Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 24 Декабр 2015 Кӯришлар: 1815
Печат

 

rahnamo2015 йилнинг 9 декабри куни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси Тожикистон Республикасининг «Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси тўғрисида»ги қонунини қабул қилди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши мамлакат фуқаролари ва халқаро давраларнинг кенг эътиборини тортди. Бу қонуннинг энг янги тожик давлатчилиги тақдирида тарихий аҳамиятини эътиборга олган ҳолда «Ховар» ТМАА мухбири сиёсатчи Абдуллоҳ Раҳнамо билан суҳбат ўтказди.

«Ховар» ТМАА: -Ҳурматли Абдуллоҳ Раҳнамо, тажрибали сиёсатчи сифатида, энг аввало, мазкур қонун қабул қилинишининг тарихий ва сиёсий дастлабки шартлари ҳақида бир неча оғиз сўз айтсангиз…

Абдуллоҳ Раҳнамо: -Ҳар бир қабул қилинган қонун агар жамият реал ҳаёти, умуммиллий қадриятлар, халқ ва давлат манфаатларини қамраб олса, устувор бўлади ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. Тожикистон Республикасининг «Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси тўғрисида»ги қонуни шундай қонунлар сирасига киради. Чунки у реал ҳаётимизда мавжуд бўлган нарсани ҳуқуқий жиҳатдан қайдга олди. Яъни Эмомали Раҳмон ўзининг давлат-сиёсий фаолиятида давлат ва жамиятимиз олдидаги катта хизматлари сабабли, анчадан буён Миллат пешвоси ролини ўйнаб келмоқда. Шунинг учун, Эмомали Раҳмон Тожикистон халқи учун Миллат пешвоси ҳисобланиши факти нафақат қонун нуқтаси ёки ҳуқуқий мақом, балки унинг Ватан ва миллат олдида ифтихор билан бажарган табиий мақоми ва тарихий миссиясини тан олиш ҳисобланади. Яъни мазкур қонун қабул қилинганидан кейингина Эмомали Раҳмон Миллат пешвосига айланади, дегани эмас. Чунки бу ўзи мавжуд реаллик бўлиб, унинг тарихий мақоми халқ томонидан тан олинган. Мазкур қонун мавжуд бўлган реалликни расман қайдга олади. Шунинг учун, бу қонун Тожикистон халқлари томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланди. Мазкур қонунни қабул қилиш тарихий ва сиёсий мақсади айнан шу билан боғлиқдир.

Эмомали Раҳмон давлат раҳбарлигини мушкул тарихий даврда ўз зиммасига олди. Ўз ҳаракатлари туфайли тожиклар давлатчилигини ҳақиқатда мавжуд хавф ва йўқолиб кетишдан қутқариб қолди. Унинг хизматлари - жуда катта. Аммо  бу шахс номи ва хизмати халқимиз тарихида абадий сақланиши учун фақатгина ўша факт, яъни давлатдорлигимиз ҳимояси ва қутқарилишининг ўзи етарли. Шу сабабли, Миллат пешвоси мақоми халқ томонидан унинг хизматлари, айниқса, унинг сиёсати асосий қадриятлари, яъни тинчлик, бирлик, барқарорлик ва хавфсизликни тан олиниши билан боғлиқдир. Бироқ, бугунги босқичда Миллат пешвоси ҳақидаги масала муҳаббат ва хизматларини тан олиш доирасидан чиққан мавзу ҳисобланади. У давлатдорлик амалий масалаларидан бири ҳисобланиб, Миллат пешвоси жамиятимиз учун миллий бирлик ва хавфсизликни таъминлаш устувор омили сифатида муҳимдир. Яъни Эмомали Раҳмон ўзининг бугунги умуммиллий мақоми билан замонавий давлатдорлик тинчлиги, барқарорлиги, ҳимояси ва мустаҳкамлиги кафолатига айланди.  Миллат пешвоси мақомини институционализация қилиш орқали давлат бошқаришнинг Эмомали Раҳмон номи ва хизматлари билан боғлиқ қадрияту принципларимиз ҳам ўзига хос институционализацияга айланади ва мустаҳкамланади. Шу тарзда, Эмомали Раҳмон бугун нафақат шахс, балки қадрият, тушунча, миллий бойлик ва миллий ўлчам сифатида ҳам маълум бўлади. Бу ерда гап шахсият тўғрисида эмас, давлат, умуммиллий ва давлат манфаатлари ҳақида бормоқда. Эҳтимол, бу масала фалсафасини тушуниб етишга барча қодир эмасдир. Бироқ, давлат юксак манфаатлари нуқтаи назаридан Эмомали Раҳмонга нисбатан Миллат пешвоси мақомининг берилиши давлат ва давлатдорлик масалалари ҳисобланади. Миллат пешвоси ҳақидаги масала бир шахсият тўғрисидаги масаладан анча кенг тушунчани беради.

ПЕШВОНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИГИМИЗ ТАРАҚҚИЁТИ ЯНГИ БОСҚИЧИДАН ДАРАК БЕРАДИ

«Ховар» ТМАА: -Сиз Миллат пешвосини шахсдан кўра кенгроқ бўлган тушунча, деб атадингиз. Яъни, уни қадрият ва миллий бойлик сифатида баҳоладингиз. Мазкур тушунча ва масалани изоҳлаш саволни тушуниш юқори даражасини акс эттиради. Мазкур масала амалий қиррасини оддийроқ тушунтириб бера олмайсизми?

Абдуллоҳ Раҳнамо: -Юқорида таъкидланганидек, 90-йиллар ҳодисалари таҳлили шуни кўрсатадики, ўша йилларда жамиятимиз бошқа муаммоларга қўшимча тарзда умуммиллий сиёсий раҳнамонинг йўқлиги муаммоси билан ҳам рўпара келди. Ҳар бир алоҳида гуруҳ ўзининг партиявий, гуруҳий, диний ва маҳаллий етакчилари ортидан бориб, шу билан бир вақтда, бу «етакчилар» умуман бир-бирини тан олишмади. Шу тарзда, жамият фуқаролик уруши ва миллий фожиа гирдобига ботиб борарди. Шунинг учун, агар ушбу даврда бутун миллат даражасида тан олинган шахс пайдо бўлиб, бутун дадиллигу ирода кучи билан давлат бошқарувини ўз қўлига олганида ва  давлатдорлик,  жамият барқарорлиги ва миллий бирлик ҳимоячиси кафолати сифатида барча сиёсий кучларни ўз атрофида бирлаштирганида, эҳтимол фуқаролик урушига йўл қўйилмаган бўларди. Айнан, шунинг учун, тарих бир мунча босқичларида миллий пешвонинг пайдо бўлиши миллат ва давлат учун тақдирсоз масалага айланади.

Бироқ шуни таъкидлаш жоизки, Миллат пешвоси шахсияти бир йил ёки бир кунда шаклланмайди. Бу жараён инқироз даврида, ўз ичига тўлиқ тарихий босқични қамраб олган тақдирсоз миллий муаммоларни ечиш вақтида юз беради. Рўдакийнинг сўзларига кўра: -«Инсон қадр-қиммати, донишмандлиги ва улуғлиги ғам-ғуссали кунда аниқланади».

