга, деб олиб борган даста гулларим  кўз ўнгимда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2592388

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10277337
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2766
10083
2766
10210212
12849
161581
10277337

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 02-11-2026 13:14:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015