Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 25 Феврал 2016 Кӯришлар: 2227
Печат

 

kuchat utqazish17 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси,  Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Миллат қасри ҳудудида бўлиб ўтган кўчат ўтқазиш ҳашарида иштирок этган ҳолда, мамлакатда кўчат ўтқазиш янги мавсумини бошлаб берди.

Турли кенг баргли, кўп йиллик, игнабаргли, сояли ва манзарали дарахтлар ўсадиган ушбу ҳудудда бошқа ноёб кўчатлар ўтқазилди.

Мамлакат Президенти мамлакат боғбонлари ва табиатни қадрловчи ҳар бир киши ҳар бир қулай кундан самарали фойдаланиб, эски боғлар ва токзорларни қайта тиклаш ва янгиларини барпо этиш, атроф-муҳитни кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссасини қўшиши, Тожикистонда мавжуд ҳосилдор ерларнинг ҳар бир қаричига ишлов бериши зарурлигини қайд қилди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон топшириғи ва тавсияларига кўра, сўнгги йиллар мамлакатда боғдорчилик ва токпарварликни ривожлантириш бўйича бир қатор давлат дастурлари амалга оширилган бўлиб, унинг доирасида 100 минг гектарга яқин майдонда янги боғлар ва токзорлар барпо этилди ва эски боғлар қайта тикланди.

Айни пайтда мамлакатда 2016-2020 йиллар боғдорчилик ва токпарварлик соҳаларини ривожлантириш дастури амалга ошириляпти. Унга мувофиқ тарзда, 20 минг гектардан зиёд майдонда янги боғлар ва токзорлар яратилади.

Айнан мана шу сиёсат туфайли сўнгги йилларда аҳолининг боғдорчилик соҳаси, мева ва сабзавотлар етиштириш ҳажмини кўпайтириш, бунинг ҳисобидан мамлакат экспорт иқтидорини оширишга қизиқиши ортгани ҳамда бу соҳада ташқи шериклар сони кўпайгани кўзга ташланмоқда. Жумладан, Тожикистон янги тарихида илк бор мамлакатимизда етиштирилган хуштаъм ва сархил гилос меваси Хитой Халқ Республикаси кенг бозорларига чиқарилди. Яқин йилларда қуёшли юртимиз қуруқ мевалари ҳамда бошқа мева-ю сабзавотлари учун бу йирик қўшни ҳамда яқин ва узоқ хорижий бошқа мамлакатлар бозорларига йўл очилиши кутилмоқда. Чунки Тожикистоннинг бу маҳсулотлари такрорланмас мазаси ва сифати билан алоҳида ажралиб туради.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Янтоқлари гуллаган ватан…

 

Яқинда Тожикистон Ёзувчилар иттифоқига бир қатор янги аъзолар қабул қилинди. Улар сафида адиба, шоира, Хўжанд Давлат дорилфунуни доценти, филология фанлари номзоди Мунаввара Ойматова(Мунаввара Абдураҳим)нинг ҳам борлиги биз -  дўсту ёрлари, мухлисларини астойдил суюнтирди.

Деваштичнинг олис  Қизили номли қишлоғида таваллуд топиб,

Муфассал...

Миллат пешвоси Паёми ва давлат тараққиёти масалалари

 

Давлат жамият ҳодисасидир. У аниқ тарихий даврларда ижтимоий гуруҳ муносабатларининг ривожланиши натижасида вужудга келган. Онтология нуқтаи назаридан, давлат пайдо бўлиши ва тараққиёт босқичларида ўта қийин ва тарихий зиддиятларга бой босқичларни бошдан кечирган. Давлатнинг энг муҳим вазифалари, унинг барча шаклларида, мустақиллик, ҳудудий яхлитликни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш саналади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2603584

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10323320
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2891
3882
6773
10274571
58832
161581
10323320

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.4
Бугун: 10-11-2026 15:55:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015