Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Январ 2016 Кӯришлар: 1987
Печат

 

ulmas jЎтган асрнинг тўқсонинчи йилларидаги юртимиз бошига тушган бемаъни уруш халқимизга жуда катта иқтисодий ҳамда маданий зарар етказди. Ўша пайтларда одамлар ким-кимга қараб боқишини, кимнинг ортидан боришини, кимга ишонишни билмайдиган вақтлар эди. Мамлакатнинг  парчаланиб кетиш хавфи юқори бўлган шундай оғир бир вазиятда, албатта, юртни бемаъни уруш гирдобидан сақлаб қоладиган, халқни тўғри  йўлга олиб чиқадиган, эртанги ёруғ кунлар учун ишонтирадиган, ўз ишига масъулият билан ёндашадиган бир бошлиқ-сарвар керак эди.

Ўша қадимий Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган тарихий XVI сессияда халқ ўз орзусидаги ҳақиқий бир сарварга етишди.  У ҳам бўлса, шубҳасиз, Эмомали Раҳмон эди.

Олий Кенгаш раиси этиб сайланган пайтида, давлат байроғини ўпиб, кўзларига суртиб, «Мен Тожикистонга тинчлик олиб келаман, токи четдаги энг сўнгги муҳожирни юртимизга қайтармасам кўнглим таскин топмайди», - деган сўзлари халқ дилида эртанги ёруғ кунларга умид уйғотди. Шундан кейин 60 кишилик Оқсоқоллар комиссияси тузилди. Бу комиссиянинг асосий иши: республиканинг уруш чиққан ноҳияларга бориб, халқ билан юзма-юз кўришиб, улар аҳволидан хабар олиб, янги Ҳукумат сиёсатини тушунтиришдан иборат эди. Камина ҳам юртимизнинг обрўли кишилари Мўъмин Қаноат, Лоиқ Шерали, Юсуф Акобиров, Меҳринисо, Нодир Одиловлар қаторида  ушбу комиссия аъзоси эдим.

Халқ билан бўлган мулоқоту учрашувларимизда ўзимизнинг чиқишлару шеърларимиз билан уларнинг кўнгилларини сўраб, мақсадларини аниқлаб, Эмомали Раҳмон олдинга сураётган сиёсатни тушунтириб, тинчлик, барқарорлик ва миллий бирликка чақирардик.  Ўша пайтларда одамларнинг нечоғлик тинчлик, осойишталик, бирлик исташларини соатлаб электр чироғисиз қоронғу залларда ўтириб бўлса-да, бизнинг гапларимизга қулоқ соладиган одамлар чеҳрасидан яққол кўриш мумкин эди. Мен ўша вақтларда шундай шеър ёзган эдим:

-Инсонийлик тантанаси, адолатнинг йўлида,

Пок ниятлар ғалабаси, саодатнинг йўлида,

Эзгуликнинг нашидаси, шарофати йўлида,

Дардкаш элнинг иқболи-ю, ҳаловати йўлида,

Яраш нони ушатайлик, шайтоннинг бўйни синсин,

Жаннатмакон юртимизда уруш садоси тинсин!

Мен оқу сен қизил, дея ажратмайлик инсонни,

Бўлакларга бўлмайлик дин, диёнат, иймонни,

Жудо этиб қўймайлик, эй, Бадахшондан Хатлонни,

Шод этайлик, бизга кўз тиккан аҳли жаҳонни,

Қурол тутган шу қўллардан боғу бўстонлар унсин,

Жаннатмакон юртимизда уруш садоси тинсин! …

Ва ниҳоят, 1997 йилнинг 27 июнида Эмомали Раҳмоннинг халқни бирлаштириш йўлида тинимсиз чеккан  заҳматлари, узлуксиз хатти-ҳаракатлари ва берган ваъдасининг амалга ошиши  билан юртимиз миллий бирликка эришди.   