Бу оддий мисралар эмас, улар солиштирилган сиёсий назарияни қамраб олади. Яъни, инсоннинг ақл-заковати, улуғворлиги, етакчилик қобилияти каби бундай олий сифатлари фақатгина оғир кун, бало ва инқироз соатида юзага чиқади. Тинчлик-осойишталик даврида ҳамма ҳам улуғворлик ва пешволикка  даъвогар бўлиши мумкин. Бироқ айнан, оғир кунлар ҳақиқий мард ва пешво учун синов даври бўлади. Биз давлат ва миллатимиз бундан кейин бўладими ёки йўқлиги масаласи ҳал этилаётган катта синов даврида раҳбарлик юксак сифатларига эга бўлган Эмомали Раҳмон шахс сифатида сиёсий майдонга келгани ва аниқ бир вақт мобайнида табиий тарзда халқ ва умуммиллат пешвосига айлангани гувоҳи бўлиб турибмиз. Давлат бошлиғи сиёсий шахсияти муҳим сифатларидан бири шундан иборатки, унда тожик халқи руҳи ва энг эзгу сифатлари гавдаланган ҳамда у халқ орасида халқнинг бир қисми, «халқ вужуди бир парчаси» сифатида қабул қилинганидадир. Шу тарзда, Эмомали Раҳмон давлат тепасига келиши билан Тожикистон халқи ягона миллий пешвога эга бўлди. Натижада, давлатдорлигимиз миллий ва тарихий муҳим масалаларидан бири, яъни миллат сиёсий пешвоси ва тан олинган давлат раҳнамоси ҳақидаги масала ижобий ҳал қилинди. Яна бир нуқтани алоҳида қайд қилиб ўтишни истардим: сиёсий пешво ёки давлат шахси масаласи миллий маданий, абадий ва маънавий пешволар ҳақидаги масала билан алмаштирилмаслиги керак. Тожик халқи ўз тарихи давомида юзлаб буюк ўғлонларни тарбиялаган бўлиб, улар илм, маданият ва маънавият соҳасида жаҳон томонидан тан олинганлар. Бироқ, юз йиллар мобайнида ўз миллий давлатимиз йўқлиги бизга ўз сиёсий миллий пешвомиз, тан олинган давлат раҳнамоси, яъни давлатдорга эга бўлишимизга имкон бермади. Чунки бундай кўриниш шаклланиши фақат мустақил давлат шароитида юз беради. Бундан чиқди, давлатдорнинг шаклланиши ва унинг сиёсат майдонида пайдо бўлиши, давлат ва миллат сиёсий пешвосининг пайдо бўлиши сўнгги юз йилликдаги тарихимиз учун сифатан янги кўриниш ҳисобланиб, миллатимиз тараққиёти янги босқичини ўзида акс эттиради. Бу тарихий ютуқ ва миллий бойлик ҳисобланади. Ватан ва миллат тақдири ҳақида ўйловчи шахслар бу бойликни тўғри қабул қилишади.

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ ТЎҒРИСИДАГИ МАСАЛА БИР ШАХСИЯТДАН КЎРА АНЧА КЕНГРОҚДИР

«Ховар» ТМАА: -Аксар давралар вакиллари мазкур масала моҳиятини нотўғри англаган ҳолда, уни алоҳида шахс мақомини янада кўпроқ мустаҳкамлашга уриниш, дея баҳолашмоқда. Сиз бу масалани қандай изоҳлаган бўлардингиз?

Абдуллоҳ Раҳнамо: -Бундай андишалар мутлақо асоссиздир. Албатта, Тожикистон Республикасининг «Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси» қонуни Миллат пешвоси фаолиятига ҳисса қўшувчи имкониятлар яратиш учун бир қатор шартларни назарда тутиб, унинг ичига дахлсизлик, хавфсизлигини таъминлаш, хизмат автомашинаси ва турар жой билан таъминлаш киради. Бу имтиёзлар билан Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Президенти сифатида бугун тўлиқ таъминланган. Наҳотки, кимдир мазкур қонун қабул қилинишидан мақсад бу имтиёзларга эга бўлишдан иборат деб ўйлаётган бўлса? Бундан ташқари, Тожикистон амалдаги қонунчилигига мувофиқ, Тожикистон Республикаси Президенти ўз лавозимидан кетган ҳолатда автоматик равишда Миллий мажлис бир умрлик аъзосига айланиб, унинг дахлсизлиги умрининг охиригача сақлаб қолинади.  Шундай экан, бу ерда мазкур қонун воситасида дахлсизликни таъминлаш ҳақида масала ётмайди. Ва энг асосийси, Эмомали Раҳмон Тожикистон Қаҳрамони сифатида дахлсизлик олий даражаси ва барча зарур имтиёзлар билан таъминланган. Шунинг учун, бу қонун қабул қилинишини бир қатор чекланган имтиёзлар билан боғлаш ножиддийлик ва бемаъниликдир. Бирон бир хабардор ва жиддий киши бундай демайди.

