Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 03 Декабр 2015 Кӯришлар: 2057
Печат

 

millat peshvosiЭмомали Раҳмоннинг миллат пешвоси бўлиши  бир мансаб ё унвон эмас, балки у бир мавқедир, бир рол ва тарихий вазифаки, бутун халқ гувоҳлигида Ватан ва миллат олдида сазовор бўлган мавқедир. Шундай бўлгач, унинг миллат пешвоси бўлиши, савол ва баҳс мавзуси эмас, балки у тарихий воқелик ва комил табиий ҳолатдир.

Замонавий сиёсат технологияси шундай қудратга эгаки, турли йўллар билан шахсият яратади, шахсиятни барбод қилади: шахсни халқ кўз ўнгида улуғ ва кичик қилиб кўрсатади.

Аммо  ҳаёт тажрибаси шуни исботладики, тарғибот билан яратилган сунъий чеҳралар озгина вақт ўтмай, орадан кўтарилади ва тарих чексизликларида кўринмай кетади. Аммо бунинг акси, табиий чеҳралар ва халқнинг воқеий пешволари давлат ва миллат борлиғи унсурига айланиб, абадий, то бу миллату давлат бор экан, қадрият, намуна ва қаҳрамон сифатида мангу қолади.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон шундай раҳбарлар жумласиданки, унинг сиёсий шахсияти халқнинг кўз ўнгида лаҳзама-лаҳза, қадамма- қадам, миллатнинг шодлигу ғамига ҳамнафас тарзда шаклланди, ўзининг халқчиллик мавқеини табиий ҳолатда топди. Гўёки, бир оила аҳли ўз фарзандини кўз ўнгида навқирон ёшдан мард ўғлонга айланганини кўради, унинг барча фазилату хислатлари билан яқиндан таниш бўлади. Эмомали Раҳмон ҳам Ватану миллат бағрида, халқнинг дуоси ва қўллаб-қувватлаши соясида, комил табиийлик асосида ўз халқининг эътибору эътирофига эришди. Шундай экан чеҳраси - табиий чеҳра  шахсияти – воқеий шахсият ва хизматлари яратувчанлик хизматларидир.

Аммо Давлат раҳбари бу миллий ва тарихий мақомга эришишда, қийинчиликлар, чигалликлар, хатарларга тўла, бироқ ифтихор, муҳаббат ва ютуқларга тўлиб-тошган йўлни босиб ўтди. Кимки унинг халқ олдидаги сиймоси, шахсияти ва мавқеини билишни истаса, энг аввало, унинг босиб ўтган йўлини, халқ учун қилган тарихий хизматларини ҳис этсин. Шу йиллар таҳлили, шу ютуқларни ҳис этиш ўз-ўзидан Эмомали Раҳмоннинг кимлигини, Тожикистон давлати ва халқи учун қанчалик мавқе ва қадрга эгалигини кўрсатади. Зеро, бугун мустақилликнинг чигалли даврида Тожикистонни бунёд этиш тўғрисида гап борса, шубҳасиз, бу шахсият сиймоси кўз ўнгида гавдаланади.

Албатта, бу миллат ва мамлакатнинг Эмомали Раҳмон раҳбарлигида қўлга киритган ютуқлари ниҳоятда кўп, лекин ютуқларга эришилган босқични ҳис этиш ва қиёслаш Тожикистон Республикаси ва унинг жонкуяр раҳбари қанча машаққатли йўлни босиб ўтган ва улкан ютуқларга  эришганини ҳис этиш учун кифоядир. Шунингдек, бунёдкорлик ютуқлари ҳисоб-китоби Тожикистон халқининг миллат пешвосига бўлган эҳтироми ва устувор ишончининг сабаби нимада эканлигини кўрсатади.

Тожикистон халқи ва давлатнинг Эмомали Раҳмон раҳбарлигида эришган ютуқларнинг дастлабки ва асосий қадами унинг тадбиркорлик ва давомли саъй-ҳаракатлари билан тожиклар миллий давлатчилиги нобуд бўлиш ҳолатидан сақланиб қолди. Бу масала бизнинг муҳим замонавий тарихий ютуқларимиздан, зеро, ўзимизнинг мустақил, миллий давлатимизсиз, миллатнинг барча тарихий орзу-умидлари ва бугунги авлоднинг барча мақсаду дастурлари, бугуну эртаси қўлдан кетарди. Зеро, тарих минг йилдан кейин тожик халқига ўз номи билан миллий давлатга эга бўлиш имконини берди. Шунинг учун, мустақилликнинг дастлабки йилларида юз берган тўфон туфайли миллий давлатчилигимиз қўлдан кетарди ва келажак авлод бизни зинҳор кечирмасди.

