Давлат бошлиғининг Ванж ноҳиясига иш сафари
25 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятига иш сафари Ванж ноҳиясидан бошланди.
Миллат пешвосини кутиб олиш маросимида бу минтақа аҳолисининг меҳмонларни ўзига хос кутиб олиш анъанасини кўрсатган ижодий жамоа иштирок этди.
Сўнгра Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Язгулом қишлоқ жамоатида «Мотравн» ГЭСи қурилишининг бориши билан танишди.
Мазкур ГЭС мамлакатимизда оқар сувда ишловчи биринчи ГЭС ҳисобланади. Язгулом қишлоқ жамоатида 300 киловатт-соат иқтидорга эга бўлган «Мотравн» ГЭСи Ванж ноҳиясидаги иккинчи кичик гидроэлектростанция саналади. Муҳандисларнинг сўзларига кўра, мазкур гидроэлектростанция қудратли ГЭСлар тоифасига кирмаслигига қарамасдан, унинг иқтидори Язгулом қишлоқ жамоатининг бир қатор қишлоқлари аҳолисининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун етарлидир.
Иншоотда қурилиш ишлари 2012 йили Корея Республикаси мутахассислари томонидан бошлангани таъкидланди. Бироқ Язгулом дарёси сувининг тез оқиши сабабли, кореялик мутахассислар гидроэлектростанция қурилишини тўхтатишди. Қарийб уч йиллик тўхтатилишдан кейин, «Диамант ва Канаск» МЧЖ лойиҳани амалга ошириш ишларига киришди.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, лойиҳа учун чиқимлар 6 миллион 800 минг сомонийдан зиёдни ташкил қилди ва бугунги кунда 1 миллион 850 сомонийлик қурилиш ишлари ижро этилган. Лойиҳа Корея Республикасининг «Койка» муассасаси молиялаштиришида амалга оширилаётган бўлиб, яқин кунларда келтириладиган 3та 100 киловаттли агрегат ўрнатишни назарда тутади.
Мамлакат Президентининг энергетик иншоот билан танишуви чоғида қурилиш ишларига масъул шахслар мазкур гидроэлектростанция Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик юбилейигача фойдаланишга топширилишини маълум қилишди.
Миллат пешвоси қурувчиларга қурилиш ишлари сифатига биринчи даражали эътибор беришни ва иншоотни бир неча ўн йиллар мобайнида фаолият юритишини ҳисобга олган ҳолда бунёд этиш топшириғини берди.
Бир қисмига, ҳатто, электр узатиш линиялари ўтказилмаган ва аҳолиси электр энергиясидан маҳрум бўлган Язгулом қишлоғида «Мотравн» ГЭСи ишга туширилганидан кейин ягона энергетик тизим яратилади ва мамлакатимизнинг ушбу узилиб қолган минтақаси ТБМВнинг ягона энергетик тизимига уланади.
***
Ванж ноҳияси аҳолиси билан учрашув
ТБМВга иш сафари доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ванж ноҳиясида Язгулом водийсининг Давлат бошлиғини кутиб олиш учун йиғилган кўп сонли аҳолиси билан учрашди.
Мамлакат Президенти ўз чиқишида бунёдкорлик ишлари, ободончилик ҳолатини таҳлил қилар экан, халқ хўжалиги ютуқлари, бу водий меҳнаткашлари муваффақиятлари ҳамда аҳолининг мамлакат Ҳукумати илгари сураётган яратувчанлик сиёсатини қўллаб-қувватлаётгани ҳақида сўзлади.
Мамлакат Президенти Ванж ноҳияси, айниқса, Язгулом водийси турли соҳалари тараққиёти ва аҳолиси ҳаёт даражаси яхшиланиб бораётганини тинчлик, барқарорлик, миллий бирлик мустаҳкамлиги, мамлакат Ҳукуматининг оқилона сиёсати ва халқ қўллаб-қувватлаши натижаси, дея атади.
Миллат пешвоси жамоатчиликка яратувчан меҳнат ва илиқ истиқбол учун миннатдорчилик билдирди. Мамлакат Президенти Язгулом водийси аҳолиси сўнгги йилларда кўзга кўринарли натижаларга эришганини таъкидлади. Миллий бирликнинг навбатдаги санасини нишонлаш кунларида водийнинг Будун қишлоғида тиббий нуқта, Язгулом қишлоқ жамоатида Миллий хавфсизлик давлат комитети минтақавий бўлими биноси фойдаланишга топширилди.
Бундан ташқари, 1 миллион Америка доллари маблағи эвазига аҳоли ижтимоий ҳолатини яхшилаш, янги иш жойлари яратиш, турли иншоотлар, жумладан, спорт зали, 45-ўрта умумтаълим муассасаси қурилиши ва 500 киловатт-соат иқтидорга эга «Андарбак» ГЭСини тўлиқ қайта тиклаш ишлари давом этмоқда.
Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Язгулом водийси аҳолисини боғдорчилик ва ўсимликпарварликни ривожлантириш, ёшларни ватанпарварлик ва амалдаги қонунларга риоя этиш руҳида тарбиялашга чақирди.
***
Миллат пешвоси Рўшон ноҳиясида
Тоғли Бадахшон мухтор вилоятига иш сафари доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Рўшон ноҳиясининг Савноб қишлоқ жамоатидаги Ғудара қишлоғига ташриф буюриб, табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ишларининг бориши билан танишди.
Эслатиб ўтиш жоизки, 2015 йилнинг 7 декабри куни юз берган кучли зилзила натижасида Бартанг водийсининг 11та қишлоғида 132та турар жой биноси тўлиқ вайрон бўлганди. Фақатгина Ғудара қишлоғида мазкур табиий офат натижасида 71 уйдан 38таси тўлиқ, 26таси қисман вайрон бўлди. Аҳолини электр энергияси билан таъминловчи 16та гидроэлектростанциядан 11таси вайрон бўлди. 125 киловатт иқтидорга эга Пасор гидроэлектростанциясини қайта тиклаш ишлари 2015 йилнинг декабрида бошланган бўлиб, 2016 йилнинг июн ойида, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ташриф буюрган куни Пасор, Бопасор ва Ғудара қишлоқлари аҳолисининг электр энергияси тақчиллиги билан боғлиқ муаммолари ҳал қилинди. Электр энергияси тақчиллиги муаммосини тўлиқ бартараф этиш учун бу ерда 10/0,4 киловатт қувватга эга иккита подстанция ўрнатилган бўлиб, 7 километрлик электр узатиш линияси ўтказилди.
Табиий офат биринчи лаҳзалариданоқ Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон топшириғига биноан ноҳияда ишчи гуруҳ ташкил этилиб, у табиий офат оқибатларини бартараф этишга киришди.
Мамлакат Президентининг Савноб қишлоқ жамоатига ташрифига қадар Миллат пешвосининг топшириғи асосида зарар кўрган аҳолига 2та йўл техникаси ва 1та трактор етказиб берилди. Аҳоли алоқа, тиббий нуқта, давлат телевидениеси сигналини қамраб олиш учун телестанция, озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, ёнилғи ва биринчи эҳтиёждаги бошқа маҳсулотлар билан таъминланди.
Давлат бошлиғи табиий офатдан зарар кўрганлар учун уйлар қурилишининг бориши билан танишар экан, рамзий лентани кесди ва қишлоққа ўтказилган биринчи сув қувурини ишга туширди.
Мамлакат Президентига илгари аҳолига экологик меъёрларга мувофиқ келмайдиган ичимлик суви узоқ масофадан етказиб берилгани маълум қилинди.
