Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Июн 2016 Кӯришлар: 1651
Печат

 

vahdatt4 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ваҳдат шаҳрига иш сафари уюштирди.

Ваҳдат республика бўйсунишидаги маъмурий шаҳар бўлиб, 1927 йили Янгибозор номи билан таъсис этилганди. 1936-1991 йиллар шаҳар Орджоникидзеобод, 1993 йилдан 2003 йилгача Кофарниҳон, деб номланган. 2003 йилдан буён эса, Ваҳдат деб номланди.

Шаҳар 3,7 минг квадрат километр майдонни эгаллаб, аҳолиси 324,2 минг кишини ташкил қилади. Бу шаҳар республика марказига анча яқин жойлашган бўлиб, шу билан бирга, Душанбе шаҳри билан автомобил йўли орқали боғланган. Шунингдек, уни пойтахт билан 20 километр масофадаги темир йўли ҳам боғлаб туради.

Хушманзара Ромит дараси Ваҳдат шаҳрининг гўзал  масканларидан бири ҳисобланиб, сайёҳлик ва истироҳат минтақаси, дея эълон қилинган. Бу гўзал маскан бугун мамлакат аҳолиси ва юзлаб хорижий сайёҳларнинг севимли дам олиш жойига айланди.

vahdatt1Ваҳдат агросаноат шаҳри ҳисобланиб, саноат шаҳар даромадининг асосий манбаларидан саналади. Мустақиллик йилларида бу соҳа тараққиётнинг янги иш жойлари яратиш, давлат бюджетини тўлдириш, ижтимоий масалаларни ҳал этишда муҳим рол ўйнаб, бу ижтимоий-иқтисодий тараққиёт муҳим омилига айланди. Шаҳарда 71та саноат корхонаси ва цехлари қайдга олинган бўлиб, бу 2000 йилга нисбатан 41тага кўпдир. Агар 1997 йили саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 11 миллион 70 минг сомонийни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2015 йили 77 миллион 367 минг сомонийга тенг бўлди. Яъни 66 миллион 297 минг сомонийга ёки 7 баравар ошди.

Ваҳдат шаҳри аграр хўжаликлари кўп тармоқли бўлиб, у ерда пахтачилик, чорвачилик, ғаллакорлик, сабзавотчилик, боғдорчилик ва токпарварлик ривожланган. Шаҳарда 15та жамоавий деҳқон (фермер) хўжаликлари, 8та кооператив-ишлаб чиқариш, 6 мингдан зиёд алоҳида деҳқон хўжаликлари фаолият юритиб, шаҳар экин ерлари умумий майдони 17587 гектарни ташкил қилади. Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Ваҳдат шаҳрига ҳар бир иш сафари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ошишида муҳим рол ўйнайди. Мисол учун, 2000 йили шаҳар барча хўжаликларида 18 минг 959 сомонийлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган эди. 2015 йилда эса, бу кўрсаткич 646 минг 954 сомонийга етди, бу 2000 йилга нисбатан 34,1 бараварга кўпдир. Қишлоқ хўжалиги соҳасида, бошқа тармоқлар билан бир қаторда, балиқчилик хўжалиги тараққиётига истиқболли ва даромадли йўналиш сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

vahdatt 2Мустақиллик йилларида кўрсаткичлар бошқа, жумладан, қурилиш, алоқа, транспорт, хизмат кўрсатиш, маориф, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳалари ҳам тараққий этди ҳамда уларнинг келгусидаги тараққиёти учун қулай шароитлар яратилди. Шаҳарда ўрта умумтаълим муассасалари сони 1991 йилга нисбатан 34тага ошиб, бугун 151тани ташкил қилмоқда.

Мустақилликнинг 25 йили мобайнида соғлиқни сақлаш соҳаси муассасалари, жумладан, касалхоналар 1991 йилга нисбатан 44,4 фоиз, саломатлик марказлари – 87,5 фоиз, тиббий нуқталар – 36,2 фоизга ошган бўлиб, касалхоналар, саломатлик марказлари ва тиббий нуқталарнинг аксарияти замонавий тиббий ускуналар ва технологиялар билан жиҳозлантирилган.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати шаҳар тараққиёти ва равнақи учун ҳар йили муҳим режалар ва дастурларни ишлаб чиқиб, турмуш даражасини юксалтириш, халқ ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш учун самарали чора-тадбирларни қабул қилмоқда. Мамлакат қонунлари, Давлат бошлиғи фармон ва фармойишлари, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарор ва фармойишлари мақсадга йўналтирилган ҳолда амалга татбиқ этилаётган бўлиб, аҳоли яшаш даражаси кўрсаткичлари ҳам босқичма-босқич ошиб бормоқда. Энг асосийси, шаҳар аҳолиси учун мамлакат бошқа фуқаролари каби ҳаёт йўлини танлаш, фаолиятини олиб бориш, диний маросимларини ижро этиш учун шароит яратилган.

Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бунёдкорлик сиёсатида республика ҳар бир минтақаси тараққиётига ҳисса қўшиш, жумладан, Ваҳдат шаҳри устувор тараққиётини таъминлаш ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Айнан шунинг учун, Давлат бошлиғи ўзининг зич иш режаси графигига қарамасдан, ҳар йили бир неча марта Ваҳдат шаҳрига иш сафари билан келади ва шаҳар ижтимоий-иқтисодий ҳолати билан танишади. Мустақилликнинг биринчи йиллариданоқ  Миллат пешвоси   Эмомали   Раҳмон ушбу сафарни ҳисобга олган ҳолда Ваҳдат шаҳрига 18 марта ташриф буюрди ҳамда шаҳар тараққиёти ва унинг ҳар бир аҳолисининг яхши ҳаёт шароитини таъминлаш учун ҳисса қўшди.

Мустақилликнинг биринчи йилларидаги тартибсизликлар чоғида мамлакатимизнинг ушбу машҳур шаҳри республикамиз бошқа минтақалари каби фожиали фуқаролик уруши билан қамраб олиниб, хавфли жойлардан бирига айланганди. Шаҳарни қонунсизлик ва адолатсизлик масканига айлантирган мухолифат кучлари ва турли гуруҳлар бошқарарди. Таъкидлаш жоизки, шаҳар Ваҳдат деб Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита ташаббуси билан қайта номланди. Бугун Давлат бошлиғининг бунёдкорлик ва тинчликсеварлик сиёсати доирасида бу гуллаб-яшнаётган шаҳар аҳолиси тинчлик, хотиржамлик ва миллий бирлик фазосида яшаётганликлари, ўз азиз масканларининг гуллаб-яшнаётгани ва ривожланаётганидан фахрланишлари қувонарлидир.

 

Янги беш қаватли турар жой

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Ваҳдат шаҳрига иш сафари шаҳар марказида янги беш қаватли турар жой биносини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этишдан бошланди.

Тожикистон Республикаси Президенти рамзий лентани кесиш орқали замонавий турар жой биносини фойдаланишга топширди. Давлат бошлиғи мазкур иншоотни қурган маҳаллий тадбиркор ташаббусини юқори баҳолади.

Турар жой биноси тадбиркор Иномжон Файзиев томонидан  18 ойда қуриб битказилди. Мазкур ташаббус давлат ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати раҳбариятининг ватанимиздаги кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, Давлат мустақиллиги 25 йиллиги муносабати билан бунёдкорлик ишларини кенгайтириш йўлидаги муваффақиятли чора-тадбирлари давоми ҳисобланади.

Аввал ушбу кўп қаватли турар жой биноси ўрнида бир қаватли уй жойлашган бўлиб, яшовчи эгаси учун майдон ва бинолар нуқтаи назаридан ноқулайлик туғдирарди. Мавжуд ердан унумли фойдаланган тадбиркор нафақат ўз яқинлари ва қариндошларини турар жой биноси, балки фуқароларни ҳам иш жойлари билан таъминлади. Бинонинг биринчи қаватидан замонавий ошхона ўрин олган. Иккинчи қаватида – савдо маркази, учинчи қаватида 50 нафар қизлар учун ўқув тикувчилик цехи, тўртинчи ва бешинчи қаватларда эса,  квартиралар жойлашган.

Бу турар жой биносида Давлат бошлиғи 10 нафар жуфтликнинг никоҳ ва камтаъминланган оилалар 24 нафар фарзандларининг суннат тўйларида иштирок этди. Мамлакат Президенти уларни давлат ва халқ учун тарихий сана – Тожикистон Республикаси Давлат мустақиллиги 25 йиллиги муносабати билан табриклади.

 

Солиқ нозирлиги идораси очилди

Ваҳдат шаҳрига навбатдаги иш сафари доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, шунингдек, шаҳар солиқ нозирлиги янги биносини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.

