Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 21 Апрел 2016 Кӯришлар: 1729
Печат

 

s aslovСўзимни Тожикистон ташқи сиёсат, унинг ўтмиши-ю бугуни борасида, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг ибораси билан бошлашни истардим: "Тожикистон ташқи сиёсати "очиқ эшиклар", тинчликпарвар ва беғараз сиёсат бўлиб, уни татбиқ этиш йўлида давлатимиз дунёнинг барча мамлакатлари билан ўзаро эҳтиром, тенглик ва фойдали ҳамкорликлар асосида дўстона алоқаларни кенгайтиришга тайёрдир".

Давлат бошлиғининг жорий йил Олий Мажлисга йўллаган Паёмидан иқтибос келтирилган биргина жумлада Тожикистоннинг бугунги ва эртанги ташқи сиёсати ҳамда халқаро алоқалари асосий йўналиши аниқлаб берилган.

Эмомали Раҳмон, ҳақиқатдан ҳам, ташқи сиёсат ва халқаро алоқаларининг янги мактаби асосчисидир. Зеро, уруш комида қолган ва йўқ бўлиб кетиш арафасида турган мамлакат масъулиятини зиммасига олган фурсатда ташқи сиёсатни олиб боришнинг ҳеч қандай асоси ва заминаси мавжуд эмасди. Барчамизга маълумки, агар Тожикистонимиз Шўролар Иттифоқи даврида иқтисодий-ижтимоий соҳани бошқариш секторида пойдевор ва тажрибага эга бўлган бўлса-да, халқаро алоқалар секторида бундай тажриба ё мавжуд эмасди ёки анча чекланган эди. Мустақиллик даврида ҳам бу ишнинг фурсати етмаганди. Зеро, Мустақиллик эълон қилинган (1991 йилнинг сентябри) даврдан ички қарама-қаршиликлар бошлангунига (1992 йилнинг май ойи) қадар ташқи алоқаларга асос солиб, мустаҳкамлаш ҳамда  тожиклар янги давлати мақому ўрнини жаҳон майдонида аниқлаш учун ихтиёримизда на етарли вақт ва на бу ишларни олиб бориш учун кифоя қиладиган давлат бор эди… Шундай экан, у нима қилган бўлса, ишни нолдан бошлади. Ва нимага эришган бўлса, тадбиру заковати ва ўз халқи азалий донолигига ишончу таянчи билан эришди.

Албатта, тарих ўз давлатини жаҳонда танитган ва ўз ташқи сиёсатининг дунё томонидан қабул қилинишига эришган сиёсатчиларни кўп кўрган. Аммо масаланинг муҳим жиҳати шундаки, уларнинг аксарияти қурол кучи, етакчи маҳсулотлари ва катта маблағлар ҳисобидан жаҳон майдонида рол ўйнадилар. Аммо Миллат пешвоси мамлакатимиз мавқеини жаҳон майдонида ракета-ю бомбасиз, инсоният беҳисоб ёрдамисиз, ахборот воситалари тарғибот йўналишида миллионлаб доллар маблағ сарфламасдан, ноёб технологиялар экспортисиз (бу нарсалар мамлакатимиз ихтиёрида йўқ эди) юксак кўтарар эди.  Ва у бу ишни ақлу фаросат, тинчлигу миллий бирлик келтириш, глобал яратувчан ташаббуслар, сиёсий устувор мавқе ва яхши халқаро алоқалари билан амалга оширди. 

Конституция кафолат берган демократия ва адолатпарварлик жамияти бунёди йўналишидаги ҳаракат Эмомали Раҳмоннинг аниқ ва бақувват ташаббусларидан биридир. Эслаб кўрайлик, Олий Кенгаш XVI сессиясида мазкур Кенгаш Раиси бўлиб сайланган вақтида: "Мен демократик ва ҳуқуқбунёд давлат тарафдориман",- дея эълон қилди.

Кўринишидан жуда содда бўлган бу гапда  чуқур маъно яширинган. У вақтда мамлакатимизда баҳсу мунозара, асосан, давлатни бошқаришнинг қайси шаклини қабул қилиш, қайси қадриятларга асосланиш ва қайси йўлдан боришимиз мавзусида эди. Бу гапларга жавоб бериш учун мамлакат раҳбари ўз халқи ва жаҳон ҳамжамиятига биз фақат демократик ва ҳуқуқбунёдлик йўлини танлашимиз ҳақида очиқ-ойдин хабар берди.

