Норак шаҳрининг Дўконий қишлоқ жамоати Чашма қишлоғида янги мактаб
27 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Норак шаҳрига иш сафари билан борди.
Норак шаҳрида мамлакат Президенти дастлаб Дўконий қишлоқ жамоати Чашма қишлоғида 10-ўрта умумтаълим мактабини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.
Мактаб маҳаллий тадбиркор Муҳиддин Табаров томонидан 2 миллион сомонийлик маблағ эвазига қурилган. Мазкур ўқув муассасасида бир сменада 240 ўқувчи таълим олади. Мактаб хорижий тиллар кенг кабинетлари, қизларга турли ҳунарлар ўргатиш марказлари, компютер синфхоналари, мажлислар зали ва замонавий ошхонага эга.
Давлат бошлиғи танишув чоғида қурилиш ишлари сифати, таълим ва тарбия шароитларидан қониқиш изҳор қилиб, тадбиркор Муҳиддин Табаровнинг бунёдкорлик ва ободончилик ишларига ҳисса қўшишдаги фаол ташаббусини юқори баҳолади.
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон мактаб ҳунар ўргатиш алоҳида таълим синфхоналари ва технологик марказида ўқувчиларни яхши ахлоқ ва ўқишда муваффақият қозонишга, чет тилларини янада яхши ўрганиш, компютер технологиялари, касб ва ҳунар ўзлаштиришга чорлади.
Таъкидлаш жоизки, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмоннинг ҳар бир бунёдкорлик ташаббуси мамлакат шаҳру ноҳияларида ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, жамият ҳаёти турли соҳалари тараққиётини таъминлашга ҳисса қўшади. Чашма қишлоғида янги мактаб қурилиши туфайли қишлоқ маҳаллий йўллари ва кўчалари қайта тикланиб, асфалтланди ҳамда аҳоли яшаш шароитини яхшилаш учун қулай шароитлар яратилди.
"Доим амал қилувчи иссиқхоналар мажмуи" ДУК фаолияти билан танишув
Норак шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон "Доим амал қилувчи иссиқхоналар мажмуи" ДУК фаолияти билан бевосита танишди.
Маълум қилинишича, Норак шаҳри иссиқхоналари мажмуи 1982 йили бунёд этилган бўлиб, мустақиллик йилларида тўлиқ қайта тикланган.
Доим амал қилувчи иссиқхоналар мажмуи умумий майдони 12 гектар бўлиб, асосан, унинг олтита иссиқхона бунёд этилган 6 гектарида помидор, бодринг, булғор қалампири, карам ва кўкатлар каби эртачи сабзавотлар парвариш қилинади.
Бу йилги мавсумда деҳқонлар мавжуд олти иссиқхонадан 100 тоннагача эртачи сабзавот, жумладан, 69 тонна помидор, 3,5 тоннадан зиёд бодринг ва 5 тонна бошқа турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йиғиштирилиб, арзон нархларда бозорга чиқарилиши айтиб ўтилди.
Шаҳар "Иссиқхоналар мажмуи" ДУК раҳбарияти Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмонга мавсум охиригача бу кўрсаткич 250 тоннага етказилиши ҳақида хабар беришди. Зеро, мутахассислар ҳисоби бўйича ҳар бир иссиқхонадан кутилган ҳосил 28 тоннани ташкил қилади.
Ўтган йили бу иссиқхоналардан 170 тонна помидор ва 50 тонна бодринг йиғиштирилгани маълум қилинди.
Агротехник ишларини тугатиш ва яхши сифатли уруғ танланганидан кейин экин ҳосилдорлиги бу иссиқхоналарда гектаридан 360-400 центнерга етказилгани, тажрибали деҳқонлар мамлакат Ҳукумати стратегик мақсадларидан бири - озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришиш учун мавжуд барча имконияту шароитлардан оқилона фойдаланаётганликлари айтиб ўтилди.
Айни пайтда бу иссиқхоналарда 50 нафардан зиёд аҳоли доимий иш жойлари ва яхши маош билан таъминланган.
Мазкур иссиқхоналар мажмуи ягона иситиш тармоғига эга бўлиб, фаолиятини бошлаган даврдан шу пайтгача, яъни 34 йилдан буён электр энергияси асосида фаолият юритмоқда.
Лойиҳалаштириш режасига биноан, яқин келажакда иссиқхоналар мажмуи буғхона ускуналари қайта тикланиши кутилмоқда.
Деҳқонларнинг айтишларича, электр энергияси харажати бугун маҳсулот қийматини оширади ва улар алтернатив ёқилғи, жумладан, кўмирга ўтишни ишларининг манфаати сифатида билишади.
Шунингдек, Норак шаҳрида "Доим амал қилувчи иссиқхоналар мажмуи" ДУК деҳқонларининг қишлоқ хўжалиги соҳаси олимлари билан ҳамкорликлари яхши натижа бераётгани таъкидланди.
Сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришга эътибор берилган ҳолда, ҳар бир иссиқхонада қишлоқ хўжалиги чидамлилиги ва ҳосилдорлигини аниқлаш учун тажриба қитъалари таъсис этилган бўлиб, бу ишни охирига етказиш келажакда деҳқонларга мўл ҳосил олишга ёрдам беради.
Бугун мазкур иссиқхоналар мажмуи Шириншоҳ Шоҳтемур номли Тожикистон Аграр университети студентларининг эртачи сабзавот парвариш қилишлари йўналишида амалиёт ўтказиш минтақаси ҳисобланади. Зеро, улар бу ерда тажриба ўрганадилар. Шунинг бараварида, соҳа олимлари илмий тадқиқот охирида мамлакат деҳқонларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари серҳосил турларини тавсия қилишади.
