Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 18 Феврал 2016 Кӯришлар: 1670
Печат

 

rogun 10Сўнгги йиллар Тожикистон Республикасида 8 ой мобайнида 80 фоиз аҳоли суткасига 6 соатдан электр энергияси олаяпти. Иссиқлик ва ёруғликка нисбатан тақчилликни фуқаролар қиш ойларида ҳис этишади. Аммо электр энергиясига нисбатан ўтган йилнинг октябр ойи ўрталаридан жорий этилган чекловни мамлакат энергетиклари яқин кунларда тўлиқ олиб ташлашни режалаштиряптилар.

Бунга қиш мавсумининг қулай шароити, сув-энергетик ва ёнилғи захиралари етарли эканлиги ҳисса қўшган бўлиб, натижада, энергетикларнинг энергия билан таъминлаш ҳолатини ўтган йиллардагига нисбатан сезиларли равишда яхшилашларига имконият яратди. Мамлакат асосий сув захираси – Норак сув омборидаги кўрсаткич айни дамда ўтган йилнинг шу давридан бир метрдан кўпроқ юқори сатҳда турибди. Бундан ташқари, бу йилги қиш мавсумида ободонлаштирилган уйлар аҳолиси маҳаллий иссиқлик-энергия маркази томонидан ишлаб чиқариладиган марказлаштирилган иссиқликни олишди. Мамлакат аксарият шаҳарлари ва ноҳиялари марказлари сутка давомида электр энергияси билан тўлиқ таъминланди. Қишлоқ жойлари аҳолиси бугунги кунда суткасига 14 соатдан энергия олишяпти. Бутунжаҳон банкининг «Тожикистонда қиш мавсумида энергетик бўҳрон» мавзусидаги тадқиқоти Роғун ГЭСи қурилишини тезлик билан бошлаш учун ўзига хос асос бўлди. Шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш муаммосини ҳал этишга ёрдам бериб, ишсизлик даражасини сезиларли равишда камайтиради (13 минг нафаргача кишини иш билан таъминлайди). Натижада, камбағаллик сатҳини ҳам камайтиради.

Аллоҳ ва обу ҳавога умид қил, ўзинг эса, ўйламасдан иш қилма. Келгуси қиш мавсумлари учун ҳеч қандай кафолат ва қулай иқлимий тахминлар йўқ.  Шундай экан, мамлакат энергетик мустақиллигини таъминлаш каби стратегик мақсадлардан бири ижросини таъминлайдиган Роғун ГЭСи қурилиши аввалгидек Тожикистон Республикаси раҳбарияти ва фуқароларининг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Аксарияти келажакдаги ГЭСнинг ҳиссадорлари ҳисобланган республика аҳолиси бу улкан қурилишнинг ёрқин «нурли» келажагига ишонч билан қарашади. Роғун ГЭСи – уларнинг яхшилаб ўйланган танлови, муқобили йўқ миллий лойиҳа бўлиб, у келажакда, шунингдек,  тожикистонликларнинг кўп сонли қариндошлари истиқомат қилувчи қўшни биродар давлатларни электр энергияси билан таъминлаши мумкин.

Гидрозахиралар – Тожикистон асосий бойликлари. Гидроэнергия узоқ муддатли истиқболда Тожикистон энерготизимида асосий таъминловчилардан бири бўлиб қолади. Чунки бу ерда қазиб олинадиган ёнилғи захираси жуда чекланган. Айнан гидроэнергетика республикада электр энергияси ишлаб чиқаришнинг афзал, алтернатив усули ҳисобланади. Айнан Роғун ГЭСи 2020-2050 йилларда талабни қондириш учун зарур бўлган ўртача 30 фоизга яқин электр энергияси ишлаб чиқарган ҳолда, Тожикистонда энергия билан таъминлаш хавфсизлигини сезиларли равишда оширишга имкон яратади. Бундан ташқари, Роғун ГЭСи барча иқтидорлари билан ишга туширилса, Тожикистон ҳамда оқим қуйи қисмида жойлашган мамлакатлар учун фойдани оширишга ҳисса қўшади. Такрорий таҳлиллар лойиҳа иқтисодий жиҳатдан оқланган, фойдали эканлигини кўрсатяпти. Ўтказилган тадқиқотлар  ҳам Тожикистон ҳамда оқим қуйи қисмида жойлашган мамлакатлар Норак ва Роғун ГЭСида тўғонларни фойдаланишга топширишда кооператив режим устунликларидан фойдаланишлари мумкинлигини кўрсатмоқда. Фойдаланишнинг турли режимларида умумий фойдалар оширилиши мумкин ҳамда секторлар ва мамлакатлар ўртасида фойдани тақсимлашнинг кўпгина усуллари мавжуд. Шунингдек, Роғун ГЭСи тўғонини фойдаланишга топшириш ҳар қандай режимида қирғоқбўйи мамлакатлар учун халқаро-ҳуқуқий мажбуриятлар, молиявий кафолатлар ёки бошқача кўринишда қўшимча институционал механизмларни ишлаб чиқиш йўлида фойдалар назарда тутилмоқда.