Эмомали Раҳмон тожиклар давлати бошлиғи бўлиб сайланган вазиятда юрт уруш оловида куярди ва йўқлик гирдобида ғарқ эди. Шунингдек, мамлакат раҳбари масъулиятини зиммасига олиши баробарида у тайёр иш режасига эга эмасди, чунки инсон уйига ўт тушган пайт, дастур тузишга фурсат топмайди. Яъни бундай ҳолатда биринчи дастур ўтни ўчириш, хона ва оила аҳлига ёрдам беришдир. У ҳассос, тарихий лаҳзаларда Тожикистоннинг янги раҳбарияти дастури фақат битта нарса: давлатни нобуд бўлишдан сақлаб қолиш, миллатни парокандалик, бадбахтликдан омон сақлаш эди.

Не бахтким, бу тарихий вазифа ижро этилиб, тожиклар миллий давлатчилиги нобуд бўлишдан нажот топди. Шояд бу масаланинг ҳал бўлиши, эзилган халқимизнинг тарихий чеҳраси учун Эмомали Раҳмонни халқимизнинг миллий пешвоси, деб билишга кифоядир.

Эмомали Раҳмоннинг Давлат сарвари сифатидаги саъй-ҳаракатларининг иккинчи қадами боис, Тожикистоннинг ягона мустақил давлат сифатида барча қадриятлари сақлаб қолинди. Гарчанд тожикларнинг янги мустақил давлати бир тоғли сарзаминда таъсис этилган бўлса-да, ўша кунларда бу давлатни бўлакларга тақсимлаш режаси мавжуд эди. Бундай битимларга нафақат хорижий кучлар, балки баъзи ички сиёсатчилар ва сиёсий кучлар ҳам тарафдорлик қилиб, илк қадамларни қўйган эдилар.

Ўша кунларда, ҳатто, мамлакат пойтахти Душанбе шаҳри тожикистонликларнинг умидлар уйи сифатида ўзининг сиёсий моҳияти ва рамзини қарийб бой берган эди. Натижада, нафақат оддий халқ ва талабалар, балки зиёлилару маданиятчилар, гарчи ўнлаб йиллар пойтахтда умр кечирган бўлсалар-да, Душанбени умидсизлик билан тарк этиб, ота-боболарининг маҳаллий яшаш жойларига  қайтишди. Шундай қилиб, Тожикистоннинг пароканда бўлиш воқеий хавфи вужудга келган эди.

Лекин бахтимизга Эмомали Раҳмоннинг жиддий иродаси шарофати билан бу хатар бартараф этилди. Тожикистоннинг бир бутунлиги таъминланди. Ва бу унинг номини тожиклар миллий давлати тарихида давлат халоскори ва миллат пешвоси сифатида абадийлаштирадиган яна бир ютуқдир.

Эмомали Раҳмоннинг раҳбар сифатидаги учинчи қадами тарих наздида қисқа фурсатда давлатчиликнинг замонавий мукаммал низомини барқарорлаштириб, миллий давлатчилик арконлари ва давлатчилигимиз асосий жиҳатларини тиклади. Шунинг учун, Тожикистон давлатчилигимизнинг ўша кунлардаги вазиятини унутмайлик, Олий Кенгашнинг ўша вақтдаги раиси Акбаршоҳ Искандаров Олий Кенгашнинг XVI сессиясидаги ҳисоботида шундай деган эди: -Бугун мамлакатда конституцион органлар амалан фалаж ҳолатда. Агар бу вазият давом этса, Тожикистоннинг жаҳон географик харитасидан умуман йўқолиб кетиш хавфи мавжуд…

Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон раҳбари этиб сайланганининг дастлабки кунлари мамлакатнинг воқеий вазияти ана шундай эди.

