Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 29 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1654
Печат

 

futbbollФутбол бўйича олий лига жамоалари ўртасида чемпионлик учун курашлар ўзининг авж нуқтасига кўтарилмоқда.

Мамлакат биринчилиги тугашига яқин қолганида, беллашувлар ўта қизғин тус олиб, жамоалар фаоллиги ошиб бормоқда.

Чемпионатнинг 15-турида ҳам ана шундай кўтаринкилик кўзга ташланди.

Турнинг марказий ўйинларидан бирида ўтган йилги мусобақаларнинг кумуш медали совриндори- Хўжанднинг «Хўжанд» жамоаси ўз майдонида Турсунзода шаҳрининг «Рагер-ТадАЗ» клубини қабул қилди.

Совринли ўринни эгаллашни мақсад қилган «металлурглар» меҳмонда ўйнашларига қарамай, юқори савиядаги футбол намойиш қилдилар ва Бахтиёр Чориев ҳамда Санжар Баротовлар киритган голлар ҳисобига (2:0) ғалаба қозондилар.

Турнинг қолган учрашувлари қуйидаги натижалар билан тугади: «Ҳосилот»-ЦСКА «Памир»- 2:1, «Барқчи»-«Вахш»-4:0, «Равшан»-«Истиқлол»- 2:1, «Хайр»-«Парвоз»- 3:0.

Ўтказилган 15 турдан сўнг, пойтахтнинг «Истиқлол» жамоаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

 

-----------    Кураш    -----------

«ПРЕЗИДЕНТ КУБОГИ» МУСОБАҚАСИ

Жорий йилнинг 5 октябрида мамлакатимиз пойтахти Душанбе шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича «Президент кубоги» турнири бўлиб ўтади.

Тегишли манбанинг тарқатган хабарига кўра, мазкур мусобақаларда дунёнинг 30 давлати намояндалари ўзаро ғолиблик учун беллашадилар.

Турнир ғолиби 7, иккинчи ўрин соҳиби 4 ва кучли учликдан жой олган курашчи 2 минг Америка доллари билан тақдирланади.

Эслатиб ўтиш жоизки, ушбу турнир 2013 йилдан буён ўтказиб келинади. Унда 18 ёшдан юқори бўлган курашчилар оғир ва мутлақ вазн тоифаларида гиламга чиқадилар.

Мусобақа халқаро миқёсда янги-янги иқтидорларни кашф этишда муҳим омиллардан бири саналади.

 

======    Жаҳонда    ======

-----------    Бокс    -----------

ЙЎНАЛИШНИНГ ЯНГИ ЧЕМПИОНИ

Англиянинг Манчестер шаҳрида касбий бокс кечаси бўлиб ўтди.

Унинг марказий жангида WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси) йўналиши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, венесуэлалик 31 ёшли Хорхе Линарес ўз унвонини ҳимоя қилиш учун 29 ёшли Энтони Кроллга қарши рингга кўтарилди. 

Ўн икки раунд давом этган муштлашувда чемпионликка даъвогар, Энтони Кролл 117:111, 115:113, 115:114 ҳисобида ғолиб деб топилди.

Шундай қилиб, касбий бокснинг WBA йўналиши бўйича янги жаҳон чемпиони аниқланди.

 

-----------    Футбол    -----------

ҚАТАР МУРАББИЙИНИ ЎЗГАРТИРДИ

Осиё минтақасида футбол бўйича «Жаҳон чемпионати-2018» турнири йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб бораётган Қатар терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди.

Қатар футбол ассоциацияси тарқатган хабарга биноан, энди ушбу мамлакат бош жамоасига уругвайлик Хорхе Фоссати устозлик қилади. У 2007-2008 йилларда ҳам қатарликларни бошқарган мураббийдир.

«Жаҳон чемпионати» турнири 3- саралаш босқичида Эронга 2:0, Ўзбекистонга 1:0 ҳисобида имкониятни бой берган Қатар термасининг собиқ бош мураббийи Хосе Даниэл Каррено истеъфога чиқарилган эди.

 

-----------    Теннис    -----------

ДАНИЯЛИК - ТУРНИР ҒОЛИБИ

Япония пойтахти Токио шаҳрида теннис бўйича халқаро мусобақа ўз ниҳоясига етди.

Соврин фонди 885 минг Америка долларини ташкил қилган турнирнинг финал босқичида майдон эгаси Наоми Осаку ва даниялик теннисчи Каролина Возняцки кортга чиқишди.

Бир соату 46 дақиқа давом этган беллашув 7:5, 6:3 ҳисобида Каролина Возняцки фойдасига ҳал бўлди.

Бу жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси, даниялик теннисчининг янги мавсумдаги биринчи, якка тартибдаги мусобақаларда қўлга киритган 24- совринидир. 

 

-----------    Хоккей    -----------

РОССИЯДА АЛАМЛИ МАҒЛУБИЯТ

Канаданинг Торонто шаҳрида шайбали хоккей бўйича «Жаҳон кубоги» мусобақалари ниҳоясига етиб бормоқда.

Турнирнинг финал босқичи йўлланмаси учун кечган курашда россиялик хоккейчилар майдон эгалари томонидан 5:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, бош соврин учун беллашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлдилар.

Финал босқичининг иккинчи йўлланмаси учун Швеция ва Европа терма жамоалари музли майдонга тушдилар. Учрашув 3:2 ҳисобида европаликлар фойдасига ҳал бўлди.

Бош соврин тақдирини ҳал қилувчи учрашув 30 сентябр куни Канада ва Европа терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Пиёзимиз ўта аччиқ, картошкамиз жуда қиммат…

 

Ўтган ҳафта Восе ноҳиясида бўлганимизда, бизга деҳқонлар жорий йил пиёз экилган майдонларни кенгайтирганликлари ҳақида айтишди. Қурбоншаҳид қишлоғи Ҳулбук қалъаси ёнидаги бозорда бир килограмм пиёзнинг нархини сўрадик.

- Тўрт сомоний, - жавоб берди қопдаги пиёзлари ўртачадан кичик бўлган сотувчи.

Муфассал...

ҚЎШТЕГИРМОНЛИК САДОҚАТ РАМЗИ

 

Қўштегирмон Спитамен ноҳиясининг таниқли саркарда, шоҳ ва шоир Бобур Самарқанд азмини қилган ва ундан қайтган чоғларида бир неча бор қўниб ўтган қадимий қишлоғи. Уни маълум ва машҳур қилган нарса фақат Бобурнинг пойқадамигина эмас. Марказда, қишлоқ ўртасидан кесиб ўтувчи йўл ёқасида жойлашган зилол ва чучук сувли булоғи. Кейин одамлари… Деярли бутун воҳадаги  барча устозларнинг устози, республикада хизмат кўрсатган ўқитувчи,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990379

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477301
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3229
4027
20914
7426653
98945
114875
7477301

Сизнинг IPнгиз: 18.222.113.135
Бугун: 23-11-2024 16:40:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015