Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 01 Феврал 2016 Кӯришлар: 1786
Печат

 

majlis 1621 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳукумат кенгайтирилган мажлисида Ҳукумат раҳбарияти ва аъзолари, мамлакат Президенти ва Ҳукумати қошидаги идоралар, бошқа марказий органлар,

Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати тузилмавий бўлимлари, республика корхоналар ва муассасалари раҳбарлари, вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар раислари, олий таълим муассасалари, сармоявий лойиҳаларни амалга татбиқ этиш марказлари, ҳиссадорлик банклари, расмий нашриялар раҳбарлари ва бошқа масъул шахслар иштирок этдилар.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлиси аввалида мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзоданинг республика 2015 йилги ижтимоий-иқтисодий тараққиёти натижалари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Ташқи омилларнинг миллий иқтисодиётга салбий таъсирига қарамасдан, бир қатор чоралар амалга татбиқ этилиши туфайли Тожикистон аҳолиси сезиларли натижаларга эришганлиги қайд қилинди.

2015 йили ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 6 фоизга ошиб, 48,4 миллиард сомонийга етди. Ушбу давр ичида давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 450 миллион сомоний ажратилди.

Мамлакат Ҳукумати томонидан миллий иқтисодиёт соҳалари тараққиёти учун 15,7 миллиард сомоний ажратилди. 2015 йили ижтимоий суғурта солиғи даромад қисми 82 фоизга ижро этилди. Натижада бюджетга 255 миллион сомоний келиб тушди. Қолдиқ маблағлар ҳажми 2014 йилнинг 1 декабри ҳолати бўйича 653 миллион сомонийни ташкил қилди.

Мамлакат Ҳукумати мажлисида, шунингдек, молия вазири Абдусалом Қурбониён ва солиқ комитети раиси Нусратулло Давлатзодалар ҳисоботлари ҳам тингланди.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон янги иш жойлари яратиш йўлларидан бири ҳисобланган пахта ишлаб чиқаришнинг белгиланган кўрсаткичи ижро этилмагани, солиқлар келиб тушиши режаси таъминланмагани, электр энергияси учун тўловлар йиғилиши қониқарсизлигидан ташвиш билдирар экан, мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун назоратни кучайтириш топшириғини берди.

Шунингдек, турли хил қўлбола иситиш ускуналаридан фойдаланиш олдини олиш ва электр энергиясидан самарали фойдаланиш мақсадида, 2016 йил охиригача барча давлат тузилмаларини иситиш тизимларига боғлаш топшириғи берилди.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмонга, шунингдек, Божхона хизмати бошлиғи Абдуфаттоҳ Ғоиб, Ижтимоий суғурта ва нафақалар агентлиги директори Сафарали Нажмиддинов ҳамда Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Рустами Эмомалилар ҳам 2015 йилдаги фаолият натижалари ҳақида ўз ҳисоботларини тақдим этдилар.

Ҳукумат мажлиси давомида Миллий банк раиси Жамшед Нурмаҳмадзоданинг банк тизимини яхшилаш, миллий валюта курслари, хорижий сармояларни жалб этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида, Саноат ва янги технологиялар вазири Шавкат Бобозоданинг саноат корхоналари фаолияти, янги цехлар ташкил қилиш тўғрисида, Энергетика ва сув захиралари вазири Усмонали Усмонзода, «Барқи Тожик» ОҲХК раиси Мирзо Исмоилзоданинг мамлакатдаги энергетик вазият ва электр энергияси самарасиз ишлатилиши олдини олиш, ишлатилган электр энергияси учун тўловлар йиғиш билан боғлиқ чоралар тўғрисида ҳамда Роғун ГЭСи ҳиссадорлик жамияти бош директори Хайрулло Сафарзода, Транспорт вазири Шерали Ганжалзодалар ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги вазири Маҳмадтоир Зокирзода, сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети раиси Қодири Қосим, маориф ва илм вазири Нуриддин Саид, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Нусратулло Салимзодалар ҳисоботлари ҳам тингланди.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, хорижий сармояларни жалб этиш, таълим-тарбия даражасини ошириш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Мажлис иккинчи қисмида вилоятлар, шаҳру ноҳиялар раислари ҳамда мамлакат Бош прокурори ҳисоботлари тингланди.