Масала Миллат пешвоси шахс сифатида эмас, тинчлик, бирлик ва давлат ҳимояси кафолати ҳисобланган институт сифатида хизмат қилиши билан боғлиқ. Бугунги тарихий шароит ва ҳозирги халқаро вазиятда бизда давлат, барқарорлик ва миллий хавфсизликни ҳимоялашдан ҳам муҳимроқ масала йўқ. Биз ўнлаб мамлакатлар парчаланиши ва уларнинг устун мамлакатлар шафқатсиз уруши натижасида йўқолиб кетаётгани гувоҳи бўлиб турибмиз.  Шунинг учун, давлат ҳимояси биринчи даражали вазифамиздир. Албатта, Миллат пешвоси институти тинчлик ва давлат хавфсизлиги кафолати сифатида жиддий зарурат ҳисобланади.

Биз китоблар назарияси доирасида эмас, бугунги жамият, минтақа ва дунё реаллигидан келиб чиққан ҳолда, фикрлашимиз зарур. Шу нуқтаи назардан, Миллат пешвоси ҳуқуқий институтининг ташкил этилиши бугунги шароитда давлатчилигимиз реал зарурати саналади. Яъни Миллат пешвоси каби бундай мустаҳкам ва  асосли мақомга, энг аввало, Эмомали Раҳмон эмас, балки биз ва давлатчилигимиз эҳтиёж сезади.

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ ҲАҚИДАГИ МАСАЛА ТАНҚИДЧИЛАРИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТОЖИКИСТОН ХАЛҚИ НУҚТАИ НАЗАРИНИ ИФОДА ЭТМАЙДИЛАР

«Ховар» ТМАА: -Маълум бўлишича, масала жуда равшан ва аниқ бўлиб, Миллат пешвоси институтини қонунчилик даражасида вужудга келтириш бугунги давлатчилик заруратларидан бири ҳисобланади. Шундай экан, баъзи сайтлар ва ижтимоий тармоқларда кўзга ташланадиган  танқидлар нима асосида вужудга келади? Наҳот, улар оддийгина мантиқ ва инкор қилиб бўлмайдиган воқеийликка қарши бўлишса?

Абдуллоҳ Раҳнамо: -Мутахассислигим туфайли ҳам бу масалага қарши чиқувчилар нуқтаи назарларини диққат билан ўқийман. Нафақат оддий муштарий, балки бир муҳандис ва сиёсатчи сифатида бу нуқтаи назарлар мазмунини ҳам техник ва ҳам сиёсий жиҳатдан таҳлил қиламан. Агар ижозат берсангиз, бу таҳлиллар баъзи натижалари ҳақида тўхталсам.

Биринчидан, бу масала мухолифлари жуда камчиликни ташкил қилади. Зеро, Тожикистон аксарият халқи Эмомали Раҳмоннинг Миллат пешвоси эканлигига шубҳа қилмайди. Бунга ўз отасининг ота эканлиги, ўз ҳовлисидаги катта дарахт ва ўз уйи томига қарагандек, бу масалага воқелик каби қарайдилар. Ва бир демократик жамиятда аксарият халқ томонидан бу қонуннинг ҳимоя ва эътироф этилиши кифоя қилувчи омилдир. Шунинг учун, у ёки бу давраларнинг бошқача назарга эга эканликлари ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Иккинчидан, тадқиқотларнинг кўрсатишича, бу масалага қарши бўлган бармоқ билан санарли кишилар техника ва ахборот воситалари бугунги имкониятларидан фойдаланган ҳолда, ўзлари сонини кўп қилиб кўрсатмоқчи бўлишади. Бу сиёсий ва ахборот курашининг янги технологияларидан биридир. Масалан, бир мунча вақт аввал, шу масала юзасидан баъзи мулоҳазаларимни ахборот воситалари орқали изҳор этгандим. У тез суръатда турли ахборот воситаларида қайта эълон қилиб, кўп эътиборга сазовор бўлди. Нуқтаи назар орасида ўнлаб нафар киши муаллифни таҳқиру дашном этганди. Бирлигу  устуворлик ва ватандўстликка даъват учун дашном! Мутахассис дўстларимиз ёрдамида илмга доир кичик тадқиқот ўтказишимиз оқибатида бу танқиду дашномлардан ҳаммаси бўлиб 5-7таси ё компютер ускуналари ва ё Тожикистондан ташқарида бўлган «ай-пи» манзиллардан келганини аниқладик. Яъни бир киши бошқа мамлакат пойтахтида иссиқ жойида ўтирган ҳолда, турли тахаллуслар орқали бир мақолага 20дан 30тагача «коммент» ё нуқтаи назар ёзади. Бугунги кун атамаси билан айтганда, бундай сайтлар ва ижтимоий тармоқларда ёзилган аксарият танқидлар «фэйк» ҳисобланади. Яъни аслида бир киши томонидан турли номлар билан ёзилган нарсалар. Ва оддий муштарийлар ўнлаб киши бу масала юзасидан ўз фикрини билдирибди, деб ўйлайди. Аммо ҳақиқатда эса, у сохта ёлғон бўлиб, ҳеч қачон жамият ва Тожикистон халқи нуқтаи назарини баён этмайди.