Давлат бошлиғи рамзий лентани кесар экан, янги бино фойдаланишга топширилишини мамлакат ва Ҳукумат раҳбариятининг солиқ хизмати ходимлари учун Тожикистон Республикаси давлат мустақиллиги 25 йиллиги байрамига муносиб совғаси, дея атади ҳамда уларни давлат ва миллат манфаатлари йўлида виждонан меҳнат қилишга чорлади.

Таъкидлаш жоизки, солиқ нозирлиги ходимлари Ваҳдат шаҳрида бугунги кунгача эски бинода ишлаб келишган бўлиб, унда тегишли шароитлар йўқ, иш кабинетлари, махсус техника ва ускуналар етишмаслиги  билан боғлиқ мушкулликларга рўпара келишарди.

Солиқ идораси янги биноси уч қаватдан иборат бўлиб, замонавий меъморчилик услубига мувофиқ тарзда қурилган. Унда ишлаш учун энг замонавий шароитлар, жумладан, 18та иш кабинети, мажлислар зали мавжуд. Бундан ташқари, бино ертўласида ошхона ва архив бошқармаси жойлашган.

Ваҳдат шаҳридаги солиқ нозирлиги биноси Тожикистон Республикаси Ҳукумати топшириғига биноан, буюртмачи – мамлакат Ҳукумати қошидаги Солиқ комитети томонидан қурилган бўлиб, иншоот пудратчиси «Дилшод» тижорат кооперативи ҳисобланади. Бино 16 ой ичида қуриб битказилди.

Солиқ нозирлиги биносининг Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита иштироки билан фойдаланишга топширилиши соҳа ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришдаги масъулиятларини янада ошириб, айниқса, давлат бюджети даромад қисмини ижро этиш ва барча мавжуд манбалардан самарали фойдаланиш йўлидаги ишлари сифатини яхшилашга ҳисса қўшади.

 

Рангли металларни қайта ишлаш корхонаси

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ваҳдат шаҳрининг Баҳор қишлоқ жамоатида «Покруд» МЧЖ рангли металларни қайта ишлаш корхонасини очди. 

Мазкур йирик саноат корхонаси мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг қўллаб-қувватлашида маҳаллий тадбиркор томонидан мамлакат саноатини ривожлантириш мақсадида хорижий сармояларни жалб этиш орқали қурилган. Корхона Ваҳдат шаҳрининг Ромит қишлоқ жамоатида жойлашган Покруд маъданни бойитиш фабрикаси ишлаб чиқариш линияси давоми ҳисобланади.

Бу ерда қурилиш ишлари 2014 йили бошланган. Дастлаб корхона суткасига 65, йилига 21 минг 450 тонна флотацион концентратни қайта ишлайди. Иккинчи корпуси фойдаланишга топширилганидан кейин, қайта ишлаш иқтидори 130, йиллик кўрсаткичи эса, 42900 тоннага етади. Минерал тўлиқ қайта ишланганидан кейин рангли металлар корхонасида соф олтин ишлаб чиқарилади.

Биринчи босқичда корхонада йилига 1300, иккинчи босқичда эса, 2000 килограмм соф олтин ишлаб чиқарилиши таъкидланди.

Корхона тўлиқ фаолият бошлаган ҳолатида ишчилар сони ҳам оширилади. Айни пайтда «Покруд» МЧЖ иккита цехида, умуман, 900дан зиёд одам ишлаётган бўлиб, шундан 600 нафари маҳаллий мутахассислар, қолганлари ХХР фуқаролари ҳисобланади. Ишчилар ўртача ойлик маоши 3200 сомонийни ташкил қилади.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон олтинни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш технологиялари билан танишув жараёнида маҳаллий тадбиркорларга мамлакат табиий бойликларидан самарали фойдаланиш бўйича фойдали маслаҳатлар ва тавсиялар берди.

Мамлакат Президентига «Покруд» МЧЖ 2003 йили ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида ташкил этилгани маълум қилинди. Ўн йил мобайнида, яъни 2003 йилдан 2013 йилгача Покрудда геологик-қидирув ишлари, техник-иқтисодий асослаш ва саноат чиқиндилари учун ахлатхонани лойиҳалаштиришга 49 миллион Америка доллари ҳажмида маблағ сарфланди.

Янги корхона очилиши ва унинг ишлаб чиқариш иқтидори билан танишувдан сўнг, мамлакат Президенти ишчилар ва Ваҳдат шаҳрининг кўп сонли фаоллари билан очиқ суҳбат ўтказди. 