Бу йўналишда, бироз кейинроқ, 1994 йили умумхалқ референдуми орқали Конституция қабул қилиниши ва Тожикистон Республикаси Президенти сайланиши давлатимиз халқаро нуфузи ошишига сабаб бўлди. Конституция Тожикистон Республикасини мустақил, демократик, ҳуқуқбунёд, дунёвий ва ягона давлат, дея эълон қилиб, Тожикистон халқини жаҳон ҳамжамиятининг ажралмас қисми сифатида танитди ҳамда барча миллату халқлар тенгҳуқуқлиги-ю дўстлиги ва адолатпарвар жамият яратишни давлат юксак мақсадларидан бири, дея эълон қилди.

Уруш ҳолатидаги мамлакатлар раҳбарлари тинчликка қайтишдан бошқа нарса ҳақда ўйлашмайди, аслида. Ва ёки бошқа ибора билан айтганда, интеллектуал куч ва етарли истак қудратини ўзга ишларга сарфлашни хоҳламайдилар. Зеро, хавфсизлик ҳолати шундай нарсаларга гирифтор қиладики,  бошқа соҳаларни яхшилашга нафақат имкон, балки ҳафсала ва умидини ҳам қўлдан берадилар. Уларнинг бошларини "…мамлакат келажаги нима бўлиши маълум эмас, мену ҳукумат келажаги нима бўлиши маълум эмас, шундай экан, нима учун ўзимга азоб беришим керак…" ва ҳоказо каби фикрлар эгаллаган.  Аммо бу ерда ҳам Эмомали Раҳмоннинг улардан фарқи шундаки, тинчлик келтириш ва миллат бошини бириктириш билан биргаликда, жамиятнинг бошқа барча секторлари, жумладан, ташқи сиёсатни тартибга солди ва такомиллаштирди. У буларнинг барчасига вақт ва куч топди. Зеро, миллати ва ўз келажагига: "Мен сизларга тинчлик келтираман",- дея ваъда берганди ҳамда бунга ишонди ва бу яхши кунга етишиш учун ўзини миллатга фидо айлади.

Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси сифатида 1993 йилнинг сентябр ойида илк бор Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан туриб сўз юритиб, жаҳон ҳамжамиятини бунёдкорлик, тинчликсевар сиёсий мақсадлари, миллий бирликка эришиш, чунончи, дунёнинг барча тинчликпарвар мамлакатлари билан ҳамкорликларни ривожлантиришу мустаҳкамлаш йўлидаги нияту режалари билан таништирди. Мамлакатимиз халқаро нуфузли ташкилотлар аъзолигига қабул қилинди ва дунёнинг аксарият давлатлари билан сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни тиклади.

Янги таъсис этилган давлат ёш раҳбари тинчликпарварлик сиёсати ҳокимият тепасига келган биринчи кунларданоқ нафақат Тожикистон шарафли халқи, балки жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам қўллаб-қувватланиб,  ташқи сиёсатни йўлга қўйиш ва тожиклар давлатини жаҳонга танитишда яхши асос ҳам бўлди. Шу сабабли, жаҳон майдонида Тожикистон обрўси йилдан-йилга ошиб бораётган бўлиб, дунё мамлакатлари алоқаларни кенгайтириш учун ўзларининг хоҳиш-истакларини билдиришяпти.

Бугун Тожикистон Республикаси дунёнинг аксарият мамлакатлари билан дипломатик алоқаларни ўрнатган бўлиб, 150 давлат мамлакатимиз мустақиллигини расман эътироф этган. Тожикистон минтақа барча ташкилотлари ва аксарият халқаро ташкилотларга аъзо ҳисобланиб, ўз миллий қадриятлари ва манфаатларини ҳимоялайди, оламшумул масалаларда ўз назарини баён этади ва бу масалаларни ҳал этилиши учун ўзининг аниқ тавсияларини ўртага ташлайди. Энди минтақада ҳеч қандай биргаликда қабул қилинадиган қарорларни Тожикистоннинг фаол иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ва айни пайтда, бу буюк инсон шарофати билан тожик номли миллат ва Тожикистон номли мамлакатни бутун дунё танийди.