МИЛЛАТ ПЕШВОСИГА ЭГА БЎЛИШ ДЕМОКРАТИК ТУЗУМГА ҚАРАМА-ҚАРШИ ЭМАС

«Ховар» ТМАА: -Яъни миллий бирлик ривожланиши мухолифлари саҳналаштирган ҳолда, ўнлаб кишилар жойидан ижтимоий тармоқларда нуқтаи назар ёзишиб, ёлғон хабар манзарасини вужудга келтиришади?

Абдуллоҳ Раҳнамо: -Қисқача айтганда, шундай. Улар сайтларда фэйклар ва ёлғон номлар орқали кенг давралар у ёки бу масалага қарши эканликлари ҳақида тасаввурни вужудга келтирмоқчи бўлишади. Албатта, мазкур масаланинг ҳам мухолифлари бор. Парламент раиси бу қонун қабул қилиниши жараёнида мазкур қонунга нисбатан турли нуқтаи назарлар мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтди. Келинг, бу кам сонли гуруҳлар позицияларини кўриб чиқайлик. Бизнинг таҳлилимизга биноан, мазкур масала бўйича эътироз, асосан, уч нуқтаи назарга бўлинади.

Биринчиси, аксарият оммавий ахборот воситаларидан кўриб турганимиздек, фуқаролик жамияти бир қатор намояндалари «миллий пешвонинг мавжудлиги демократик жамиятга хос эмас, у анъанавий ва орқада қолган жамиятга тааллуқли» дея ўйлашади.

Албатта, эҳтимол, демократия ҳақидаги дарсликларда «Миллат пешвоси» ибораси мавжуд эмасдир. Бироқ, «тан олинган ва илтифотли раҳбар» тушунчаси демократия ҳақидаги назарияларда жуда машҳур. Меҳнатлари дунёнинг барча университетларида сиёсий социология асосий китоби сифатида тан олинган Ғарб буюк сиёсий социологи Макс Вебер давлат ҳокимияти қонунийлиги учта асосий турини ажратган:

-муқаддас раҳбарлар (пайғамбарлар, имомлар, илоҳий намояндалар);

-харизматик раҳбарлар (нуфузли, тан олинган ва халқ муҳаббатига сазовор);

-танланган раҳбарлар (демократик ҳуқуқлар механизмлари асосида).

Сиёсатшунослик ва жамиятшунослик фанини ўрганган ҳар бир студент машғулотлар ва имтиҳонларда бу тақсимотни юз марталаб такрорлаган. Ва Макс Вебер агар нуфуз ва халқ муҳаббати ҳамда сайланганлик (ҳуқуқий, демократик механизмлар) бир шахсда мужассам бўлса, унда бу раҳбар идеал (арзирли) ҳисобланишини қўшимча қилади. Яъни бундай раҳбар ўзида қонунийликни ва халқ муҳаббатини мужассам этади. Эмомали Раҳмон шахсияти ҳам айнан шундай – қонунийлик ва халқ муҳаббатига асосланган.

