Қудратли Шўролар давлатининг парчаланиши билан Худо тожик миллатига мустақиллик деган олий неъматини ато этган бўлса-да, бироқ афсусларким, миллат душманлари уни сақлаб қолишни биродаркушлик уруши туфайли жуда қийинлаштиришди. Бахтимизга 1997 йилнинг 27 июн куни Тожикистонда тинчлик ва миллий бирлик битимига имзо чекилди. Тожик миллати учун мустақилликдан кейинги энг азиз ва улуғ байрам - бу, Тинчлик ва миллий бирлик битими имзоланган кун-Миллий бирлик байрами ҳисобланади.
Бу байрам, гарчи давлатимиз раҳбари тинчлик ва бирликка эришишни миллатнинг азалий донолигига нисбат берса-да, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигидаги Ватаннинг ор-номусли ватанпарвар фарзандларининг заҳмат ва интилишлари туфайли вужудга келди. Миллат пешвосининг бундай камтарин ва донолиги Ватанга бўлган чексиз меҳр- муҳаббатидан нишонадир. Шунинг учун бўлса керакки, Давлат раҳбари сифатида сайланган биринчи кунлариданоқ Тожикистон тарқоқ жамияти ва унинг турли минтақаларидаги одамларнинг кўнглидаги гина-кудуратларни ҳаммадан кўра яхшироқ, аниқроқ ҳис этарди ва ўша пайтдаги айтган сўзлари эса, фожиа гирдобида қолган ватандошларимизни бирликка эришиш ва ўз-ўзини маҳв этишликдан қайтара олди. Мана шу меҳру муҳаббат сабабли, тарқоқ ва умидсизланган тожиклар жамиятини Миллий бирлик ғояси атрофида тўплаб, мустақилликнинг устувор деворини бунёд этди.
Ўша мудҳиш 1992-1997 йилларда янги сайланган Тожикистон давлат раҳбари ўзининг мардона ва шижоатли амаллари билан фуқаролар кўнглида эртанги яхши кунларга нисбатан умид учқунларини уйғотди. Ўзига хос қаҳрамонлик билан Афғонистоннинг Хусдеҳ минтақасига сафар қилиши, давр мухолифатчилари билан бўлган самимий, ватанпарварона ва самарали учрашувлари-ю суҳбатлари, Афғонистоннинг тожиктилли таниқли қўмондонларидан бири, марҳум Аҳмадшоҳ Масъуд ишончи ва эҳтиромига сазовор бўлганлиги Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳаётининг шарафли лаҳзаларидандир.
Афсуслар бўлсинким, Тожикистон давлат мустақиллиги 25 йиллигининг бир қисми миллат думшманлари томонидан бошига солинган аянчли ҳодисаларга сарфланиб, Тожикистон ёш давлат раҳбарининг бунёдкорлик ва яратувчанлик режаларининг орқага ташланишига эриша олишди. Тожик миллати бошига келган ўша мудҳиш кунларда баъзи давлат ва партия-ю ҳаракатлар раҳбарлари, ҳатто, олимлару шоирлар онгини ҳам қоронғулик қамраб олганди. Худо берган мустақиллик неъматидан фойдаланишлик, тарқалиб кетган Совет Иттифоқидан қолган чегараларини ватанпарварлик ҳисси ила ҳимоялаш ўрнига халқни майдонларга чиқаришди ва сиёсий ўйинини бошлашди. Қанийди ўша кунларда сиёсатни ўйин қилган раҳбарлар сифатида эмас, ҳеч бўлмаганда бошқа собиқ Совет Иттифоқи республикалари раҳбарларига ўхшаб сиёсат юритишганда ва дастлаб янги давлатларини оёққа тиклаш пайидан бўлганларида эди, ўша кунлар бошимизга тушмаган бўлармиди. Шу сабабдан ҳам, миллат душманлари ҳар қандай йўл билан тожик халқини уруш гирдобига тортишнинг уддасидан чиқишди. Натижада, кўплаб фуқаролар ҳалок бўлишди, ўша пайтдаги улкан қурилиш иншоотлари техника ва жиҳозлари, жумладан, Роғун ГЭСининг баъзи ускуналари, Тожикистонга тегишли бўлган юзлаб тепловозу минглаб йўловчи ва юк ташувчи вагонлар, шунингдек, минглаб юк ташувчи автомобил, трактору булдозерлар ва собиқ Қўрғонтепа вилоятига тегишли қурилиш ва ер ишларида фойдаланиладиган техника воситалари бошқа давлатларга ўтказиб юборилди.
