Президентимиз Эмомали Раҳмон халқимизнинг Миллат пешвоси мақомига сазовор бўлди. Эл кўнглидаги бу баҳо замирида давлатимиз сарварига бўлган чексиз меҳр ва юксак ишонч бор. Бу меҳр ва ишонч миллат қайғусидан куюниб, шодлик ва қувончидан суюниб яшаётган ҳазрати инсонга берилган муносиб баҳодир. Халқ томонидан берилган ва унинг ишончи билан муҳрланган мақомнинг умри эса, боқий бўлади. Миллат пешвоси шарафли номига сазовор бўлишнинг омиллари кўп ва беҳисоб.
Йигирма бешга қадам қўяётган навқирон юрт - мустақил Тожикистонимиз тарихига назар ташласак, ҳурматли Президентимизнинг халқ олдидаги тоғдай улкан хизматлари яққол намоён бўлади. Шу давр мобайнида юз берган ўзгаришларни санаб, адоғига етиб бўлмайди. Буларнинг ҳаммаси оддий деҳқон оиласидан чиқиб, халқимиз бошини силаётган давлатимиз сарварининг номи билан чамбарчас боғлиқдир.
Мен халқимиз нима учун Эмомали Раҳмонни миллат пешвоси, деб атаётганлигини роғунлик Ниёз бобо тилидан баён қилмоқчиман. Юз билан юзлашиб турган бу отахоннинг Вахш соҳилига мавжланиб урилаётган зилол сувларга тикилиб, юксалиш ва тараққиёт йўлининг бош омили, буюк мамлакатнинг ёрқин келажагини таъминлашнинг, энергетик мустақилликка эришишнинг энг тўғри ва ягона йўли Роғун ГЭСи қурилишини қайтадан бошлаб юборган Президентимиз ҳақидаги илиқ сўзлари, эзгу дуолари билан бошламоқчиман.
Қуш ҳавога тўш урар, олий жаноб,
Мард юраклар жўш урар, олий жаноб.
Тешаи Роғунни олдинг қайтадан,
Ўт-оловни дилга солдинг қайтадан.
Эй Али, полвонсифат, зулматшикан,
Гулшан ичра бўлмагай хору тикан.
Зоғ уятдин бебақо ўлгай фақат.
Бунда булбул хониши бўлгай фақат.
Етди номинг то Зуҳалнинг авжига,
Кўк тўкар юлдузларин сув мавжига.
Бир қанотинг бўлса халқингдан садо,
Бир қанотинг, шубҳасиз, қодир Худо.
Бир қанотинг сенга куч бўлгай, ишон,
Бир қанотинг номусу ордан нишон.
Бир ҳаким дермиш сени нурофарин,
Бир ҳаким дер зодаи чархи барин.
Мен учун сен жумла эл пешвосисан,
Тожику, ўзбеку, рус подшосисан.
Онанинг оқ сути-ла ичдинг қасам,
Таҳсин айтди ҳам араб, ҳамда ажам.
Жумла эллар келдилар-ку сар-сари,
Сен кўтарган зарфишон машъал сари.
Сен дедингки, ўй сурурмиз тобакай,
Зулмат ичра биз юрурмиз тобакай.
Сен дединг, Роғунни тез қурмоқ керак,
Ўй-хаёлни нур сари бурмоқ керак.
Режа туздинг, маърифат бўлди қалам,
Нури иймон устувор қўймиш қадам.
Эй жаноб, зулматни юртдан ҳайдадинг,
Ушбу Роғун бир мужассам ҳайкалинг.
Қайгаки қўйдинг агар пойи қадам,
Унда сулҳу ваҳдатинг келди баҳам.
Қайгаки тушди назар сендан агар,
Шум хабар кетди-ю, келди хушхабар.
Фикру аъмолинг қилур нашъу намо,
Ул онанг, оқсоч онанг бергай дуо.
Жаннатий онанг руҳи шод бўлғуси,
Юрт шукуҳли ҳамда обод бўлғуси.
Халқни ҳамдил ҳамда ҳамдаст айладинг,
Ҳар юракни нурга пайваст айладинг.
Сен ҳақиқат айладинг афсонани,
Тўлқин ичра топдинг ул дурдонани.
Ўнг бўлиб чиқди улус рўё - туши,
Кифтимизга қўнди-ку омад қуши.
Дур эмас, сочгай бу дарё бодалар,
Айланиб келмиш пайомбарзодалар.
Ул бири дейди тасанно, эй жаноб,
Ул бири дейди саламно, эй жаноб.
Анжуманлар ичра қилгайсан садо,
Сенга муштоқ Африқо-ю Осиё.
Қайдаки бўлсанг аё халқим дединг,
Қайдаки бўлсанг унинг-чун ғам единг.
Қора зулмат сирларин этдингу фош,
Қалбимиз осмонида ёқдинг қуёш.
Нур тароғи чўққиларни шоналар,
Нурфишондир кулба-ю кошоналар.