Жаҳон саҳнасида иштирок этиш ва рол ўйнашда ҳуқуқий асосларга эҳтиёжи бўлган ҳар бир мамлакат миллий манфаатларини мардонавор ҳимоя қилиши ва халқаро меъёрларга мувофиқ келиши зарурлиги табиийдир. Шундай экан,  муҳтарам Эмомали Раҳмон биринчи кунлардан шу пайтгача ташқи алоқалар ҳуқуқий заминаларини замон талаблари ва Тожикистон эҳтиёжига мувофиқ тарзда вужудга келтирган бўлиб, уларни босқичма-босқич яхшилаб борди. Уларнинг бир нечтасига ишора қилиб ўтиш мумкин: Тожикистон Республикасининг "Халқаро шартномалар тўғрисида"ги қонуни (1999), Тожикистон Республикасининг "Дипломатик хизмат тўғрисида"ги қонуни (2014), Тожикистон Республикаси ташқи сиёсати концепцияси (2015) ва Тожикистон Республикаси Президентининг "Ягона ташқи сиёсатни амалга оширишни таъминлаш тўғрисида"ги фармони (2015).

2001 йили Тожикистон Республикаси Ташқи сиёсати концепцияси мамлакатимизнинг тинчлигу барқарорлик тикланганидан кейин янги давр учун халқаро алоқалари асосларини аниқлади. Ўн тўрт йилдан кейин, жаҳон янги шароити ва Тожикистон замонавий хусусиятлари-ю ютуқларига диққат қаратилган ҳолда,  2015 йилда Тожикистон Республикаси ташқи сиёсати янги концепцияси қабул қилинди.

У мамлакатимиз ташқи сиёсати маёғини аниқлаш асосий ҳужжати ҳисобланади ва Тожикистон Республикаси Президенти ўз конституцион салоҳиятига мувофиқ тарзда мамлакат ташқи сиёсати асосий йўналишларини белгилаб, халқаро муносабатларда Давлат бошлиғи сифатида Тожикистон Республикасидан намояндалик қилишини таъкидлайди. Ташқи ишлар вазирлиги бевосита ташқи сиёсат жараёнини амалга ошириб, мамлакат ичкариси ва ташқарисида ташқи сиёсат масалаларида Тожикистон ижроия ҳокимияти давлат органлари фаолияти мувофиқлаштирувчи ролини ўз зиммасига олади.

Эслатиб ўтиш жоизки, дипломатик алоқа ишончли ҳуқуқий базасини вужудга келтириш, Ватан мақсадлари ва олий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, халқаро ҳар томонлама асосланган ва синалган усулий ва кетма-кет стратегиясини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш ҳамда айни пайтда уларни умумбашарий манфаатларга мувофиқлаштиришу аралаштириш мустақил Тожикистоннинг жаҳон ҳамжамиятининг озод, фаол, ташаббускор ва эҳтиромга сазовор аъзоси сифатида шаклланиши омилига айланади. Тожикистоннинг минтақавий ва дунёвий масалаларни ҳал этишдаги ролига бир зумлик назарнинг ўзи мамлакатимиз нуфузи ва мавқеидан хабар беради.

Тожикистонда мустақилликнинг биринчи ўн йиллиги, асосан, вазиятни мувозанатга келтириш ва давлатчилик асосларини мустаҳкамлаш учун сарфлангани сир эмас. Мустақилликдан кейин биринчи бўлган бу босқичдан ўтганидан кейин Тожикистон бутун дунё давлатлари учун ўз эшикларини очди. Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон очиқ эшиклар сиёсатини эълон қилиш билан бирга, Тожикистонни дунёда танитиш йўлида халқаро алоқалар ва мамлакатни қайта тиклаш учун хорижий сармояларни жалб этишни бошлаб берган бўлиб, бу сиёсат бугун ҳам муваффақиятли тарзда давом этмоқда. Аввалига баъзи сиёсатчилар урушдан кейинги шароитда очиқ эшиклар сиёсати Тожикистон учун унчалик мувофиқ эмаслиги, барқарорлигу хавфсизликни ҳимоялаш ва бошқалар аралашуви олдини олиш йўлида мамлакат бир фурсат муносабатлар учун ёпиқ бўлиб туриши яхши, деган андишадан йироқ эмасдилар. Аммо ички вазият ва жаҳоннинг сиёсий ҳолатини бошқалардан яхшироқ билган Эмомали Раҳмон бу мавқеда устувор қолди ва очиқ эшиклар сиёсатини давом эттирди.   

