Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 15 Июл 2016 Кӯришлар: 2075
Печат

 

d rahimiyБугунги кунда «Ислом давлати»  номи билан ўзининг золимона амаллари ўлароқ тез ишонувчан ва калта ўйловчи ёшларни ўз домига тортаётган, улардан ўзининг қора ниятларини амалга ошириш учун қўғирчоқ сифатида фойдаланаётган, халқ орасида террорчи ва ваҳший гуруҳ номи билан танилган бу ташкилот, ҳаттоки, жаҳон ҳамжамиятининг ҳам ташвишига сабаб бўлмоқда.

Бир қатор уруш истовчи, қора ниятли ва ватанбезор ёшлар олиб борилаётган тушунтириш ишлари ва ишлаб чиқилган чора-тадбирларга қарамай, гўёки мўмайгина пул топиш илинжида уруш гирдобида қолган мамлакатларга сафар қилишади ҳамда геосиёсий тўқнашувларда иштирок этишади.

Улар бу амаллари билан минглаб бегуноҳ фуқароларнинг уй-жойсиз қолишлари, болаларнинг етим бўлишлари, минглаб ёшу қарининг қонга беланишларига сабабчи бўлишади.

«Ислом давлати» ва бошқа террорчи гуруҳлар пайдо бўлган кундан бошлаб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон бундай гуруҳларни қоралаб чиққанди. Ўша вақтдан бошлаб, дунё тожиклари раҳбари террорчининг Ватани ва миллати бўлмайди, деган эди.

Афсуслар бўлсинким, бир қатор хиёнаткор ва жиноятчи ёшлар бундай террорчи гуруҳу ташкилотлар аъзосига айланиб, гўёки «жиҳод» қилишади. Жумладан, Спитамен ноҳиясидан ҳам бир гуруҳ ёшлар Сурия давлати қуролли тўқнашувларида иштирок этиб келишмоқда.

Бу шахслар ўзларининг амаллари билан нафақат ўзларини, балки ота-оналари-ю фарзандларининг ҳаётини ҳам заҳарлаб, зулматга айлантиришмоқда. Келгусида ноҳия фуқароларининг бузғунчи гуруҳу ҳаракатларга қўшилиб кетмасликларининг олдини олиш мақсадида давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи шаҳарча ва қишлоқ  жамоатлари қошида 52та тарғибот-ташвиқот гуруҳлари ташкил этилди.

Ишчи гуруҳи вакиллари ноҳия ва жамоатлардаги обрўли кишилар, маориф ва илм, соғлиқни сақлаш соҳаларининг фаол ходимлари, ёшлар, спорт ва сайёҳлик бўлими истеъдодли ёшлари, маданият ва аҳоли бандлиги агентлиги вакиллари ҳисобидан ташкил этилган.

Бугунги кунга қадар тарғиботчилар ноҳиядаги барча шаҳарча ва қишлоқ жамоатларида уйма-уй юриб, тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Маълум бўлишича, айни пайтда ноҳияда жами 18553 оила мавжуд бўлиб, ишчи гуруҳ вакиллари 15129 хўжаликда бўлишиб, уларнинг оила аъзолари билан суҳбат қуришган. Ўтказилган суҳбатлар жараёнида оилаларнинг ижтимоий вазияти, ёлғиз оналар, фарзандлари ўрта учинчи босқич таълимга жалб этилмаган, чет элларда ишлаётган, фарзандлари меҳнат муҳожирлигида бўлган оилалар ўрганилиб, қамоқдан чиққан ёшлару аёлларга руҳий, ижтимоий-ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Мазкур масалаларни таҳлил этиш жараёнида камтаъминланган, яхши ва ўрта шароитга эга, ноустувор ҳамда муҳожирлари бор оилалар рўйхати аниқланди.

Камтаъминланган оилалар давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи раҳбарияти томонидан тадбиркор ва саховатли кишиларни жалб этиш йўли билан аҳволларидан хабар олиниб, еттита оиланинг хароб ҳолатда бўлган уйлари қайта қуриб берилди. 165та оила муаммолари ноҳия хотин-қизлар ва оила бўлими қошидаги дўстона судда кўриб чиқилиб, бундай оилаларнинг 90 фоиз муаммолари ўз ечимини топди.

Жорий йилнинг уч ойи давомида ноҳиядаги зарар кўрган аҳоли қатлами билан шаҳарча ва қишлоқ жамоатлари, муассаса, ташкилотлар заллари, кўча-ю маҳаллалар, кўп қаватли бинолар олдида давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органининг давлат қудратли тузилмалари вакиллари билан биргаликдаги режаси асосида ёшларнинг бузғунчи гуруҳларга қўшилиб кетишларининг олдини олиш мақсадида бугунги кунга қадар  ота-оналар ва ёшлар билан 50дан ортиқ учрашувлар уюштирилди.

Аммо фақатгина тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, ҳуқуқ ҳимояси органлари ходимларининг доимий ва куну тунги олиб бораётган назоратлари билан бундай номақбул ҳодисаларнинг олдини олиб бўлмайди. Фақат биргаликда, жамият аҳолисининг бир ёқадан бош чиқариб, ўз вақтида баъзи шубҳали кишилар рафторининг ўзгарганлигидан тегишли тузилмаларни огоҳлантириш билан жиноятчи шахслар амалларининг олдини олишда ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин. Зеро, Ватандан ношукрлик қилиш - энг катта гуноҳ ва унинг акси  севиш эса, имондандир.   

Шу боисдан ҳам, ҳар биримиз мустақил Тожикистон қадрига етиб, унинг янада гуллаб-яшнашида чин дилдан меҳнат қилиб, унинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини янада юксалтирайлик.

Дилрабо Раҳимий,

Спитамен ноҳияси раиси ўринбосари.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

АҲОЛИ СОНИ ВА СУВ ЗАХИРАЛАРИГА ЭҲТИЁЖНИНГ ОШИШ ТЕНДЕНЦИЯСИ ОЛДИМИЗГА ЯНГИ КОМПЛЕКС ВАЗИФАЛАРНИ ҚЎЯДИ

 

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2018-2028 йиллар -

"Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллигига бағишланган олий даражадаги

халқаро конференциянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқи

20 июн 2018 йил, Душанбе шаҳри.

Муфассал...

ПОКИСТОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ САФАРИ

 

Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусейн 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги бўйича олий даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тожикистон Республикасига расмий сафар билан келди.

Олиймақом меҳмон шарафига байрамона ясатилган Миллат қасри майдонида Покистон Ислом Республикаси Президентини расмий кутиб олиш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2488284

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9881326
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
887
5533
9834
9846677
17887
107749
9881326

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.182
Бугун: 05-08-2026 06:42:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015