ТБМВ раиси Шодихон Жамшед ҳисоботида яратувчанлик ва ободончилик масалалари, айниқса, ўтган йил декабр ойида зилзиладан зарар кўрган аҳоли турар жой бинолари ва ижтимоий-инфратузилма иншоотлари қайта тикланишига алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, масъул шахслар олдига давлат бюджети ҳисобидан Хоруғ шаҳри ва узоқ вилоят ноҳияларида бунёд этиладиган кўп сонли иншоотларда қурилиш ишларини кенгайтириш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.

Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода ҳисоботида пахта экиш майдонлари қисқариши ва бу асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳосили камайишидан ташвиш билдирилди. Бу вилоят раиси жорий йил ушбу вазият тўғриланишига ишонтирди. Норак шаҳри ва Ховалинг ноҳиясида 2015 йилдаги кўзга кўринарли ютуқлар сифатида давлат ёрдамидан чиқарилиб, бу минтақалар ўз-ўзини таъминлашга ўтилгани алоҳида қайд этилди.

Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий ҳисоботида алоҳида эътибор саноат ва халқ ҳунармандчилиги тараққиётига қаратилди. Хусусан, 2015 йили саноат тараққиёти 122 фоизга етиб, вилоятда 136 та гилам тўқиш марказлари, атлас ва адрас ишлаб чиқариш цехлари ташкил қилингани қайд этилди.

Бундан ташқари, 2015 йили Суғд вилоятида ер ислоҳоти ўтказиш охирига етказилиб, йирик хўжаликлар базасида 42 минг кичик деҳқон хўжаликлари ташкил этилди. 2015 йил мобайнида 90 миллион сомонийлик маблағ ҳисобидан 6300 километр йўллар ҳолати яхшиланди.

Душанбе шаҳри раиси Маҳмадсаид Убайдуллоев ҳисоботида, хусусан, 2015 йили шаҳар ижтимоий-иқтисодий тараққиёти 110 фоизга таъминлангани қайд этилди. Ҳисобот йили мобайнида Душанбе шаҳрида 2883 иш ўрнига эга бўлган 83та янги саноат корхонаси фойдаланишга топширилди. 

Шунингдек, республика бўйсунишидаги шаҳру ноҳиялар раислари олдига картошкачилик, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик соҳасида ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ошириш, жумладан, иссиқхоналар қурилиши, эртачи сабзавотлар етиштиришни кенгайтириш ҳамда фаолият бошқа йўналишларида ишларни кучайтириш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.

Бош прокурор Раҳмон Юсуфийнинг ҳисоботида мамлакатдаги жиноий вазият ҳар томонлама таҳлил қилинди. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик оқибатлари, жиноий ҳамжамиятлар ва ҳаракатлар эмиссарлари йўлдан уриши сабабли баъзи шахсларнинг террорчилик ва экстремистик ҳаракатларга жалб этилишлари билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. 

Бундан ташқари, мамлакат Бош прокурори ҳисоботи муҳим қисмини иқтисодий ва коррупцион жиноятлар, бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ва ноқонуний ўзлаштириш билан кураш ташкил қилди.

Мажлис охирида  Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон чиқиш қилиб, унда Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг биринчи даражали вазифалари ва долзарб масалаларини белгилади.

Тожикистон ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига ташқи салбий омиллар таъсирини камайтириш учун мавжуд захиралар ва имкониятлар ҳамда мамлакат шарафли халқи потенциалидан самарали фойдаланиш, мамлакат устувор тараққиётини таъминлаш зарурати яна бир марта таъкидланди.

 

ИШ  МАЖЛИСИ

22 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон устувор иқтисодий тараққиёт, истеъмол бозорида фаровонликни таъминлаш ва мамлакатда миллий валюта қурбини барқарор қилиш йўлларига доир иш мажлиси ўтказди.

Унда мамлакат Бош вазири, унинг биринчи ўринбосари, Тожикистон Миллий банки раиси, молиявий-иқтисодий блок вазирликлари ва идоралари, солиқ органи ва божхона хизмати, давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш, Ҳисоб палатаси ва ҳуқуқ муҳофазаси органлари раҳбарлари иштирок этишди.