Энди кўпчилик бугунги тинч ва осойишта шароитда вазирлигу улуғлик ва раҳбарлигу сарварлик даъво қилишади, лекин ўша юрт олов комида қолган кунларда Тожикистоннинг келажаги йўқлигига иддао қилиб, ҳатто, вазирлик лавозимига рози бўлишмаганди. Давлат бошлиғи вазифаси ҳам юртнинг бир нечта мўътабар кишиларига таклиф этилганди, аммо уларнинг барчаси ўз жонларидан қўрқиб, масъулиятни зиммаларига олишмади. Ўша кунларда, нафақат давлат ҳокимияти марказий органлари, балки минтақалардаги маҳаллий ҳокимият органлари ҳам тўла фалаж бўлиб, уларнинг фаолиятини тиклаш осон иш эмасди.

Ва бахтимизга, Эмомали Раҳмон жуда қисқа вақтда давлатчиликнинг конституцион органларини тиклаб, фалаж бўлган тизимларни барқарор қилди. Бу муддатда Тожикистон мукаммал бошқарув тузилмаларига, ишга яроқли ҳукуматга, касбий парламентга, миллий армияга, салоҳиятли қудратли ва хавфсизлик тузилмаларига ва давлатчилик бошқа зарур рукнларига эга бўлди.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, давлат тизимининг шаклланиши ҳам, шунингдек, давлатчилик низоми ягона механизмининг ишга туширилиши ҳам давлат ва давлатчилик барпо бўлишининг заруратларидан ва асосий кўрсаткичларидан биридир. Зеро, давлатнинг шаклланган тизими ҳам давлат институтининг мунтазам ишини ва давлат боқийлигини таъминлайди.

Шунинг учун, тожиклар давлатчилигининг мукаммал тизимини барқарор қилиш ва замонавий даражада тиклаш Эмомали Раҳмоннинг бунёдкорлик хизматларидан бири бўлибгина қолмасдан, балки тожик давлати ва миллати учун қилган муҳим хизматларидан биридир. Сиёсат ва давлатга касбий назар билан қаровчилар бу ютуқларнинг қай даражада ҳаётий бўлганлигини яхши ҳис этадилар.

Эмомали Раҳмоннинг тўртинчи ютуғи ё устувор қадами шунда эдики, унинг жасорат ва қатъий иродаси билан Тожикистон халқи бор-йўғини куйдирувчи, ички жангнинг ҳалокатли ҳолатидан чиқиб, миллий бирликка эришди. Тинчлик ғояси, миллий ярашув ва авф, бир-бирини кечириш муҳим паёмлардан эдики, Давлат сарвари сайланган дастлабки кунларданоқ ўртага ташлаган ва бу паёмлар унинг кейинги фаолиятидаги барча дастурларининг гавҳарини ташкил этади.

Эмомали Раҳмоннинг тарихий сессия вакиллари ҳузурида ва Тожикистон шарафли халқи олдида қасамёд қилиб: -Агар лозим бўлса, жоним эвазига тинчлик ва бирликни азиз Тожикистонимга қайтараман, то бир нафар тожик қочоғи чет элда умр кечираркан, ҳузур-ҳаловатда яшамайман,- дегани барчамизнинг хотирамизда. 

Бугун гувоҳмизки, бу сўзлар қуруқ сиёсий шиор бўлмай, миллат жонкуяри ва Ватан халоскорлиги фикри бутун вужудини қамраб олган тожик халқи асл фарзандининг самимий фарёди эди.

Гарчи Тожикистоннинг шарафли халқи тинчлик ва бирликка чанқоқ бўлса-да, аммо бу бемаъни жанг «меъморлари» ўз режаларидан осонликча қўл тортишмасди. Шу боис, ўзининг марказий паёмларидан бири – тинчлик ва миллий бирликни барқарор қилиш учун Эмомали Раҳмонга йиллар керак бўлди. Бу муқаддас мақсадига эришиш учун Давлат раҳбари миллион нафар атрофидаги қочоқларни ўз уйларига қайтарди, ўн минглаб вайронага айланган турар жой манзиллари, минглаб мактаб, тиббий муассасалар, кўприклар, корхоналар сингари жамият жойлари ва умумий фойдаланиш нуқталарини қайта тиклаб, барқарор қилди.

Ифтихорли жойи шундаки, тожикларнинг тинчлик ўрнатиш тажрибасини бугун жаҳон ҳамжамияти тинчлик ўрнатиш ва низоларни ҳал этишнинг буюк мактаби сифатида эътироф этиб, атрофлича ўрганишга қарор қилган.

