Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Июн 2016 Кӯришлар: 1720
Печат

 

sh rizoyonБугунги шароитда ахборот жамиятининг шаклланиши миллий давлатчилик тараққиёти, миллат маданияти-ю қадриятларини таништириш ва умуман олганда, глобаллашув асрида менталитетнинг рақобатбардош бўлиши учун кенг имкониятлар яратиб берди. Ҳар томонлама қамраб олиш хусусиятига эга бўлган ахборот жамияти давлат ва жамият олдига бир қатор масалаларни илгари суради.

Уларнинг ечими эса, миллий давлатчилик ва унинг ютуқларини такомиллаштириш учун ёрдам беради. Шу билан бирга, ахборот жамияти қуролидан маълум бир мақсадсиз фойдаланиш Миллий бирлик ва мустақил давлатчилик ютуқларига жиддий таҳдид солади. Чунки унинг кенгайиши билан маданият, шахс, қадрият ва миллий бирлик ҳимояси масаласи бутунлай бошқа мазмунни ўз ичига олади. Шу боисдан ҳам, ахборот жамияти вужудга келтирган ҳақиқий ва эҳтимолий хатарларни инобатга олган ҳолда, давлат сиёсати ва оммавий ахборот воситаларининг самарали фаолиятини такомиллаштириш билан миллий бирликни ҳимоялашда ижобий таъсир ўтказиш мумкин.

axborotБугун янги сиёсий назарияларда жамият онгига таъсир ўтказиш масаласи янгича усулларда ишлаб чиқилиб, амалда кенг фойдаланилмоқда. Умуман олганда, ОАВ «юмшоқ куч» сифатида чиқиш қилади ва узоқ муддатли истиқболларда режалаштирилган ғояларнинг ҳақиқатга айланиши  учун етарли шароит яратиб беради. ОАВнинг юмшоқ куч ғоялари асосида фойдаланиш масаласи бугунги кунда касбий равишда ўрганиб келинади. «Юмшоқ куч» атамасининг ўзи ХХ асрнинг 90-йилларида машҳур америкалик сиёсатшунос Жозеф Най томонидан тавсия этилган бўлиб, у «қўпол куч» билан бир қаторда давлат сиёсатида кенг фойдаланилади. Юмшоқ кучнинг ижобий томонлари шундаки, жон талафотисиз ва интеллектуал воситалардан кенг ва молиявий имкониятдан кам фойдаланган ҳолда, давлат стратегик мақсадлари амалга оширилиб, миллий манфаатларни ҳимоялаш ва татбиқ этиш учун ёрдам беради. Шу боисдан, дунё ОАВнинг кенг кўламда жамият онгини шакллантириш, сиёсий ҳодисалар шарҳи, турлича бўлган янги «продукт»ларнинг яратилиши ва умуман, ахборот уруши миллий давлатларнинг заифланишини вужудга келтириб, узоқ муддатли истиқболда маданияту шахсга салбий таъсир кўрсатади. Яъни, ОАВнинг «юмшоқ куч» сифатида касбий фойдаланилиши маданияту шахс, завқ ва керакли қарашларни вужудга келтиришда етарлича ёрдам бериб, аввало, ақлларни забт этади.

Ахборот урушининг асосий мақсадларидан бири бу, сиёсат «тарафдорлар»и ва ҳаракатларни шакллантириш, «нуқтаи назар ва иштиёқмандлар» сонини кўпайтириш ва «виртуал фуқаролар» гуруҳидан иборат бўлиб, узоқ муддатли истиқболларда сиёсий-идеологик мақсадларни кенг йўлга қўйиш учун керакли шароит сифатида кенг қўлланилиши мумкин.

Бундай давр ичида маҳаллий чоп ва электрон ОАВ ни моликияти шаклидан қатъий назар, касбий равишда бошқариш, барқарорлигу хавфсизлик, давлат истиқлолияти ютуқлари ва умуман, миллий маданияту менталитетни сақлашда ўта муҳим саналади. Бундай ташаббуслар бизнинг миллий бирлигимизни устувор этишга ёрдам бериб, ахборот муҳитида Тожикистонни яхши томондан таништириш учун мустаҳкам пойдевор яратиб беради.

