Хоруғдан Раҳмонободгача бўлган масофа 30 километрни ташкил этади. Ҳавонинг совуқлиги, муз қоплаган йўллар «Тангем»ларнинг Тожикистонни Хитой билан боғловчи мавзеда ҳаракатланишларига тўсқинлик қилмайди. Хоруғ шаҳридан чиқаверишда ҳайдовчидан сўрадим:
-Раҳмонободгача неча пул?
-Уч сомоний,-деди-ю машинага ўтиришга таклиф қилди.
Суҳбатдошларим ишчилар, деҳқонлар, ўқитувчилар – Ғунд дарасининг оддий одамлари йўловчи ташувчи машиналарни кутиб турарди. Улар ҳам Кўлоб, Данғара, Хўжанд, Панжакент, Ҳисор ва Тожикистоннинг бошқа минтақаларида яшовчи оддий халқ сингари шукрона айлайдилар. Гап Бадахшон вилояти ютуқлари борасида кетган пайт, улар тилида «Жаноби олий ҳимматидан» деган жумла тинмасдан янграрди. Оддий халқ ҳамиша таъмадан узоқ бўлади. Хусусан, бу ўлкада. Ҳар неки деса, юракдан сўзлашади. Мен буни аввалдан, яъни Шўролар даврида бу ерга сафар қилган пайтларимдан билардим. Нонининг охирги бўлагини ҳам меҳмон учун дастурхонга қўяди.
-Меҳмон, қаерга сафар қилаяпсиз? - дея сўради бизнинг суҳбатимизга қўшилган ҳолда юзларидан нур ёғиб турган бир отахон.
-Раҳмонободга,- дедим.
-Давлатимиз бошлиғи барака топсин,- деди-ю қониқиш билан бош чайқади.
Менинг ҳамсафарим, талабалик йилларимиздаги дўстим, оғир пайтларда «Бадахшони советий» рўзномасига бош муҳаррирлик қилган Мирзоазиз Мирзоқанд, сўз бошлади:
-Чолнинг бу сўзлари тил учида айтилган гаплар эмас, балки эътиқод ва самимиятдандир. 1994 йилнинг 19 март куни ҳамон ёдимда. Ўша пайтлар Хоруғ кўчаларида афғонча қалпоқ кийиб олганлар жуда кўп эди. Агар бирор-бир тепаликдан назар соладиган бўлсангиз, қўлида автомату гранатомёт кўтариб олган кишилар қуролсиз одамларга нисбатан кўпроқ эди. Ўшандай оғир бир даврда Олий Кенгаш Раиси Эмомали Раҳмоннинг келиши ҳақидаги овоза пайдо бўлди. Бу эса, ҳеч ақлга сиғмайдиган гап эди. Бирор кимса ишонмасди. Жумладан, менинг ҳам ишонгим келмасди. Бироқ эртаси куни барча унинг ташрифига гувоҳ бўлди. Ўша пайтдан буён Бадахшон халқи Жаноби олийга ишонч ва эртанги кунига умид боғлаган…
Машинамиз Шўролар даврида бирор кишининг хаёлига келмаган Ғунд дарасидаги ҳашаматли бинолар орасидан ўтиб, Раҳмонобод томон елиб борарди. Қор оғушида қолган дарахтлар «елка»ларидаги оғирликдан ерга эгилиб-эгилиб қолган эди. Ҳар қадамда Душанбе томон ҳаракатланаётган Хитой юк машиналари кўзга ташланарди. Мен Раҳмонобод шаҳарчасини кўришдан олдин қор кўчкиси тушган Барсем минтақасига боришни истардим. Чунки бу минтақада қор кўчкиси қанчадан-қанча тошу тупроқни ўз жойидан қўзғатиб, Барсем қишлоғи ва ҳаёт йўли бўлган Қулма-Хоруғ йўлига тўшаб ташлаганлиги ва бу «қон томири»га айланган йўлда ҳаракат маълум муддатга тўхтаб қолганлиги менга аён эди...
