Муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари фаолиятининг илк даврларидаёқ: «Мен сизларга тинчлик олиб келаман», деган эди. У сўзига содиқ қолиб, оғир кунларда қолган халқ ва хароб бўлган давлат учун бебаҳо неъмат – тинчлик олиб келди. Тожикистонда Тинчлик қасри сифатида эътироф этилган «Арбоб қасри»да ватанимизнинг шонли байроғи остидаги қасамёди, Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг тарихий ХVI сессияси минбаридан айтган доҳиёна сўзлари унинг ўз олдига қўйган ниятларига эришишда раҳнамо бўлди.
Мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон тарихий шахсдир. У миллат пешвоси сифатида тожикистонликлар учун унутилмас ташаббусларни амалга оширди. Ўша мудҳиш кунлар воқеалари ривожи Президентимизнинг оғир синовларга дош бера оладиган сиёсий етакчи эканлигини тасдиқлади ва кўрсатди. Жаноби олийлари зинама-зина, босқичма-босқич, ҳатто, соатма-соат равишда барбод бўлиб, жаҳон харитасидан номи ўчишга келиб қолган Тожикистон давлатига тинчлик, осойишталик олиб келувчи шахс эканлигини кўрсата олди ва халқимизни Миллий Келишув сари бошлади.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин шундай деганди: «Эмомали Шарифович Раҳмонов таниқли сиймолардан бўлиб, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги сиёсатчилари орасида кўзга кўринарли ўринни эгаллайди. Бу беҳудага эмас. Унинг барча хатти-ҳаракатлари Тожикистонда тинчлик доимий мустаҳкам эканлигидан далолат беради. Тожикистонда бу масалага оид амалга оширилган ҳар қандай ҳаракат кўплаб давлат ва халқлар учун яхшигина мисолдир».
Шунингдек, Хитой Халқ Республикасининг собиқ Раиси Цзян Цзэмин қуйидагича қайд этади: «Тожикистон халқи Эмомали Раҳмон раҳбарлигида учинчи минг йилликка дадил қадам қўйди. Тожикистон давлати сарвари Осиё халқлари дўстлигини мустаҳкамлашда катта ҳисса қўшганлиги ҳаммага маълум. Биз Тожикистоннинг кейинги тараққиётида тинчлик ва бир-бирини тушуниш тарафдоримиз».
Тинчлик Шартномасини имзолаш учун Миллий Келишув комиссияси ташкил этилиб, у бевосита Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон иштирокида амалга оширилди. Олий даражадаги турли учрашувлар, келишувлар, мулоқотлар, музокаралар бўлиб ўтдики, уларнинг ҳар бири алоҳида тарихий аҳамиятга эга ва олимларимиз учун ўрганиш зарур бўлган жараёндир. Бу бугунги тарих, лекин Миллий келишув пойдеворининг ўрнатилиши эди.
Бундан ташқари, Миллий келишув шартномасини тайёрлашда икки томон вакиллари томонидан қўшимча мулоқотлар (1994 йили 12-17 сентябрда Теҳронда, 1995 йили февралда Москва, 19-26 апрел 1995 йили Душанбе, Исломобод, Теҳронда,) олиб борилган.
Миллий Келишувнинг вужудга келишида халқаро ташкилотлар: БМТ Хавфсизлик Кенгаши, БМТ Бош котиби, бу ишда қатнашган давлатлар, Россия, Эрон, Афғонистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Покистон, Қирғизистон, Туркманистон, ЕХҲТ, Ислом Конференцияси ташкилоти ва бошқаларнинг хизматини ҳам алоҳида қайд этиш лозим. Давлатимиз боши берк кўчадан чиқиб, жаҳон ҳамжамияти билан ҳар томонлама алоқани ўрната олди. Бугунги кунда Тожикистонни 223 дунё давлатидан 190таси мустақил давлат сифатида тан олди, 150та мамлакат билан турли соҳага оид шартномалар имзоланди. Тожикистон Республикаси 60дан ортиқ халқаро ташкилотлар аъзоси ва улар билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Президентимиз шундай дейди: «Мамлакатдаги бугунги барқарор тинчлик, Миллий Бирлик, тўла мустақиллик туфайли севимли Тожикистонимиз иқтисодий, ижтимоий ва маданий тараққиётнинг сифати жиҳатидан бутунлай янги даврида бўлиб, замонавий бозор муносабатлари, ривожланган миллий иқтисодиёт ва йирик режаларни амалга оширишнинг энг қулай шароитлари мавжуд бўлган даврда турибди».
Мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон бирлашган тожик мухолиф кучлари билан учрашувларнинг еттитасида шахсан иштирок этганди. Бу мулоқотларнинг бирортаси низосиз ўтмаган. Лекин шунга қарамасдан, ўз аҳдида қатъий туриш, сабр-тоқат, чидамлилик йўли билан секин-аста келишув шартлари кўриб чиқила бошланган. «Бу сўзсиз энг оғир ва энг ҳаяжонли учрашувлар эди»,- деб эслайди ҳозирги Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси раиси, ҳукуматнинг музокаралардаги доимий вакили бўлган Шукуржон Зуҳуров.
Оғир ва мудҳиш кунларни бартараф этиб, миллат учун, халқи учун Эмомали Раҳмон тинчлик олиб келди. Инсоннинг энг олий, муқаддас ҳуқуқларидан бири тинч-осойишта ҳаёт кечиришдир.
Мамлакатимиз сарварининг одилона сиёсати туфайли фуқароларимизнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ҳамда бағрикенглик мустаҳкам қарор топди. Мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсат дунёда тинчликпарвар сиёсат, деб баҳоланиб, халқаро ҳамжамият томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.
Доно халқимизда «Тинчлик ва омонлик фаровонлик кафолатидир»,- деган оқилона ибора бор. Дарҳақиқат ҳам шундай. Тинчлик ва омонлик. Бир қарашда, оддий бўлиб кўринадиган ушбу икки калима замирида ривожланиш, тараққиёт ва фаровонлик тушунчалари мужассамдир. Агар тинчлик-осойишталик бўлмаганда, биз ҳеч қачон тараққиёт ва фаровонлик йўлида илдам қадам ташламасдик. Шу боис нуронийларимиз дуога қўл очишганида, оилаларимиз, юртимиз, бутун дунёга тинчлик ва омонлик тилашни канда қилишмайди. Ана шу икки нодир неъматни бизга давлатимиз сарвари ўз саъй-ҳаракатлари билан олиб келди, десак хато бўлмайди.
Президентимиз ўз чиқишларида ҳамиша халқимизга сиёсий зийракликни қўлдан бермасликни таъкидлайди. Бу бежиз эмас, албатта. Мамлакатимиз мустақиллигининг илк кунларидаёқ, ютуқларимизни кўра олмай, миллат ва давлат бошига мудҳиш кунларни олиб келган душманларимиз бугунга қадар ҳам оз эмас. Президентимиз томонидан илгари сурилган «Тинчлик формуласи» жаҳон миқёсида нодир амаллардан бири сифатида тан олинган.
Бугун дунёнинг турли минтақаларида рўй бераётган нохуш воқеаларнинг оқибатларини, ҳимоясиз қолган гўдакларнинг кўз ёши, оналарнинг фарёди ва вайронагарчиликларни кўриб, билиб турибмиз.
Маълумки, дунёга хавф солаётган таҳдид бугунги кунда жуда серқирра бўлиб, эндиликда у бирон давлат ёки минтақа билан чегараланиб қолаётгани йўқ. У бутун дунёга хавф солмоқда. Жумладан, бугунги таҳдид сиёсий ва диний экстремизм, мазҳаблараро ва миллий маҳдудлик, этник ҳамда миллатлараро низолар, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик зиддиятлари, коррупция ҳамда жиноятчилик ва экологик муаммоларни ўз ичига қамраб олади. Буларга турли кимёвий воситалар, зарарли модда ҳамда минерал ўғитларни, саноат ва қурилиш материалларини сақлаш, ташиш ҳамда фойдаланиш қоидалари қўпол равишда бузилиши билан боғлиқ таҳдидларни қўшсак, она-сайёрамизни ўраб-чулғаб олаётган хавф-хатар қанчалик чуқур илдиз отиб бораётганини теран тасаввур қиламиз. Гарчи, бундай таҳдидлар турли минтақада турли кўринишда намоён бўлса-да, инсоният учун, унинг тараққиёти учун бир хилда хавф солаётганини англамаслик, тушунмаслик асло мумкин эмас. Шу боис давлатимиз раҳбари, халқимиз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, бундай хатарли таҳдидларга нисбатан доимий равишда ўзининг қатъий позициясини билдириб келмоқда. Хусусан, мамлакат Президенти ўзининг жорий йилги Паёмида «Дунёдаги мураккаб вазият ва қарама-қаршиликларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакат олимлари миллий ғояни кучайтириш, давлатдорликни мустаҳкамлаш, жамиятда ижтимоий-сиёсий ривожлантириш, мамлакат яратувчи кучларини бирлаштириш, Тожикистон стратегик мақсадларини муҳофаза қилиш, террорчилик, экстремизм, мутаассиблик, радикализмга қарши курашиш, шунингдек, Тожикистон ижтимоий-сиёсий ҳаётини демократиялаштириш масалалари бўйича тадқиқотлар олиб боришга биринчи даражали аҳамият қаратилиши керак», дея таъкидлаган эди.
