Юртлар, мамлакатлару давлатларни дунёга танитадиган алоҳида шахслар бўлади. Улар ўз халқи ободлигию тараққиёти, осойишталигию фаровонлиги йўлида ўзларини-да қурбон қилишга тайёр инсонлардир.
Тарихда яхши ном қолдириб, юрт отаси, халқ пешвоси, деган юксак мақомларга лойиқ кўрилган кишилар жуда кўп.
Маҳатма Ганди, Шарл де Голл, Жорж Вашингтон, Маҳатҳир Муҳаммад, Али Муҳаммад Жиноҳ, Пётр I ва ҳоказолар… Буларнинг бари ўз миллати отаси, пешвоси эдилар.
Хўш, миллат пешвоси бўлиш учун кишида қандай хислатлар мавжуд бўлмоғи лозим? Қадим китобларда ёзилишича, етакчи, раҳбар, раҳнамо пешво, деб номланувчи кишилар ўзи яшаётган жамиятнинг ҳамма томонлама илгари силжишида, унинг халқаро нуфузга эга бўлишида, халқни бир эзгу мақсад сари бошлаб, уларнинг тинч, осуда ва фаровон ҳаётга эришишида собитқадам бўлмоғи лозим. Бир сўз билан айтганда, том маънодаги пешволар ўз ҳаётларини мамлакат ва халқи учун бағишламоғи талқин этилади.
Шу кунларда Республика Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларини Миллат пешвоси унвонига тавсия этган қатор мақолалар, тавсиялар ортидан Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Намояндалар мажлиси «Тинчлигу бирлик асосчиси – Миллат пешвоси ҳақида»ги қонунни қабул қилди.
Жудаям мавридли ва ўз даврида қабул қилинган қонун. Чинданам республикамиз Президенти Эмомали Раҳмон бу юксак мақомга сазовор шахс. Бунинг учун исбот, далил шарт эмас. Зеро, тарихнинг ўзи далил, тарихнинг ўзи гувоҳ, тарихнинг ўзи унинг буюк шахс эканлигини исботлаб турибди.
Ортда қолаётган йиллар, ойлар, ҳафталар, шиддат билан ўтиб бораётган кунлар, соатлару лаҳзалар Эмомали Раҳмоннинг Миллат пешвоси бўлишга сазовор шахс эканлигини исботлаб турибди. Зеро, унинг илк бор Давлат раҳбари сифатида айтган сўзлари, ниятлари пок эди:
-Мен Сизларга тинчлик олиб келаман! Мен юртни обод қилишга сўз бераман!- деганида чинданам бир-бирининг ёқасидан тортқилаётган биродарларни сулҳу салоҳга келтириб, ўзига ишониб топширилган Тожикистон аталмиш юртни обод айлаш эди. Ва тарих гувоҳ, мана, 23 йилдирки, унинг – Жаноби олийлари, Миллат пешвосининг раҳбарлигида Тожикистонда тинчлик ҳукмрон, халқ дастурхони нозу неъматга тўла, бозорлар фаровон. Ватанимизни жаҳон таниди. Бугунги кунда Тожикистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо. Унинг 151 давлат томонидан эътироф этилиб, 126 давлат билан дипломатик муносабатларни йўлга қўйганлигининг ўзиёқ давлатимиз обрўю нуфузининг халқаро миқёсда ҳам бемисл ўсиб бораётганидан далолат беради.
Ўша нотинч даврларда Хўжандда бўлиб ўтган XVI сессиядан сўнг Давлат раҳбари сифатида тўғри пойтахт Душанбега йўл олган Эмомали Раҳмон ўзини ўйламади, балки тезроқ мамлакатни тинчлантириш фикри-зикри бўлди унинг. Ваҳоланки, ўша пайтда пойтахтда ҳам нотинчлик ҳукм сураётган бўлиб, ҳеч ким хавфсизликни кафолатлай олмасди. Шундай бўлишига қарамай, мамлакат раҳбари пойтахт сари йўл олди ва Тинчлик, Осойишталикка ўзи кафил бўлди!
Орадан кўп ўтмай, миллат саржамлигию бирдамлиги йўлида илк бор мамлакат фуқароларига мурожаат қилди. Халқ тинчлигу осойишталиги учун қўлидан келган барча имкониятдан фойдаланди. Ва ҳатто, ўша пайтдаги мамлакат хавфсизлик кучлари раҳбариятининг қўшни Афғонистонга музокарага бориш хавфли эканлигини қайта-қайта таъкидлашига қарамай, Ватан келажаги учун Афғонистоннинг Фархор минтақасида жойлашган Хусдеҳ музофотига сафар қилиб, жуда кўп муваффақиятлар билан қайтган ҳам Эмомали Раҳмон эди!