Агар демократия ҳақидаги фундаментал китоблардан Миллат пешвоси тўғрисидаги масалани изласак, унда Макс Вебернинг «Сиёсий жамиятшунослик» китоби Европа ва Америка демократик ва либерал назарияли асосий китоблардан бири ҳисобланади. Шунинг учун, бу масалани демократия учун бегона, дея ҳисоблаш нотўғридир.

Бироқ, бундан ташқари, ҳаёт меъёри китоблар эмас, балки тарих, тажриба ва реаллик ҳисобланади. Тарих ва бугунги кун реалликларига назар шуни кўрсатмоқдаки, кўп ҳолатларда миллат пешволари демократик жамиятда фаолият юритишиб, миллий бирлик ўзагини ташкил қиладилар ва давлат ҳимояси кафолати ҳисобланадилар. Бизнинг тадқиқотимизга мувофиқ, бугунги даврда дунёнинг 85дан зиёд мамлакатида миллат пешвоси институтлари турли шакллар ва ҳар хил номлар остида фаолият юритади. Албатта, бу тажрибаларнинг барчаси ҳам ижобий эмас. Аммо миллий пешвоси бўлган 40 мамлакат демократик ва ўта демократик тизимларга эга. Мисол учун, дунёнинг бир қатор демократик мамлакатлари, жумладан, Буюк Британия, Австрия, Люксембург, Дания, Испания ва ҳоказоларда монархия институтлари сақлаб қолинган ҳамда улар қонунларига биноан, қирол ёки қиролича тинчлик ва давлат ҳимояси кафолати ҳисобланади. Канада, Австралия ва бошқа ривожланган мамлакатлар ҳам шу кунгача Британия Қироли рамзий мақомини сақлаб келишяпти ва унга эҳтиром кўрсатишиб, унга содиқлик ҳақида қасамёд қиладилар. Шарқ мамлакатларида ҳам миллий пешво мақоми машҳур. Бунга мисолни Сингапурдан Ўрта Шарққача бўлган мамлакатларда кузатиш мумкин. Ҳатто, Тожикистон тизимини танқид қилувчи мухолифлардан аксарияти бутун умр қироллар, амирлар, диний раҳбарлар ёки тан олинган миллат пешволари томонидан бошқариладиган давлатларга ёрдам сўраб мурожаат қилишади. Бу мисоллар, Миллат пешвоси тўғрисидаги масала демократик тизимга қарама-қарши эмаслигини кўрсатади. Буюк Британияда қандайдир мактаб ўқувчиси, аскар, фуқаро ёки вазир расмий маросимда ўз мамлакати бир умрлик қироличасига содиқлик учун қасамёд қилар экан, у  ўзини қандайдир нодемократик ва ортда қолган жамият аъзоси сифатида ҳис этмайди. Бу масалада биз ҳеч қандай психологик иродасизликка эга бўлмаслигимиз керак.

Аммо миллат пешвоси учинчи кўриниши, унинг энг яхши ва соғлом кўриниши шахс томонидан давлат ёки миллат тақдирида ўзига хос тарихий ва халқ мақомини қўлга киритиши ҳисобланади. Дунёнинг бир қатор замонавий ва ривожланган давлатлари ўз давлатчилиги шаклланиши ва қайта тикланишини алоҳида тарихий шахслар номлари ва хизматлари билан боғлаб, уларни ҳаётлик даврларида миллат пешвоси сифатида тан олишади. Мисол учун, демократик Америка давлатчилиги тарихи Жорж Вашингтон, Франция – Шарл де Голл, Хитой – Мао Цзэдун, Туркия – Камол Отатурк номлари билан яқиндан боғлиқ. МДҲга аъзо мамлакатларда Владимир Путиннинг Россия давлатчилигини қутқариш ва қайта тиклашдаги роли ёки Нурсултон Назарбоевнинг қозоқлар миллий давлатчилиги шаклланиши ва тараққиётидаги ҳал қилувчи ролини ҳеч ким инкор эта олмайди. Бу шахслар хизматлари, табиий ва реал ўринларини тан олиш ҳеч қандай равишда бу давлатларни демократик хусусиятдан маҳрум қилмайди. Мисол учун, минтақа бўйича бизга дўст ва қўшни мамлакат Қозоғистонда парламент Нурсултон Назарбоевга расмий равишда Элбоши ёки Миллат пешвоси мақомини бериб, уни бирлик ва миллий давлатчилик кафолати сифатида тан олди. Н. Назарбоевнинг бу мақоми ушбу мамлакатдаги  сиёсий вазият барқарорлигига катта омил бўлди. Бундан ташқари, Қозоғистонни ҳеч ким қолоқ ёки нодемократик давлат, дея атай олмайди.