Янги сув узатиш линияси 6 километр масофага ётқизилган бўлиб, бажарилган ишлар қиймати 286 минг сомонийни ташкил қилди.
Миллат пешвоси рамзий тугмани босиш орқали, шунингдек, қишлоққа биринчи марта тортилган электр узатиш линиясини ҳам ишга туширди. Масъул шахсларнинг маълум қилишларича, қишлоқ аҳолиси электр энергияси йўқлиги сабабли, атиги ёритиш учун етадиган қуёш батареялари қувватидан фойдаланишарди.
Сўнгра мамлакат Президенти аҳолига бир нечта уйларнинг калитларини шахсан ўзи топширди. Қишлоқ аҳолиси янги уйларни Миллий бирлик байрами арафасида муносиб совға, дея атар экан, Миллат пешвосига доимий қўллаб-қувватлови учун миннатдорчилик билдирдилар.
Янги бунёд этилган маҳаллада қурилиш ишлари билан танишув жараёнида Миллат пешвоси масъул шахслар ва қурувчиларни янги уйлар минтақа шароитига мувофиқ келиши ва узоқ йиллар хизмат қилиши учун қурилиш материаллари етказиб бериш ва қурилиш ишларига алоҳида эътибор қаратишга чақирди.
Ҳозир 2,5 гектар майдонни эгалловчи янги аҳоли нуқтасида 38та уй қурилиши давом этаётган бўлиб, улар Давлат мустақиллиги байрамигача фойдаланишга топширилиши кераклиги таъкидланди.
Минтақа аҳолисининг бошқа минтақаларга ҳаракатланиши учун асосий муаммолардан бири ҳисобланган автомобил йўлларини меъёрдаги техник ҳолатда сақлаш учун Миллат пешвоси томонидан йўлларни тозалаш учун бир нечта йирик техника етказиб берилди.
Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича бажарилган ишлар билан танишувдан сўнг, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон қишлоқ аҳолиси билан учрашув ўтказиб, унинг жараёнида масъул шахсларга халқ муаммоларини бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.
Савноб қишлоқ жамоати аҳолиси, ўз навбатида, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга зилзила оқибатларини бартараф этиш ҳамда бошқа ёрдамлари учун миннатдорчилик билдиришди.
***
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Савноб қишлоқ жамоатидаги Ғудара қишлоғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари билан танишганидан кейин, ноҳия марказига ташриф буюрди. Ноҳия аҳолиси мамлакат Президентини илиқ ва хурсандчилик билан кутиб олди.
Мамлакат Президенти рамзий лентани кесар экан, давлат ҳокимияти Рўшон ноҳияси ижроия органи маъмурий биносини фойдаланишга топширди.
Эслатиб ўтиш жоизки, мазкур бино биринчи ғишти ўтган йилнинг июл ойида мамлакат Президентининг бу ноҳияга навбатдаги иш сафари чоғида қўйилган эди. 10 ой мобайнида Рўшон ноҳияси марказида 0,45 гектар майдонни эгалловчи кўркам икки қаватли бино қурилди.
Бино биринчи қаватидан 14та кабинет ва 270 ўринли мажлислар зали ўрин олган. 40 ўринли иккинчи мажлислар зали бинонинг иккинчи қаватида жойлашган. Бундан ташқари, биринчи қаватда барча зарур шароитлар ва ускуналарга эга 13та бошқа иш кабинетлари ҳам мавжуд.
Давлат ҳокимияти Рўшон ноҳияси ижроия органи янги маъмурий биноси «БДМ» МЧЖ томонидан Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати ҳукумат иншоотлари қурилиши бўйича дирекцияси буюртмасига биноан қурилди. Қурилишнинг лойиҳавий қиймати 6 миллион сомонийни ташкил қилиб, бу маблағлар тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан ажратилди. Иншоот қурилишига маҳаллий мутахассислар жалб қилинди. Умуман, қурилишнинг ўн ойи мобайнида 90дан зиёд маҳаллий фуқаро иш ва 2 минг сомонийгача ойлик маош билан таъминланди.
Таъкидлаш жоизки, давлат ҳокимияти Рўшон ноҳияси ижроия органи янги биноси барча замонавий меъморчилик стандартларига жавоб беради.
Мазкур лойиҳа муаллифлари бино қурилишига тожик меъморчилиги унсурларини киритишга интилишган, жумладан, бинонинг олд томонини тожик меъморчилик услуби билан бажарилган устунлар ясатиб турибди. Тожик усталари меҳнатлари самарасини мажлислар залида ҳам кўриш мумкин бўлиб, улар деворларнинг миллий нақшлар билан безатилганлигида акс этмоқда.
Давлат бошлиғи мазкур иншоотга ташрифи чоғида бажарилган ишлар сифатини юқори баҳолади ҳамда давлат ҳокимияти Рўшон ноҳияси ижроия органи раҳбариятига иш юритишни зарур даражада йўлга қўйиш ва ноҳия аҳолиси муаммоларини ҳал этишга доир аниқ топшириқлар берди.
***
Солиқ нозирлиги янги биноси
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида Рўшон ноҳиясида солиқ нозирлиги янги биноси фойдаланишга топширилди.
10 сотих майдонда қурилган мазкур иншоот икки қават ва ертўладан иборат. Бинода 7та иш кабинети ва 50 ўринли мажлислар зали мавжуд. Бундан ташқари, ертўлада жойлашган тўртта хона ҳужжатларни барқарор ҳароратда сақлаш учун назарда тутилган.
Қурилиши Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Солиқ комитети молиялаштиришида бошланган Рўшон ноҳияси солиқ нозирлиги маъмурий биноси замонавий меъёрларга мувофиқ тарзда бунёд этилган бўлиб, барча илғор соҳавий шароитларга эга.
Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон бино билан танишиш ва унинг ходимлари билан учрашув чоғида солиқлар давлат бюджети асоси ҳисобланиши, давлат сектори келгусидаги тараққиёти ва ойлик маошлару нафақалар тўлови солиқларнинг ўз вақтида ва сифатли йиғиб олиниши билан боғлиқ эканлигини қайд қилди.
Шунинг учун, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон мазкур орган ходимларидан ўз касбий маҳоратларини ошириш ва билимларини такомиллаштиришга мунтазам ҳаракат қилишларини талаб қилди.
***
Рўшон ноҳияси фаоллари билан учрашув
ТБМВга иш сафари доирасида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органи ва солиқ нозирлиги бинолари очилганидан кейин, ноҳия марказида Рўшон ноҳиясининг кўп сонли аҳолиси ва фаоллари билан учрашув ўтказди.
Бу ерда ноҳия аҳолиси Миллат пешвосини ўзига хос илиқлик билан истиқбол олди. Зеро, мамлакат Президентининг республика минтақаларига ҳар бир сафари, унинг халқ билан учрашуви яратувчанлик ва ободончилик ишларига сабаб бўлади.
Мамлакат Президенти ўз чиқишида дастлаб Рўшон ноҳиясининг меҳнатсевар халқига илиқ истиқбол ва Ҳукуматнинг бунёдкорона сиёсатини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдириб, иштирокчиларни умуммиллий байрам – Миллий бирликнинг 19 йиллиги билан табриклади.
Давлат бошлиғи мустақилликнинг 25 йили мобайнидаги самарали фаолиятини натижалар экан, Рўшон ноҳияси аҳолиси ўзининг меҳнатсеварлиги туфайли сезиларли натижаларга эришганларини таъкидлади.