Ёш-яланглар чиқдилар нур йўлига,
Мўйсафид ҳам теша олди қўлига.
Имтиҳонлар ичра топдинг обу тоб,
Ушбу пешволик муборак, эй жаноб.
Айламишдир элу юртинг тарки хоб,
Бу сафарбарлик муборак ,эй жаноб.
Юрт бари Эмомали Раҳмон дегай,
Ёш-қари Эмомали Раҳмон дегай.
Нур сарчашмаси Роғун ГЭСи қурилишини қайтадан бошлаб юборган, унга янги руҳ ва куч бахш этган Президентимиз ҳақида айтилган бу сўзларда халқимизнинг у кишига миллат пешвоси мақомини муносиб кўрганлиги мазмуни мужассамдир. Зотан узоқни кўра биладиган Президентимизнинг саъю ҳаракати, ташаббуси ва қўли билан ёндирилган нур ва ёруғлик сарчашмаси Роғун ГЭСи қурилиши мамлакатимизда мавжуд бўлган кўп муаммоларни узоқ йилларгача ҳал қилишнинг ягона йўли эканлигини чуқур англаб олган халқимиз давлатимиз сарварининг бу чақириғини хайрихоҳлик ва ҳозиржавоблик билан кутиб олди. Роғун ГЭСи қурилиш майдони ватанпарвар, инсонпарварлик, меҳнат ва жасорат майдонига айланиб кетди. Бу ватанпарварлик туйғуси фақат улкан қурилишларда эмас, ҳамма жойда кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Бундай кўтаринки руҳни мен Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг турсунзодалик соҳибкорлар билан қилган учрашувида аниқ ҳис қилдим. Мамлакат Президентининг миришкор деҳқон, ҳожи Камол билан қилган мулоқоти ҳаммамизнинг дилимизга фараҳ олиб кирди. Президентимиз ҳалол, ростгўй, сўзининг устидан чиқадиган меҳнат аҳлини ҳамма вақт қадрлаб келган эди. Ҳожи Камол билан бўлиб ўтган суҳбат бу нарсани яна бир марта тасдиқлади. Роғун ГЭСини Роғунга бормай, ўзининг иш жойида ҳалол меҳнат қилиш воситасида ҳам қуриш мумкин экан, деган фикр келди хаёлимга. Роғунни ҳожи Камолга ўхшаган миришкор боғбонларимиз ҳам қуриши мумкин. Мамлакат Президенти ана шу ҳақиқатни яхши англаб олган зукко раҳбардир. Шиғил-шиғил узум боғлаган ток занги улкан қурилишнинг қон томирларига куч-қувват бўлади. Президентимизнинг кўмаги билан ҳожи Камол барпо қилган «Боғи Сомон» шарбат ва малҳам - даво ГЭСи бўлади. Ойнаи жаҳондаги бу мулоқотни кўриб, қадим бир ривоят эсимга тушиб кетди:
-Қадим замонларда бир подшо деворлари уваланиб кетган боғ олдидан ўтаётиб, олмаларни бутаётган мўйсафидга кўзи тушади. Подшо вазиру вузароларнинг ҳай-ҳайлашига қарамай, отдан тушади-ю, мўйсафиднинг ҳузурига боради.
- Эй қария, умрингнинг шарти кетиб, парти қолибди. Етти қават кўрпача устида оёқларингни узатиб, ҳузур-ҳаловат қилиб, ётсанг бўлмайдими? - деб ҳазил аралаш савол беради. Шунда боғбон қоқсуяк қўлларини соябон қилиб олис-олисларга тикилади-да:
- Э, подшоҳим, бир армоним шулки, яна бир парча ерим бўлса-ю, уларга ҳам ниҳол эксам, - деб хомуш тортади.
Подшонинг тантилиги тутиб, боғ ортидаги ернинг қаеригача югурсанг, ўша ер сеники, деб айтади. Мўйсафид белини маҳкам боғлаб, анча ергача югуриб, ҳолдан тойиб йиқилади. Шунда подшо: - Қойилман, шу ерларнинг ҳаммаси сеники, - дейди. Мўйсафид: - Ҳали эмас, шоҳим, ҳали эмас, - дейди-ю, бошидаги ранги ўнгиб кетган дўппини олиб, яна бир неча фарсаҳ узоқликка отади. Сўнг ана шу дўппи тушган жойгача бўлган ер меники бўлсин, деб кулади.
Айтишларича, ўша дўппи отган боғбоннинг мевалари анча йилларгача подшонинг дастурхонидан аримаган экан.
Ҳожи Камол дўппи отмаса ҳамки, Президентимиз унга «Боғи Сомон» учун майдон ажратиб берди. Уни барпо қилиш учун маблағдан кўмаклашди. Манглай тери тўкиб ишлайдиган, уддабуро, миришкор боғбон учун бундан улуғроқ бахт-саодат бўлмаса керак. Ҳожи Камол ерга қаламча суқиб, катта боғ бунёд қилди. Президентимиз эса, у боғ бунёд қиладими ёхуд Роғун ГЭСининг тўғонига тош ташиб, сим пайванд қиладими, ким бўлишидан қатъий назар, ана шундай меҳнатсевар кишиларнинг бошини силайди.