Давлат бошлиғи шаҳар аҳолисини Ваҳдат шаҳрида фойдаланишга топширилган рангли металларга ишлов бериш корхонаси ва бошқа иншоотлар очилиши билан табриклаб, уларнинг барчасига Тожикистон Республикаси Ҳукумати бунёдкорлик сиёсатини қўллаб-қувватлаётганликлари учун миннатдорчилик билдирди.

Миллат пешвоси Ваҳдат шаҳрида рангли металларга ишлов бериш ва бойитиш корхоналари  фаолият бошлаганини бунёдкорлик ташаббуси, дея атар экан, улар мамлакат ишлаб чиқариш потенциалини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, аҳолини доимий иш жойлари билан таъминлаш масаласида муҳим рол ўйнашини қайд қилди.

 

Махсус топшириқли ҳарбий қисм

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ваҳдат шаҳрига иш сафари доирасида Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус топшириқли янги ҳарбий қисми очилиш маросимида иштирок этиб, чиқиш қилди ҳамда унинг шахсий ҳайъатига Раҳматнома ва Жанговар байроқни топширди.

Ҳарбий қисмга кириш жойида Тожикистон Республикаси Президенти, Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони Эмомали Раҳмонни Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи – Мудофаа вазири биринчи ўринбосари, генерал-майор Эмомали Собирзода ҳарбий истиқбол қоидаларига мувофиқ тарзда кутиб олди.

Қуролли кучлар Бош қўмондони шахсий ҳайъат билан саломлашганидан кейин Жанговар байроқни топшириш маросими бошланди.

Таъкидлаш жоизки, Жанговар байроқ дивизиялар, полклар, ўқув қисмлари, ҳарбий таълим муассасалари ва бошқа алоҳида бўлинмаларга топширилади. Чунки ҳарбий қисм Жанговар байроғи ифтихор, жасорат ва ҳарбий шараф рамзи ҳисобланади. Ҳар бир ҳарбий хизматчи учун у Ватанга хизмат қилиш муқаддас бурчи, унинг ҳар бир бурчагини мардонавор, жасорат ва фидокорлик билан ҳимоялаш рамзи саналади.

Жанговар байроқ ҳамма даврларда унинг номи ўзгарганига қарамасдан, ҳарбий қисмларда сақлаб келинади. Ҳарбий қисм номи ёки рақамини ўзгартириш Тожикистон Республикаси Президентининг Жанговар байроқни топширишда Раҳматнома топшириши орқали амалга оширилади.

Жанговар байроқни топширишдан сўнг, ҳарбий қисм шахсий  ҳайъати  Тожикистон Республикаси  Президенти, Қуролли  кучлар  Олий  Бош қўмондони  муҳтарам  Эмомали Раҳмонга қасамёд келтирдилар.

Миллий мадҳия ижросидан кейин ҳарбий қисм командири ҳарбийларда қабул қилинганидек, ҳарбий-нафас чолғу асбоблари оркестри садоси остида Жанговар байроқни шахсий ҳайъат сафи олдидан тантанали марш билан олиб ўтди.

Мазкур тадбирни ўтказиш жараёнида Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон махсус топшириқли баталён шахсий ҳайъати олдида нутқ сўзлади.

Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи – Мудофаа вазири биринчи ўринбосари бошқаруви остидаги чиқишдан кейин офицер ва аскарлар ҳарбий марши бўлиб ўтди.

Махсус топшириқли ҳарбий қисм қурилиши Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони Эмомали Раҳмон қўллаб-қувватлашида Ҳукумат иншоотлари қурилиши бўйича дирекция томонидан 2014 йилнинг иккинчи ярмида бошланган бўлиб, қисқа муддатда, яъни икки йилдан кам вақт мобайнида фойдаланишга топширилди. Бажарилган қурилиш ишлари умумий ҳажми биринчи босқичда 16 миллион 600 минг сомонийни ташкил қилади. Ҳарбий қисмда хизмат, машғулот ва истироҳат учун барча шароитлар мавжуд бўлиб, унинг моддий-техник базаси ҳарбий меъёрлар ва замонавий жаҳон стандартларига жавоб беради.

Ҳарбий қисм ичкарисида турли ёрдамчи бинолар ва иншоотлар, жумладан, штаб, кенг, шинам ётоқхона, аскарлар ювиниш хонаси, ўқув синфхоналари, ота-оналар билан учрашув хонаси, бир сменада 200дан зиёд кишини қабул қила оладиган замонавий ошхона қурилган.

