Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 17 Декабр 2015 Кӯришлар: 2094
Печат

 

turkmann11 декабр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Туркманистон бетарафлиги 20 йиллигига бағишланган «Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлида халқаро ҳамкорлик» конференциясида иштирок этиш учун Туркманистонга сафар қилди.

Шу куни кечки пайт Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов билан учрашди.  

Суҳбат чоғида икки мамлакат савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика ва маданият соҳаларидаги алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, суҳбат асосий мавзулари қаторида минтақавий хавфсизлик, барқарорликни таъминлаш ва замонавий таҳдидларни бартараф этиш соҳасида ўзаро муносабатлар масалалари ҳам бор эди.

**

12 декабр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ашхобод шаҳрида «Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлида халқаро ҳамкорлик» халқаро конференциясида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Конференция иши бошланишидан аввал давлатимиз бошлиғи Эмомали Раҳмон ва бошқа мамлакатлар раҳбарлари Туркманистон Бетарафлиги ёдгорлигига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этдилар.

Тожикистон Республикаси Президенти Тожикистон ва Туркманистон халқлари эзгу, дўстона алоқаларига эҳтиром белгиси сифатида ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди ҳамда дўст мамлакат тарихи ва маданиятига эҳтиром кўрсатди.

«Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлида халқаро ҳамкорлик» халқаро конференциясининг умумий сессияси Туркманистон Савдо-саноат палатаси биносида ташкил қилинди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, бошқа давлатлар бошлиқлари ва делегацияларини Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов кутиб олди.

Олиймақом меҳмонларни кутиб олганидан кейин конференция иштирокчиларининг биргаликда суратга тушишлари маросими бўлиб ўтди.

Конференция ишини кириш сўзи билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов очиб, барча иштирокчилар, давлат бошлиқлари ва делегациялар раҳбарларига хуш келибсиз, дея миннатдорчилик билдирди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳам конференцияда нутқ сўзлади.

Тожикистон раҳбари ўз чиқишида: «Мустақиллик тарихи мушкул даврида  Туркманистон раҳбарияти ва туркман халқи томонидан бетарафлик  ижобий йўли танлангани дўст мамлакат ҳаёти барча соҳалари бугунги ободончилиги ва ўзгариши учун тамал тошини қўйди»,- дея таъкидлади.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон бетарафликнинг халқаро аҳамияти ҳақида фикр билдирар экан, унинг таркибий қисми, жумладан, ҳар томонлама шерикчиликка тайёрлик, дунё ва минтақа муаммоларини ҳал этишда жаҳон ижобий тажрибасини қабул қилиш халқаро ҳамжамиятлар ва минтақавий шериклар томонидан қўллаб-қувватлангани, бундан БМТнинг Туркманистон бетарафлиги тан олингани ҳам гувоҳлик беришини таъкидлади.

Тожикистон позициясига доир мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Марказий Осиё минтақаси ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этиш ҳамда замонавий таҳдиду хатарларга самарали қарши туриш, тараққиёт сифатан янги даражасини таъминлаш учун барча захиралар ва имкониятларга эга эканлигини қайд қилди.

Энергетика, алоқалар, транспорт, коммуникация соҳаларида минтақавий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни амалга татбиқ этиш, янги технологиялар яратиш Марказий Осиё имкониятларини кўпайтириш, халқларимиз турмуш даражасини ошириш ҳамда минтақа тараққиётига йўналтирилган. 

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон халқаро терроризм, экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича муштарак ҳаракатлар бугунги кун муҳим масалаларидан бири эканлигини қайд қилди.

«Бу йўналишда биз учун катта захираларга эга бўлган Туркманистон билан ҳамкорликлар, айниқса, муҳим бўлиб, Тожикистон бу муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун қўлидан келгунча ҳаракат қилади»,- деди Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон.

Ўз сўзи охирида мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон Туркманистон Президенти ва туркман халқини бетарафлик байрами билан табриклар экан: «Туркманистон бетарафлигидан келиб чиқадиган бу мақсадлар нафақат миллий манфаатлар ва кўп қиррали халқаро алоқалар ҳимояси, балки умуминсоний тараққиёт масаласи истиқболларига ҳам йўналтирилган бўлиб, уларга тўлиқ мувофиқдир»,- дея қайд қилди.

«Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлида халқаро ҳамкорлик» халқаро конференцияси умумий сессияси иши шу билан ниҳоясига етди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон мазкур конференцияда иштирок этганидан кейин Ватанга қайтди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси Темурмалик ва Данғара ноҳияларида

 

1 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Темурмалик ноҳиясига ташриф буюрди.

Республиканинг бу аграр ноҳиясида Давлат бошлиғи Бобоюнус номли қишлоқ жамоатининг Гулобод мавзесида чорва озуқасини ўриш ва захира қилиш бўйича семинар-йиғилишда қатнашди.

Муфассал...

«Ихвон-ул-муслимин» ва ИТП ТЭТ: экстремистик ва террористик амалларда ўхшаш умумийликлар

 

Аввал хабар берилганидек, Тожикистон ҳуқуқ муҳофазаси органлари томонидан мамлакат ҳудудида «Ихвон-ул-муслимин» ё «Мусулмон биродарлар» террорчи-экстремист ташкилотининг (Тожикистонда фаолияти тақиқланган) 113 нафар аъзоси қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноий иш очилди.

Тожикистон Республикаси Бош прокурори Юсуф Раҳмон 28 январ куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга маълум қилишича, «Ихвон-ул-

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2576665

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10186122
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2458
3900
6358
10151415
83215
138877
10186122

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.202
Бугун: 20-10-2026 15:51:29

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015