Тожикистон молиявий-кредит ва валюта бозорида миллий валюта қурбининг хорижий валюталарга нисбатан пасайиши, асосан, алоҳида манфаатдор доиралар томонидан сунъий йўл билан амалга оширилаётгани қайд қилинди.

Дунёнинг илғор мамлакатлари тажрибаларига таянган ҳолда, миллат ва давлат манфаатлари ҳақида маълумотга эга бўлмаган манфаатдор доиралар томонидан турли кўринишдаги фирибгарлик ва олибсотарликка йўл қўйилмаслиги учун пул алмаштириш банклар бош идоралари, филиаллари ва хизмат кўрсатиш марказларида йўлга қўйилиши зарурлиги қайд қилинди.

«Пул-кредит ва валюта сиёсати билан боғлиқ барча ишлар ва уларни амалга ошириш тартиби фаолият шаклидан қатъий назар барча муассасаларда шаффоф тарзда йўлга қўйилиши ва назорат қилиниши ҳамда давлат қурби ва бозор қурби каби тушунчалар бартараф этилиши лозим. Қурб битта бўлиши керак. У кўча томонидан эмас, балки Тожикистон Миллий банки томонидан белгиланиши ва тартибга солиниши зарур»,- дея тушунарли қилиб қайд этди мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон.

Бунинг устига, мамлакат ҳудудида савдо-сотиқ бўйича барча амалиётлар фақат миллий валютада йўлга қўйилиши кераклиги қайд этилди. Манфаатдор доиралар сунъий тўсиқларини бартараф этиш мақсадида пул алмаштириш бўйича банк нуқталари сонини ошириш топширилди.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон масъул шахсларга қисқа муддат ичида банк тизими амалдаги қонунчилигига валютани тартибга солиш ва уни бузганлик учун жавобгарликка оид ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқиб, тавсия этиш топшириғини берди.

Давлат бошлиғининг топшириғига биноан, Жиноят кодекси ва бошқа тегишли қонунчилик ҳужжатлари янги таҳририда мамлакат ташқарисига катта ҳажмда халқаро валютани чиқариш ҳамда мамлакат ҳудудида хорижий валютада савдо-сотиқ қилиш учун жавобгарлик, жумладан, жиноий жавобгарлик назарда тутилиши керак.

Ҳуқуқ муҳофазаси органларига мамлакатнинг бугунги шароитда жуда муҳим бўлган бу йўналишдаги қонунчилиги талабларига риоя этилишини доимий назорат остига олиш топширилди.

Шунингдек, истеъмол бозорида фаровонлик ва арзон нархни таъминлаш, турли ташқи омилларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий аҳволига салбий таъсирини камайтиришга доир аниқ топшириқлар ҳам берилди.

 

 «Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Тил ўрганиш – замон талаби

 

Тил билиш барча давру замонларда муҳим бўлган. Айниқса, ахборот ва инновацион технологиялар асри – янги юз йилликда унинг аҳамияти янада ошди. Илму фан ютуқларидан бохабар бўлиш, турли соҳаларда қўлланиладиган замонавий техника ва ускуналарни ўзлаштириш ва чет эллик мутахассисларнинг бой тажрибасидан фойдаланиш учун биздан камида икки-учта хорижий тилни билиш талаб этилади.

Муфассал...

Шифо ёғдуси-ла нурафшон маскан…

 

Ҳар бир жамиятнинг ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий равнақ топишида соғлом инсон омили етакчи манбалардан ҳисобланади. Зеро, соғлом одам жамият механизмини ҳаракатга келтирувчи, унинг обод бўлишида, ривожу равнақ топишида муҳим рол ўйнайдиган асосий кучдир.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати олиб бораётган ижтимоий сиёсатнинг етакчи йўналишларидан бири соғлом турмуш тарзи яратиш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991230

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478965
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4893
4027
22578
7426653
100609
114875
7478965

Сизнинг IPнгиз: 18.222.166.127
Бугун: 23-11-2024 18:00:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015