Шу тарзда, миллат пешвоси ҳақидаги масаланинг демократик қадриятларга қарши эканлигини тан олиш мухолиф дунёнинг ўтмиши ва бугунги ҳолатидан хабардор эмаслигидан гувоҳлик беради.

Эътирозларнинг иккинчиси мамлакатда аксарият ижтимоий масалалар ўз ечимини топмади ва бундай вазиятда Миллат пешвоси ҳақидаги масалани кўтариш тўғри эмаслиги билан боғлиқ. Албатта, ижтимоий муаммолар мавжудлигини ҳамма билади ва бу ҳақда ҳаммадан кўпроқ гапирадиган ҳамда бу муаммоларни ҳал этишга интилаётган киши Эмомали Раҳмондир. Ижтимоий масалаларга доир шуни таъкидлаш жоизки, агар вазият аввалги йиллар билан таққослаб кўрилса, унда ҳар бир  содиқ фуқаро иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда катта ўзгаришлар юз берганини кўради. Аммо Эмомали Раҳмон Миллат пешвоси ҳисобланиши ҳақидаги масала эса, жиддий масалалар билан боғлиқ. У тинчлик ва барқарорлик, миллий хавфсизлик, жамият бирлиги, миллий давлатчилигимиз ҳимояси ва қайта тикланиши каби ҳаётан муҳим масалаларни ҳал этишнинг уддасидан чиқди. У мамлакат ва миллатнинг ҳаётан муҳим масалаларини ҳал этди. У қонли урушни тўхтатиб, миллатни тарқалиб кетиш балосидан сақлаб қолди.

Бизда ҳам доимий электр энергияси ва газ, муносиб иш жойлари бўлади. Биз ўтиш даврида турибмиз. Аммо тинчлик ва барқарорлик, хавфсизлик, давлатчилик ва миллий мустақиллик ҳақидаги масалалар мустаҳкам ҳисобланади.  Биз улар ҳақида унутишга ахлоқий ва миллий ҳуқуққа эга эмасмиз.

Мисол учун, ҳозир мен Ҳиндистонда узоқ муддатли таълим командировкасидаман. Ҳинд халқи ўзларининг буюк Пешвоси – Маҳатма Гандига нисбатан фавқулодда эҳтиром кўрсатишади ва ўзига хос муҳаббатларини билдирадилар. Буюк Ганди Ҳиндистонни ривожланган саноат мамлакатига айлантирмади. Бу ерда ҳозиргача камбағаллар бор. Аммо Ҳиндистоннинг оддийгина фақир кишиси ҳам давлат мустақиллигини ва уларни мустақил давлат эгаларига айлантириб, Ҳиндистон буюк давлатчилигини қутқаргани учун Ганди номи билан фахрланади. Улар  ҳеч қачон Гандининг тарихий миссияси, унутилмас хизматлари ва миллий нажоткорлик ролини кам ойлик маош ва муносиб иш жойининг йўқлиги билан боғламайдилар. Мен ҳиндларнинг бу юксак тушунчаларига яхши маънода ҳасад қиламан… Шундай  экан, биз ҳам фақатгина биологик жиҳатдан ўйламаслигимиз, ҳалоллик ва принцип масалаларини қорин масаласи билан боғламаслигимиз керак. Гарчи, Худога шукрки, мамлакатимизда оч кишилар бугун йўқ.