Мен ўтган йили август ойида Республикамиз Президентининг бу ерга ташрифи доирасида келган эдим. Ўшанда табиий офат, яъни сел тошқини Барсем қишлоғида яшовчи 494 нафар аҳолининг бору йўғини олиб кетиб, уларни чуқур қайғуга солганди. Ғунд дарёси аҳолини қишлоғидан ажратиб қўйганди. Улар изтироб чекиб, кўзларида ёш билан сел тагида қолган машиналар йўлига термулишарди. Шу онда ҳеч ким Хоруғ-Қулма йўли Ғунд дараси орқали тикланишига умид қилмаганди. Президент билан бўлган мулоқотлари чоғида эса, йўлни Шохдара (Роштқалъа ноҳияси) орқали тиклаш масаласи ўртага ташланганди. Бироқ...
Хаёлларимни Мирзоазизнинг: «Ана, етиб келдик»,- деган гапи ўзига келтирди. Тоғнинг қоқ ўртасидан тешиб, автомобил йўли қуришган эди.
-Ҳеч ким бу йўлни ярим йилда очишларига ишонмаганди, - дея сўз бошлади шу орада ҳайдовчи. –Ҳаттоки, вилоят раҳбарлари ҳам. Президентимиз топшириғи билан 27 кун давомида қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. «Президентимиз йўл қурилиши тугагандан кейин сафарбар этилган техникалар вилоят ихтиёрига ўтказилсин, дея топшириқ берганди», - деди кейинроқ мен билан бўлган суҳбатда вилоят раиси Шодихон Жамшед.
Машинамиз катта йўл муюлишида ўз ҳаракат йўналишини ўзгартириб, Кулолидаги Ҳуснободни эслатувчи Раҳмонобод шаҳарчаси томон юра бошлади. Сал тепароққа чиқиб ҳайдовчидан бир зумгина машинани тўхтатишини сўрадим. Машинадан тушиб, жойимда қотиб қолдим. Совуқдан эмас, балки ҳайратимдан. Ўша август ойидан қолгани фақат Жаноби олий Барсем қишлоғи аҳолиси билан мулоқот ўтказган дала шийпони эди холос. У ҳам бўлса, Миллат пешвосига нисбатан ҳурмат рамзи сифатида сақланиб қолинган эди.
Мирзоазиз томонга юзландим. У эса, қўлларини самога чўзиб:
-Ҳақиқий эртак... момоларимиз сўзлаган эртаклар олами мана шу бўлади, дўстим! - деди ҳаяжонини босолмай. - Бу шаҳарча икки йил давомида бунёд этилди. Ҳақиқатдан ҳам, бизнинг Президентимиз – Миллат пешвоси. Менинг олдимга бирор кишини топиб келгинки, Эмомали Раҳмоннинг Миллат пешвоси эканлигини тан олмаса, кўкрагига чунонам мушт тушираманки, қайтиб ўрнидан туролмайди!
Унинг бундай қилишига ҳеч шубҳам йўқ. У юракдан гапирарди. Талабалик йилларимизда ҳам зўр муштлашувчи йигитлардан эди.
Ташқаридан қараганда, бир-биридан чиройли қурилган иморатлар, ҳақиқатан, ҳайратланарли даражада эди. Мен бу уйларни ичкаридан кўришни истардим. Қаршимда турган биринчи уйнинг ҳашаматли дарвозасини секин тақиллатдим. Озғингина бир киши дарвоза эшигини очиб, хушҳол тарзда мени ичкарига таклиф этди. Йўлакка гилам ташланган даҳлизга кирдим. Хонанинг бир четида овқат пиширадиган газ плита ва ошхона учун зарур бўлган замонавий мебел турарди. Қаршимиздаги эшик, меҳмон кутишга мўлжалланган хонага ўхшарди.
-Уйингиз неча хоналик? -сўрадим ўзини Ғулом Вистобшоев, деб таништирган уй эгасидан.
Жавоб бериш ўрнига у мени уйнинг бошқа хонасига бошлади. Уйнинг ўртасида бешта устун қад кўтарган. Бу устунларга берилган нақшинкор безаклар бошдан оёқ қадимги помир усулида эди.
-Бундай нақшинкор безаклар жуда қиммат туради. Сиз қандай қилиб, замонавий уйнинг ичкарисига қадимги помир уйларининг руҳиятини кирита олдингиз?- ажабланиб сўрадим.