Биз сафарларда юрган пайтларимизда кексаларнинг мусофирчиликни  кўриб келиб, Афғонистондаги ҳаётнинг оғирлигини билиб, юртимиз тупроғини ўпиб, кўзларига суртиб: «Ўзимизнинг тупроқдан қолдирмасин Худо, ўлдирса ҳам шу тупроқда ўлдирсин», деган гаплари ҳали ҳамон ёдимда.

Ҳақиқатдан ҳам, биздаги бу тинчлик ўз-ўзидан қўлга киритилгани йўқ. Қўшни Афғонистонни қаранг, ўттиз йилдан бери уруш алангаси ичида ёнмоқда. Қарама-қарши кучлар бир-бирларини қирмоқда. Уларга ҳам бир бошлиқ – пешво керак.  Биздаги бўлган урушни қисқа муддатда тўхтатиб, одамларни тинчликка олиб келишнинг ўзи бўлмади. Ана шу қилган буюк хизматлари учун  Эмомали Раҳмон Жаноби олийларига тиллодан ҳайкал ўрнатиш керак, дердим ўша пайтларда.

 Мен Эмомали Раҳмонга Миллат пешвоси расмий мақоми бериш борасидаги хабардан жуда қувондим. Яқинда телевидение орқали Олий Мажлис Намояндалар мажлиси депутатларининг «Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш ва қабул қилиш жараёнларини диққат билан кузатиб ўтирдим. Ҳақиқатдан ҳам, Эмомали Раҳмон шундай юксак мақомга арзийди. У кишини Миллат пешвоси демасдан кимни деймиз? Худо бу кишига ҳақиқий бир шоҳона кўрк берган. Бутун борлиғини, бутун ҳаётини шу Тожикистон тинчлиги-ю осойишталиги йўлига тиккан, бу одам. Жонини гаровга қўйиб бўлса-да, юртимизни шу бугунги фаровону осойишта кунга етказиб келди. Бу биргина Миллат пешвоси мақомини бериш у кишининг шунча қилган меҳнатлари олдида ҳеч нарса эмас. Эмомали Раҳмон бундан-да юксак унвонларга арзийдиган шахс. Мен у кишидан кейин юрт бошига келадиган кишини тасаввур қила олмайман.   Биз барчамиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ёнида жипслашмоғимиз, у кишининг барча айтганларини бажармоғимиз керак. Дарҳақиқат, у киши чин маънодаги  Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвосидир.

Ўлмас Жамол,

шоир, «Дўстлик» медали соҳиби.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Эр-хотин

 

Йўқ, улар Анҳор бўйида учрашмади. Учрашувда ўзиники қилиб айтиш учун китоблардан шеърлар кўчириб олмади. О, мен сени севаман, сенсиз яшай олмайман, қабилидаги мавсумий сўзларни сўзлашмади. Лаблар топишганда, қизнинг узун товони ердан сал кўтарилмади. Йўқ, йигит қизни безорилардан қутқариб қолмади…

Яхши шоир - Ўролбой кўрпага бурканиб, ишқий шеър битди.

Муфассал...

Ҳаж сафаридан олдинги хайрли амал

 

Мен бу олийҳиммат инсон ҳақида биринчи марта Жаббор Расулов ноҳияси раиси Комилжон Салимзоданинг матбуот йиғини пайтида эшитдим. Комилжон Салимзода ноҳиядаги ободончилик ишлари ҳақида сўзлар экан, ўзбекқишлоқлик Мустафоқул Суюнов ҳақида ҳам гапирди.

-Бу инсон қишлоқдаги кўчалардан бирини ободонлаштириш, асфалтлаш, ёритиш, арча ниҳоллари ўтқазиш борасида ўзи таклиф билан чиқди, - деди

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990817

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478106
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4034
4027
21719
7426653
99750
114875
7478106

Сизнинг IPнгиз: 18.119.213.36
Бугун: 23-11-2024 17:20:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015