- Ҳурматли Файзиддин Изатуллоевич, Давлат бошлиғининг у ё бу соҳа ривожига қўшган ҳиссаси борасида нима дея оласиз?
- Ўтган йили мамлакатимизда қатор муҳим сиёсий-ижтимоий тадбирлар ўтказилганлигининг гувоҳи бўлдик. Шунингдек, халқ азму иродаси билан Президентимиз Эмомали Раҳмонга Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси мақоми берилди ва бу таклиф инобатга олиниб, мамлакат парламенти вакиллари томонидан қабул қилиниб, расмий тус олди.
Халқ ўз Президентига бўлган меҳру муҳаббатини шу тарзда изҳор этди! Зеро, Эмомали Раҳмон бу мақомга чинданам лойиқ бўлган киши. Унинг мустақиллик йилларида босиб ўтган йўлига бирров назар солган киши бунга амин бўлади, албатта. Бирор соҳа йўқки, Президентимиз ўша соҳа ривожи учун ҳисса қўшмаган бўлса.
Ҳа, у киши нафақат бир соҳа, балки мамлакат тараққиётига улкан ҳисса қўшган ИНСОН!
- Касбингиз нуқтаи назаридан қандай баҳолаган бўлар эдингиз?
- Мен ҳам ўз касбимдан келиб чиқиб, мамлакат энергетика соҳасида қўлга киритилган ютуқларда Миллат пешвосининг алоҳида ўрни борлигини мушоҳада қилдим ва амин бўлдимки, агар у киши энергетика соҳасига алоҳида эътибор қаратмаганларида аҳволимиз не кечарди, ёлғиз Худога аён бўларди-ю, холос.
Тарихга назар солсак, Давлат бошлиғи этиб сайланганига ҳали унча бўлмай, 1993 йилдаёқ илк сафарларидан бирини Норак ГЭСидан бошлаган эди у киши. Ўшанда Эмомали Раҳмон ГЭС ишчилари билан суҳбат ўтказиб, улар аҳволи руҳиясини кўтариб, мамлакат энергетикасининг келажаги порлоқ эканлигини башорат қилгандилар ва республика Ҳукуматининг улар меҳнатини қадрлашини ҳам айтиб ўтдилар.
Истиқлолиятнинг дастлабки йилларида мамлакат дуч келаётган энергетик тақчиллик олдини олиш ва ўзгаларга бу борада қарам бўлиб қолмаслик учун ҳам мазкур йўналишда жиддий ва устувор қадамлар ташланмоғи лозим эди. Шу боис, Давлат раҳбари дастури билан Норак ГЭСи қайта таъмирланиб, камчиликлар тўлиқ бартараф этилди.
- Фақат Норакми?
- Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари дастуру ҳидоятлари асосида мамлакатимизда бир қатор катта-кичик гидроэлектр станциялари вужудга келганлиги ҳеч кимга сир эмас. У кишининг бу соҳага алоҳида эътибор қаратишлари натижасида «Сангтўда-1», «Сангтўда-2», «Помир -1» каби улкан ГЭСлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.
- Республикамиз ҳам Ягона электр тармоғига уланган, куз-қиш фаслида Ягона тармоқдан электр токи олинар эди, бироқ куни келиб…
- Ҳа, мавриди келганда эслатиб ўтиш жоизки, Давлат бошлиғининг мустақилликка эришилган дастлабки йилларда энергетика соҳасига бўлган ғамхўрлиги ва узоқни кўзлаган сиёсати натижаси ўлароқ қийин лаҳзаларда ҳам эсанкираб қолмадик. Мисол учун мамлакатимиз ҳам 2009 йилга қадар Марказий Осиё Ягона энергетик тармоғига уланган эди. Ҳар йили куз-қиш фаслида қўшни давлатлардан 2 миллиард киловатт-соатгача электр энергияси олардик. Бироқ куни келиб, аниқроғи, 2009 йилнинг октябрида, яъни қиш ойлари ибтидосида мамлакатимизни ушбу Ягона энергетик тармоқдан ажратиб қўйишди. Бироқ, минг шукрки, Президентимиз Эмомали Раҳмон куни келиб, шундай бўлишини билгандай, мамлакат энергетика соҳаси тараққиётига алоҳида эътибор қаратиб келганлиги боис, Марказий Осиё Ягона энергетик тармоғидан ажратиб қўйилсак-да, бу борада қарийбки, ҳеч қандай танқислик сезганимиз йўқ!
Ҳа, Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари доно сиёсати ва кўрилган тезкор чоралар туфайли энергетик қарамликдан қутулдик.