Бундан ташқари, қисмда 400 ўринли мажлислар зали, ҳаммом, озиқ-овқат омбори, ҳордиқ хонаси, ҳарбий машғулотлар, жумладан, ўқ отиш ва тактик тайёрланиш учун турли майдонлар, спорт заллари, қоровулхона, автопарк ва бошқа иншоотлар мавжуд.

 

«Покруд» МЧЖ маъданни бойитиш фабрикаси

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида Ваҳдат шаҳрида «Покруд» МЧЖ минералларни бойитиш фабрикаси ишга туширилди.

Олтин олинадиган тоғ минералларини қайта ишлаш бўйича мазкур фабрика хорижий сармояларни жалб этиш орқали ХХР мутахассислари билан ҳамкорликда қурилган. Мутахассисларнинг хулосаларига кўра, бу минтақада олтин захираси 35 йилга мўлжалланган.

Фабрикада атроф-муҳит ифлосланишига йўл қўймайдиган замонавий технологиядан фойдаланилади. Минерал майдони ёнида бир қатор қишлоқлар жойлашган бўлиб, улар аҳолиси геологик-қидирув ва қазиб олиш ишларида иштирок этишади. Умуман, 715 киши доимий ишга жалб қилинган, шундан 510 нафари Тожикистон фуқаролари ва 205 нафари ХХР мутахассисларидир. Мазкур фабрика тўлиқ фаолият бошлаганидан кейин 2 минг киши доимий иш жойлари билан таъминланади. Фабрикада тиббий хизмат кўрсатиш учун  барча зарур ускуналар билан жиҳозланган тиббий нуқта ташкил қилингани қайд этилди. Шу билан бир қаторда, шахтада авария ҳолатлари юз бериши ёки табиий ва сунъий кўринишдаги бошқа ҳолатлар юз берганида тезкор ёрдам кўрсатиш учун қутқарувчилар гуруҳи ташкил қилинган.

Қазиб олинадиган минераллар таркибини ўрганиш учун лаборатория фаолият юритаётган бўлиб, у ерда хитойлик мутахассислар билан бирга маҳаллий кадрлар ҳам жалб этилган. Мамлакат Президентига шахтёрлик ишлари 2012 йили бошланиб, бугунги кунгача 19 минг метр масофада ижро этилгани маълум қилинди. Режа бўйича «Покруд» МЧЖ бойитиш фабрикаси қурилиши учун сармоялар жалб этилиши 256 миллион Америка долларини ташкил қилади.

Мамлакат Президенти бажарилган ишлар ва фабрика мутахассислари фаолиятидан қониқиш билдирар экан, геологик-қидирув ва қазиб олиш ишларини келгусида яхшилаш бўйича аниқ топшириқлар берди. Давлат бошлиғи табиий бойликлар халқ ва давлат манфаатлари йўлида фойдаланилиши зарурлигини таъкидлади.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Кечиккан муҳаббат

 

Муаттар бугун қадрдон дугонасини учратиб қолди. Дилдоранинг тўйидан сўнг улар кўришишмаган эди. Ачагина гаплар йиғилиб қолибди. Нима бўлди-ю гапдан гап чиқиб, Дилдора Муаттарни севган, унинг кўйида “жигар кабоб” бўлган собиқ синфдошлари Аббосни эслаб қолди:

-Қара-я дугона, сен рад жавобини бериб, Аббос билан хайрлашгач, эртаси куни у бизникига келган эди. Сени чақириб беришимни илимос қилди. Уни роса бопладим. Шу пайтгача қаёқда эдинг? - деб ҳайдаб солдим...

Муфассал...

Бир парча ҳалол нон – менга бир дунё!

 

Неъмат Муҳаммад Саид кўпқиррали ижодкор. У назмда ҳам, насрда ҳам ҳамиша кўзлаган мақсадига ета олган. Форс-тожик тилини яхши билиши, форс-тожик адабиётидан хабардорлик, классик жанрларда шеър битиш иштиёқи ва бу борадаги тинимсиз изланиш унинг ижодиётини янада юксалтирди. Унинг ижод кўлами ранг-баранглиги, мисралар қуймалиги, вазнлардаги тенглик айтаётган шеър-сўз салмоғини янада ошириб, шеърхон қалбига ўрнашиб қолишига шубҳа йўқ.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073701

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064268
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
328
3030
5808
8024732
3358
108045
8064268

Сизнинг IPнгиз: 3.145.57.4
Бугун: 02-04-2025 02:30:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015