Мустақиллик йилларида Рўшон ноҳиясида давлат бюджети ва хусусий сектор ҳисобидан 200та янги ижтимоий-иқтисодий иншоот, йўллар, кўприклар ва 106 миллион сомонийлик энергетик инфратузилмаси қурилган. Умуман, ноҳия тараққиётига 480 миллион сомонийдан зиёд маблағ йўналтирилди.
Давлат бошлиғи жорий йил ноҳия тараққиёти учун давлат бюджетидан 40 миллион сомоний ажратилиши назарда тутилганини қайд қилди. Сўнгги йилларда ноҳия ҳудудида қарийб 3 миллион сомоний маблағга 13та давлат сармоявий лойиҳаси амалга оширилган ва айни пайтда 1,5 миллион сомоний маблағга яна иккита лойиҳа амалга татбиқ этилмоқда.
Умуман, сўнгги 12 йил мобайнида молиялаштириш барча манбалари ҳисобидан Бартанг водийсида 32 миллион сомонийлик ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, Рўшон ноҳиясининг 2016-2020 йиллар учун ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастурини амалга ошириш бошланган бўлиб, унинг доирасида 130 миллион сомоний маблағга бир қатор янги лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ўз чиқишида ноҳия аҳолиси ютуқлари ҳақида тўхталиш билан бир қаторда, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Рўшон ноҳиясига доир янги режалари ва дастурлари ҳақида гапирар экан, мамлакат Ҳукумати ва масъул шахсларга аҳолининг Давлат бошлиғи билан учрашувда айтиб ўтилган муаммоларини ҳал қилиш учун аниқ топшириқлар берди.
***
Миллат пешвоси Раҳмонобод қишлоғида
Тоғли Бадахшон мухтор вилоятига иш сафари доирасида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон янги бунёд этилган Раҳмонобод қишлоғи аҳолиси ҳаёти билан танишди.
Эслатиб ўтиш жоизки, 2015 йилнинг 16-17 июл кунлари Шуғнон ноҳиясининг Сучон қишлоқ жамоатида тинимсиз ёмғир туфайли келган кучли сел оқибатида Барсем қишлоғидан 82та оила жабр кўрди.
2015 йилнинг 29 июлида мамлакат Президенти Шуғнон ноҳиясида табиий офатдан зарар кўрган минтақага ташриф буюриб, ишларнинг бориши билан яқиндан танишди. Ўшанда зарар кўрган аҳоли билан суҳбат жараёнида вазирликлар ва идораларга аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича аниқ топшириқлар берилганди. Бугунги кунда бу топшириқлар тўлиқ ижро этилган.
Бугун Барсем қишлоғининг табиий офатдан зарар кўрган 82 оиласи қисқа муддат ичида Питовдашт маҳалласида қурилган янги уйларда яшаяпти. 82та уй қурилиши умумий қиймати 2 миллион 400 минг сомонийни ташкил қилади.
Миллат пешвоси янги бунёд этилган уйлар билан танишув чоғида уларнинг қурилиши сифатига юқори баҳо берди ҳамда қурилиш компаниялари, давлат идоралари, корхоналари ва тадбиркорлар томонидан бажарилган ишларни эзгу иш, дея атади. Халқнинг бунёдкорлик қудрати, дўстлик, биродарлик ва ўзаро ёрдам тожикистонликлар бирлиги ва жипслигидан гувоҳлик беради. Айнан шундай дўстлик туйғуси зарар кўрган аҳоли ўзларини ёлғиз ҳис этмасликлари, ўз вақтида турар жой ва бошқа зарур шароитлар билан таъминланишларига имконият яратди.
Шаҳарчада истиқомат уйларидан ташқари маиший иншоотлар ҳам қурилган. Қишлоқни сув билан таъминлаш учун 173 минг сомонийга 40-50 метр чуқурликдаги қудуқлар қазилиб, қишлоққа сув қувури ўтказилган. 240 ўқувчи ўрнига эга ўрта умумтаълим муассасаси қурилиши ўқувчиларга яқин жойда таҳсил олишларига имконият яратди. Шаҳарчада саломатлик марказини бунёд этиш ва уни соҳа кадрлари билан таъминлаш аҳолини тиббий хизмат билан ўз вақтида ва сифатли қамраб олишга шароит яратди.
Раҳмонобод қишлоғи аҳолиси давлат ва Ҳукуматга ёрдами учун миннатдорчилик билдиришиб, буларнинг барчасини Давлат бошлиғининг оқилона сиёсати самараси, дея аташди. Шунингдек, аҳоли давлатнинг, айниқса, жабр кўрганларга нисбатан ҳар томонлама ёрдами ва қўллаб-қувватлашини ҳис қилганликларини таъкидлашди.
Қайд қилиш жоизки, мамлакат Президенти Бадахшоннинг жабр кўрган аҳолисини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ғамхўрлик кўрсатиш масаласига алоҳида эътибор қаратади. Қисқа муддат ичида янги шаҳарчанинг қурилиши давлат бунёдкорлик қудрати ва етарлича имконияти, унинг раҳбари олиб бораётган оқилона сиёсат, тожикистонликларнинг бирлиги ва жипслигидан дарак беради.
Аҳоли яшаш шароити билан тўлиқ танишгандан кейин, мамлакат Президенти қишлоқ аҳли ва фаоллари билан самимий суҳбат қурди.
***
Шуғнонда 464 ўқувчи ўрнига эга мактаб
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон мавжуд ишлаб чиқариш иқтидорлари ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ютуқлар билан танишиш мақсадида ТБМВнинг Шуғнон ноҳиясига ташриф буюрди.
Ноҳия раҳбарияти ва аҳолиси Миллат пешвосини ўзига хос хурсандчилик ва самимият билан кутиб олди.
Мамлакат Президентининг Шуғнон ноҳиясига иш сафари Кушк қишлоғида бир сменада 464 ўқувчи ўрнига эга замонавий мактаб очилишидан бошланди.
Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг бунёдкорлик сиёсати ўлароқ қурилган 464 ўринли ўрта умумтаълим муассасаси халқаро стандартларга мувофиқ тарзда бунёд этилган.
Замонавий мактаб қурилиши бўйича ишлар 2015 йилнинг июн ойида бошланиб, 140 нафар қурувчи ишга жалб этилганди.
Замонавий мактаб лойиҳаси «Мактаблар қайта қурилиши ва қурилиши» лойиҳаси учинчи босқичи ҳисобидан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ислом тараққиёт банкининг 1 миллион 802 минг Америка доллари ҳажмида биргаликдаги молиялаштириши эвазига амалга оширилди.
Танишув чоғида Давлат бошлиғи дастлаб замонавий таълим шароитларига мослаштирилган ўқув синфхоналарини кўздан кечирди.
Бир сменада 464 ўқувчи учун мўлжалланган мактаб 24та таълим синфхонаси, 140 ўринли спорт зали, 5 минг дона таълим ва бадиий адабиётга эга кутубхона, 22 компютерли замонавий электрон кутубхона, интернетга уланган компютерлар, 170 ўринли мажлислар зали, футбол, волейбол ва баскетбол учун спорт майдони ҳамда таълим-ишлаб чиқариш синфхоналари, жумладан, тикувчилик, қандолатчилик, дурадгорлик синфхоналари, 120 ўринли ошхона, тиббий кабинет, жумладан, стоматология ва болалар шифокори кабинетларига эга.
Мактаб фаолият бошлаши билан 40дан зиёд киши доимий иш жойлари билан таъминланиши таъкидланди.