- Яна Норакка қайтсак…
- Юқорида эслатиб ўтганимдек, мамлакат улкан ГЭСларидан бири - Норак 2016 йилгача тўлиқ таъмирдан чиқарилди. 2009 йилда ГЭСнинг 3-агрегати, 2010-2014 йилларда 8-агрегати асосий таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.
Миллатимиз пешвоси жорий йилнинг 27 апрелида эса, ГЭСнинг 500 киловолтлик ёпиқ элегаз тақсимловчи дастгоҳини ишга туширганлигига барчамиз гувоҳ бўлдик. Бир сўз билан айтганда, Норак ГЭСи қайта таъмирию ва бошқа харажатларига кейинги ўн йил ичида 627 миллион 219 минг 557 сомонийлик маблағ сарфланганлигининг ўзиёқ бу соҳанинг ўта муҳим эканлигидан далолат беради.
-Бу орада яна иккита улкан гидроиншоот ҳам қурилиб битказилди…
- «Сангтўда-1» ГЭСининг бунёд этилишини мустақиллик даврида қўлга киритган улкан ютуқларидан бири, дейиш мумкин. Айни пайтда мазкур гидроэлектр станцияси йилига 1,7 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқармоқда.
«Сангтўда-2» ГЭСи борасида ҳам тўхталсак, унинг ҳам икки иқтидорли икки агрегатининг ҳар биридан 110 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Кейинги тўрт йил ичида ушбу нур маскани 2 миллиард 515 миллион киловатт-соат энергия ишлаб чиқарганлиги эълон қилинди.
Бундан ташқари, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан кўмир эвазига фаолият юритадиган Душанбедаги Иссиқлик энергияси тақсимлаш марказининг ҳам ишга туширилиши таҳсинга лойиқ, албатта. Бир пайтнинг ўзида иссиқлик ҳамда электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган мазкур марказ фаолиятидан, аллақачон, аҳоли баҳраманд.
- Электр энергиясининг муҳимлиги боисми, негадир уни қон томирига ўхшатишади. Аслида ҳам шундайми?
- Тўғри, электр тармоқларини мамлакат қон томири, дейиш мумкин. Зотан, томирда қон айланмас экан, оқибати нима билан тугаши барчага аён. Шу боис, мамлакат бўйлаб электр энергияси етказиб берувчи линиялар ўта муҳимлигини англаган республика Ҳукумати 500 киловолтлик «Жануб-Шимол», 220 киловолтлик «Лолазор-Хатлон» линияларининг ишга туширилишини ҳам мустақиллик даври улкан ютуқларидан, деб аташ мумкин. Шунингдек, 500 киловолтлик «Жануб-Шимол» электр линиясини мамлакат пойтахтини Суғд вилояти билан боғловчи ягона электр системаси десак, хато қилмаган бўламиз. Зеро, шу кунгача бундай боғланувчи система мавжуд эмас эди.
Шу билан бир қаторда айтиш мумкинки, Суғд вилояти шаҳру ноҳияларини электр энергияси билан тўлиқ таъминлаш ниятида 220 киловолтлик “Хўжанд-Айний” ва “Қайроққум-Ашт” электр узатиш линиялари фойдаланишга топширилди.
- Сизнинг сўзларингиз ўтган аср бошларидаги «Электрофикация + мамлакат тараққиёти» деган ғояни эслатиб юборди менга…
- Ҳа, шундай. Айтиш мумкинки, барча тараққиёт электр энергиясига у ёки бу маънода боғлиқ. Шуни унутмаслигимиз лозимки, электр энергиясисиз тараққиёт сари юз буриш ниҳоятда мушкул. Бугунги кунда тўлиқ қудрат билан ишлаётган заводу фабрикаларимиз, катта-кичик турли хил пишириқ цехлари, полиграфия соҳаси, давлат идоралари-ю, ўқув муассасалари… барча-барчаси электр энергиясига муҳтож.
Истиқлолиятимиз дастлабки йилларида электр энергияси соҳасидаги оқсоқланишимиз вақтинчалик бўлиб, бу жараён тобора ортда қолмоқда. Мамлакат бўйлаб қишки мавсумда жорий этиладиган лимитларнинг қарийбки, ўртадан кўтарилаётгани гувоҳи бўлиб турибмиз. Ўтган 2015-2016 йилги қиш мавсумида аҳолига энергия узатиш 15 соатгача етиб боргани бундан далолат бериб турибди-ку, ахир. Ҳолбуки, бизга қўшни бошқа республикаларда сафарда бўлиб қайтганлар сўзларига кўра, у ерларда ёзда ҳам ҳеч бир огоҳлантиришсиз свет ўчирилаверилар экан…
Минг шукрки, бизда ундай эмас. Мавжуд қийинчиликлар эса, тобора ортда қолмоқда.
