2019 йилнинг 5 февралида Туркия Республикасида "Наҳзат террорчи ташкилотига қарши кураш" мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Симпозиум Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзоданинг Туркия Муфтиёти томонидан расмий даъват этилгани доирасида ўтказилди. Унда Тожикистон ва Туркия дин ходимлари, олимлар, террорчиликка қарши кураш йўналиши
мутахассислари, Анқара шаҳридаги хорижий мамлакатлар дипломатлари, Туркиядаги Тожикистонлик талабалар кенгаши, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда Туркиядаги Тожиклар анжумани аъзолари қатнашди.
Симпозиумда Тожикистон Республикасининг Туркиядаги элчиси Маҳмадали Ражабиён, Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзода, Анқара университети профессори Саадеттин Кожатурк, Тожикистон Республикасининг Анқарадаги элчихонаси маслаҳатчиси Парвиз Содиқий, Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгаши масъули Абдулвоҳид Ҳомидов ва Туркиядаги Тожиклар анжумани раиси Зафар Мақсудов нутқ сўзладилар.
Халқаро симпозиум Тожикистон Республикасининг Туркиядаги элчиси Маҳмадали Ражабиённинг нутқи билан очилди. Туркия Тожикистон Республикасининг террорчи ташкилот ва бузғунчи гуруҳларга қарши курашдаги муҳим шерикларидан бири эканлиги ҳамда бу борада биргаликдаги арзирли натижаларга эрилишгани таъкидланди.
Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзода муқаддас Ислом дини душманлари, жумладан, террорчилару бузғунчилар ҳақида нутқ сўзлаб, ёрқин мисол сифатида наҳзат террорчи ташкилотини таъкидлаб ўтди. Зеро, мазкур ташкилот фаолияти давомида унинг раҳбарлари ва аъзолари томонидан муқаддас Ислом дини номи остида барча турдаги жиноятлар ва террорчилик амаллари содир этилган. Динга душманликнинг асосий мақсади ҳам шунда.
Шунингдек, С. Абдулқодирзода ушбу ташкилот аъзолари жиноятлари тарихини эсга олиб, наҳзатчилар фуқаролик уруши йилларида Бохтар ноҳиясининг "Туркманистон" совхозида ўзларининг террорчилик лагерини қуриб, у ерда инсоният тарихида тасаввур қилиб бўлмайдиган қотилликларга қўл уришганини айтиб ўтди. Бир неча йиллардан сўнг, наҳзатчилар тажрибаси ИШИД террорчи ташкилоти аъзолари томонидан қўлланди. Шундай қилиб, С. Абдулқодирзода ИТП ва ИШИД манфаатли мамлакатлар ҳамда парда ортидаги хожалари орқали бошқарилишини таъкидлади.
Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгаши раиси ИТПнинг айни пайтдаги раиси М. Кабирий топшириғи ва маблағлаштириши билан 2015 йилнинг 4 сентябрида Тожикистон Республикасида ҳарбий тўнтарувга уриниш бўлганлиги ҳамда унинг натижасида, Ватану миллатни ҳимоя қилишни мақсад қилган кўплаб мард ўғлонлар наҳзатчи террорчилар қуролидан ҳалок бўлганини зикр этди. Биродар Туркия Республикаси ҳам бундай тўнтарувни 2016 йилнинг 15 июлида бошдан кечирди ва юзлаб бегуноҳ фуқароларнинг ўлдирилишига гувоҳ бўлди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, наҳзат ва Фатҳулло Гулен террорчи ташкилоти ўртасида фарқ йўқ.
Бахтимизга 2015 йилнинг 29 сентябрида Тожикистон Республикаси Олий суди томонидан Тожикистон Республикаси Бош прокурори аризаси қаноатлантирилиб, ИТП террорчи-экстремистик ташкилот сифатида эътироф этилди ва фаолияти тўхтатилди. Бугунги кунда асл Ислом дини руҳонийлари ИТПни қабул ва эътироф этмайдилар. Чунки Худо умумий низони тақиқлаб, шундай марҳамат қилади: "...Ва ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетадир" (Анфол сураси; 46 оят).
Мазкур - "Наҳзат террорчи ташкилотига қаршилик кўрсатиш" симпозиумида тожикистонлик диний уламо-ю олимлар, Туркияда таҳсил олаётган студентлар, халқаро ташкилотлар ва Туркиядаги Тожиклар анжумани вакиллари иштирок этиб, улардан бир қатори сўзга чиқишди ҳамда муқаддас Ислом дини номини суиистеъмол этаётганлар, Ислом дини номидан турли террорчи ташкилотлар тузиб олиб, қора ниятли баъзи давлатлар ёрдамида қотиллик, давлат тўнтарувига уриниш каби оғир жиноятларга қўл ураётганларни танқид остига олишди.
Сўзга чиққанлар орасида Туркия университети профессори Саадеттин Кожатурк маърузаси ўзининг ҳаққонийлиги билан анчайин эътиборли эди. У ўз маърузасида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг Ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси борасида маълумот берди.