Давлат бошлиғи педагогларга таълим жараёнини сифатли йўлга қўйишга доир фойдали тавсиялар берди.
Мазкур таълим муассасасида катта спорт зали бўлиб, унда турли спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилади.
Катта мажлислар залида мактаб ўқувчилари иштирокида ранг-баранг маданий дастур намойиш қилинди.
Мактаб очилганидан кейин, мамлакат Президенти педагоглар, ўқувчилар ва Шуғнон ноҳияси фаоллари билан суҳбат чоғида мамлакат Ҳукуматининг маориф соҳаси тараққиёти, таълим ва тарбия сифатини яхшилаш ҳамда болаларни таълим билан қамраб олишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ҳақида сўз юритди.
Давлат бошлиғи қурувчилар ишига юқори баҳо бериб, мустақиллик даврида республикада янги турдаги мактаблар сони янада оширилиши кераклигини, бу таълим шароитини яхшилаш, ота-оналарга эса, янги ахборот марказлари воситасида ўз фарзандлари таълим жараёнидан хабардор бўлиб туришларига имкон яратишини таъкидлади.
Педагоглар ва ўқувчилар ўз навбатида, Давлат бошлиғига ҳар томонлама ёрдами ва доимий ғамхўрлиги учун миннатдорчилик изҳор қилишди.
***
Маданият қасри қурилиши бошланди
Шуғнон ноҳиясининг Поршнев жамоатидаги Кушк қишлоғида мактаб очилганидан кейин, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ноҳия марказида Маданият қасри қурилишига биринчи ғиштни қўйди.
Янги маъмурий марказ, Маданият қасрининг истироҳат ва маънавий-фароғат-дам олиш замонавий нуқтаси биноси ноҳия марказида бунёд этилади. Миллат пешвоси бу мажмуанинг дастлабки ғиштини қўйди. Қурилиш ишлари асл нусхадаги лойиҳа ва ўзига хос миллий меъморчилик услубида амалга оширилади.
Мамлакат Президенти замонавий шаҳарсозлик стандартлари асосида ишлаб чиқилган лойиҳа билан танишиб, уни сифатли амалга ошириш бўйича фойдали тавсиялар берди.
Қурилиш ишлари Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати ҳукумат иншоотлари қурилиши бўйича дирекциясининг 5 миллион сомонийлик махсус маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Режа бўйича бу участкада йирик Маданият қасри бунёд этилади. Айнан, шунинг учун, аҳолига хизмат кўрсатишнинг барча зарур инфратузилма қурилиши ҳам режалаштирилган.
Маданият қасри биноси икки қаватли бўлиб, унинг биринчи қаватидан 324 ўринли зал ҳамда бошқа бир қатор касбий ва иш кабинетлари ўрин олади. Бинонинг иккинчи қаватида болохона, 100дан зиёд ўринли зал, пешайвон ва тайёргарлик зали жойлашади. Умуман, замонавий Маданият қасри 500 ўринга эга бўлади.
Қурилиш ишларини замонавий меъморчилик талабларига мувофиқ амалга ошириш ва илғор коммуникацион тизимни ташкил қилиш топширилди.
Давлат бошлиғининг топшириқ ва кўрсатмалари асосида ушбу маданий муассасада турли тадбирлар ўтказилиши учун барча зарурий шароитлар яратилади.
Мазкур Маданият қасри нодир лойиҳаси маҳаллий меъморлар томонидан қисқа муддатда амалга оширилади.
***
Шуғнон ноҳияси аҳли ва фаоллари билан мулоқот
26 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Шуғнон ноҳияси янги маъмурий марказида ноҳия аҳолиси ва фаоллари билан учрашди.
Дастлаб мамлакат Президенти барча иштирокчиларни тожик халқи учун муҳим тарихий ва тақдирсоз саналар – Давлат мустақиллигининг 25 ва Миллий бирликнинг 19 йиллиги билан табриклади.
Давлат бошлиғи ноҳияга иш сафаридан мақсад аҳоли билан учрашув, мамлакат Ҳукумати топшириқ ва кўрсатмалари ижросининг бориши билан танишиш ва аҳоли ижтимоий-иқтисодий шароити яхшиланишига ёрдам беришдан иборатлигини айтди. Миллат пешвоси мамлакат Ҳукуматининг барча бунёдкорлик ташаббуслари амалда самимий қўллаб-қувватланаётгани ва ТБМВ шарафли халқи томонидан амалга оширилаётганини қониқиш билан қайд қилди.
Миллат пешвоси аҳоли турмуш тарзи ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари билан танишиш мақсадида қилган аввалги иш сафарлари ҳақида эслатар экан, мамлакат Ҳукумати аҳоли ҳаёт даражасини яхшилаш учун барча захиралар ва имкониятлардан кенг фойдаланишини қайд қилди.
Шу туфайли, Шуғнон ноҳияси ҳудудида мустақилликнинг 25 йили мобайнида ноҳия тараққиётини таъминлаш мақсадида 630 миллион сомоний сарфланди. Ушбу вақт мобайнида ноҳия бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 270 миллион сомонийдан зиёд маблағ ажратилди. Ноҳия ҳудудида 119 миллион сомоний маблағга қурилиш ишлари ижро этилиб, 138 минг квадрат метр турар жой, ўрта умумтаълим муассасалари, касалхоналар, поликлиникалар, саломатлик марказлари қурилди. Бир қатор ишлаб чиқариш-хизмат кўрсатиш иншоотлари, йўллар, кўприклар, электр узатиш линиялари, кичик гидроэлектростанциялар, ичимлик суви қувурлари сув тортиш станциялари қурилиши эса, ноҳия ободончилиги ва гуллаб-яшнашига ҳисса қўшди.
Мамлакат Ҳукумати қўллаб-қувватлашида бугунги кунгача ноҳия маъмурий маркази - кўркам Ваҳдат шаҳарчаси қурилган, Навобод қишлоғида 460 ўқувчи ўрни ва спорт залига эга янги 28-ўрта мактаб, ноҳия марказий касалхонаси, кўп қаватли турар жой бинолари қурилгани қайд этилди.
Мамлакат Президенти ТБМВ аҳолисини сифатли ун билан тўлиқ таъминлаш мақсадида ўтган йили ноҳиянинг Богев қишлоғида 13 миллион сомонийлик давлат бюджети ҳисобидан кунига 60 тонна ун тайёрлайдиган вилоятдаги биринчи тегирмон, 6 минг тонна буғдой ва бир минг тонна унни сақлаш учун иккита омбор қурилгани ва фойдаланишга топширилганини эслатди.
Айни пайтда Шуғнон ноҳиясининг 2016-2020 йиллар учун ижтимоий-иқтисодий тараққиёти дастури доирасида 263 миллион сомоний умумий маблағга 148та лойиҳани амалга ошириш давом этмоқда.
Давлат ҳокимияти вилоят ва ноҳия ижроия органларига тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда юқорида зикр этилган дастурларни амалга оширишни қатъий назорат остига олиш топширилди.
2015 йили давлат мустақиллиги туфайли, ноҳия саноат корхоналари томонидан 31 миллион сомонийлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, бу 2000 йилга нисбатан 28 баравар зиёддир.
Бундан ташқари, ноҳия ижтимоий ҳолати яхшиланмоқда. Мустақиллик йилларида ноҳия ҳудудида 4600дан зиёд ўқувчи ўрнига эга 33та янги таълим корпуси ва қўшимча синфхоналар қурилди ва фойдаланишга топширилди. Жорий йил яна тўртта умумтаълим муассасаси ва янги ўқув корпуслари очилиши режалаштирилган.