Бугун ахборот муҳитида бир неча хатарли омиллар мавжуд. Уларнинг Миллий бирлигимиз ютуқларига ҳақиқий ва мумкин бўлган таҳдидлари  бир мунча ҳис этилмоқда. Бундай вазият табиий равишда вужудга келган бўлиб, кўпинча ташқи омилларга ҳам боғлиқ ва маҳаллий ахборот станцияларини такомиллаштиришни тақозо этади. Миллий бирликка бўлган ахборот таҳдидларини қўйидагича кўриб чиқиш мумкин:

1.Дунё ҳодисаларини шарҳлашдаги қудратли давлатлар ўртасида ахборот урушининг янада кенгайиб бораётгани ва шу йўл билан ахборот муҳитида улар миллий манфаатларининг тарғиб этилиши ва сақланиши. Ахборот уруши масаласида шу нарсани таъкидлаб ўтиш ўринлики, у дунё ва минтақа қудратли кучлари томонидан маълум бир мақсадда стратегик манфаатларга эришиш учун йўналтирилади. Ҳар бир давлат ўзининг миллий манфаатларига кўра, минтақавий босқичларга таъсир ўтказишда ғолибликни қўлга киритишни истайди. Мазкур усул билан алоҳида давлатлар ахборот муҳитини ўрганиш йўлга қўйилади ва уларнинг ички босқичларига таъсир ўтказиш имконияти ОАВдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Шу боисдан, манфаатли давлатлар мақсадлари бир-бирларига тўғри келмасликлари сабабли, ахборот уруши доирасини кенгайтириб, бир вақтнинг ичида бир неча қатламда давом этмоқда. Яъни, ахборот уруши майдонига барча давлатлар ахборот фазоси киради ва бундан Тожикистон ҳам мустасно эмас.  

Шундай қилиб, ахборот муҳити глобаллашув асри ва ахборот жамияти такомиллашишида  жиддий зарар кўриш ҳолатида турибди. Чунки,  хорижлик ўйинчилар бир давлат ахборот муҳитида ўз нуфузини қанчалик кучайтиришса, жамият онгининг хорижий омиллар манбаларидан оладиган таъсири шунчалик кўпаяди. Қуйидаги шароит ички давлат сиёсатини олиб боришга жиддий хавф туғдириб, хавфсизлигу барқарорлик, миллий давлатчилик ютуқлари ва шунингдек, миллий бирликка нисбатан хатарни вужудга келтиради. Жамият онгини шакллантирувчи маҳаллий манбаларнинг хорижликларга қарши рақобатбардош бўлишлари учун улар фаолиятини замон талабларига мослаштириш жуда муҳим саналади. Агар давлат ўзининг ички ахборот асбобларини устувор ва рақобатбардош қилса, жамият онгини шакллантирувчи манбаларни ўз атрофида сақлаб туриш учун керакли шароит вужудга келади ва янги интеллектуал усул билан Миллий бирлик ютуқларини ҳимоя этиш таъминланади.

Ташқи манбалар, хусусан, хорижий ОАВнинг таъсирини зарарсизлантириш ва камайтириш учун дунёнинг баъзи воқеалари ички ҳақиқатни инобатга олган ҳолда, мувозанатли равишда фуқароларга тақдим этилиши керак. Чунки бугун мазмунли материални тақдим этиш билангина ҳам ички ва ҳам ташқи жамият онгига мақсадли равишда таъсир ўтказиш мумкин.  Умуман олганда, ахборот уруши баҳссиз ҳақиқатга айланган бўлиб, у инобатга олинса, Миллий бирлик ютуқларини ҳимоялаш  яхши натижалар олиб келади. Чунки, узоқ муддатда ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларининг кенгайиши билан унинг таъсири жамият ҳаётига янада яққолроқ бўлиб, жиддий ташаббусларни талаб этади. Шу боисдан, маҳаллий ахборот воситаларини мустақиллик йиллари ютуқларини керакли тарзда акс этиш ва Тожикистоннинг узоқ муддатли манфаатларига жамият онгини ижобий равишда шакллантириш учун тайёрлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

2.  Жамият онгини шакллантиришда ижтимоий тармоқлар ролининг мустаҳкамланиши ва уларнинг манфаатли ва ноқонуний гуруҳлар (хусусан, экстремистик ва террорчи гуруҳлар) томонидан касбий равишда Миллий бирлик ютуқларига таҳдид солиш учун фойдаланилиши.