Зикр этилган тўрт ютуқ боис, давлат ва миллатнинг ҳаётий заруриятлари устувор таъминланиб, миллий нажот масаласи ўз ечимини топди. Бу давлат ва миллатнинг бўлиш-бўлмаслиги билан боғлиқ мураккаб тарихий йўналишда Эмомали Раҳмон юқори даражадаги раҳбарлик хусусиятларини ўзида акс эттирган шахс сифатида, табиий тарзда халқ пешвосига ва умуммиллий лидерга айланди. Давлат сарвари сиёсий шахсиятининг муҳим хусусияти шунда эдики, сиймосида тожик халқининг энг яхши хислату фазилатлари ва руҳияти ифодаланиб, у халқ муҳитида ўзлигини равшан кўрсатиб, халқнинг бир парчаси, «халқ вужудидан бир пора» сифатида қабул қилинди. 

Шундай қилиб, Эмомали Раҳмоннинг пайдо бўлиши билан Тожикистон халқи пешво ва ягона миллий лидер соҳибига айланди. Натижада, давлатчилигимизнинг муҳим миллий масалаларидан бири, яъни миллатнинг сиёсий лидери ва эътироф этилган давлат пешвоси масаласи ўзининг муносиб ечимини топди. Бу, нафақат, Эмомали Раҳмоннинг бешинчи ютуғи, балки барча Тожикистон ҳалқининг асосий ютуғи эди.

Миллий пешво ва эътироф этилган давлат лидери масаласи давлатдорликнинг муҳим ҳаётий масаласи бўлиб, унинг келиб чиқишида қуйидаги нуқталарга алоҳида эътибор қаратиш лозим:

Биринчи, миллий пешво масаласини шахсиятпарастлик, авторитаризм, раҳбарнинг мадҳу мақтовлари каби манфий кўринишлардан фарқлаш керак. Миллий пешво ўз давлату миллатининг тақдирини яратишдаги воқеий роли холис баҳоланиб, умуммиллий эътирофга сазовор бўладиган шахсдир. У табиий ва воқеий тарзда жамият томонидан қабул қилинади. Миллий пешво сунъий ёки мадҳу санолар билан яратилмайди, балки у тарих босқичининг маҳсули бўлиб, давлат ва миллат йўлида жонбозлик кўрсатиб, ўзидан кечиши, жамиятнинг реал акс этиши ва халқ воқеий эътирофининг натижасидир.

Иккинчи, ўтган асрнинг 90-йиллари воқеаларини таҳлил этиш шуни кўрсатдики, жамиятимиз ўша йилларда яна бир қийинчилик, яъни умуммиллий лидернинг бўлмагани боис, чуқур таназзулга юз тутди. Аҳоли гуруҳлари ўзларининг партиявий, гуруҳий, диний ва маҳаллий лидерлари изидан боришди. Айни пайтда бу «пешволар» бир-бирларини, умуман, эътироф этишмасди. Шундай қилиб, жамият фуқаролик уруши гирдобига ғарқ бўлиб, миллий фожиа келиб чиқди. Шундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, агар ўша даврда умуммиллий даражада эътироф этилган шахс бўлганида, жасорат ва қатъий ирода билан мамлакатни идора қилишни зиммасига олиб, давлатчилик муҳофазаси, жамият осойишталиги ва миллий бирликнинг кафили бўлиб, барча сиёсий кучларни ўз атрофига тўплаганида эди, эҳтимол, фуқаролик урушининг олди олинарди. Шу нарса маълум бўлдики, баъзи тарихий босқичларда миллат ва давлат учун тақдир яратувчи миллий пешво бўлиши заруратга айланади.

Учинчи, миллий пешво масаласини ўтган асрларнинг анъанавий ва нодемократик жамиятларига дахлдор кўҳна масала, деб ўйламаслик керак. Зеро, сиёсат илми нуқтаи назаридан умуммиллий лидер ва давлатнинг эътироф этилган пешвоси бўлиши, давлат қурилиши ҳамда давлатчиликнинг жиддий заруриятларидан бири саналиб, нафақат, узоқ ўтмишда, балки жаҳон замонавий тарихида ҳам дунёдаги ривожланган демократик давлатларнинг борлиғи ва бунёд этилиши алоҳида шахсларнинг рамзий номлари билан боғлиқ. Бундай шахслар ўз давлатлари тарихининг ҳассос босқичларида пайдо бўлиб, нафақат, давлатларининг бўлиш-бўлмаслигини, балки мамлакатларининг келажак равнақидаги йўлини ҳам белгилаганлар. Масалан, демократик Америка тарихи ва давлатчилиги Жорж Вашингтон номи билан, Франция Шарл  Де Гол, Хитой Мао Зе Дун, Туркия Камол Отатурк номлари билан зич боғлиқдир.