Бу иссиқхоналар мамлакат ички бозорини таъминлаш бараварида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги янги сабзавотлари, жумладан, помидор, бодрингни Россия Федерациясига ҳам экспорт қиладилар.
Сари гузар маҳалласида давлат гимназияси
Норак шаҳрининг Дўконий қишлоқ жамоати Сари гузар маҳалласида Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон рамзий лентани кесиш орқали 1-рақамли давлат гимназияси фаолиятини бошлаб берди.
Янги турдаги таълим муассасаси очилиши муносабати билан ўқувчилар Давлат бошлиғини маданий дастур билан кутиб олишди. Улар мамлакат Президентига тинчлик ва хотиржамлик ҳамда маориф соҳасига ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдирдилар.
Мазкур гимназия биноси Тожикистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги икки томонлама келишув асосида қурилган ва фойдаланишга топширилган.
Гимназияда қурилиш ишлари 2013 йили Миллат пешвоси дастлабки ғиштни қўйиши билан бошланган бўлиб, уч йил орасида 30 миллион сомонийлик маблағ эвазига амалга оширилди. Мазкур бино 360 ўқувчи ўрнига мўлжалланган ва барча зарур жиҳозлар билан таъминланган. Гимназияда 6та жиҳозланган техник кабинет, 11та ўқув синфхонаси, кутубхона, замонавий спорт зали, 92 ўринли ошхона ва халқ ҳунарларини ўргатиш кабинети мавжуд.
Гимназия саҳнида халқаро стандартларга жавоб берувчи футбол, волейбол ва теннис майдонлари қурилган. Гимназияга 20 педагог ва 15 нафар техник мутахассис жалб қилинган.
Мамлакат Президентига гимназия биноси халқаро стандартларга мувофиқ тарзда, маориф соҳаси билан боғлиқ меъморчилик барча нозикликларига риоя этилган ҳолда қурилган.
Синфларни иситиш ва зарур ҳароратни ушлаб туриш учун қурилиш чоғида замонавий ва экологик тоза қурилиш материалларидан фойдаланилган. Шу билан бирга, бинони қиш мавсумида иссиқ ушлаб турувчи автоном иситиш тизими ўрнатилган.
Аввал бундай замонавий бино бўлмаганлиги сабабли, ўқувчилар 8-синфгача таълим олишар, сўнгра ўқишни давом эттириш учун бошқа ўрта умумтаълим муассасаларига қатнардилар. Гимназия қурилиши туфайли бу муаммони ҳал этишга муваффақ бўлинди.
Мамлакат Президенти қурилиш ишлари, ўқув синфхоналари ва фан кабинетлари билан танишар экан, қурувчилар ишини юқори баҳолади.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бундай муассасалар қурилишининг йилдан-йилга ошиб борилиши бу, таълим сифатини яхшилаш, малакали кадрлар тайёрлаш учун қулай шароит яратишини қайд қилди.
Миллат пешвоси - Норак ГЭСида
Норак шаҳрига иш сафари доирасида мамлакат Президенти ҳурматли Эмомали Раҳмон Норак ГЭСига ташриф буюриб, у ерда бу муҳим стратегик иншоотнинг муҳим қисми бўлган 500 киловолтли элегаз изоляцияли ёпиқ тақсимловчи ускунани ишга туширди.
Норак ГЭСида 500 киловолтли элегаз изоляцияли ёпиқ тақсимловчи ускуна қурилиши 2012 йили Тожикистон Республикаси Президентининг бевосита топшириғи билан бошланганди. Ускуна эгаллаган майдон мазкур иншоот ишга туширилиш илк йилларида 4,5 гектарни, айни пайтда эса, 0,10 сотих майдонни ташкил қилади. Ер майдони тежалганидан ташқари, ушбу ускуна бошқа устунлик жиҳатларига, жумладан, ишончлилик ва 25 йиллик кафолатга ҳам эга.
500 киловолтли элегаз изоляцияли ёпиқ тақсимловчи ускуна Осиё Тараққиёт фондининг 54 миллион 770 минг Америка доллари ҳажмидаги маблағи ҳисобидан Германиянинг "Алстом" компанияси томонидан қурилгани маълум қилинди.
Мамлакат Президентига иншоот ускуналари, юқори волтли симлар, ҳимоялаш ва назорат ускуналари ҳамда телекоммуникация тизими ускуналари Франция, Италия ва Германияда ишлаб чиқарилгани билдирилди.
Эслатиб ўтиш жоизки, 2013 йили Миллат пешвоси тавсияси ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар туфайли Норак ГЭСида 220 киловолтли элегаз изоляцияли ёпиқ тақсимловчи ускуна қурилиб, фойдаланишга топширилганди.
«Ховар» ТМАА.
1938 йил…
Олтин кузнинг хазонрезли кунларидан бири - 17 ноябр.
Ғўлакандоз қишлоғидаги деҳқон оиласида фарзанд дунёга келди. Ўғил…
Деҳқончилик ортидан кун кечирадиган Мирзамаҳмуд ота Ҳасанов ва Жаҳонраъно она Ҳасанова оиласидаги хушхабардан барча қариндош-уруғлару
Муфассал...
Нуқра Суннатниёнинг ички дунёси бошқа шоирларнинг ички дунёсидан фантазиясининг бойлиги ҳамда серқирралиги, дунёқарашининг ранг-баранглиги ва теранлиги билан ажралиб туради. Шоира дунёга узоқ ва яқинларни турфа ранглар ва шакллар уйғунлигида кўрадиган рассом сингари назар солади, кўрганларини сўз ва ташбеҳлар бўёғи воситасида инъикос этишга тиришади. нимқоронғи уйнинг деразасидан кўзга ташланган бужур дарахт танаси, сўлғин
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015