Шунингдек, турк профессори Тожикистон Давлат раҳбарининг дин ривожига қўшган ҳиссаси натижасида, "Жаҳоннинг 500 нафар нуфузли мусулмонлари" рўйхатига киритилганлиги, 2009 йилда, айнан, у кишининг ташаббуси билан Душанбе шаҳрида Ҳанафия мазҳаби бошлиғи - Имоми Аъзам - Абуҳанифа Нуъмон ибни Собит шарафига халқаро симпозиум ўтказилишидаги ҳиссаси ва шахсан иштироки, мусулмонлар муқаддас китоби - Қуръони Каримнинг кирил ҳарфидаги нашри, у киши ташаббуси ила Душанбе шаҳрида энг катта масжид бунёд этилаётганлиги, мусулмонларга барча шароитлар яратиб берилаётганлиги Тожикистон Президентининг хоксорлиги ва донишмандлигидан далолат бериши борасида тўхталиб ўтди.
Турк донишманди суҳбати давомида:
-Тожик миллати фозил ва олийҳиммат Давлат бошлиғи билан фахрланмоғи лозим. У каби Сарвар ҳар қандай миллату давлатга ҳам насиб этавермайди, - деди ва Тожикистонга кейинги сафари чоғида, Тожикистон Президентидан ўзига Тожикистон фуқаролигини беришни сўрашини қўшимча қилди.
С. Кожатурк ўзининг Тожикистонга қилган сафари таассуротининг баёни асносида қисқа бир муддатда Тожикистонни бу қадар гўзал бир диёрга айлантириш фақатгина Эмомали Раҳмонга хос эканлигини айтди. Шунингдек, турк профессори Тожикистон аҳолисининг юксак ахлоқ-одоби, мамлакатда юқори суръатларда бунёд этилаётган корхоналару истиқомат бинолари, пойтахт - Душанбе шаҳрининг гўзаллиги, Тожикистон Президенти ҳузуридаги Исломшунослик маркази, Ислом марказининг Уламолар кенгаши ва Имоми Аъзам - Абуҳанифа Нуъмон ибни Собит номидаги Ислом олийгоҳи фаолиятидан хушнудлик изҳор этди.
Саадеттин Кожатурк йиғилганлардан ИТП каби хориждан туриб ўз мамлакатларига тош улоқтираётган террорчи-экстремистик ташкилотлар аъзолари сўзларига қулоқ солмаслик, уларга эътибор бермасликни ва жаннатмакон Тожикистонга ташриф буюриб, у ердаги ижобий ўзгаришларни ўз кўзлари билан кўришни маслаҳат берди.
Айни пайтда Анқара университети профессори диний ақидалару усуллар билан давлатни идора қилиб бўлмаслигини ҳам таъкидлади. Унинг фикрига кўра, бу тахлит идора қилинаётган давлатлар узоққа бормайди.
Турк профессори С. Кожатурк сўзи охирида турк олимларининг тожик олимлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини айтиб, икки мамлакат олимлари ўртасидаги бу каби мулоқотлар кўпроқ йўлга қўйилишини таклиф этди. Зеро, экстремист-террорчи ташкилотлар ўзларининг ўйлаб топган ёлғонлари билан дўсту биродар мамлакатлар номига қора чаплаб, ўтаётган ҳар фурсатдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолишлари мумкин.
Саадеттин Кожатурк 1941 йили Туркия Республикасининг Кайсери шаҳрида таваллуд топган. У 1965 йили магистратурада таҳсил олиш учун Эрон Ислом Республикасига бориб, номзодлик рисоласини ҳимоя қилган. Кейинчалик - 1969 йили Теҳрон университетида докторлик унвонини қўлга киритган. Доцентлигини Францияда, профессорлигини эса, Миср Араб Республикасида ҳимоя қилган Саадеттин Кожатурк француз, араб ва форс тилларини ҳам яхши ўзлаштирган.
Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгаши масъули Абдулвоҳид Ҳомидов ўз нутқида мустақилликнинг илк йилларида Эрон Ислом Республикаси манфаатли доиралари қўллаб-қувватлаши билан мамлакатимизда ИТП ТЭТ таъсис этилганлигини айтиб ўтди.
Туркиядаги Тожиклар анжумани раиси Зафар Мақсудов эса, наҳзатнинг бузғунчилик амалларига доир "Энди Туркияда наҳзатнинг ўрни йўқ" мавзусида нутқ сўзлади. У ўз чиқишида ХХ асрнинг 90-йилларида наҳзат террорчи-экстремистик ташкилотининг қўпорувчилик амаллари қурбони бўлган Тожикистон Республикасида террорчилик ва бузғунчиликка қарши кураш мамлакат ички ва ташқи сиёсатида муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади.
Хуллас, мазкур симпозиум юқори даражада ўтказилиб, терроризм ва экстремизм, жумладан, ИТП ТЭТ фаолиятига қарши курашиш борасида ютуқларга эришиш учун муҳим таъсир кўрсатади.
Оммавий ахборот воситалари асосида «Халқ овози» мухбири А. Саид тайёрлади.
Вахш водийси лимон етиштиришда республикамизнинг бошқа минтақаларидан фарқ қилади.
Бир неча ўн йиллар муқаддам лимон етиштиришда водийнинг саховатли ҳамда танти халқи республикамиз миқёсида етакчи мавқени қўлга киритган эди. Фуқаролар уруши ва унинг мудҳиш жараёнлари туфайли лимон етиштириш суръати кескин равишда пасайиб, соҳага эътибор бериш ёддан кўтарилиб кетди,
Муфассал...
2 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Исмоил Сомоний ноҳиясидаги Рўдакий хиёбонининг ғарбий қисмидаги боғда қурилиш ишларининг бориши билан танишишди.
Дастлаб Давлат бошлиғи Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг шаҳар
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015