Шу билан бирга, Президентимизнинг ҳамма чиқишларида ва республиканинг барча минтақаларидаги иш сафарлари, фаоллар билан учрашувлари жараёнида минтақамизда ва бутун дунёда юзага келаётган мураккаб геосиёсий шароитда бизнинг зиммамизда мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, шу муқаддас заминимизда ҳукм сураётган тинч-осойишта ҳаётни сақлаш каби бири-биридан масъулиятли ва кенг кўламли бир қатор вазифалар бор бўлиб, бу юртимизнинг, жондан азиз фарзандларимизнинг бугунги ва эртанги куни ана шу масалаларни қанчалик муваффақият билан ҳал этишимизга боғлиқ эканлигини қайд этади. Ана шу юқорида қайд этилган сўзларнинг далили сифатида Паёмдаги мазкур ибораларни эслашни жоиз, деб биламан.
«Тожикистоннинг азиз халқи мамлакатнинг бугунги ва эртанги масъулиятини, жумладан Истиқлолиятни сақлаб қолиш, миллий манфаатларни ҳимоялаш, давлатдорлик устуворлигини бундан кейин ҳам тараққиёти ва ободонлигини бизнинг зиммамизга юклаганлар». Президент шундай дейди ва бу бор ҳақиқатдир.
Мазкур ҳаётий ҳақиқатни теран англаган оқил Президентимиз давлатимизда тинчлик ўрнатилган илк даврларидаёқ бу борада қатъий мавқени белгилаб олганлигини бугун фақат биз эмас, балки халқаро жамоатчилик ҳам эътироф этмоқда. Бунинг учун яқин ўтмишга ибрат кўзи билан назар солишнинг ўзи кифоя қилади. Халқимиз бошига ички ва ташқи душманлар қандай кунларни раво кўрганликлари, ҳатто, акани укага, отани ўғилга душман этиб, этни тирноқдан ажратганликлари кечагидек ёдимизда турибди. Ана шундай таҳликали паллаларда давлатимиз сарвари донишмандлик ва жасорат билан минтақада тинчликни кафолатлай олди.
Иккинчи томондан, давлатимиз раҳбари нафақат юртимиз ва минтақамиз, балки бутун дунёда тинчликни сақлашда ҳам қатор ташаббуслар кўрсатиб келмоқда. Бизнинг давлатимиз билан чегарадош бўлган Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасида ўз қарашларини баён этиб келмоқда.
Яқинда МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарлари иштирокида Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрида навбатдаги саммит ўтказилди. Унда давлатлараро ҳамкорликлар, МДҲга аъзо давлатлар ҳарбий концепцияси, ташқи чегаралар хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган дастур қабул қилиниши билан бирга, асосий масалалардан бири Афғонистон давлатидаги вазият ва унинг Марказий Осиёга таҳдиди масаласи бўлди.
Мамлакат сарвари ўз чиқишларида ва Тожикистон халқига йўллаган Паёмларида Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлашга алоҳида тўхталиб ўтди. Бу мақсадни амалга ошириш учун қўшни давлатлар билан интеграциялашув жараёнларини изчил давом эттириш, бозор ислоҳотларини ривожлантиришда минтақавий бозорни шакллантиришга алоҳида аҳамият бериш зарурлигини эътироф этади.
Шунингдек, республикамиз Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш борасида давом этаётган ижобий жараёнлар билан бир қаторда, минтақада сақланиб қолаётган стратегик мавҳумлик ҳолати хусусида ҳам тўхталиб ўтганди.
Президент Эмомали Раҳмон жорий йил йўллаган Паёмида «Ташқи сиёсатнинг бош ва асосий йўналиши ҳақида сўз юрита туриб, қўшни мамлакатлар, жумладан, Афғонистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш лозимлигини унутмаслик керак. Чунки Афғонистон хавфсизлиги ва тинчлиги муаммоси Марказий Осиёдаги тинчлик билан чамбарчас боғлиқдир», дея қайд этганди.