Бугун қурилишнинг дастлабки босқичида ишончли ва узоқ муддатли сармоядор ёки сармоядорлар танлашда хатога йўл қўймаслиги зарур бўлган Тожикистон эҳтимолий ва таклиф қилинган вариантлар орасидан танлайди. Синцзян-Уйғур мухтор районини электр энергияси билан таъминлаш муаммосини фойдали тарзда ҳал этишга имконият пайдо бўлган Хитой Роғун ГЭСи қурилишида ҳақиқатда мавжуд бўлган шерик ва сармоядорга айланиши мумкин. Халқаро тажрибанинг кўрсатишича, катта миқёсли лойиҳани идрокли амалга ошириш одатда бошқа мамлакатлар   улушли иштироки орқали харажатни тақсимлашни ўз ичига қамраб олади. Эҳтимол, бунда молиялаштириш шартини яхшилаш учун оқим пастки қисмида жойлашган мамлакатлар, тижорат шерикларини қамраб олиш  ва кенг халқаро ёрдамни таъминлаш йўлини қўллаш мумкиндир. Бутунжаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, молиялаштиришнинг энг яхши кўриниши Тожикистон Ҳукумати ўз-ўзини молиялаштириш комбинацияси, хорижий капитал иштироки, тижорат ёки экспорт агентликларининг имтиёзли ва кўп тарафлама қарзлари ва кредитларидан фойдаланишдир.  Молиялаштиришнинг бу кўриниши анча фойдали шароит яратиши, стратегик активлар устидан хорижий назоратдан қочиш ҳамда барча қирғоқбўйи давлатларга келишилган шартларга риоя этиш кафолатини бериш учун кенг халқаро иштирокни таъминлаши мумкин. Тожикистон ҳокимияти аҳолига моддий ноқулайликлар ва молиявий таваккалчиликни камайтиришга ҳаракат қилган ҳолда ички молиялаштириш, ташқи қарзлар ва турли манбалардан тушган пуллардан фойдаланишни қамраб олиб, турли манбалар асосида молиялаштириш пакетини ишлаб чиқишдан манфаатдор эканлигини билдирди. Республика раҳбарияти оқим қуйи қисмида жойлашган МДҲга аъзо қўшни мамлакатлар етакчиларининг Марказий Осиё трансчегаравий дарёлари сув захиралари умумий бойлик ва халқлар фойдаси эканлиги, ўн миллионлаб кишилар тақдири, бутун минтақа барқарорлиги ва фаровонлиги бу захиралардан ақл-идрокли ва адолатли фойдаланиш билан боғлиқ, деган фикрини қўллаб-қувватлайди.

Амударёни ташкил қилувчи Панж ва Вахш дарёлари ўз ҳудудида жойлашган Тожикистон иқтисодий ва ижтимоий талаблар туфайли яқин вақтларда Роғун ГЭСи қурилишини янгилайди. Бировга яхшиликни раво кўрмайдиган кимсаларнинг ибораси билан айтганда, сиёсий  етакчилик ва иқтисодий босим учун эмас, балки айнан мана шу иқтисодий сабабларга кўра қурилишни қайта бошлайди. Тожикистон аҳолиси табиат инжиқликлари ёки унинг яхши келишига қарам бўлиб қолишни истамайди. Шунинг учун Роғун ГЭСини халқ учун жуда зарур бўлган иншоот ҳисоблайдилар.

Бугун Тожикистонда ёруғлик куни ҳам тўғри ва ҳам кўчма маънода ошди.

 

Семён Золов.   

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Армон

 

Норали телеграммани тонгда олди. Унда «Нозанин oғиp бетоб, тезроқ кел!» деб ёзилган эди. Норалининг кўз олди қоронғилашди. «Ой-куни яқин эди, соғ бўлсин-да!» Йигитнинг миясига яшин тезлигида урилган дастлабки фикр шу бўлди. Ётоқдош дўсти Қўлдош кўмагида апил-тапил тайёрланиб, ташқарига чиқдилар. Марказий кўчада учраган енгил машиналардан бирини тўхтатиб, тўғри аэропортга жўнашди.

Муфассал...

ҚАЛОВИ ТОПИЛСА АГАР…

 

Хуросон ноҳиясининг Жавоний маҳалласида истиқомат қилувчи Умеджон Рустамов учун янги йил омадли келди. У Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ташаббуси ила 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилинишидан илҳомланиб, кўпдан бери ўйлаб юрган режасини амалга ошириш пайидан бўлди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990580

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477770
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3698
4027
21383
7426653
99414
114875
7477770

Сизнинг IPнгиз: 3.15.239.0
Бугун: 23-11-2024 16:57:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015