-Жаноби олий кўрсатмалари билан. У киши ўтган йил август ойида келиб, биз билан ўтказган мулоқотларида уйлар қурилишида помир меъморчилик услубини инобатга олишларини сўрагандик. Муҳтарам Президентимиз биз қандай истасак, шундай қилиб қурилишига ваъда бердилар. Бу уйларнинг ҳар бирига камида 300 000 сомонийдан кўпроқ маблағ сарфланган. Раҳмат, шундай шариф инсон, Миллат пешвосига. Оғир кунларимизда ёнимизда бўлди ва бизни мана шундай чиройли бир маконга эга қилди.
Мен бир-бир уй жиҳозларига кўз югуртирдим: палосу гиламлар, янги кўрпа-ю ёстиқлар, шкафу шифонер, кир ювиш машинаси, музлатгич, компютер, принтер… буларни кўрган киши ич-ичидан ҳавас қилиши табиий.
Плазма телевизорга қараб, уй эгасидан сўрадим:
-Телевизорни ўзингиз сотиб олдингизми?
-Қандай ўзим оламан? Бу уйга кўчиб келганимизда ҳамма нарса муҳайё эди. Эски қишлоғимизда атиги учта оилада бундай телевизор бор эди. Раҳмонободда эса, барча уйлар бундай телевизорга эга. Жаноби олий игна-ю ипидан тортиб, телевизору музлатгичгача таъминлаймиз, деган эди. Барчасини таъминлаб берди. Ота-оналарига раҳмат!
- Сизлар буларнинг барига умид қилганмидингиз?
-Агар, тўғрисини айтадиган бўлсам, йўқ. Тўрт-беш йил ичида уй эгаси бўлишни умид ҳам қилмагандик. Куйганнинг устига туз сепувчи гуруҳлар ҳам бўлганди. Ҳукумат берган ваъдалар ёлғон, дейишарди. Қаранг, икки-уч ой ичида шундай уйларга эга бўлдик. Бундай уйларни баъзи бир бадахшонликлар орзу қилишарди.
Ҳозир эса, ўша бузғунчилар қишлоқ аҳлини кўришса, бошларини эгиб, ердан кўтаролмай қолишади.
Мен сутунларга тикиламан. Уй эгаси менинг нигоҳларимни пайқагандай бўлди чоғи, шарҳ беришга ўтди:
-Ўртадаги сутун – Муҳаммад ҳазратлари сутуни, унинг ёнидаги сутун Али ҳазратлари сутуни, қолган учта сутунлар Фотима ва Ҳасану Ҳусейнларники.
Бу пайт кўзим печкага ўтин қалаётган қизалоққа тушди.
-Кўмирни қаердан оласизлар?
-Бизга олиб келишади. Бу йилги қишда менга 70 халта ўтин келтиришди.
- Кўмирни қандай нарх билан сотиб оласизлар?
-Мен кўмирнинг неча пул туришини билмайман. Буларнинг барини бизга бепул олиб келишади. Бу ерга Давлат бошлиғининг намояндаси, Бош вазир ўринбосари Азим Иброҳим келган эди. Отасига раҳмат. Эрта-ю кеч оёғида этик билан тупроқ-лой кечиб юрди. Бизнинг фарзандларимиз номларигача биларди. Агар у кишини кўрсангиз, Раҳмонобод аҳолисининг миннатдорчилигини етказиб қўйинг.
-Исминг нима? - телевизор ёнида ўтирган қизчадан сўрадим.
-Дониябегим.
-Нечанчи синфда ўқийсан?
-Бешинчи.
-Қайси мактабда таҳсил оласан?
-Жаббор Расулов ноҳиясидаги мактабда.
-Сен ўша жойда яшайсанми?
-Ҳа, «Уқобча» лагерида яшайман.
Бизнинг суҳбатимизга Раҳмонобод қишлоғида яшовчи киши қўшилди:
-250 ўринга мўлжалланган мактабни яқинда ишга туширишлари керак. Ўқувчиларнинг мактабдан четда қолмасликлари учун 115 нафар ўқувчи Жаноби олий ҳиммати билан Жаббор Расулов ноҳиясига юборилди. Улар ёзги таътил вақтида ота-оналари ёнига қайтишдилар.