- Ушбу энергетик тараққиёт замирида, албатта, маблағ ётади. Бу ҳақдаги фикрингиз билан ўртоқлашсангиз?
-Шу ўринда статистик маълумотга эътибор қаратсак. Рақам тили билан айтадиган бўлсак: мустақиллик йилларида биргина энергетика соҳасига 12 миллиард сомонийлик 32та сармоя ўтказиш давлат лойиҳаси амалга татбиқ этилган экан.
Бундан ташқари, мамлакат бўйлаб ўнлаб кичик ГЭСлар фаолият юритмоқдаки, бу ҳам аҳолини электр энергияси билан таъминлашда қўл келмоқда. Ва умуман, келажакда яна 70дан ортиқ кичик ГЭСлар қурилиши назарда тутилгани қувончли ҳолдир.
Бундан ташқари, аҳолига сарфланаётган электр энергияси маблағи ўз вақтида йиғиб олинаётгани ҳам таҳсинга сазовор. Бу борада ўзим ишлаётган Рўдакий ноҳияси Электр тармоқлари идораси мисолида айтар бўлсам, шу кунга қадар 9 мингдан зиёд аҳоли кортли ҳисоблагич билан бепул таъминланди. Кортли системага ўтишда идорамиз раҳбари Фаёзиддин Сайфуллоев ва Қудратулло Азимов, Азимшоҳ Баҳоровлар ҳиссаси катта бўлмоқда.
- Яқинда CASA-1000 лойиҳасига расман старт берилди. Бу, мамлакатимизнинг энергия экспорт қилувчи давлатлар сирасига кирганлигидан далолат бермаяптими?
- СASA-1000 лойиҳаси кейинги йилларда қўлга киритилган улкан ютуқлардан бири саналишига гумон йўқ. Зеро, бу Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ўртасида битилган йирик лойиҳа бўлиб, иштирокчи давлатлар бир қатор иқтисодий-ижтимоий, экологик манфаатларини ҳимоя қилиб, энергетик тақчилликка барҳам беради. Иштирокчи давлатлар учун янги иш жойлари ташкил этилиб, энергетик муаммолари ечилишида ҳам фойда беради.
Ушбу лойиҳа Тожикистон ва Қирғизистон учун ўзида мавжуд энергияни экспорт қилиш имконини беради.
Тожик энергетикасининг бу ва бошқа муваффақиятлари айнан Давлат бошлиғи, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватлангани учун ҳам бугунги иқтидорига етди. Умид қиламизки, яқин йилларда мамлакатимиз тўлиқ электр танқислигидан чиқиб, ҳатто, қўшни мамлакатларга экспорт қилувчи мамлакатлардан бирига айланажак!
-Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур!
Суҳбатдош ҳақида маълумот:
Файзиддин Сафаров, Хатлон вилоятидаги Данғара ноҳиясининг Хушдилон (собиқ Чолтов) қишлоғида таваллуд топган. 52- ўрта умумтаълим муассасасини, сўнгра Душанбе технология лицейи ва Тожикистон Халқаро университетини инженер-иқтисодчи ихтисоси бўйича битирган.
2009 йилдан буён Рўдакий ноҳияси Электр тармоқлари идорасида етакчи мутахассис сифатида фаолият юритмоқда. Оилали, уч фарзанднинг отаси.
У киши билан суҳбатимиз мамлакатимизнинг мустақиллик йилларидаги энергетик тараққиёти ва бунда Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг улкан роли ҳақида бўлиб ўтди.
Абдулло Саидов суҳбатлашди.
Қўрғонтепа шаҳрида «Миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришда аёллар роли» шиори остида аёллар биринчи форуми ўтказилди.
Форум доирасида ўтказилган ҳунармандчилик маҳсулотлари намойишига Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода ва Қўрғонтепа шаҳри раиси Абдуалим Исмоилзодалар ташриф буюрди. Тожикистоннинг жанубий минтақаларидан бўлган аёлларнинг ҳунарлари маҳсули мазкур намойишда тақдим
Муфассал...
Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитетининг ўтган йил якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Комитет раиси Идигул Қосимзода бир қатор долзарб масалалар юзасидан ўз фикрларини айтди.
Ўзаро ҳурмат-эҳтиром…
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015