Охирги ўн йил ичида ижтимоий тармоқлар жамият онгига таъсир ўтказувчи жиддий манбаларга айланиб, ўз мавқеини янада устувор этиб бормоқда. Яъни, ижтимоий тармоқларнинг ахборот муҳитига таъсири кенгайгани одатий ҳодисага айланиб қолди. Уни тўғри англаб етишлик Миллий бирлик ютуқларини ҳимоялашда яхши имкон яратади. Сўнгги ўн йил ичида Тожикистонда ҳам ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ҳолатлари кўпайганлиги ва таъсир доирасининг кенгайганлиги кўзга ташланиб, йилдан-йилга жамиятнинг ўсмирлар ва ёшлар қатламининг ундан фойдаланиш ҳолатлари  кўпайиб бормоқда.  Виртуал (мажозий) муҳитни кўриб чиқиш ҳамда таҳлил этиш ва Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази таҳлиллари натижаларига кўра, бугун ижтимоий тармоқлар муҳити турли, хусусан, янгилик ва хабарларни етказиш, мавжуд қийинчиликларни оммавийлаштириш, қарорлар қабул қилиниши босқичига таъсир ўтказиш, тарғибот ташаббусларини режалаштириш, ютуқларни таништириш, тижоратни ривожлантириш, сайёҳликни тараққий эттириш ва бошқа мақсадлар учун кенг фойдаланилади.

Шунинг бараварида, ахборот-коммуникацион технологиялар ва умуман, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш билан фуқароларнинг турли экстремистик гуруҳларга жалб этилиши ва хорижий давлатлар қуролли тўқнашувларида иштирок этишлари ҳолатлари кўзга ташланмоқда. Бу борада эса, масъул вазирлигу идоралар ахборот маълумотлари тарқатилган эди. Охирги икки йил ичида эса, қатор конференциялар ташкил этилиб, уларда ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда, фуқароларни ноқонуний гуруҳларга жалб этиш ҳолатларининг олдини олиш масаласи кенг таҳлил қилинди ва кўриб чиқилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики,  турли баҳслар давом этиб, улардан баъзи бирлари давлатимиз хавфсизлиги-ю барқарорлиги ва Миллий бирлик ютуқларига жиддий хавф туғдиради. Чунки, агар кейинчалик ҳам бундай ҳолатлар кенгайиб борса, яъни виртуал (мажозий) баҳслар ҳақиқатга айланса, у Миллий бирликка нисбатан хатар омилига айланиб, давлатчилик ютуқларига жиддий таъсир кўрсатади. 

Шунинг учун, ижтимоий тармоқлардан экстремистик ва бузғунчи амалларнинг олдини олишда кенг фойдаланилиб, виртуал муҳитда ноқонуний ғоялар таъсири камайиши учун мавжуд имкониятлар доирасида ёшлар учун етарли шароитлар яратиб берилиши керак.

3. Жамият онгини шакллантиришда аудиовизуал материаллардан мақсадли фойдаланиш ва унинг экстремистик гуруҳлар томонидан фуқароларни ўз сафларига жалб этиш ҳамда Миллий бирлик ютуқларига таҳдид солиш учун фойдаланилиши.  Дунё мамлакатлари ва умуман, уруш гирдобида қолган минтақалар тажрибаси шуни кўрсатадики, аудиовизуал материаллардан жамият онгини шакллантириш ва ғояларни таништириш учун кенг фойдаланилади. Интернет тармоғида турли қисқа роликлар мавжуд бўлиб, улар муайян бир мақсад учун аниқ аудиторияга қаратилиб, ўзининг асосий ғоясини босқичма-босқич «ғолиблик»ка айлантиради. Шунинг учун, мазкур имкониятдан фойдаланиш Миллий бирлик ютуқларини ёйиш ва ҳимоялашда жуда муҳим ҳисобланади. Аудиовизуал материаллар яратиш студиялари фаолияти ва улардан мақсадли фойдаланиш мамлакат узоқ муддатли манфаатлари доирасида жамият онгини шакллантириш учун лозим бўлиб, жамият онгини шакллантиришнинг ички манбаларини мустаҳкамлайди. Бу борада таъсир ўтказиш иқтидорига эга таниқли шахслар билан қисқа дастурлар ёзиш ва ишлаб чиқиш  ҳамда уларни ахборот муҳитида тарқатиш мақсадга мувофиқ саналади. Чунки, давлат истиқлолияти ютуқлари борасида мажозий муҳитда касбий суҳбатлар қанча кўп бўлса, ёшлар ва умуман, янги воситалардан фойдаланувчиларга шунча кўп ижобий таъсир ўтказилиб, узоқ муддатли фикр сармоясини кенгайтиришга ёрдам беради. 