Ўз нутқи охирида Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон бундан кейин ҳам Шуғнон ноҳиясининг шарафли халқи аввалгидек юксак масъулият туйғуси ва миллий давлатчиликка миннатдорчилик билан тинчлик ва хотиржамлик фазосида виждонан меҳнат қилишлари, янада сезиларли ютуқларга эришишлари ва ўз мавзеларини мустақил Тожикистоннинг обод гўшасига айлантиришларини ишонч билан қайд қилди.
Мамлакат Президенти ўз чиқиши ва ижтимоий-иқтисодий ҳолат таҳлили жараёнида мамлакат Ҳукумати, республика раҳбар ва масъул шахсларига Шуғнон ноҳияси халқ хўжалиги ҳаётан муҳим соҳалари тараққиёти ва аҳоли муаммоларини ҳал этишга доир аниқ топшириқлар берди.
Давлат бошлиғининг сўзи охирида бунёдкорлик ташаббуслари, давлат ва Ҳукумат раҳбарияти ғамхўрлиги ва ёрдамига жавобан турли соҳалар ходимлари, ёшлар, Шуғнон ноҳиясининг мамнун халқи чиқиш қилиб, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмонга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
***
Хоруғ шаҳрида замонавий спорт зали
26 июн, ТБМВ шаҳар ва ноҳияларига иш сафарининг иккинчи кунида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хоруғ шаҳрининг Тем маҳалласида замонавий спорт залини фойдаланишга топширди.
Мазкур марказ 60 ўринли катта зал ва ёрдамчи бинолардан иборат. Бу ерда спорт, жумладан, волейбол, баскетбол, кураш, стол тенниси тадбирлари ҳамда йиғилишлар, семинарлар, мажлислар ва маданий тадбирлар ўтказилиши учун имконият мавжуд.
Иншоот лойиҳавий қиймати 2 миллион 55 минг сомонийни ташкил қилиб, қурилиш ишлари «Шариф» МЧЖ томонидан бажарилди. Иншоот қурилиши чоғида 38 киши иш ва яхши ойлик маош билан таъминланди.
Спорт зали биноси Афғонистон Ислом Республикаси чегарасида ташкил қилинган Тем шаҳарчаси чегара бозорининг бир қисмидир.
Бозорда икки дўст ва қўшни мамлакат фуқароларининг бу ерда биринчи эҳтиёждаги маҳсулотларни олишлари учун имконият мавжуд. Чегара бозорларини ташкил қилиш икки давлатни бирлаштирувчи автомобил кўприклари каби тожик миллати пешвосининг афғон халқи ижтимоий-иқтисодий тараққиётига йўналтирилган муносиб ташаббусларидан бири ҳисобланади. Чегара бозорида Тожикистон ва Афғонистон фуқаролари учун 300 иш ўрни яратилди.
Спорт зали қурилишидан асосий мақсад спортни ривожлантириш, жамият саломатлигини таъминлаш, тожик ва афғон халқлари ўртасида дўстликни мустаҳкамлашдан иборат.
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон иншоот билан танишув чоғида қурувчиларга бундай муҳим спорт иншооти қурилиши учун миннатдорчилик билдириб, ёшларни маънавий-жисмоний тараққиётга ҳидоят қилди.
***
Вилоят марказида турар жой биноси қурилиши бошланди
ТБМВга иш сафари доирасида Президент Эмомали Раҳмон Хоруғ шаҳрида 12 қаватли бино қурилиши тамал тошини қўйди.
Мазкур лойиҳа «Меъмор-2002» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ундан «Ориёнбонк» ҲЖ, 200 ўринли меҳмонхона, гўзаллик салони, сузиш ҳавзаси, конференция зали ва ресторан жой олади.
Бундан ташқари, лойиҳа бўйича мазкур бинода олиймақом меҳмонлар ва турли мамлакатлар намояндаларини қабул қилиш учун махсус замонавий хоналар қурилади. Масъул шахслар сўзларига кўра, бу, ТБМВда бунёд этиладиган биринчи 12 қаватли бино бўлади.
Мамлакат Президентига қурилиш тугаганидан кейин, 100 нафаргача киши доимий иш жойи билан таъминланиши маълум қилинди. Бино қурилиши икки йилдан кейин тугайди. Қурилишга Хоруғ ва вилоятнинг бошқа ноҳияларидан 200 нафар маҳаллий қурувчи жалб этилади.
Лойиҳа буюртмачиси «Ориёнбонк» МЧЖ, пудратчиси эса, Ориёнбонк жамияти капитал қурилиш бошқармаси ҳисобланади. Мамлакат Президенти қурувчиларга ишларни ўз вақтида ва сифатли охирига етказиш борасида фойдали тавсиялар берди.
***
Давлат байроғи ўрнатилди
Хоруғ шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Давлат байроғини тантанали вазиятда кўтарди ва аҳолини шу муносабат билан табриклади. Давлат байроғи устуни баландлиги 30 метрни, байроқ матоси 8х4 метрни ташкил қилади.
Иншоот лойиҳавий қиймати 300 минг сомонийни ташкил қилиб, қурилиш ишлари Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси бўйича амалга оширилган.
Иншоот буюртмачиси Тожикистон алюминий компанияси («ТалКО») ДУК, пудратчиси эса – «Бунёд» МЧЖ ҳисобланади. Иншоот қурилиши жараёнида 24 нафар маҳаллий фуқаро иш ва яхши маош билан таъминланди.
Қурилиш ишлари 2016 йилнинг июн ойида бошланиб, мутахассислар ва ишчилар иншоотни қисқа муддат ичида барча меъморчилик ва қурилиш меъёрларига риоя этган ҳолда фойдаланишга топширишнинг уддасидан чиқишди.
Байроқ ўрнатилган майдон манзарали тошлар, гуллар ва турли буталар билан ясатилган. Давлат мустақиллигининг бу муқаддас рамзи Хоруғ шаҳри қиёфасига ўзига хос кўркамлик бағишлаб, фуқароларнинг истироҳат ва сайру томоша масканига айланди.
Таъкидлаш жоизки, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириғига биноан, Тожикистон пойтахтида дунёдаги энг баланд байроқ устуни ўрнатилган. Душанбе шаҳридаги мустақил Тожикистон давлат байроғи устунининг баландлиги 165 метрни, матосининг ҳажми эса, 60х30 метрни ташкил қилади. Тожикистон давлат байроғи ўз ҳажми бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган ва махсус сертификатга эга.
Бундай иншоотлар – давлат байроғи устуни қурилиши бугунги кунда мамлакатимиз бир қатор шаҳру ноҳияларида амалга оширилаётган бўлиб, бу ватанпарварлик туйғусини кучайтириш ва азиз Ватанимиз – Тожикистон миллий қадриятларига эҳтиром кўрсатиш муҳим омилига айланмоқда.
***
Сайёҳлик, халқ ҳунарларини қайта тиклаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази
Хоруғ шаҳрида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон рамзий лентани кесиш орқали Сайёҳлик, халқ ҳунарларини қайта тиклаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази фаолиятини бошлаб берди.
Мазкур иншоот бир йил мобайнида 2 миллион 630 минг сомонийлик хорижий сармоялар ҳисобидан қурилган бўлиб, бу ерда хизмат кўрсатишнинг барча замонавий шароитлари яратилган.
Сайёҳлик, халқ ҳунарларини қайта тиклаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази биноси уч қаватли бўлиб, сайёҳларга ахборот ва ёрдам маркази, сувенирлар савдоси нуқталари, алпинистлик анжомлари, химиявий усул билан тозалаш хонаси, иш кабинетлари, мажлислар зали тадбиркорлик марказидан иборат.