Ҳа, буни жасорат, деб аташ мумкин. Чунки, ўша нотинч вазиятда нафақат қўшни мамлакатга, балки қўшни ноҳияга бориб келиш нақадар малол келарди кишига. Эмомали Раҳмон давлат раҳбари сифатида музокараларга шахсан ўзи бормай, балки Бош вазирми ёки бошқа бир кишини вакил сифатида юбориши мумкин эди-ку. Бироқ, у ўз жонини хатарга қўйиб бўлса-да, шахсан ўзи борди. Зотан, мамлакатда тезроқ тинчлик ўрнатилишини жуда-жуда истар эди у.
…У бошлиқ офтобли юртга қуёш заррин нурларини соча бошлади. Юрт вужудидаги нотинчликлар туфайли олган жароҳатлари битиб, тараққиёт сари йўналди. Туннеллар қазилиб, автомобил йўллари қурилиши авж олди. «Қўрғонтепа-Кўлоб» темир йўли қуриб битказилди. Шаҳру ноҳияларда ҳам бунёдкорлик ишлари кенгая борди. Янгидан-янги замонавий иншоотлар бунёд этилиб, юрт кўркига кўрк, ҳуснига ҳусн қўша бошлади. Эндиликда пойтахт Душанбедан Хўжанд сари йўл олган киши бор-йўғи 3,5-4 соатлар ичида кўзлаган манзилига ета оладиган бўлди. Кўлоб йўналишида ҳам икки туннел қуриб фойдаланишга топширилгач, йўл анчайин қисқариб, кишиларнинг асрий орзулари амалга ошди!
Эндиликда Душанбе шаҳри (нафақат Душанбе, балки вилоят марказлари ҳам) ҳар қандай олийқадр меҳмонларни кутиб олиш ва кузатишга, ҳар қандай халқаро тадбирларни ўтказа олишга қодир саналиб, йилига жуда кўплаб олийқадр меҳмонлар қабул қилиниб, бир қатор халқаро тадбирларнинг ўтказаётганлиги ҳам сир эмас.
Юқорида номлари зикр қилинган шахслар – Маҳатма Ганди замонавий Ҳиндистонни қурган, Шарл де Голл Францияни обод қилган, Жорж Вашингтон Американи Америка қилган, Маҳатҳир Муҳаммад Малайзияни пешқадам, тараққий этган давлатлар сафига қўшган, Али Муҳаммад Жиноҳ янги Покистонга асос солган, Пётр I қолоқ Россияга Европа маданияти ва технологиясини олиб кирган бўлса, Эмомали Раҳмон ҳам мамлакатга Тинчлик, Осойишталик олиб кирди. Тожиклар янги, замонавий давлатига асос солди. Халқ ишонч-эътиборини, энг муҳими, ўз фуқаролари муҳаббатини қозона олди.
Ҳа, у Миллат пешволигига сазовор инсон. Бу юксак мақомни халқнинг ўзи унга лойиқ кўрди. Чунки, унинг Давлат раҳбари сифатида айтган илк сўзлари ҳам, илк ниятлари ҳам пок эди. Ва бу пок ниятлар ортидан энг эзгу амаллар дунё юзини кўрди ва мудом кўраверажак!
Ашурҳожи Сафаров, Тожикистон
Олий Кенгаши ХVI тарихий сессия иштирокчиси.
Восе ноҳиясининг Восе шаҳарчаси, Рустам Холалий кўчаси. Ватаннинг шижоатли фарзанди, генерал-майор Рустам Амакиев яшаган хонадон сари йўл олганмиз. Йўл-йўлакай фарзандини йўқотган онанинг йиғлаши кўзим олдига келиб, ўзимга-ўзим Рустамнинг онаси ҳозир йиғлаши ва унга тайёр туришим кераклигини айтаман. Менга ноҳия ёшлар билан ишлаш ва спорт бўлими мудири раҳбарлигидаги бир гуруҳ ёшлар ҳамроҳлик қилишмоқда. 18-рақамли уй ҳовлисига кирдик. Хоксоргина уй-жой, ток ишкоми тагида бир аёл ўтирибди. Бизни кўрган заҳоти тожикона одоб
Муфассал...
Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода Хатлон вилоятининг Восе ноҳиясига хизмат сафари билан ташриф буюрди. Унинг иштирокида бир қатор иншоотлар, жумладан, асфалт ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда Ер идораси биноси фойдаланишга топширилди.
Асфалт ишлаб чиқариш корхонаси Япония Ҳукумати ҳамкорлигида бунёд этилган бўлиб, тўлиқ замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Ушбу корхона
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015