Бугун аудиовизуал материаллар жамият онгига таъсир ўтказиш учун катта имкониятга эга. Хусусан, бир киши тезлик билан 10дан 25 дақиқагача бўлган дастурни ишлаб чиқиб, ижтимоий тармоққа жойлаштириши мумкин. Уни кенг доирада тарқатиш ва фуқароларга маъқул бўлган пайтда янада кенгроқ доирага тарқатиш имконияти вужудга келади. Агар мазкур усул жамият соғлом онгини шакллантириш, давлат истиқлолияти ютуқларини тўғри англаб етишлик ва Миллий бирликни сақлашда фойдаланилса, у ҳолда узоқ муддатли ахборот муҳитида Тожикистон миллий манфаатларини татбиқ этиш ва кенгайтиришга имконият яратиб беради.

4. Узоқ муддатли истиқболда Миллий бирликка жиддий хавф туғдирадиган, мамлакатда қабул қилиб бўлмас жамият мафкурасини вужудга келтирадиган Тожикистон ички ҳодисаларини шарҳлашда ташқи ОАВнинг ўрни. Юқорида таъкидлаганимиздек, ташқи оммавий ахборот воситалари ахборот уруши доирасида жамият онги ва мамлакат ахборот муҳитига таъсир ўтказиб, қабул қилиб бўлмас сиёсий, иқтисодий, маданий ва мазҳабий шарҳларни тарқатишади. Бу ташаббус фуқароларнинг давлатга нисбатан ишончсизлигини вужудга келтириш учун йўналтирилган бўлиб, аввало, эътироз ҳиссини уйғотишга қаратилган. Ҳар куни минтақа ва дунё оммавий ахборот воситаларида Тожикистон учун салбий бўлган  бир қатор ахборот тарқатилади. Албатта, улар ғаразли бўлиб, давлатимиз стратегик режалари ва сиёсатига нисбатан геосиёсий ва геоиқтисодий мухолифатлар доирасида тайёрланади ва тарқатилади. Муҳим сиёсий тадбирларни ўтказиш арафасида бундай материаллар сони кўпайиб, ахборот хавфсизлиги ва Миллий бирлик ютуқларига жиддий хавфни вужудга келтиради. 

5. Шу маънода, интернет тармоғи, шунингдек, ижтимоий тармоқларда фаол бўлган  мамлакат маълум системага эга бўлмаган мухолифат ахборот станциялари миллий хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид солади.  Мазкур омил ҳам Миллий бирлик ютуқларига нисбатан хатар туғдириб, ғаразли ахборотларнинг кўпроқ тарқалишига сабаб бўлади.

Узоқ муддатли истиқболлар доирасида Миллий бирлик ютуқларини ҳимоялаш йўналишида мавжуд бошқа масалалардан бири, бу миш-мишларга нисбатан фуқаролар иммунитетини вужудга келтиришдан иборатдир. Чунки, 2008 йили қиш мавсумидаги ер силкиниши,  2012 йилги қиёмат тўғрисидаги ташқи оммавий ахборот воситалари орқали тарқалган турли шубҳа-гумонлар ва кейинги «Тулада ишлаб чиқарилган гирлар»  ҳақидаги  миш-мишлар мамлакат аҳолисининг улар қаршисида заиф эканликларини кўрсатди. Мазкур омилларнинг ҳар бири  жамият онгининг заифлигини аниқлаш мақсадида ўйлаб чиқилиб, амалга оширилган эди. Шунинг учун ҳам, анъанавий ва янги воситалардан фойдаланган ҳолда, жамият онгини шакллантириш ички манбалари ва маҳаллий ахборот етказувчи станцияларни янада мустаҳкамлаш жуда муҳим саналади. Чунки, шароит Миллий бирлик ютуқларини ҳимоялашда муҳим омил сифатида чиқиш қилади ва маҳаллий ахборот ишлаб чиқариш, давлат мустақиллигига садоқат ва Миллий бирликни ҳимоялаш иқтидорини такомиллаштириш бараварида  фуқароларнинг ватанпарварлик ҳиссини юксалтиради.