Яратилган шароитлар билан танишув чоғида мамлакат Президентига мазкур марказ йилига 5 мингдан зиёд сайёҳга хизмат кўрсата олиши маълум қилинди.
Мазкур марказнинг фойдаланишга топширилиши 70 кишини доимий иш ва яхши ойлик маош билан таъминлашга имкон яратгани таъкидланди.
Шунингдек, сўнгги бир неча йил мобайнида вилоят шаҳар ва ноҳияларида мамлакат Президенти томонидан ажратилган грантларга ўнлаб халқ ҳунармандчилиги корхоналари, жумладан, уй цехлари қурилиб, улар юзлаб хотин-қизларни даромадли иш билан таъминлашга ҳисса қўшаётгани қайд қилинди.
Бу иншоот очилиши вилоят шаҳру ноҳиялари хотин-қизларига мазкур марказ магазинларига ўз маҳоратлари самарасини тавсия этишга имконият яратади.
Иккинчи ва учинчи қаватлар иш кабинетлари ҳам энг илғор технологиялар билан жиҳозланган. Умуман, бу ерда сайёҳлик ва тадбиркорлик соҳаларида самарали фаолият учун қулай шароитлар муҳайё қилинган.
***
Сув билан таъминлаш тармоғи
Хоруғ шаҳрида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон рамзий лентани кесиш орқали Боғевдара-Хоруғ сув қувури тармоғини ишга туширди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур тармоқ қурилишининг биринчи ғишти Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон томонидан 2014 йили қўйилган эди. Ушбу давр мобайнида Боғевдарадан Хоруғ шаҳригача 13 километр 250 метр масофага сув қувури тармоғи ётқизилган бўлиб, у сув билан таъминлаш муаммосини тўлиқ ҳал қилди.
Хоруғ шаҳрининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи 7,5 минг куб метрдан иборат бўлиб, ичимлик суви етказиб бериш суткалик иқтидори 15 минг кубометрни ташкил қилади. Яъни мазкур тармоқ шаҳар аҳолиси сони ошишини ҳисобга олган ҳолда қурилган ва вилоят маркази аҳолисига йиллар мобайнида хизмат қилади.
Қурилиш ишлари «Бунёд» ва «Помир» МЧЖ томонидан амалга оширилган бўлиб, мазкур лойиҳа доирасида сув омбори қурилган ва ичимлик сувини филтрлаш учун махсус ускуна ўрнатилган.
Иншоот лойиҳавий қиймати 18 миллион 737 минг сомонийни ташкил қилиб, шундан 60 фоизи Европа қайта тиклаш ва тараққиёт банки гранти, қолган 40 фоизи эса, Тожикистон Республикаси Ҳукумати маблағлари ҳисобланади. Аввал Хоруғ шаҳрининг атиги 50 фоиз аҳолиси булоқ сувлари ҳисобидан ичимлик сувига эга бўлганликлари маълум қилинди.
Мазкур тармоқ ишга туширилгандан кейин сув билан таъминлаш масаласи ҳал қилинди. Масъул шахсларнинг маълум қилишларича, жорий йил, шунингдек, 64 миллион сомоний маблағга шаҳарнинг ички сув қувурлари таъмири ва янгиси ётқизилиши амалга оширилади.
***
МИЛЛАТ ПЕШВОСИ - ИШКОШИМДА
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг ТБМВга иш сафари Ишкошим ноҳиясида давом этди.
Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитетининг Ишкошим ноҳиясида жойлашган Чегара қўшинлари Бош бошқармаси Чегара отряди аэродромида бу узоқ тоғли ноҳия раҳбарияти ва аҳолиси Миллат пешвосини ўзига хос самимият, хурсандчилик билан кутиб олишди.
Давлат бошлиғи Ишкошим ноҳиясига ушбу сафари доирасида чегарачилар хизмат ва яшаш шароити билан танишди. Жорий йил Тожикистон Республикаси Президенти ёрдами ва қўллаб-қувватлаши туфайли Ишкошим чегара отряди таълим корпуслари ва бошқа иншоотлари капитал таъмирдан чиқарилгани таъкидланди.
Бундан ташқари, хавфсизликни таъминлаш, чегара постлари ва кузатиш нуқталарини кучайтириш, ўз вақтида ёрдам кўрсатиш мақсадида давлат чегараси чизиғида махсус гуруҳлар ташкил қилинди. Чегара отряди шахсий ҳайъати тоғ минтақаси шароитига мос келувчи замонавий ҳарбий техника ва қуроллар билан таъминланди.
Таъкидлаш жоизки, 2004 йилнинг май ойида Тожикистон давлат чегараларини ҳимоялаш масъулияти тожик ҳарбий хизматчилари зиммасига юклатилди ҳамда ушбу муддат мобайнида мамлакатимиз қарийб барча чегара қисмлари ва бўлинмалари шаклланиб, давлат ва миллат асосий таянчига айланди. Ишкошим ноҳияси чегара отряди жасур чегарачилари Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги 536 километрлик давлат чегарасини ҳимоя қилиб келишаётгани маълум қилинди.
Чегарачилар мамлакат халқи тинчлик ва хавфсизлиги, Тожикистон мустақиллиги ва яхлитлигини ҳушёрлик билан ҳимоя қилишяпти. Танишувдан кейин мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Ишкошим чегара отряди шахсий ҳайъати олдида чиқиш қилиб, Ватан чегаралари ишончли ҳимоячилари ҳисобланувчи офицерлар ва чегарачи аскарларни Миллий бирлик куни муносабати билан табриклади.
Миллат пешвосининг мазмунли нутқидан кейин Ишкошим чегара отряди офицер ва аскарлари Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари Олий Бош қўмондони муҳтарам Эмомали Раҳмон олдидан ҳарбий саф тортиб ўтишди.
***
ТБМВга иш сафари доирасида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Ишкошим ноҳияси марказида давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи маъмурий биноси фойдаланишга топширилиш маросимида иштирок этди.
Миллат пешвоси рамзий лентани кесар экан, ноҳия марказидаги янги замонавий бинони очди ва фуқароларни Миллий бирлик куни навбатдаги санаси билан қутлади.
Сўнгра Давлат бошлиғи қурилиш ишлари сифати билан яқиндан танишди. Давлат ҳокимияти Ишкошим ноҳияси ижроия органи эски биноси ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган бўлиб, бугунги кун талабларига жавоб бермасди.
Бундан ташқари, ноҳия маъмурияти янги биноси қурилиши Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг бевосита топшириғи асосида 2012 йили бошланган бўлиб, унинг лойиҳаси «САНИИОСП илмий-тадқиқот лойиҳавий-қидирув институти» ОҲЖ томонидан ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Иншоот буюртмачиси Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати ҳукумат иншоотлари қурилиши бўйича дирекцияси, пудратчиси эса, «Ориён-Сорво», «Жовид», «Карим К», «Амир Ҳамза» ва «Насби Нур» МЧЖлари ҳисобланади.
Ишкошим ноҳиясининг замонавий уч қаватли маъмурий биноси қурилиши ва жиҳозланишига 10 миллион сомонийга яқин маблағ сарфланган. Мазкур лойиҳани амалга оширишдан мақсад давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи хизматчилари иш шароитларини яхшилаш ҳисобланади.
Ишкошим ноҳияси янги маъмурий биносининг умумий майдони 2 минг 750 квадрат метрни ташкил қилиши таъкидланди. Бинода, шунингдек, 180 ўринли катта мажлислар зали бор.
