Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 03 Декабр 2015 Кӯришлар: 863
Печат

 

aerobus29 ноябр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 21-конференциясида иштирок этиш учун Франция Республикасига сафар қилди.

Шу куннинг ўзида Париж шаҳрида мамлакатимиз Президенти Airbus компанияси вице-президенти Силвер Дэлонэ билан учрашди.

Суҳбат чоғида авиацион транспорт соҳасида ўзаро самарали ҳамкорликларни ривожлантириш имкониятлари бўйича фикр алмашинди.

Маълумки, Airbus компанияси йўловчилар, юк ташувчи ва турли ҳарбий самолётлар ва вертолётлар  ишлаб чиқаради.

 

***

Франция Республикасининг Париж шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон БМТ Рамкали конвенциясининг иқлим ўзгариши бўйича 21-конференцияси теграсида Алжир Халқ Демократик Республикаси Бош вазири Абдулмалик Саллол билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки дўст мамлакат ҳамкорликларини кенгайтириш истиқболлари ҳақида мазмунли суҳбат қурилди.

Тожикистон Республикаси Президенти учрашув аввалида қадимий давлатларимиз шарафли халқлари тарих, маданият ва дин умумий ва қадимий ришталари билан боғланганини қайд қилиб ўтди.

«Биз ҳам Тожикистон Республикаси билан самарали ҳамкорликдан манфаатдормиз. Иқтисодиёт, маданият ва энергетика соҳаларида ҳамкорликларни йўлга қўйишга ҳаракат қилиб келмоқдамиз»,- деди суҳбат чоғида Абдулмалик Саллол.

Учрашувда гидроэнергетика, саноат, минтақавий ва минтақалараро савдо, сабзавот ва меваларни қайта ишлаш ва улардан маҳсулот ишлаб чиқариш муштарак корхоналари ташкил этиш ҳамда нефт, газ қазиб олиш, нефтни қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш соҳаларида икки томонлама ҳамкорликларга доир фикр алмашинди.

Келгусида маориф, соғлиқни сақлаш, илм ва маданият соҳаларида ҳамкорликлар йўлга қўйилишига умид билдирилди.

Томонлар Яқин Шарқдаги ҳозирги вазиятдан ташвиш билдирар экан, минтақа мамлакатларида юзага чиққан инқирозларни тинчлик йўли билан ҳал этиш керак, деган фикр билан чиқдилар. Шунингдек, мусулмон мамлакатлар Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича ҳамкорликларини кучайтиришларига умид билдирдилар.

**

total29 ноябр, кечки пайт Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Париж шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 21-конференцияси майдонида «Тотал» компанияси президенти биринчи ўринбосари Майкл Боррел билан учрашди.

 Суҳбат чоғида Тожикистоннинг бу компания билан айни пайтдаги ҳамкорликлари ва уларни ривожлантириш истиқболлари масаласи муҳокама қилинди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон суҳбат аввалида хорижий тадбиркорлар, сармоядорлар ва компаниялар билан геологик-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, нефт-газ маҳсулотларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, улар экспорти йўналишида ҳамкорликлар катта имкониятлари мавжудлиги ҳақида сўз юритди.

Томонлар мазкур имкониятларни ҳисобга олган ҳолда, бу чора-тадбирлар Тожикистон нефт-газ тармоғи тараққиёти йўлида аниқ натижалар беришини таъкидлашди.

Бундан ташқари, учрашувда Тожикистон иқтисодиёти турли тармоқларидаги сармоявий имкониятлар, жумладан, саноат, тоғ минералларини қазиб олиш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш ва унинг экспорти билан боғлиқ истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

**

 

1 декабр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича Рамкали конвенцияси 21-конференциясида иштирок этганидан кейин Франциядан Белгия Қироллиги Брюссел шаҳрига жўнаб кетди.

 f mogeriniМамлакатимиз Президенти ўзининг Белгия Қироллигига иш сафари доирасида Европа Иттифоқининг хорижий ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий намояндаси Федерика Могерини билан учрашди.

Суҳбат чоғида Тожикистон ва Европа Иттифоқи ўзаро муносабатларини ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

«Тожикистон Европа Иттифоқи билан мустаҳкам, узоқ муддатли ва ўзаро фойдали муносабатлар тарафдори»,- деди суҳбат аввалида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон.

Алоқаларни кенгайтириш мақсадида томонлар Европа Иттифоқи, жумладан, Европа Кенгаши, ҳамкорлик бўйича комитет, парламентлараро ҳамкорликлар бўйича комитет ҳамда Тожикистон ва Европа Иттифоқи ўртасида инсон ҳуқуқлари бўйича диалоги механизмлари самарали фаолияти зарурлигини қайд қилишди.

Шунингдек, Европа Иттифоқи-Марказий Осиёнинг хавфсизлик масалалари ҳамда терроризм, диний экстремизм, радикализм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси, бошқа замонавий таҳдиду хатарлар бўйича олий даражадаги диалоги самарали фаолиятидан қониқиш изҳор қилинди.

Учрашувда, шунингдек, иқтисодиёт ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликлар имкониятлари, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, Афғонистондаги вазият ва ҳамкорликнинг бошқа масалалари юзасидан фикр алмашинди.