Бироқ, миллат душманларининг ёвуз амаллари халқ Президенти ва тожик миллати руҳини синдира олмади. Бизнинг ёш давлатимиз учун жуда оғир бўлган ўша йилларда асл ватанпарвар кишилар муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида тинчлик ва барқарорлик, Конституцион тузумни барқарор этиш, фалаж бўлган давлатчилик рукнлари фаолиятини қайтадан йўлга қўйиш, бир-бирини тушуниш ва миллий бирликни қўлга киритиш, бир миллионга яқин қочқинларни Ватанга қайтариш ва мамлакат иқтисодий-ижтимоий бошқарув тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш йўлида фидокорона заҳмат чекишди.
Бу борада 1997 йилнинг июл ойида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси- Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси ва тавсияси асосида Тожикистонда тинчлик ва миллий бирлик келишув битими мақсадларини амалга ошириш йўлида ташкил этилган Тожикистон миллий бирлик ва қайта тикланиш ҳаракатининг ҳам хизматлари беқиёсдир. Шундай қилиб, 1997 йилнинг 16 июл куни Тожикистон Давлат бошлиғининг даъвати улар учун озодлик ва Ватан ободлиги рамзи бўлган Хатлон вилояти шаҳру ноҳияларининг ўз-ўзини англаган ва ватанпарвар вакиллари вилоят ҳукумати мажлислар залида тўпланишиб, Хатлон вилоятида Тожикистон миллий бирлик ва қайта тикланиш ҳаракати таъсис мажлисини ўтказишди. Дастлабки мажлисда мазкур Ҳаракатнинг вилоят кенгаши, раис, раис ўринбосарлар ва котиби, шунингдек, Ҳаракат назорат комиссияси сайланди. Вилоят қонуний ҳукумати биносини босиб олган қуролланган жиноятчилардан қўрқмасдан мазкур мажлисда қатнашган биринчи кишиларни бугун ҳурмат билан эслаб ўтамиз. Булар Саодат Амиршоева, Шерали Гулов, Исмонқул Субҳонов, Бобожон Пираков, Турсуной Алимардонова, Ёқубжон Исмоилов, Самариддин Каримов, Саъдулло ва Давлат Бекназаровлар, Мирзо Бекматов, Сайдамир Розиқов, Эшони Саиджон Маҳмудзода, Соҳибназар Худойназаров, Саид Салимов, Маҳмадражаб Холов, Файзулло Насруллоев, Ҳалқамо Турахонова, Иноят Муродов, Мамадсолеҳ Баротов, Саъдулло Камолов, Саидумар Шоимов, Михаил Федоров ва бошқа ўнлаб кишилар мамлакат раҳбари сиёсатини амалда садоқат ила қўллаб-қувватлашди.
18 июл куни эса, бизнинг вилоят вакилларимиз Душанбе шаҳрида Тожикистон миллий бирлик ва қайта тикланиш ҳаракати таъсис мажлисида иштирок этишди ва менга мазкур Ҳаракат Хатлон вилояти кенгашининг биринчи раиси сифатида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг номзодини Тожикистон миллий бирлик ва қайта тикланиш ҳаракати раиси вазифасига илгари суриш насиб этди. Ва бу номзод бир овоздан қабул қилинди.
Ҳаракат Марказий Кенгашига олиму адиблар ва давлату ҳукуматнинг таниқли ветеран арбоблари Султон Мирзошоев, Мўмин Қаноат, Нодир Одилов, Меҳмон Бахтий, Гулназар Келди, Лоиқ Шерали, Аҳрор Мухторов, Мўсо Диноршоев, Амон Ражаб, Фозил Тоиров, Абдуқодир Маниёзов, Саидбой Зокиров, Атахон Сайфуллоев, Давлатали Давлатов, Сайфулло Сафаров, Шоди Саидов, Одил Бердиев, Мирзо Бобоев, Ғоибназар Паллаев, Изатулло Ҳаёев, Рамазон Мирзоев, Назаршо Додхудоев ва бошқалар киритилган эди. Улар Тожикистон миллий бирлик ва қайта тикланиш ҳаракати раиси Эмомали Раҳмоннинг топшириқлари асосида Тожикистон миллий бирлик ва қайта тикланиш ҳаракати мақсадларини жамиятнинг турли қатламларига етказиш ва тушунтириш учун ўз ҳиссаларини қўшишди.
Ишонч билан айта оламанки, вақт ўтиб, тарих бу ватанпарвар инсонларнинг хизматларига ҳақиқий баҳо беради. Шу боисдан ҳам, уларнинг босиб ўтган ҳаётлари ҳақида эслатиш Ватаннинг бугунги ёш авлоди учун миллий ўзликни англаш ва келажакда мустақиллик ютуқларини ҳимоялашга тайёр туришлари учун дарс бўлади.