Мазкур масалага доир эътирознинг учинчи тури бу масалага миллат ва давлат нуқтаи назаридан эмас, балки сиёсий рақобат ва ҳокимиятга интилиш позициясидан қарайдиган кишиларга тааллуқли. Шунинг учун, хизмат ва ютуқларидан қатъий назар, улар Ҳукумат ва Давлат бошлиғига айнан сиёсий рақобат ва ҳокимиятни эгаллаш нуқтаи назаридан ёндашадилар. Бундай ёндашувдан киши  муваффақиятлар ва ютуқлар, реалликни кўрмайди. Аксинча, рақобат мантиқи бўйича ҳар доим танқид ва эътирозлар билан банд бўлади. Бу энди мантиққа зид, оддий сиёсий рақобат ҳолати ҳисобланади. Бундай ҳолатларда фақат рақобат мантиқ саналади. Шунинг учун, бундай кўринишдаги эътирозларга жавоб бериш ва унга жиддий ёндашишга зарурат йўқ.

Шу тарзда, Миллат пешвоси масаласига доир кўриб чиқилган бу учта эътироз қисқача таҳлилидан, умуман олганда, бу масала бўйича ҳеч қандай жиддий ва асосли эътироз йўқлигини кўриш мумкин. Бу нуқтаи назарларнинг биронтаси кўпчилик, Тожикистон халқи андишаларини ифода этмайди. Бу - жуда муҳим.

«Ховар» ТМАА: -Ҳақиқатдан ҳам илмий ва долзарб суҳбат учун ташаккур.

Абдуллоҳ Раҳнамо: -Сўзим охирида яна бир марта айтишим керакки, умуммиллий манфаатларни ўйловчи ватандор ва давлатдор кишилар учун бу қонун қабул қилишини мусбий бир ҳодиса ва табрикдир. Аммо мухолиф ва ҳокимиятга интилган шахсларга бу қонуннинг қабул қилиниши ёқмаслиги ҳам мумкин. Бироқ, анъанавий сиёсат ўзак усули воқелик қабули ва демократик сиёсат ўзак усули эса, аксарият қабули ҳисобланади. Эмомали Раҳмоннинг Миллат пешвоси бўлиши масаласи ҳам воқелик ва ҳам аксарият нуқтаи назаридан баҳсу мунозарага қўйилишга эҳтиёж сезмайди. Яна бир марта таъкидлаш жоизки, Миллат пешвоси бўлиш Эмомали Раҳмон миссиясидир. Шу сабабли, ҳар бир хабардор кишининг ҳам воқеийликни эътироф этиш ва ҳам аксарият иродасига эҳтиром кўрсатиши яхшидир. Бундай мавқе ҳам мардона ва ҳам демократик бўларди. Тожикистон халқлари ҳам шундай мавқе ва шундай танловга эга.

 

Суҳбатдош:  Акрами  Санг.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Эссени жорий қилиш ўзини оқламадими?

 

Ёки ўтган йилги марказлаштирилган кириш имтиҳонлари натижалари таҳлили ва жорий илда эътибор қаратилиши лозим бўлган баъзи жиҳатлар хусусида 

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий тест маркази таъсис этилганига ҳам беш йил бўлди. Марказ ташкил этилиши арафасида, унинг қандай фаолият юритиши, кириш имтиҳонларидаги шаффофлигу коррупцион амалларга қай даражада барҳам беришни таъминлай олиши борасида турли фикру мулоҳазалар пайдо бўлганди.

Муфассал...

БИР-БИРИМИЗГА МЕҲРИБОН БЎЛАЙЛИК!

 

Мана, ҳаммамиз учун муборак ва азиз бўлган Рамазон ойи ҳам бошланяпти. Барчамиз орзуқиб кутган муборак ойга етказгани учун Яратганга шукр айлаймиз. Ва аввало, ҳар бир хонадон, маҳалла, шаҳар ва қишлоқ, севимли Ватанимиз - Тожикистонда тинчлик-омонлик, дастурхонларимиз тўкин, кўнгилларимиз хотиржам бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990936

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478304
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4232
4027
21917
7426653
99948
114875
7478304

Сизнинг IPнгиз: 18.119.28.213
Бугун: 23-11-2024 17:33:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015