Бугун йиллар ўтиши билан дунёнинг энг мураккаб минтақаларидан бирида жойлашган Тожикистон учун очиқ эшиклар сиёсати ташқи сиёсат йўналишида фаолият олиб бориш учун энг яхши усуллардан бири эканлиги исботланди. Бу сиёсат Тожикистонни дунёнинг барча давлатлари билан тенгҳуқуқлилик ва икки томонлама манфаатлари билан ҳамкорликлари учун тайёрлиги маъносини билдиради. Бугун биз бундай турли йўналишли ва кўп қиррали алоқалар самарасини ҳар хил майдонларда кўрамиз ҳамда минтақа мамлакатлари ҳам очиқ эшиклар сиёсатини эътироф этадилар ва унга эргашишни маъқул, деб билишади. Зеро, бу сиёсат мамлакатимиз нафақат ўз мавқеини мустаҳкамлаши, балки ўзига хос дипломатик усулни топиш билан минтақавий ва дунёвий масалалар ҳал этилишида фаол иштирок этишига сабаб бўлди.

Душанбе шаҳрида собиқ Шўролар Иттифоқи ҳудуди давлатлари учта ташкилоти - Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (2007 йил, 5-6 октябр) конференциясининг бир вақтда ўтказилиши, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар бошлиқлари Кенгаши навбатдаги мажлиси ва Тожикистон, Афғонистон, Эрон давлатлари бошлиқларининг уч томонлама мулоқоти (2008 йилнинг 28 августи), Тожикистон, Афғонистон, Покистон давлатлари бошлиқларининг уч томонлама ҳамда Тожикистон, Афғонистон, Покистон ва Россия Федерацияси бошлиқларининг тўрт томонлама мулоқотлари (2009 йилнинг 30 июли), Жалолиддин Румийнинг 800 йиллигига бағишланган илмий-халқаро конференция (2007 йилнинг 6-8 сентябри), дунёнинг 50 мамлакатидан 500 нафардан зиёд олиму мутафаккир, сиёсат ва илму маърифат оламининг атоқли шахсиятлари иштирокида "Абуҳанифа мероси ва унинг маданиятлар диалогида аҳамияти" мавзусида халқаро симпозиум (2009 йилнинг 5 октябри), Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши 37-сессияси (2010 йилнинг 18-20 май кунлари), 75 мамлакат ва халқаро ташкилотлар намояндалари иштироки билан Афғонистонга доир РЕККА халқаро конференцияси (2012 йилнинг 26-27 марти), халқаро Наврўз байрамининг  тўртта давлат раҳбари, дунёнинг 35дан зиёд мамлакати ва 40дан зиёд минтақави-ю, халқаро ташкилот намояндалари иштирокида Тожикистонда биринчи марта ўтказилиши (2012 йилнинг 25 марти), дунёнинг 100 мамлакати ва ўнлаб халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлардан 1500 нафардан зиёд намоянда иштирокида "Сув ҳаёт учун" 2005-2015 халқаро ўн йиллик амалиётлари якунига бағишлаб юқори даражада ўтказилган халқаро конференцияси (2015 йилнинг 9-11 июни), шунингдек, бошқа бир талай конференциялару семинарлар ва симпозиумлар ўтказилиши Тожикистоннинг минтақавий ва дунёвий тадбирлар ўтказиш марказига айланганидан очиқ-ойдин гувоҳлик беради.