Шукроналар бўлсинки, тақдир тақозоси билан Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг Тожикистон Давлат бошлиғи этиб сайланган биринчи кунлариданоқ бугунги кунга қадар Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси –Миллат пешвосининг ватанни обод қилиш ва давлат қуриш борасида чекаётган заҳматлари ва устувор амалларида бошқа сафдошлари қаторида бирга юрибман. Жумладан, 1997-2002 йиллар давомида Тожикистон миллий бирлик ва қайта тикланиш ҳаракати раиси ўринбосарларидан бири сифатида юқорида номлари зикр этилган Ҳаракат аъзоларининг хизмат сафарларида, Тожикистоннинг турли минтақаларида: Рашт, Суғд, Бадахшону Хатлон ва Ҳисорда улар билан бирга бўлиб, халқ билан тинчлик ва бирлик ҳақида суҳбатлар уюштирдик. 1998 йили Тожикистон миллий бирлик ва қайта тикланиш ҳаракати раиси топшириғи билан Тожикистон миллий бирлик ва қайта тикланиш ҳаракати, Ҳаракат Марказий Кенгаши аъзолари бир ҳайъати, жумладан, марҳум Султон Мирзошоев, Мўмин Қаноат, Меҳмон Бахтий, Нодир Одилов, Атахон Сайфуллоев, Гулназар Келди ва камина Рашт водийси ноҳияларига иш сафари билан бордик. Сафаримиздан мақсад Тожикистон миллий бирлик ва қайта тикланиш ҳаракати мақсадларини Тинчлик ва миллий бирлик келишувини амалга татбиқ этиш учун халққа етказишдан иборат эди. Ҳоит қишлоқ жамоатида бўлиб ўтган учрашувдан бирида маҳаллий аҳолидан бир киши гапимни бўлиб, мен томонга қарата шундай деди: «Сизлар бориб ўз Ватанларингизда ва хатлонликларингизга насиҳат қилинглар, чунки бу урушда сизлар гуноҳкорсизлар…». Залга йиғилганлар ва бизнинг ишчи ҳайъатимиз аъзоларини ноқулай бир ҳолат қамраб олди. Мажлисдан кейин гуруҳимиз раҳбари марҳум Султон Шарифович Мирзошоев бу кишининг гапларига Ализода нима деб жавоб қайтаради экан, деган ташвишда бўлганлигини айтди.
Мен эса, у кишининг гапларини сабр билан тингладим ва кейин яна нима гаплари ва шикоятлари бўлса айтишини, чунки, биз мамлакат Президентининг топшириқлари билан бу ерга келганлигимиз ҳамда Мавлоно Балхий айтганларидек, «ажратиш учун» эмас, балки «бирлаштириш учун» келганлигимизни айтдим. Сизу бизнинг аждодларимиз Хатлону Рашту Бадахшондан бўлса-да, минг йиллардан буён ватандошлик, доимий борди-келди, қариндош-уруғчилик ва савдо алоқалари бор эди, гарчи ўз минтақаларида ҳаёт кечиришган бўлса-да, уларда ҳар доим тожикона минталитет ва азалий донолик бор эди. Бироқ афсуслар бўлсинким, мустақил давлат ва миллий сарварга эга эмас эдилар. Бу ерларда минг йиллар давомида бегоналар ҳукмронлик қилишди. Айни пайтда Худо тожик халқи учун мустақил давлат насиб этди. Таъкидлаш жоизки, бу мажлисда қатнашаётганларнинг туғилган жойлари Ғарм, Кўлоб, Зарафшону Бадахшон, Файзободу Ванжу Дарвоз бўлгани каби, Ҳоит сизнинг ерингиз. Умуман олганда, барча минтақалар, жумладан, сиз учун Ватан бўлган Ҳоит бир бутун Тожикистонни ташкил этади. Яъни туғилган жойларимиз кўп, лекин Ватан Тожикистон биттадир. Ишонч билан айта оламанки, мана, шу сиз туғилган ер-Ҳоит азиз Тожикистонимиз бир минтақаси - барча тожик ва тожикистонликлар Ватанидир. Мен ҳам Мана шу Ватаннинг бир обод гўшаси, яъни Ҳоитда, мен ўз Ватанимдаман. Ўзга Ватанда эмас!, дея олишга ҳақлиман. Менинг бу сўзларимдан кейин залда бироз жимлик ҳукм сурди, бироқ кейин давомли қарсаклар садоси янгради. Мажлис тугаганидан сўнг ўша киши келиб мендан узр сўради. Марҳум Султон Мирзошоев эса, мени бағрига босиб, «раҳмат укажон», деди. Бу эса, мен учун кутилмаган ҳолат бўлди.
