Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 20 Октябр 2016 Кӯришлар: 2030
Печат

 

futbbollБаҳрайн давлатида футбол бўйича ёшлар (U-19) ўртасида «Осиё чемпионати-2016» мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Саралаш босқичининг «D» гуруҳида иштирок этаётган Тожикистон ёшлар терма жамоаси дастлабки ўйинини ўзбекистонликларга қарши ўтказди. 

Учрашувнинг 20-дақиқасида ёшларимиз рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

Иккинчи қисмда ўйин суръатини пасайтирган тожикистонликлар 67 ва 72-дақиқаларда ўз дарвозаларидан иккита тўп ўтказиб юбордилар. Натижада 2:1 ҳисоби қайд этилиб, қўшни давлат ёшларининг қўли баланд келди.

Куни кеча бўлиб ўтган 2-турда вакилларимиз Хитой термасига қарши майдонга тушдилар. Рақиблар дарвозасига иккита жавобсиз тўп йўллаган ёш футболчиларимиз ўзларида кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолдилар.

Сўнгги 3-турда 21 октябр куни Виталий Левченко шогирдлари Австралия ёшлари билан беллашадилар.

 

«ИСТИҚЛОЛ» ЧЕМПИОНЛИККА ЯҚИН

Олий лига жамоалари ўртасида Тожикистон XXV чемпионати мусобақалари тугашига ҳам саноқли тур ўйинлари қолди.

Мусобақаларнинг 16-турида турнир жадвали пешқадами пойтахтнинг «Истиқлол» клуби совринли ўринлардан бирига даъвогарлик қилаётган Турсунзода шаҳрининг «Регар-ТадАЗ» жамоасини қабул қилди.

Беллашувнинг охирги дақиқаларида ўйинни кучайтирган истиқлолчилар 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионлик сари яна бир қадам қўйдилар.

Бобожон Ғафуров ноҳиясининг «Парвоз» ҳамда Хўжанд шаҳрининг «Хўжанд» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган Суғд дербисида Сир соҳили футболчилари йирик - 0:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Турнинг қолган ўйинларида қуйидаги натижалар қайд қилинди: ЦСКА «Памир»-«Хайр»-1:1, «Вахш»-«Ҳосилот»-  0:3.

 

= = = = Жаҳонда = = = = 

Футбол 

МЕЗБОНЛИККА НОМЗОДЛАР РЎЙХАТИ

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси - ФИФАнинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган конгрессида «Жаҳон чемпионати-2026» турнирига мезбонлик қилишга даъвогар бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди.

Улар: Америка Қўшма Штатлари, Канада, Мексика, Янги Зеландия, Хитой Халқ Республикаси ва Қозоғистон.

Цюрих конгрессида мезбон сайлаш жараёнига ўзгартишлар киритилганлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Илгари сайлов жараёнида ФИФА президент ва конфедерацияларининг 15 нафар аъзоси иштирок этган бўлса, эндиликда бу жараён ФИФА конгресси томонидан бажарилади. 

 

Бокс

ЛИВЕРПУЛДА ҲИМОЯ ЖАНГИ

Буюк Британиянинг Ливерпул шаҳрида касбий бокснинг WBC (Бутунжаҳон боксчилар кенгаши) йўналиши бўйича оғир вазндаги спортчилар ўртасида ҳимоя жанги бўлиб ўтди.

Унда мазкур вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони, 33 ёшли англиялик Тони Белю ва чемпионликка даъвогар, 37 ёшли америкалик Би Жей Флореслар рингга кўтарилишди.

Ҳимоя жанги узоқ давом этмади. Муштлашувнинг учинчи раундида Тони рақибини нокаут ҳолатига тушириб, муддатидан илгари ғалабани қўлга киритди.

Шундай қилиб,Тони Белю биринчи марта ўз чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.

 

Теннис

РЕЙТИНГДА ЎЗГАРИШ КУТИЛМОҚДА

Англиялик теннисчи Энди Маррей йил охиригача жаҳон теннисчилар рейтингида биринчи ракеткага айланиши мумкин.

Агар Энди Маррей жорий йил мавсуми сўнггида Лондонда ўтказилиши режалаштирилган турниргача, Венада бўлиб ўтадиган «Мастерс» ва Париж мусобақаларида ғолиб чиқсагина, шу мақомга эришади.

Унгача айни пайтда жаҳон теннис рейтингида «карвонбошилик» қилиб келаётган сербиялик спортчи Новак Жокович мағлубиятга учраган ҳолда, буюк британияликка бундай зафар насиб этиши мумкин.

 

Шаҳмат

ОЛМАОТАДА ОЧИҚ ТУРНИР

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида илк бор ўтказилган «Almaty Open» халқаро очиқ турнири якунига етди.

Турнирнинг ҳал қилувчи финал босқичи – 9-турида мусобақа пешқадами Аристанбек Ўразаевни доғда қолдирган Қозоғистоннинг амалдаги чемпиони, 40 ёшли Пётр Костенко ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Дона суриш беллашувларида еттитадан очко жамғарган Вадим Малахатко (Белгия), Аристанбек Ўразаев (Қозоғистон), Муҳаммад Ҳусанхўжаев (Тожикистон), Жўрабек Ҳамроқулов (Ўзбекистон) ва Торнике Саникидзе (Грузия)лар 2-6-ўринларни ўзаро тақсимлаб олишди.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ЙИГИТНИНГ ҒУРУРИ, ОРИДИР ВАТАН

 

Апрел ойининг биринчи санасидан Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафида, Ватан ҳимоясида бўлган аскарларни захирага жўнатиш ва чақирув ёшига етган йигитларни муддатли ҳарбий хизматга даъват этиш маъракаси бошланди.

Республикамизнинг турли шаҳру ноҳияларида ташкил этилган «Чақирилувчилар куни» тадбирларида Ватан ҳимоясини муқаддас бурч, деб

Муфассал...

Икки тилда сўзлашувчи бир халқ

 

Мен Тожикистонда туғилганман, миллатим - тожик. Ўн етти ёшимдан буён Ўзбекистонда яшайман. Мактабни (ўзбек тилида) битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Тошкент Давлат университети(ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факултетида таҳсил олдим. Бугун босиб ўтилган умрим йўлига назар ташларканман, 17 ёшимда "Бу қиз иқтидорли", - дея баҳо берган таниқли ёзувчи Омон Мухтор, 18 ёшимда (1981 йили Тожикистонда ўтган Ўзбекистон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2558178

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10111835
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1987
3341
29243
10039118
8928
138877
10111835

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.232
Бугун: 03-10-2026 06:57:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015