Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 13 Октябр 2016 Кӯришлар: 1662
Печат

 

dzudoВаҳдат шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича Тожикистон Республикаси Президенти кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Турнирда Афғонистон, Белгия, Италия, Непал, Куба, Озарбайжон, Покистон, Россия, Ўзбекистон, Украина, Япония, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон сингари давлатларнинг 45 нафардан ортиқ намояндалари ўзаро ғолиблик учун курашишди.

Ачинарли томони шундаки, мусобақа мезбонлари - тожикистонлик полвонлардан бирор нафари ҳам турнир совриндори бўлолмади.

Беллашувлар натижаларига кўра, бош соврин украиналик дзюдочи Станислав Бондаренкога насиб этди.

Ғолиблик шоҳсупасининг иккинчи поғонасига кубалик Гарсиа Мендоз кўтарилди.

Иккита учинчи жойни Ўзбекистон вакиллари Муҳсин Қисомиддинов ва Абдулла Тангриевлар эгаллашди.

Эслатиб ўтиш жоизки, дзюдо бўйича Тожикистон Республикаси Президенти кубоги мусобақалари 2013 йилдан бери ўтказиб келинади.

-----------    Футбол    -----------

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ НАТИЖАСИ

Тожикистон миллий терма жамоаси «Осиё кубоги-2019» мусобақаларининг саралаш босқичига ҳозирлик кўриш доирасида ўзининг навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Республика марказий стадионида ташкиллаштирилган учрашувда юртдошларимиз Фаластин термасига қарши майдонга тушишди.

Хавфли вазиятлар ва голларга бой бўлган учрашувда муроса йўли танланиб, дуранг 3:3 ҳисоби қайд этилди.

Аслида мухлислар ғалаба кутган беллашувда тожикистонлик футболчилар икки марта ҳисобда ортда қолдилар. Бош ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтдагина уни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар.

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийси Ҳаким Фузайлов ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида учрашув ҳақида фикр билдириб, шундай деди: - Ўқув-машғулотлари учун ажратилган вақт қисқа бўлгани боис, ўйинчиларнинг бир-бирларини тушуниб етишлари анча қийин кечди. Хорижда тўп сураётган барча легионерларни жалб этганимизга қарамай, дуранг натижага эришдик…

 

======    Жаҳонда    ======

------------    Шаҳмат    ------------

МЕЗБОН АНИҚ – ХАНТИ-МАНСИЙСК 

Илгари огоҳлантирганимиздек, шаҳмат бўйича 2020 йилда ўтказилиши кўзда тутилган Бутунжаҳон олимпиадасига мезбонлик қиладиган шаҳар номи маълум бўлди.

Россия Федерациясининг Ханти-Мансийск шаҳри ушбу халқаро шаҳмат тадбирини қабул қилади.

Бу ҳақда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган халқаро шаҳмат федерациясининг бош ассамблеяси қарор қабул қилди.

Шунингдек, 2020 йилда ўтказиладиган Бутунжаҳон шаҳмат олимпиадасига мезбонлик учун Аргентина ва Словакия давлатлари ҳам даъвогарлик қилган эди.

Қайд этиш лозимки, 2018 йилда бўладиган Бутунжаҳон шаҳмат олимпиадасини Грузиянинг Батуми шаҳрида ўтказиш мўлжалланган.

------------    Бокс    ------------

ТОМОНЛАР КЕЛИШИБ ОЛИШДИ

Касбий бокснинг WBC (Бутунжаҳон боксчилар кенгаши) йўналишининг ўта оғир вазнли спортчилар ўртасида «муваққат» чемпионлик жангини ўтказиш учун россиялик Александр Поветкин ва канадалик Бермейн Стиверннинг промоутерлик компаниялари келишиб олди.

Вақтинчалик чемпион унвонини қўлга киритиш жанги Россияда бўлиб ўтади.

Бу ҳақда «Мир бокса» («Бокс дунёси») промоутерлик компанияси бошлиғи Андрей Рябинский расман эълон қилди.

WBC йўналишининг амалдаги чемпиони америкалик, енгилмас Деонтей Уайлдер ўтган жангида жароҳат олганлиги сабабли, 2016 йилнинг охиригача рингга чиқа олмайди. Бу ҳолат эса, даъвогарлар ўртасида «муваққат» чемпионлик жангини ўтказиш имконини беради.

------------    Дзюдо    ------------

ГРАН-ПРИ МУСОБАҚАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича халқаро Гран-при мусобақалари ўз якунига етди.

Соврин жамғармаси 100 минг Америка долларини ташкил этган мазкур турнирда дунёнинг 15та мамлакати дзюдочилари бош мукофот учун кураш олиб бордилар.

Унда эркаклар ва аёллар ўртасида 14та вазн тоифасидаги курашчилар гиламга чиқдилар. 

Уч кун давом этган мусобақалар натижалари шуни кўрсатдики, майдон эгалари, ўзбекистонлик дзюдочилар ҳаммадан кўп медални қўлга киритиб, турнир ғолиби бўлишди.

Иккинчи ўринни қозоқ полвонлари, учинчи жойни эса, россияликлар эгаллашди.

------------    Теннис    ------------

ЧИМКЕНТ ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТИ

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича Shymkent Open очиқ чемпионати ниҳоясига етди.

Турнирнинг ҳал қилувчи финал босқичида россиялик Иван Гохов ва ўзбекистонлик теннисчи Санжар Файзиев кортга чиқишди.

Икки соату 45 дақиқа давом этган беллашувда омад рус спортчисига кулиб боқди. У рақибини 6:2, 5:7, 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, майдондан бош эгиб чиқишга мажбур қилди.

Ярим финал босқичида бўлса, вице-чемпион россиялик рақиби, ғолиб эса, ўз юртдоши устидан ғалабага эришди.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

ТОҒЛАРДАН ИЛҲОМЛАНГАН ШОИРА

 

Шаҳодат (Шаҳодат Жалолова) 1983 йилнинг 12 июнида Суғд вилоятининг Панжакент шаҳрида туғилган.

Ўрта мактабни олтин медал билан битирган. 2004 йили ноҳиядаги педагогика билим юртини, 2014 йили Хўжанд давлат университетининг филология факултетини  аъло диплом билан тугатган.

Муфассал...

Диний сиёсий партия таъсис этиш ҳаромдир

 

Ҳудудида турли номлар билан диний партиялар амал қилувчи бир неча мамлакатлар тажрибаси ўша давлатларда ушбу ҳаракатлар ва диний идеологияга эга партиялар «шарофати» билан ҳеч қандай ривожланиш вужудга келмагани исботланган. Аксинча, айнан, ушбу сиёсий бирлашмалар ўртасида сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш учун зўравонликлару қарама-қаршиликлар авжга чиқиб, умуман, ўша давлатларнинг бир маромдаги тараққиёти йўлидаги тўсиққа

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2333359

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9243631
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1571
3121
12912
9192305
16646
109364
9243631

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.130
Бугун: 05-03-2026 12:06:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015