Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 17 Март 2016 Кӯришлар: 2113
Печат

 

s salomzodaДавлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар маҳаллий ижроия органида Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси ва Намояндалар мажлиси томонидан тавсия этилган «Тожикистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш»  борасидаги таклифи кўриб чиқилди. Конституция сиёсий ҳужжат ва инсон, жамият ҳамда давлат манфаатлари ҳимояси учун башарият аҳлининг қадриятларига асосланган энг олий ҳуқуқий битим бўлиб, Тожикистон  Республикасини эркин, демократик, ҳуқуқбунёд, дунёвий ва ягона давлат сифатида кўрсатиб берган.

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши жамият ҳаётининг ўзгариб бораётганлиги, республиканинг кейинги тараққиётини таъминлаш, конституцион тузум асосларини мустаҳкамлаш, фуқаролар озодлиги-ю,  ҳуқуқи ҳимоясини таъминлаш ва кафолат бериш, ёшларни кўпроқ давлат бошқаруви ва сиёсий ҳаётга жалб этиш, имловий меъёрлар ва сўз ва ибораларнинг тўғри фойдаланиши ҳамда давлат тили мақомига эга бўлган тожик тили янги имло қоидалари ижросини таъминлашни инобатга олган ҳолда вужудга келган. Бу ўзгартиш ва қўшимчалар Конституциянинг олий қадриятларини такомиллаштириб, Тожикистон Республикаси сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг демократлаштириш босқичини таъминлаш ва сиёсий-ижтимоий ҳамда ҳуқуқий ислоҳотларни давом эттиришга ёрдам беради.  

Масалан, 1-модданинг биринчи қисмига, 7-модданинг тўртинчи, 14-модданинг  учинчи, 15-модданинг иккинчи ва учинчи, 16-модданинг иккинчи, 18-модданинг  биринчи, 20-модданинг  иккинчи, 27-модданинг тўртинчи қисмлари ва бошқа моддаларга киритилажак ўзгартиш ва қўшимчалар тожик тили, имло ва сўз ва ибораларнинг фойдаланиш қоида-меъёрларига асосланган ҳолда кўрсатилган. 

1-модданинг иккинчи қисмига, 8-модданинг  тўртинчи, 14-модданинг  иккинчи, 65-модданинг  бешинчи, 71-модданинг  бешинчи, 73-модданинг учинчи қисмларига киритилиши кўзда тутилган ўзгартиш ва қўшимчалар эса, жамият янги муносабатларининг ўзгариши-ю ўсиши, давлат бошқарув тизимининг зарурати, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари жамият янги талабларига асосланган ҳолда зарур ҳисобланади. Ўзгартиш ва қўшимчаларнинг баъзи бирларини киритиш давлат хавфсизлиги ва мамлакат халқи осойишта турмуш шароитини таъминлаш юзасидан вужудга келган.  Шундай қилиб, 8-модданинг олтинчи қисмига, 15-модданинг биринчи ва учинчи, 28-модданинг биринчи, 49-модда биринчи жумласи, бешинчи қисми, еттинчи қисми, 65-модда иккинчи қисмига кўзда тутилган ўзгартиш ва қўшимчалар  юқорида таъкидланган талаблар асосида ишлаб чиқилган.

Бизнинг мамлакатимиз мустақил ва ҳуқуқбунёд давлат бўлганлиги сабабли, мамлакатдаги қонун устуворлиги сиёсий, ижтимоий, миллий бирлик барқарорлиги ҳамда фуқаролик жамиятининг тез суръатларда тараққий этишининг асосий омилларидан саналади. Бугун фақатгина конституцион меъёрларнинг қатъий риояси билангина жамиятнинг  барча йўналишларида кўзда тутилган  мақсадлар ва шунинг бараварида давлат мустақиллигини, унинг ютуқларини сақлаш, хавфсизлик ва миллий ҳамда давлат манфаатларини ҳимоялаш, миллий бирликни устувор этиш ва жамиятдаги тинчлигу барқарорлик ва осойишталикни сақлаб туришга эриша оламиз.  65-модданинг бешинчи қисмига киритиладиган ўзгартишлар яна бир марта Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Эмомали Раҳмоннинг тинчлик ва миллий бирлик меъмори, фуқаролик урушига якун ясаган шахс, қадимий тарих ва маданиятсевар тожик миллатининг бой тарих ва маданиятини қайта тикловчиси, Тожикистон мустақил давлати пойдеворини қурувчи сифатида мислсиз ва тарихий хизмат қилганлигини кўрсатади. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси сифатида қадрланиши ҳам бу шахсиятнинг Тожикистон ва унинг халқу миллатининг тараққий этишидаги қилган садоқатли меҳнатларининг ифодасидир. 

49-модданинг еттинчи қисмига киритиладиган қўшимча ва ўзгартишлар шуни ифодалайдики, Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси депутатлари сайлангани ёки тайинланганидан кейин Миллий мажлис ва  Намояндалар мажлиси сессиясида қасамёд этиб, халқнинг намояндаси сифатида мамлакат фуқаролари олдида улкан масъулиятли юк елкаларида эканликларини исботлашади. 73-модданинг учинчи қисмига Ҳукумат аъзолари Тожикистон Республикаси Президенти томонидан тайинланганлари тўғрисидаги фармон Миллий мажлис ва Намояндалар мажлиси қўшма сессиясида тасдиқланганидан кейин Тожикистон Республикаси Президентига қасамёд қиладилар, деган мазмунда қўшимча қилинган. Таъкидлаб ўтиш жоизки, тавсия этилган мазкур меъёр Ҳукумат аъзоларининг жамият тараққиёти ва мамлакат фуқароларининг кейинги тақдири борасидаги масъулиятларини янада оширади.

Умуман олганда, Тожикистон Республикаси Конституциясига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар фақатгина унинг мукаммаллашишига ёрдам бериб, давлатчилигимиз поясининг устувор туришида кафолат бўла олади. Давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар маҳаллий ижроия органи шаҳар фуқароларининг Тожикистон Республикаси Конституциясига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларни қўллаб-қувватлашларини билдириб, барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда, 2016 йилнинг 22 майида бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида барча фуқароларнинг фаол иштирок этишини таъминлашда саъй-ҳаракат қилади.

Сижоуддин САЛОМЗОДА, 

Турсунзода шаҳри раиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

ДЎСТДИРМИЗ

 

Битта аҳду битта паймон,

Икки мулку икки давлат.

Ҳам қариндил, ҳам қаринжон,

Икки халқу икки миллат.

Икки дона – бир мағиз, бир пўстдирмиз,

Муфассал...

Қиёмат кун қўшнидан…

 

Қўшничилик муносабатлари ҳақида қоғоз қораламоқчи бўлдим. Кенг-тор, катта-кичик, пасту-баланд хонадонларда турфа хил тақдирга, дунёқарашга эга бўлган кишилар умргузаронлик қиладилар. Қадим-қадимдан қўшнининг уйи қўшнининг тўю азадорлигига яраган. Халқимизда тўй, азадорлик маросимларини ўтказишда қўшни қўшнидан маслаҳатлар сўрашган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2074190

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8067148
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
414
2794
8688
8024732
6238
108045
8067148

Сизнинг IPнгиз: 3.15.240.39
Бугун: 03-04-2025 03:52:29

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015