Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 24 Декабр 2015 Кӯришлар: 2990
Печат

komil salim

Тожикистон... Унинг пурвиқор  тоғлари, шифобахш булоқлари, шарқираб оқаётган ва шу виқорли тоғлар куйчиси дарёлар киши қалбини эҳтиросга тўлдиради.

Ажиб бир манзара, ажиб бир туйғу, ажиб бир макон киши қалбига гўзал, тил билан таърифлаш қийин бўлган ажиб бир гўзаллик олиб киради.

Тил билан қиёслаш қийин бўлган бундай ажибликни мен Ватан, катта ҳарфлар билан битилажак Ватан ҳисси, деб атаган бўлардим.

Ватан, ким бўлишидан қатъий назар, бунда яшовчи халқлар, миллатлар учун ҳақиқий Ватандир.

Бундай гўзал ва ўзига оҳанрабодай тортувчи манзилу маконни ер юзининг бошқа еридан топиш қийин.

Бугун юртимиз - тинч, осойишта. Ҳамма ерда бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

Мустақилликнинг ёқимли шабадаси мудроқ қалбларни уйғотди. Ёрқин келажак сари элта бошлади.

Бугун жамиятимизда жонланиш, ўзини англаш, ўз қадрига етиш миллий қадр-қимматларни тиклаш каби жараёнларнинг бошланганлигига ҳам йигирма беш йил бўлаётир.

Бундай жараёнларни англамоқ, ҳис этмоқ ва қадрламоқ бизнинг ватандорлик бурчимиздир.

Ўтган ҳафта мамлакатимиз Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларига Миллат пешвоси расмий мақоми берилди.

Рости гап, бу тарихий воқеанинг бир гувоҳи сифатида бошим кўкка етди.

Менимча, Миллат пешвоси мақоми маълум бир идоралар томонидан тайинланган бир мансаб эмас, бу халқ томонидан тан олинадиган, эътироф этиладиган бир мартабадир.

Тарихдан барчага аёнки, дунёда мавжуд давлатлар, миллатлар ўз лидерларига эга. Уларни ҳамма танийди ва эҳтиром қилади.

Улар ўз ватани тараққиёти йўлида катта-катта ютуқларни қўлга киритганлиги боис ҳам шундай мақомга эга бўлишган.

Тожикистон Республикасида тўқсонинчи йилларда бошланган нотинчлик, бошбошдоқлик уни абгор аҳволга туширди.

Ўша давр қарама-қарши кучлари зиддияти бора-бора жангларга айланди. Тожикистон замини дунёнинг оловли нуқтаси ўлароқ тасниф этила бошланди.

Бу ватан, бу миллат душманлари томонидан пайдо қилинган бу оловли саҳнада халқ ночор аҳволга тушиб қолди.

Ака уканинг қаттол душманига айланди. Энди ўз маконига сиғмай қолган бу бечора халқ бошқа юртларга кўч боғлади. Бошқа юртлардан қўним излаб қолди. Жон озорига айланиб қолган бу оловли саҳнада ўз жонларини сақлаш мақсадида бошқа юртларга қочиб ўтишди.

Тарихнинг қора ҳарфлар билан битилган бу воқеалар ривожини кузатаркансиз, аслида, Тожикистонни алғов-далғов қилиб ташлаганлар  халқни ўз ҳолига ташлаб, ўзларини чет эллик гумашталари қучоғига отишди.

Худди шундай пайтда халққа, бир пешво, бир лидер керак эди. Энди бундай масъулиятли вазифани бўйинга олиш осон эмасди. Валангор ҳолатга келиб қолган жамиятнинг барча тизимини тартибга келтириш осон иш эмасди. Бунинг барчасини қайтадан кўриб чиқиш, тартибга келтириш бўлажак раҳбардан жуда катта куч, билим ва салоҳият талаб қиларди. Йўқлик сари юз тутган халқ ҳаётини изга солиш йўлида жуда катта муаммолар вужудга келган эди.  Умуман олганда, вазият мушкул эди. Ҳамма-ҳаммасини қайтадан кўриб чиқиш ва муаммолар тугунини бир-бир ечишга тўғри келарди.

Жанглар барҳам топиб, қонли муҳорабалар тафти пасайгандан сўнг, аввало, бошқа юртларда саргардон бўлиб юрган одамларни ўз ватанларига, ўз яшаш жойларига қайтариш муаммоси кўндаланг бўлиб турарди. Ўз маконларини ташлаб чиққан одамларни қайтариб келиш ва уларни ишонтириш унча-бунча одамнинг қўлидан келмасди. Чунки ўша давр воқеалар ривожи жуда қалтис ва ишончсиз эди.

Худди шундай пайтда, сиёсий вазият жуда таранг бўлишига қарамасдан, энди давлат тизгинини қўлга олган халқ назарида муаммолар тугунини ечиши мумкин бўлган Эмомали Раҳмон ўз жонига зарар етиши эҳтимолини билиб турса-да, Афғонистондан қўним топган ватандошлари ҳузурига отланди. Уларни ватанга қайтариш мақсадида, улар билан юзма-юз учрашмоқчи бўлди. Вазият жуда қалтис эди. Шунга қарамасдан, у ватанидан айро тушган ватандошлар олдига борди.