Умуман олганда, Тожикистон миллий бирлик ва қайта тикланиш ҳаракати дастлабки ташкилотчилари ва Марказий ҳамда вилоят кенгашларининг жамиятда тинчлик барқарорлик ўрнатилиши ва иқтисодий-ижтимоий ҳамда унинг маданий-ҳуқуқий устувор тараққиётининг таъминланишида садоқат билан қилган беғараз хизматлари ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди. Шунинг баробарида, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон миллий бирлик ва қайта тикланиш ҳаракатининг 2002 йилдаги иккинчи мажлисида сўзлаган нутқида шундай деганди: - Бирлашиб, миллат хоинларининг йўлини тўсгани учун Хатлоннинг ор-номусли халқига раҳмат.
1997 йилдан мамлакатда миллий иқтисодиёт кўрсаткичлари пасайиши тўхтатилиб, кейинчалик Тожикистон Ҳукуматига йилдан-йилга вазиятни барқарорлаштириш ва 2002 йилдан секин-аста миллий иқтисодиёт тараққиётига ўтиш муяссар бўлди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг ташаббуслари ва бевосита иштироки билан 25 йиллик мустақиллик даврида мавжуд қийинчилик ва тўсиқларга қарамай, мустақил давлат пойдевори қурилиб, кўпгина бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларига қўл урилди. Энергетик мустақилликни таъминлаш, мамлакатни боши берк коммуникацон кўчадан чиқариш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш давлат сиёсати стратегик йўналишларига айлантирилиб, янги иқтисодий муносабатларнинг устувор шароитида иқтисодий-ижтимоий барқарорликни таъминлаш борасида аниқ ислоҳотлар амалга оширилмоқда. «Сангтўда-1» ва «Сангтўда-2» ГЭСлари, саноат корхоналари, туннеллар ва йўлларнинг ишга туширилиши, минглаб гектар боғу токзорлар, юзлаб замонавий олий таълим муассасаларининг бунёд этилиши ва маориф, соғлиқни сақлаш ҳамда маданият соҳаларининг доимий тараққиёти юқорида айтган гапларимизга ёрқин мисол бўла олади.
Хулоса, янги Тожикистон қайта тикланишидан бошлаб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон жамият илҳом манбаи ва йўлбошчиси, миллий бирлик ғояси асосчиси ва Тожикистон миллий бирлик ва қайта тикланиш ҳаракати раиси, Дунё тожиклари анжумани раиси ва ўзининг ватанпарварлик ҳаракатлари билан Тожикистонни бутун дунё тожиклари ва форсийларнинг ягона билим ва маданият ўчоғи, ҳақиқий форс-тожик маданияти порлоқ манбаига айлантирди.
Мамлакат сарвари давлату миллатнинг келажагини тинчлик ва барқарорликда кўради ва бошқаларга ҳам талқин этади. Ватандошларимиз, дўстларимиз ва ҳатто, тарихий рақибларимизни ҳам таажжубга солган мазкур яхши ният ва ватанпарварлик асосини Тожикистон миллий бирлик ва қайта тикланиш ғояси ташкил этади. Тарихда бундай ғоялар юз йиллар ва ҳатто, минг йиллар давомида бир марта вужудга келади ва амалга оширилади. Бу ғоя асосчилари ва амалга оширувчилари маънавий ва интеллектуал жиҳатдан қудратли шахслар бўлишади. Ҳақиқатдан ҳам, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон шундай олий маданият ва яхши хислат соҳибидир.
Аҳмаджон АЛИЗОДА,
Тожикистон Халқ демократик партияси Хатлон вилояти ижроия қўмитаси раиси, Тожикистон миллий бирлик ва қайта тикланиш ҳаракати Хатлон вилояти собиқ биринчи раиси.
...мен билмайман.
Руҳимда ҳар лаҳза, ҳар сония нимадир қарсиллаб синади. Ярим тунда шамоллар, олис мағриб шамоллари эса, бу ўткинчи дунё ғурбатларидан буткул бехабар, бир далли дўстим айтганидек кимнингдир "оҳ"и бўлиб эсади, эсаверади...
Муфассал...
Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Саранск, Ростов, Самара, Калининград, Нижний Новгород, Сочи каби шаҳарларидаги ўн иккита стадионда футбол бўйича XXI Жаҳон чемпионати мусобақалари давом этмоқда.
«Миллионлар ўйини» номи билан донг таратган спортнинг мазкур тури жаҳонда энг оммалашган бўлиб, сайёра халқларининг эътиборини ўзига қаратган.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015