Бошини силайди, деган сўзларим оинаи жаҳондаги бир манзаранинг сўздаги ифодасидир. Кўрсатувнинг ана шу лаҳзасини кўп марта томоша қилдим. Бу сурат кўзларим олдида жонланаверади: -Нимқоронғи туннел. Туннел қазувчиларининг қўли-қўлига тегмайди. Мамлакат Президенти пўлат симларни пайвандлаб турган бир ишчининг бошини силайди.
Мен шундай ҳассос манзарани бошқа бирор жойда кўрганим йўқ.
Халқимиз ҳақ:
- Роғун - ўтмиш аждодларнинг ҳозирги ёшларга Президент қўли билан топширилган меҳнат эстафетаси.
- Роғун - Президент қалами билан ёзилган тарих солномасининг сарлавҳаси.
- Роғун - пўлат симларни олов учқун билан тош ичига пайвандлаб турган оташқалб қурувчининг елкасига балли, дея қоқиб турган Президентимизнинг падарона қўллари.
- Роғун - истиқболда истиқлол меваларини кўра билган Президентимизнинг тийран нигоҳлари.
Курраи заминда ўз элини осмонўпар тоғларга қаратган бошқа бир сарвар борми?! Шундай сарварга шон-шарафлар бўлсин! Шундай одил шоҳи бўлган элнинг манглайи ёруғ, толеи баланд, келажаги порлоқ! Шундай эл узоқ яшасин! Эй тоғ, эй Роғун тоғи, элим ва сарварим олдида таъзим эт. Нур ёғилсин бу таъзимлардан!
Халқпарвар, эл-юрт орзу-армонлари билан яшайдиган Президентимизнинг Роғун ГЭСи қурилиши ва унинг аҳамияти тўғрисидаги сўзлари ҳаммамизнинг кўнглимизда ишонч ва ғурур туйғусини уйғотади.
Биз қалам аҳли ҳам бу тақдирсоз тадбирдан четда тура олмаймиз. Президентимиз Эмомали Раҳмон мамлакат зиёлилари билан бўлган учрашувда бизни ана шунга даъват этди. Роғун ГЭСининг қурилишига атаб ёзилган фахрия йўсинидаги қуйидаги ғазал ва «Оқ отлиқ, қора отлиқ» номли Роғун ва Санавбар тўғрисидаги достоним ҳам ана шу улуғ даъват, ғурур ва ифтихор туйғуси остида ижод қилинди.
Эй ватандош, кел қурайлик нурсочар Роғунни биз,
Нур надур, иллоки маржон, дур сочар Роғунни биз.
Тоғ тешиб мушкул тугунлар боғламин ечмоқ керак,
Сўнг тутайлик барчага мушкул ечар Роғунни биз.
Этди бунёд ўтмиш авлод гарчи Норак ГЭСини,
Энди бунёд этажакмиз бу сафар Роғунни биз.
Ҳиммат айлаб, белни боғлаб, кел қурайлик ҳамватан,
Дилочар, кўнгилочар ҳам йўлочар Роғунни биз.
Кел этайлик истиқболда машъали рўйи замин,
Нури бирла ерқучар, осмонқучар Роғунни биз.
Бир гиёҳ унмайди тошдан, тўғри гап , лек нур унар,
Тошлар узра тиклагаймиз нур унар Роғунни биз.
Қурмасак бўлмас, деди Эмомали Раҳмон, аё,
Кони обу кони оташ, кони зар Роғунни биз.
Эй Сулаймон, жим ўтирган бўлмагай соҳибзафар,
Кел этайлик нурбасар, соҳибзафар Роғунни биз.
Сулаймон ЭРМАТОВ,
Тожикистон ёзувчилар иттифоқи аъзоси, шоир.
Шу кунларда бутун инсониятни қавми, ирқи, турмуш тарзи ва тараққиёт даражаси, географик хусусиятларидан қатъий назар, янги COVID-19 коронавирусининг шиддатли хуружи ташвишга солмоқда. Бу касаллик яшин тезлигида бир кишидан иккинчи кишига, бир жойдан бошқа жойга, у қитъадан бу қитъага ўтмоқда. Тожикистонда бугунгача ушбу вирусга чалиниш ҳолати қайд этилгани йўқ. Бироқ биз бепарво бўлмаслигимиз керак. Бундай шароитда нима қилишимиз, ўз ҳаёт тарзимизни қандай йўлга қўйишимиз ва қайси урф-одатлардан
Муфассал...
14 май, кечки пайт Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Тожикистонга келди.
15 май куни олиймақом меҳмонни Миллат қасрида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан кейин, Белорус Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига расмий ташрифи доирасида Тожикистон ва Белорус ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015