Бундай ҳиссиёт ўз халқини, ватани ободлигини ўйловчи шахсларда намоён бўлишини у пайтлар ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмасди.

Бундай ноёб хислат, бағрикенглик ҳаммага ҳам насиб қилмайдиган инсоний фазилатдир. Худди шундай фазилатларга эга кишиларгина комил инсонлик сари юз тутади.

Бундай қалтис вазиятларда давлатни бошқариш осон эмаслигини  ҳамма яхши билади.

Ҳозирги пайтда рўй бераётган иқтисодий инқироз дунёнинг энг бой ва ривожланган давлатлари раҳбарларини саросимага солиб қўймоқда.

Халқаро саммитлар ташкил қилиниб, иқтисодий инқироз олдини олиш муаммолари кўриб чиқилмоқда. Иқтисодиёт муаммосини бартараф қилиш учун ҳар хил тавсиялар, вариантлар таклиф қилинмоқда. Кузатишимизча, ушбу иқтисодий бўҳрон муаммоси ўзининг ижобий ечимини ҳали топгани йўқ.

Энди урушдан чиққан Тожикистонимизнинг ўша даврдаги ҳолатини ўзингиз бир кўз ўнгингизга келтириб кўринг.

Жуда ҳам қийин муаммо, шундай эмасми?!

Бироқ, Парвардигор томонидан эҳсон қилинган ақл-идрок ўз самарасини берди. Худди шундай ноёб инсоний хислат ва фазилатларга эга Эмомали Раҳмон бошчилигидаги Тожикистон  Республикаси Ҳукумати чорак аср олдин бу ишнинг уддасидан чиққан эди. Ночорлик комига тушиб қолган бу заҳматкаш халққа аввалига эллик минг гектар, кейинроқ 25 минг гектар ер тарқатиб берилди.

Эл-юрт орасида Эмомали Раҳмондаги ноёб фазилатлар ўшанда намоён бўла бошлаганди. Ўзларига бўлиб берилган ерни одамлар Президент ери деб атай бошлашди. Бу эса, халқнинг ўз бошлиғига эътироф ва эҳтироми эди.

Президент томонидан амалга оширилган бу ҳаракат иқтисодий муаммоларни ҳал этилишида асосий ва муҳим ролни ўйнаган эди. Халқ бир енгил нафас олган эди, ўшанда. Бу эса, эндигина Тожикистонда иқтисодий реформанинг бошланиши ўлароқ намоён бўлмоқда.

Тожикистонда бугун осойишталик, тинчлик меъмори сифатида, Жаноби олий, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Миллат пешвоси, деб эътироф этилиши, одамлар кўнглидаги гапнинг амалий эътирофидир.

Дарҳақиқат, мустақил Тожикистонимизнинг дунёда тан олинишида, унинг мустақил давлат сифатида танилишида Эмомали Раҳмоннинг хизматлари буюкдир. Бу тарихий ҳақиқатнинг юзага чиқиши, Тожикистондек қадимий ўлканинг, дунёнинг кўплаб давлатлари томонидан ҳурмат билан эътироф этилишида намоён бўлмоқда.

Дунёда тинчлик муаммоларининг ҳал этилишида, тожик миллати пешвоси, Жаноби олий, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг тинчлик ўрнатиш моделидан фойдаланилса, фойдадан холи бўлмасди.

Чунки дунёда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг ўзига хос, икки қарама-қарши томоннинг муросага келтириш ва тинчлик ўрнатиш тажрибаси мавжуд бўлиб, бу дунё аҳлига маълум ва машҳурдир.

Комилжон Салимзода,

Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси депутати.


Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Муҳтожликми ёки қаллоблик?!.

 

Дам олиш куни бўлганлиги учун уйдагиларнинг бариси ташқарига чиқиб кетишганди. Компютерда айрим битикларни кўздан кечириш билан машғул эдим. Уйимиз эшиги таҳдидли тақиллади. Аслида свет ёки сув пули квитанциясини олиб келган ҳисобчилар эшикни шундай тақиллатишади. «Қай бири экан?» - шундай хаёл билан эшикни очдим.

Эшик оғзида ғўлабирдай бўзбола эркак турарди. Бўйи бўйимдан анча

Муфассал...

Сизни соғиниб келдик...

 

Киприк яшар экан кўзни соғиниб,

Тил ҳам яшар экан сўзни соғиниб.

Тўлқинни соғиниб яшаркан қирғоқ,

Соғинчдан иборат экан яшамоқ.

------------------------------------             Абдулла Шер.

Ўтган ҳафта чинданам таассуротларга бой ҳафта бўлди. Шулардан бири Тошкент шаҳри Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри санъат усталарининг Душанбе шаҳридаги Абулқосим Лоҳутий номли академик драма

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2076259

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8080739
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1580
2094
3674
8058460
19829
108045
8080739

Сизнинг IPнгиз: 3.144.251.44
Бугун: 08-04-2025 17:40:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015