Пешволарни жаҳонда турли соҳаларни қамраб олувчи ташаббуслари ва глобал мушкулликлар ҳал этилишидаги роли орқали танишларига шубҳа йўқ. Бу йўналишда ҳам Эмомали Раҳмон дунёнинг энг фаол сиёсатчиларидан бири саналади. У жаҳон даражасида ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан амалга оширилган учта ташаббус муаллифи ҳисобланади. Булар: "Халқаро тоза сув йили, 2003", "Сув соҳасида халқаро ҳамкорликлар йили, 2013" ва "Сув ҳаёт учун" 2005-2015 халқаро ўн йиллик амалиётидир. Мамлакатимиз Президентининг яна бир таклифи "Сув - устувор тараққиёт учун, 2015-2025" янги халқаро ўн йилликни эълон қилиш ҳам дунё аҳли томонидан тан олинган бўлиб, уни ижро этиш муҳокама жараёнида турибди. Эмомали Раҳмон ва бошқа бир қатор мамлакатлар раҳбарлари ташаббуси билан 2010 йилнинг 23 февралида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти умумий йиғилиши навбатдаги 64-сессиясида "Жаҳон маданияти" номи остида аксарият овозлар билан 21 мартни "Халқаро Наврўз куни" деб эълон қилди. Ва бугун Давлатимиз бошлиғининг янги таклифи - "Гиёҳвандликка қарши кураш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўлида глобал чораларни қабул қилиш" жаҳон ҳамжамияти эътиборида турибди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон турли йиллар давомида оламшумул ташаббуслар ва жаҳоннинг баланд минбарларидан туриб қилган чиқишлари-ю нутқлари, бир неча тилларга таржима қилиниб, бутун дунёга тарқалган арзирли китобларини  нашр этиш билан тожик миллати ва Тожикистонни жаҳон таниди. "Тожикистон: истиқлолиятнинг тўрт йили ва ўзликни таниш" (1995), "Тожикистон: демократия ва маданий жамият йўлида" (1996), "Тожиклар тарих кўзгусида: Ориёндан Сомониёнгача", "Тожикистон эртанги кун остонасида" (1997), "Тожикистон истиқлолияти ва миллатнинг қайта тикланиши" (2002) шулар жумласидандир.

Мақола охирида яна бир нуқтага эътибор бериш зарур. Дунё давлатлари узоқ муддатли сиёсатларни режалаштириш ва стратегик шерик сифатида мамлакат танлаш жараёнида, энг аввало, унинг бугунги осойишталиги ва келгусидаги барқарор вазиятига қарайдилар. Шу нуқтаи назардан Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг тинчликпарварлик ва миллий бирликка элтган ишончли сиёсатидан хорижлик шерикларимиз томонидан барқарор келажак ва устувор сиёсатга эга мамлакат сифатида танилди. Бундай назар ташлаш келажакдаги ҳамкорликлар ва узоқ муддатли сармоя ўтказиш учун йўл очиб, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ҳамда Тожикистон Республикасининг минтақа ва жаҳондаги роли янада юксалишига бақувват пойдевор яратиши шубҳасиздир.

Cирожиддин АСЛОВ,

Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири.

"Жумҳурият" газетасининг

13.04.2016, №17 сонидан таржима. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Онажонимнинг сўнгги сабоғи

 

Меҳрибон ва беозор, озода ва поктийнат, олти ёшидан етимлик азобин тортиб, мактабда атиги икки йилгина ўқиган, қизалоқлик пайтидан бошлаб, улғайганича колхоз далаларида тер тўкиб ишлаб, суяги меҳнатда қотган, турмушга чиқиб, қалбининг азизи билан бирга икки ўғил ва уч қизни оқ ювиб, оқ тараган, меҳр ила тарбия берган, ўқитган, одам қилган онажоним раҳматли отам вафот этганларидан сўнг, роппа-роса беш юз олтмиш кундан сўнг дунёдан ўтган.

Муфассал...

ШЕЪРИМСАН - ВАТАН...

 

Тожикистон истиқлолияти - 25 йил

 Шеъримсан - Ватан...

 Оппоқ капалакнинг гулисан - Ватан,

Сайроқи қалдирғоч инисан - Ватан.

Шамолдек елгувчи учқур отимсан,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990517

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477617
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3545
4027
21230
7426653
99261
114875
7477617

Сизнинг IPнгиз: 18.116.14.12
Бугун: 23-11-2024 16:51:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015