Бино билан танишув чоғида Давлат бошлиғи қурилиш ишлари сифатини юқори баҳолаб, давлат ҳокимияти ижроия органи ходимларига халқ ва Ватан манфаатлари йўлида самарали ишлашга доир фойдали тавсиялар берди.
***
ТБМВга иш сафарининг учинчи кунида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ишкошим ноҳияси марказида ноҳия аҳли ва фаоллари билан учрашув ўтказди.
Давлат бошлиғи Ишкошим ноҳияси аҳолисини ютуқлар ва тожик халқининг буюк умуммиллий байрамлари – Миллий бирликнинг 19 ва Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан табриклаб, ноҳиянинг шарафли халқи давлат ва мамлакат Ҳукумати раҳбариятининг бунёдкорлик мақсадларини амалга ошириб, турли соҳаларда катта ютуқларга эришганликларидан қониқиш изҳор қилди.
Мамлакат Президенти Ҳукуматнинг ноҳия тараққиёти бўйича амалга оширган чора-тадбирлари ҳақида эслатар экан, давлат мустақиллиги даврида Ишкошим ноҳиясида 70 миллион сомоний умумий маблағга 155та турли соҳавий иншоотлар қурилганини қайд қилди.
1800 ўқувчи ўрнига эга мактаблар ва қўшимча синфхоналар, турар жой бинолари ва меҳмонхоналар, 51 километрдан зиёд ичимлик ва суғориш сувлари тармоғи, Лангар қишлоғида гидроэлектростанция қурилиши, Намадгут гидроэлектростанцияси ускуналари модернизацияси, 35 киловолтли подстанцияга эга Птуп-Вранг электр узатиш линияси, Андароб ва Ишкошим подстанциялари, Хоруғ шаҳрининг Бизмич подстанциясидан Ишкошим ноҳиясининг Андароб подстанциясигача электр узатиш линиялари реконструкцияси ҳамда бошқа қайта бунёд этилган иншоотлар ноҳиянинг мамлакатимиз мустақиллик давридаги ютуқларидан ҳисобланади.
Ноҳия турли соҳалари тараққиётига давлат бюджети ҳисобидан 230 миллион сомоний сарфланган. Олдинда турган уч йилда шу ҳисобдан бунёдкорлик ва ободончилик ишларини давом эттириш учун яна 100 миллион сомоний назарда тутилган. Шунингдек, қарийб 1 миллион сомоний маблағга соҳил мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилди. Умуман, ўтган 25 йил мобайнида давлат бюджети ва давлат сармоявий лойиҳалари ҳисобидан 325 миллион сомоний ажратилди.
Мамлакат Президенти Ишкошим ноҳиясининг 2016-2020 йиллар учун ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастури қабул қилинишини ноҳия ижтимоий-иқтисодий устувор тараққиётини таъминлаш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш йўлидаги муҳим чора-тадбир, дея атади. Зикр этилган дастур 134та лойиҳани қамраб олади. Уларни амалга татбиқ этиш учун 220 миллион сомоний назарда тутилган бўлиб, шундан 67 миллиони давлат бюджети ҳисобидан ажратилади.
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон мамлакат Ҳукумати ижтимоий соҳалар, айниқса, Ишкошим ноҳияси маориф, соғлиқни сақлаш ва аҳоли ижтимоий ҳимояси соҳалари тараққиётига молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 9 миллион сомонийдан зиёд маблағ эвазига 26та янги корпус ва қўшимча синфхоналар қуриб, фойдаланишга топширганини қайд қилди. Режа бўйича, жорий йил молиялаштириш барча манбалари ҳисобидан қарийб 4 миллион сомоний маблағга учта янги таълим корпуси қурилади ва фойдаланишга топширилади. Шунингдек, олдинда турган уч йилда, яъни 2017-2019 йиллар 10,5 миллион сомоний маблағга 800 ўқувчи ўрни учун яна учта таълим муассасаси қурилиши назарда тутилган.
Ишкошим ноҳияси соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш сўнгги йилларда сезиларли ошган бўлиб, бу кўрсаткич жорий йил 5 миллион сомонийдан зиёдни ташкил қилди. Бу 1992 йилга нисбатан 600 бараварга зиёддир.
Мамлакат Президенти, шунингдек, вилоят ва ноҳия масъул шахсларига сайёҳларни жалб этиш учун сайёҳлик тармоғи имкониятлари, ноёб табиати, шифобахш булоқлари ва тарихий мавзеларидан самарали фойдаланиш топшириғини берди.
Сўзи охирида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Ишкошим ноҳияси шарафли халқи мамлакатимиз бошқа шаҳру ноҳиялари аҳолиси билан бир қаторда бундан кейин ҳам ўзларининг ҳалол меҳнатлари натижасида ўз минтақаларини обод этаверишлари ва Ватанимиз – Тожикистон тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшишларини ишонч билан қайд қилди.
Ноҳиянинг мамнун халқи Давлат бошлиғи олдида чиқиш қилиб, мамлакат Президентига бунёдкорлик ишлари, ҳаётнинг муносиб шароитини таъминлаш, аҳоли ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш ва бошқа ёрдамлари учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
***
Ишкошим ноҳиясида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон биринчи ғишт қўйиш ва келгуси авлодлар учун мактуб жойлаштирган ҳолда, ноҳия марказида 21-ўрта умумтаълим муассасаси қурилишини бошлаб берди.
Биринчи ғиштни қўйиш маросимида 21-мактаб 480 ўқувчи учун мўлжаллангани қайд қилинди.
Лойиҳа бўйича мазкур мактаб 16та таълим синфхонаси, лингафон ва компютер, қизлар ва ўғил болалар учун технологик синфхоналардан ташкил топган. Мазкур лойиҳа доирасида кутубхона ва ўқиш зали, 300 ўринли спорт зали ва 260 ўринли мажлислар зали қурилади.
Иншоот буюртмачиси Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги ҳисобланади. Ушбу иншоот қурилишига 1,8 гектар ер ажратилган. Лойиҳада, шунингдек, футбол майдончаси ҳамда волейбол, баскетбол, теннис ва бошланғич ҳарбий тайёргарлик кўриш майдони қурилиши назарда тутилган.
Давлат бошлиғи танишув чоғида буюртмачи ва қурувчиларга қурилиш чоғида совуққонлик қилмаслик, ишлар сифатига алоҳида эътибор қаратишни топширди. Зеро, бу иншоот ноҳия аҳолиси фарзандларига узоқ йиллар мобайнида хизмат қилиши керак.
**
МИЛЛАТ ПЕШВОСИ БАЙРАМ ТАНТАНАЛАРИДА
27 июн куни кечки пайт Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Хоруғ шаҳри марказий стадионида Миллий бирлик кунига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди.
Давлат бошлиғи ўз чиқишида йиғилганлар ва Тожикистон бутун халқини тарихий сананинг 19 йиллиги билан яна бир марта табриклаб, барчани олий қадриятлар – бирлик, жипслик, тинчлик, барқарорлик, тараққиёт ва азиз Тожикистонимиз гуллаб-яшнашини эҳтиром этишга ҳидоят қилди.
Миллат пешвоси ўз чиқишида, жумладан: - «Биз Тожикистонда демократик, ҳуқуқий, дунёвий давлат қурилиши, устувор ҳаракатланаётган фуқаролик жамиятини шакллантириш йўли, ҳақиқатдан ҳам бирлик, ўзаро тушуниш, сабр-бардош, халқ жипслиги ва сиёсий ҳокимият тантана қилганлигига ёрқин мисол бўла олади. Бу ноёб ютуқ сабр-бардош анъаналари таркибий қисми сифатида айни пайтда давлатимиз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти юксалишида муҳим рол ўйнамоқда»,- дея қайд қилди.