Умуман олганда, Президентимиз фақат мамлакатимиз ёхуд минтақадагина эмас, балки бутун дунёда тинчликни сақлаш учун курашда етакчи ўринларда туради. Бугунги кунда Тожикистоннинг эришган тинчлик формуласи дунёнинг кўпгина давлатларида қўлланилмоқда. Президентимизнинг тинчлик ва ҳамкорлик йўналишида амалга оширган халқаро миқёсдаги улкан хизматларини кўплаб чет эл мамлакатлари эътироф этиб, ўзларининг олий давлат мукофотлари билан тақдирламоқдалар: 2002 йилнинг 1 октябрида берилган Қозоғистоннинг «Достик» ордени, 2005 йилнинг 28 апрелида «Қаҳрамони миллии Афғонистон Аҳмадшоҳ Масъуд» (Афғонистон давлатининг олий мукофоти), 2008 йилнинг 3 декабрида Украина давлатининг олий, биринчи даражали «Князь Ярослав Мудрый» ордени, 2009 йилнинг 9 июлида Латвиянинг олий ордени «Уч юлдуз», 2012 йилнинг 12 июлида Озарбайжон Республикасининг олий мукофоти «Ҳайдар Алиев» ордени, 2012 йилнинг 23 августида Туркманистон давлат олий мукофоти «Битараплик» ордени, 2009 йилнинг 8 апрелида Осиё Олимпия Кенгашининг олий мукофоти Осиё Олимпия Кенгаши ордени, 2007 йили Мустақил Давлатлар Иттифоқи фахрий нишони, 2007 йилнинг 16 июлида Миср Араб Республикаси парламентининг олтин медали, 2002 йили Буюк Пётр халқаро мукофоти, 2004 йилнинг 4 августида Халқаро тинчлик федерациясининг олтин медали, 2007 йили БМТнинг тинчлик мукофоти, 2011 йилнинг 18 августида Европа иттифоқи жамияти ташкилотининг «ХХI аср етакчиси» (Пешвои асри ХХI) мукофоти, 2008 йили Тарас Шевченко номли Киев миллий университетининг Фахрий доктори унвони берилиши, Урал тоғ-кон университети фахрий профессори (2009 йил), Россия Фанлар Академияси фахрий профессори (2009 йил), Москва давлат университети фахрий профессори (2009 йил), Россия Фанлар Академияси Шарқшунослик институти фахрий профессори (2009 йил), Хитойдаги Синцзян университети фахрий профессори (2010 йил), Туркманистон Давлат иқтисод ва бошқарув университетининг фахрий профессори (2012 йил) ва бошқалар шулар жумласидандир.
Умуман олганда, давлатимиз сарвари раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар диёримизда тинчлик ва омонликни кафолатлаш орқали аҳолининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган бўлиб, бу амалда ўзининг кутилган самарасини бермоқда. Зеро, тинчлик ва омонлик бўлган жойда юксалиш бўлади. Ана шу икки омилга эришган одамнинг уйида ҳам, кўнглида ҳам хотиржамлик ҳукм суради, бундай инсон ҳақиқий бахт ва ҳаловатни туйиб яшайди.
Қувонарлиси, тинчлик, осудалик ҳукмрон бўлган юртимизда дунё мамлакатларининг ҳавасини келтираётган залворли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу эзгу ва кенг қамровли ислоҳотларга дахлдор бўлиб яшаш эса, барчамизни яратувчанликка ҳамда шу кунгача эришилган муваффақиятларни янада мустаҳкамлашга чорлайверади. Тожикистон тинчлик диёри, осойишталик маконидир давлатимиз сарвари, Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари етакчилигида мана шу давлат, мана шу ўлка тараққиётига ҳисса қўшиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Фарҳод ЖЎРАЕВ,
Тожикистон матбуот ва маданият аълочиси.
-Қишда қорнинг, баҳорда эса, ёмғирнинг йўлини кутиб, кўзимиз тўрт бўлди. Экинларимиз пишиб етиламан, деб турганида тинимсиз ёмғир ёғиши ва сел келиши чакки бўлди-да, - деган гаплар тез-тез қулоғимизга чалиниб қолади. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, иқлим ўзгаришининг об-ҳавога салбий таъсири сўнгги йилларда яққол сезилмоқда.
Муфассал...
Баҳорнинг сўнгги кунлари…
Осмон беғубор. Қуёш зарин нурларини борлиққа таратиб, ажиб тароват бахш этган. Азим чинорлар соясидаги ҳовли саҳни шўх-шодон болалар билан гавжум: бир гуруҳ шийпончада стол тенниси машғулоти билан банд. Бошқаси, кичик ёшдагилар ҳовлининг кун чиқар томонидаги катта саҳнада тарбиячилар назорати остида, уларнинг кўрсатмалари билан шеърни маромига етказиб
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015