***

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Белгия Қироллигига иш сафари доирасида Брюссел шаҳрида Европа Иттифоқи Кенгаши Президенти Доналд Туск билан учрашди.

Мулоқот чоғида Тожикистон ва Европа Иттифоқининг ўзаро муносабатлари ҳозирги ҳолати ва истиқболлари масалалари муҳокама қилинди.

«Тожикистон Европа Иттифоқи, унинг турли институтлари, мазкур ташкилотга аъзо мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдордир. Биз Европа Иттифоқини халқаро майдонда муҳим ва ишончли шеригимиз, деб ҳисоблаймиз»,- деди суҳбат аввалида мамлакатимиз Президенти.

Томонлар сиёсат, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар, хавфсизлик, соғлиқни сақлаш, маориф, қишлоқ жойларни тараққий эттириш, қонунчилик, жамиятни демократиялаштириш соҳалардаги ўзаро муносабатлар босқичма-босқич ривожланиб бораётганидан қониқиш билдирдилар.

Афғонистон ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, бу мамлакатда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида минтақавий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар ва дастурлар, жумладан, автомобил ва темир йўллари, электр узатиш линиялари қурилиши, гидроэнергетик иншоотлар бунёд этиш, Тожикистон ҳудудида бутун минтақа халқлари манфаатларига жавоб берувчи қудратли корхоналар ташкил этиш каби лойиҳаларни амалга татбиқ этиш зарурати таъкидланди.

Учрашувда томонлар Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизлик, Афғонистондаги вазият ҳамда замонавий таҳдид ва хатарлар билан боғлиқ масалаларга катта эътибор қаратишиб, бу хатарларга қарши биргаликдаги кураш давом эттирилишини билдирдилар.

***

Брюссел шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Европа Комиссияси президенти Жан Клод Юнкер билан учрашди.

Суҳбат чоғида Тожикистоннинг Европа Комиссияси билан ҳамкорликлари масалалари муҳокама қилинди.

«Тожикистон Европа Иттифоқи билан кўп қиррали муносабатлар тараққиёти ва кенгайишига алоҳида эътибор қаратади ҳамда Европа Иттифоқи билан устувор дўстона алоқаларни ўз ташқи сиёсати асосий йўналишларидан бири ҳисоблайди», - деди мамлакатимиз Президенти суҳбат аввалида.

Томонлар ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар, сиёсат ва хавфсизлик соҳаларидаги ўзаро муносабатлар ҳар томонлама кенгайиб бораётганидан қониқиш изҳор қилдилар.

Шунингдек, Европа Иттифоқи механизмлари фаолиятини мустаҳкамлаш, жумладан, Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга ёрдам бериш дастури (БОМКА), наркотикларни назорат қилиш (КАДАП)ни кенгайтириш заруратини ўзаро муносабатларини мустаҳкамлаш муҳим омили, дея аташди.

Бундан ташқари, энергетика, бир қатор электростанциялар, электр узатиш линиялари қурилиши соҳаларида ҳамкорлик, жумладан, «CASA-1000» лойиҳаси амалга татбиқ этилиши, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё минтақавий электр ва транспорт тармоқларини бирлаштиришга йўналтирилган йирик миқёсли транспорт-энергетик лойиҳаларни амалга татбиқ этиш масалалари суҳбатдошлар диққат марказида бўлди.

Учрашувда, шунингдек, терроризм, экстремизмга қарши кураш, замонавий глобал таҳдидларга биргаликда қарши туриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 «Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Тўҳматга тўланган тўлов

 

Эрталабдан банкда одатдагига қараганда одам кўп эди. Навбат кутиб, ўрта ёшлардаги киши билан суҳбатлашиб ўтирдик. Ёнимизда бир-икки киши ҳам бор эди, улар сабрсизлик қилиб, у ёқ-бу ёққа юргач, ташқарига чиқиб кетишди. Гапдан-гап чиқиб, унинг ёшлигида бошидан ўтган нохуш воқеа ҳақидаги ҳикоясини берилиб тингладим.

Бизга қўшни бир кекса киши бўларди. Соқоллари оппоқ, ҳаётнинг аччиқ-

Муфассал...

Жонингизга жон бўлай, бегим!

 

Куз. Ноябр ойининг бошлари. Студентлардан имтиҳон олиш учун тайёргарлик кўриб, уйқуга кеч ётган бўлса ҳам, Умеджон қарғаларнинг тонгги овозларидан уйғониб, ҳовлига чиқди. Ўзи билан тенгдош ёнғоқ бутоқларига қўнган қушлар одам шарпасидан чўчиб, бирин-кетин учиб кета бошлади. Қарға оғзидан тушиб қолган ёнғоқни оламан, деган Умед биқинида қўққисдан пайдо бўлган оғриқ зарбидан ўзини зўрға ўнглаб олди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
810
Мақолаларни кӯрганлар сони
513033

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2358106
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
708
2466
5278
2334650
51943
62133
2358106

Сизнинг IPнгиз: 18.208.187.169
Бугун: 23-10-2019 03:29:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015