Президент Эмомали Раҳмон: - «Миллий бирлик ва тожик халқи тинчликпарварлик тажрибаси энг бебаҳо сабоқлардан бири ҳисобланиб, у ҳам мамлакат ичкариси ва ҳам дунё даражасида тан олинган ва ўрганилмоқда.
Шунинг учун, тожиклар давлатчилиги энг янги тарихида миллий бирлик энг бебаҳо бойлик ҳисобланади. Зеро, у тинчлик, барқарорлик, дўстлик ва ўзаро тушунишга умид қилган халқимизнинг азалий орзу-ниятларини амалга ошириш учун ҳақиқий асос бўлди»,- деди.
Давлат бошлиғи Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти шаҳар ва ноҳияларида ободончилигу бунёдкорлик жараёнини кенгайтириш бўйича ташаббуслари ҳақида эслатар экан, фақатгина сўнгги уч йил мобайнида вилоят тараққиётига бир миллиард етти юз миллион сомонийдан зиёд маблағ сарфланганини таъкидлади.
Яқин йилларда вилоятда йўллар қайта тикланиши, гидроэлектростанциялар қурилиши, суғориш тармоқларини қайта тиклаш бўйича ўнлаб янги давлат сармоявий лойиҳаларини амалга татбиқ этиш режалаштирилган бўлиб, бу Тоғли Бадахшон мухтор вилояти аҳолиси фаровонлигини яхшилашга янада кўпроқ ҳисса қўшиши шубҳасиздир.
Миллий бирлик байрамига бағишланган тантанали тадбирлар Ватанда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликка эҳтиром кўрсатиш саҳналарига эга театрлаштирилган намойишлар ҳамда ранг-баранг концерт дастурлари билан давом этди.
Эслатиб ўтиш жоизки, бу тадбирда зиёлилар, мамлакат, шаҳар ва ноҳиялари фаоллари ҳамда дунёнинг 17 мамлакатидан меҳмонлар иштирок этишди.
Мамлакат маданият ва санъат арбобларининг театрлаштирилган байрамона дастури барча иштирокчилар қалбида илиқ таассуротлар қолдирди.
**
ТБМВ раҳбарияти ва фаоллари билан учрашув
28 июн куни эрталаб Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хоруғ шаҳрида Тоғли Бадахшон мухтор вилояти фаоллари ва раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
25дан 28 июнгача Хоруғ, Ванж, Рўшон, Шуғнон ва Ишкошим ноҳияларига муваффақиятли ва бунёдкорона иш сафарига якун ясашдан аввал, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон йиғилганларни умуммиллий байрамлар - Миллий бирликнинг 19 ва давлат мустақиллигининг 25 йиллиги билан табриклади. Миллат пешвоси меҳнатсевар аҳолига илиқ истиқбол ва кенг кўламли бунёдкорлигу ободончилик ишлари учун миннатдорчилик билдирди.
Давлат бошлиғи ўз чиқишида ТБМВ ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳолатини таҳлил қилар экан, мустақиллик йилларида вилоят тараққиёти учун 7 миллиард сомоний, жумладан, давлат бюджети ҳисобидан 2,8 миллиард сомоний ажратилганини қайд этди. Бундан ташқари, 2 миллиард сомоний маблағга 30та давлат сармоявий лойиҳаси амалга оширилиш босқичида турибди. Автомобил йўллари қурилиши ва қайта тикланиши, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳалари тараққиёти, аҳолини сув билан таъминлаш, маориф соҳаси ислоҳоти ва тараққиёти учун 1 миллиард сомонийлик умумий маблағга 9та давлат сармоявий лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Тожикистон Республикаси Президенти Захира фонди маблағлари ҳисобидан мамлакат Президенти Ижроия аппарати ҳукумат иншоотлари қурилиши бўйича дирекцияси томонидан 2007 йилдан шу кунгача вилоят шаҳру ноҳиялари ҳудудида 414 миллион сомоний маблағга 75та муҳим иншоотларда таъмирлаш-қайта тиклаш ишлари йўлга қўйилган бўлиб, шу ҳисобдан бугунги кунгача 337 миллион сомоний маблағга 59та иншоот фойдаланишга топширилгани, қолган иншоотларда ишлар давом этаётгани қайд қилинди.
Умуман, мустақилликнинг 25 йили мобайнида вилоят бюджетига 914 миллион сомоний субвенция ажратилган бўлиб, 2016-2018 йилларда қўшимча 486 миллион сомоний ажратилиши назарда тутилган.
Миллат пешвоси табиий офатлар фожиали оқибатлари ҳақида эслатар экан, 2015 йилги табиий офатлар, жумладан, сел келиши ва ер силкиниши вилоят ноҳияларига 131 миллион сомонийдан зиёд моддий зарар етказиб, 867та уй зарар кўргани, шундан 254таси тўлиқ, 613таси эса қисман вайрон бўлганини таъкидлади. Мамлакат Ҳукуматининг ўз вақтида кўрсатган ёрдами билан 50 миллион сомоний маблағга 115та уй, инфратузилма иншоотлари ҳамда вилоятнинг халқаро автомобил йўли қайта тикланди, қурилди ва фойдаланишга топширилди.
"Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг 2015 йилгача давр учун ижтимоий-иқтисодий тараққиёти дастури" амалга татбиқ этилиши доирасида вилоятда 48та корхона ва 62та кичик саноат цехлари ишга тушди. Бундан ташқари, 2016 йил мобайнида юзлаб янги иш жойларига эга 20та янги корхона ва цехлар қурилиши режалаштирилган.
Ҳукуматнинг бунёдкорлик мақсадларига эришиш йўлида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон вилоят раиси, Хоруғ шаҳри ва ноҳиялари, бошқа тегишли тузилмалар ва органлар раҳбарларига мавжуд имкониятлар, айниқса, вилоят табиий захираларидан фойдаланган ҳолда, янги ишлаб чиқариш цехлари ва корхоналар қурилиши учун доимий чоралар қабул қилиш ҳамда мавжуд саноат иқтидорларидан фойдаланиш ва янги иш жойлари яратиш топшириғини берди.
Шунингдек, Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон вазирликлар ва идоралар раҳбарларига давлат дастурларини амалга татбиқ этиш ва аҳоли ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш ҳамда унинг натижалари ҳақида мамлакат Ҳукуматига ҳисобот беришни топширди.
"Ховар" ТМАА.
Ҳали бобо қуёш ётоғи – баланд тоғлар ортидан бош кўтариб, борлиққа ҳаётбахш нурларини сочиб улгурмаган…
Тонгнинг салқин шабадаси эсади. Япроқлар шивирида ғалати сеҳр ҳукмрон ва бу ҳолатнинг нуқси мевазорга ажиб мўъжиза бағишлайди.
Боғ қатор ораларини кезиб юрган аёл гоҳ бўлиқ кўраклари шиғил ғўза
Муфассал...
2019 йилнинг 5 февралида Туркия Республикасида "Наҳзат террорчи ташкилотига қарши кураш" мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Симпозиум Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзоданинг Туркия Муфтиёти томонидан расмий даъват этилгани доирасида ўтказилди. Унда Тожикистон ва Туркия дин ходимлари, олимлар, террорчиликка қарши кураш йўналиши
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015