Яна қизчага юзландим:
-Энди мактабни шу ерда давом эттирасанми?
-Йўқ, мен Жаббор Расулов ноҳиясига қайтаман.
-Нега?
-У ердагилар бизга жуда меҳрибон. Суғдлик дугоналарим олдига бораман.
-Дугоналарингнинг исмини биласанми?
-Албатта, Нилуфар, Шаҳло…
-Уларга бирор гапинг борми?
-Салом, мени кутишсин!
Мирзоазиз бизнинг суҳбатимизни бўлди. Қара, тожик тилида қандай чиройли гапиради. Оилавий муҳит ўқувчиларнинг тожик тилини тез ва яхши ўрганишларига имкон бермайди. Бадахшон мактаб ўқувчилари билан Тожикистоннинг бошқа минтақалари ўртасидаги алоқалар кўпроқ йўлга қўйилиши керак. Ўшанда тожик тилини тезда ўзлаштирадилар ва халқлар ўртасидаги дўстлик кўприклари янада мустаҳкамланади. Бизнинг талабалик йилларимизда барча минтақалардан келиб таҳсил олишарди ва улар билан бугунгача дўстмиз.
Биз уйдан ташқарига чиқдик. Бир киши йўлимизга пешвоз чиқиб, ўзини маҳалла раиси Моҳназар Давлатназаров деб таништирди ва бизни уйига таклиф этди.
- Икки ой ичида 82 уйни қуриб, фойдаланишга топширдик. Бадахшон тарихида бирор киши бизнинг халқимизга нисбатан бундай ғамхўрликни раво кўрмаган. Жаноби олийга раҳмат. Тиббий пункт, мактаб, ҳаммом- барча нарсага эгамиз, -дейди суҳбатимиз чоғида ўз хурсандчилигини яширолмай.
-Шаҳарчанинг олдинги номи нима эди?-сўрадим ундан.
-Бу ер қишлоқ эмас, ҳарбийларнинг ўқ отиш ўқув майдони эди. Барсемни сел босгандан кейин бу ерда палаткалар пайдо бўлди. Кимдир Хайробод, деб ном қўйган эди. Аммо, халқ Жаноби олий ҳиммати билан қад ростлаган уйлардан кейин Раҳмонобод дейишадиган бўлди. Бу ерга мамлакат Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси раиси Шукуржон Зуҳуров келган эди. Халқ Раҳмонобод, деб аталишини тавсия қилди. Уларнинг таклифлари қабул қилинди.
Хонадон аҳли билан хайрлашгандан сўнг, ташқарига чиқдик. Ҳавонинг совуқлигига қарамасдан, машина олдида кўп одамлар тўпланишиб турган эди. Уларнинг ҳар бири бизни уйларига таклиф этарди. Вақтнинг танглиги сафаримизни давом эттиришга имкон бермади. Биз машинага ўтирдик.
-Хайр, Раҳмонобод халқи!
-Хайр. Бизнинг миннатдорчилигимизни Миллат пешвосига етказинг!- садоланади уларнинг овози.
-Жаноби олийлари «Тожикистон»ни ўқийдилар. Сизнинг хоҳишингиз, албатта, у кишига етади.
Шариф Ҳамдампур.
Замҳарирнинг сокин кечаси,
Сокинлигин унутган палла.
Ойнинг юзи доғлаб кетарди,
Ой нурлари йиғлар баралла.
Тун бағрида чок тикар гуноҳ,
Муфассал...
Бохтар шаҳри, Носир Хусрав, Вахш, Ёвон, Дўстий, Қабодиён ноҳиялари етакчи
Хатлон вилоятида обуна жараёни қандай кечаётганлиги билан танишиш мақсадида, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизмати «Почтаи тожик» давлат унитар корхонаси Ёвон ноҳияси почтаси Алоқа марказига ташриф буюрганимизда, ноҳия раиси ўринбосари Гулрухсор Саидзода ҳамда марказ бошлиғи Тожинисо Шариповаларнинг ташкилот ва муассасаларда обунани жадаллаштириш ниятида бўлиб, эндигина бугунги кун натижаларини
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015