Мақола сўнгида ахборот фазосида Миллий бирлик ютуқларини ҳимоялаш борасидаги баъзи мулоҳазаларимни ҳам кўрсатиб ўтишни мақсадга мувофиқ, деб биламан.

Биринчи, Миллий бирлик ва унинг амалий инфратузилмаси масаласи ОАВ ходимлари томонидан касбий равишда акс эттирилмоғи ва бу йўналишда мақсадга мувофиқ ҳолда янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши зарур ҳисобланади.

Иккинчи, ватанпарварлик ҳиссини юксалтириш, Тожикистонни кенг миқёсда атрофлича таништириш ва ижобий қиёфани шакллантириш учун ОАВ фаолияти унга қаратилиб, шу йўналишда мамлакат «ребрендинг» (товар белгисини ўзгартириш)и учун баъзи бир ташаббуслар амалга оширилиши керак. Бу эса, Миллий бирлик ютуқларини ҳимоялашдаги жиддий ташаббуслардан бири ҳисобланади.

Учинчи,  фуқаролар соғлом онгини шакллантириш сабаби бўлган мажозий ва ахборот фазосини соғломлаштириш узоқ муддатли истиқболларда Миллий бирлик ютуқларининг янада такомиллашишига ёрдам беради. Яъни ижтимоий тармоқлар салбий ҳодиса эмас, фақат манфаатли гуруҳларнинг ғаразли ахборотини тарқатиш воситаси эканлигини англаб етиш керак. Шу боисдан, касбий равишда  ижтимоий тармоқлардан ОАВ фаолиятида фойдаланиш мақсадга мувофиқ саналади.

Тўртинчи,  ОАВнинг маҳаллий юмшоқ кучи сифатида жамоатчилик онгини шакллантирувчи, фуқароларнинг бирдамлигини ошириш омили бўлган шахс ва давлат яратишлик «продукт»лари бунёдида кенг фойдаланилиши.

Бешинчи, маҳаллий аудиовизуал материаллардан кенг фойдаланиш ва уларни ишлаб чиқаришни купайтириш. Бу эса, бегоналашув ва ўзига нисбатан хусуматда бўлиш каби нохуш амалларнинг олдини олишда ва бундай номақбул амаллар сонининг камайишини таъминлашда янгича иштиёқ уйғотади.

Ахборот муҳитида Миллий бирлик ютуқларини ҳимоялаш масаласи кенг қамровли мавзулардан бўлиб, мазкур мақолада фақат унинг бир қисми таҳлил этилди ва кўриб чиқилди. Маҳаллий ОАВ ўзларининг миллат ва жамият олдидаги миссияларини касбий равишда ижро этиб, Тожикистонда миллий давлатчилик тараққиёти ва такомиллашуви учун ижобий таъсир ўтказишларига умид қиламиз.

Шерали РИЗОЁН,

Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази ички сиёсат таҳлили ва прогнозлаштириш бошқармаси бошлиғи.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ватан ишқини кўнгилларга жойлай олсак…

 

Бугун юртимиз - тинч, халқимиз - фаровон. Аммо шу кунларга етиш осон кечмаганлигини ҳар бир ақли соғлом киши яхши билади. Математика тили билан айтганда, нолдан бошланган Қуролли кучларимиз бугун ҳамма томонлама кучли армиялардан бирига айланганлиги ҳеч кимга сир эмас. Шонли Армиямиз навқирон 26 ёшда. Бутун республикада бу шонли санага бағишлаб улкан тадбирлар ўтказилаётган бир пайтда, шу юртнинг бир фуқароси сифатида мен ҳам

Муфассал...

ХИЁНАТ

 

Акмал эрталаб барвақт турди…  Кечаси билан майингина ёққан    ёмғир  тиниб, ҳаво ярқираб очилган. Эсаётган тонгги шабада турли хил гулу  гиёҳларнинг муаттар ҳидини атрофга таратар эди.

У баҳорнинг беғубор ҳавосидан тўйиб  нафас олди. Ҳовли четидан оқиб ўтадиган  муздек сувга ювиниб, ўзини тетик сезди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991027

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478533
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4461
4027
22146
7426653
100177
114875
7478533

Сизнинг IPнгиз: 18.224.31.82
Бугун: 23-11-2024 17:42:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015