Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 29 Июл 2016 Кӯришлар: 1866
Печат

 

r rahimzoda22 июл куни Тожикистон Республикаси ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари  вакиллари иштирокида ўтказилган жорий йилнинг биринчи олти ойлиги якунига бағишланган матбуот конференцияси чоғида сўзлар экан, Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан олти ой мобайнида тўртта террорчилик амалиёти аниқланиб, олди олинганлигини маълум қилди. 

Бу шахслар Сурия ва Ироқ давлатларидаги террорчи гуруҳларга қўшилган бўлиб, кейинчалик Душанбе, Панжакент ва Хўжанд шаҳарларида террор-портлаш содир этиш мақсадида Тожикистонга қайтишган. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги ходимларининг тезкор-қидирув фаолияти натижасида  террорчилик амалиётларининг олди олиниб, Ватан хоинларидан тақиқланган диний китоблар, тарғибот варақалари, портловчи моддалар, қурол-аслаҳалар  топилиб, мусодара этилган. Хабар берилишича, миллати, мазҳаби, дину диёнати бўлмаган жиноятчилар «Ислом давлати» деб аталмиш террорчи гуруҳ раҳбарларининг буйруғи билан Тожикистонда террор содир қилиш ниятида бўлишган, бироқ улар ўзларининг ёвуз мақсадларига эриша олишмади.

Мамлакат ички ишлар органлари ходимлари томонидан жорий йилнинг биринчи ярми давомида 1047та террорчилик-экстремистик хусусиятга эга жиноятлар ошкор этилиб, террорчилик-экстремистик гуруҳ аъзоларининг 368 нафари қўлга олинган.

Тожикистон фуқароларининг Сурия ва Афғонистон қуролли тўқнашувларидаги иштироки борасида тўхталган мамлакат ички ишлар вазири Р.Раҳимзода ёшларнинг халқаро террорчи гуруҳларга қўшилиш ҳолати анча камайганлигини таъкидлади. Зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, жумладан, ўз ихтиёри билан қайтиб келган шахсларни жавобгарликдан озод этиш борасидаги қонунчиликка ўзгартиш киритиш натижасида хорижий мамлакатлар урушида қатнашаётган 50 нафар фуқаро Ватанга қайтган.

- Халқаро террорчи гуруҳларга қўшилиб қолганларнинг кўпчилиги Сурия ва Ироқда бўлаётган урушлар ҳеч қандай жиҳод, жаннатга элтувчи йўл эмас, балки бегуноҳ одамларни оммавий ўлдиришдан бошқа нарса эмаслигини тушунишгандан  кейин, қилган ишларидан пушаймон бўлган,- деди Рамазон Раҳимзода ва ўз сўзларига қўшимча қилиб, - тожикларнинг бундай террорчи гуруҳларга қўшилишининг камайганлигига ҳам асосий сабаб шудир.

Расмий маълумотларга кўра, ҳисобот даврида 342 жиноятчи Интерпол халқаро қидирувида бўлиб, шундан 275 нафарининг террорчи ва экстремистик жиноятларда қўли борлиги гумон қилинмоқда.

Матбуот конференцияси жараёнида Туркия ва бошқа мамлакатлардаги террорчилик амалиётларида бирор-бир Тожикистон фуқаросининг иштироки ҳақида расмий маълумот йўқлиги таъкидланди.

Қайд  қилиб ўтиш ўринлики, мамлакатда жиноятчилик йилдан-йилга камайиб, содир этилган жиноятлар қисқа муддатда ошкор қилинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг олти ойи давомида  одам ўлдиришнинг 39 ҳолати қайд этилган бўлиб, шундан Панжакентда содир этилган иккита ҳодиса очилмай қолган.

Милиция ходимлари, аввало, Тожикистоннинг ҳар бир фуқаросидир. Шу боисдан ҳам, ички ишлар ходимларининг фуқаролар ва фуқароларнинг милиция ходимлари билан бўлган муносабати ўзаро ҳурмат-эҳтиром, ишонч асосида йўлга қўйилмоғи лозим.

Э. ШУКУР. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

СИМ КАРТАНИНГ ЎЗИ – БИР ХАЗИНА

 

Ёки телефонлардан сиз нима мақсадда фойдаланаяпсиз?

Жорий йилнинг 25 январ куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизматининг ўтган йил фаолияти якунига бағишланган матбуот анжумани Алоқа хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Атоев иштирокида бўлиб ўтди. Матбуот анжумани аввалида, Алоқа хизматига тегишли барча идоралар бошлиқларига сўз берилиб, уларнинг ҳисоботлари матбуот

Муфассал...

Матбуотчилар касбий байрами тантанаси

 

1912 йилнинг 11 мартида тожик тилидаги биринчи рўзнома – «Бухорои шариф» газетаси Когон чопхоналаридан бирида дунё юзини кўрди. Газета ўша вақтдаги жамиятда мавжуд муаммо, нуқсон ва оғриқли нуқталарни қўрқмасдан кўтариб чиққан, миллат ва халқ манфаатларини ўз саҳифаларида акс эттирганлиги билан ҳам алоҳида эътибор ва таҳсинга лойиқдир. «Бухорои шариф» газетасининг нашр этилиши тожик журналистикаси ибтидоси сифатида ҳам махсус

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2598126

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10295966
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4100
5604
21395
10210212
31478
161581
10295966

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.175
Бугун: 05-11-2026 18:15:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015