МДҲга аъзо мамлакатларда бўлса, Россия давлатчилиги нажоти ва унинг тикланишида Владимир Путиннинг ҳал қилувчи ёки қозоқларнинг миллий давлатчилиги шаклланиши ва ривожланишидаги Нурсултон Назарбоевнинг беқиёс роллари борлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Бу шахсларнинг табиий ва воқеий хизмату мавқеларини эътироф этиш мазкур давлатларни демократик сифатлардан маҳрум этмайди.

Тўртинчи, миллатнинг сиёсий лидери масаласи маданий, адабий, санъат ва юксак миллий маънавиятга эга бўлган шахсларнинг борлигига гумон уйғотмаслиги жуда муҳимдир. Тожик миллати ўз тарихи давомида юзлаб улуғ фарзандларни тарбиялаб вояга етказдики, улар илму маданиятда, билиму ақлда ва ахлоқу одобда, нафақат, минтақада, балки жаҳон миқёсида эътибору эътироф топишди. Аммо асрлар давомида миллий давлатнинг бўлмагани бизга миллий сиёсий лидер, эътироф этилган давлат пешвосига эга бўлиш имконини бермади. Зеро, бундай холис мақсадга эришиш учун миллий мустақил давлатимиз шароити имкон яратиб берди. Баски, давлатдор шахсининг шаклланиши, давлат бошлиғининг майдонга келиши, давлат сиёсий, миллий пешвосининг пайдо бўлиши тарихимизнинг кейинги юз йилликлари учун комилан ўзгариш бўлиб, сифат даражаси юқори, миллат давлатчилиги тараққиётининг янги босқичини ифодалайди.

Бешинчи, давлатлар тақдирини яратишда миллий лидер ва давлат пешволарининг энг муҳим ролларидан бири шундаки, бундай шахслар ўзларининг катта билим ва тажрибалари билан миллий давлатчилик мактабига асос соладилар, қадриятлар ва миллий давлатчилик анъаналарини муҳофаза қилиш, ўтиш даври ва ривожланиши учун шароит яратадилар. Бахтимизга, бугун Эмомали Раҳмон раҳбарлиги остида тожиклар замонавий миллий давлатчилигининг мактаби  шаклландики, у тараққиёт, осойишталик, хавфсизлик ва давлатчилигимиз мангулигини кафолатловчи омиллардан биридир.

Хулоса, миллий пешво ёки миллат сиёсий лидерининг пайдо бўлиши ва шаклланиши давлат ва миллатимизнинг яратувчанлик борасидаги ютуқларидан биридир. Зеро, таъкидланганидек, дунё аксарият мамлакатларининг тарихи шуни исботладики, миллий сиёсий лидер ва эътироф топган давлат пешвосининг шаклланиши давлатларнинг тикланиш ва барқарорлашиш даври зарурати бўлиб, унинг пайдо бўлиши давлатлар ва миллатларнинг келажак тарихини белгилайди.

Зикр этилганидек, Эмомали Раҳмон раҳбарлигида тожиклар миллий давлатчилиги мактаби янги замонда шаклланиб, ташқи қиёфаси, қурилиши, мазмуни ва унинг қадр-қиммати янги замонавий кўринишда юзага келтирилди.

Олтинчи ютуқ – Тожикистонда Эмомали Раҳмон бошчилигида унинг давлатчилик мактаби доирасида тожиклар давлатининг янги тузуми, яъни демократик, дунёвий, ҳуқуқбунёд давлат барпо этилди. Бу асосий ғоя мамлакатнинг янги сайланган раҳбари томонидан Тожикистоннинг келгусидаги ёрқин йўли ифодачиси сифатида расман жаранглади ва бу кўп интилишлар натижасида 1994 йил Тожикистон Республикаси Конституциясининг биринчи моддасида  абадий муҳрланди.

Бу муддат ичида бир қатор демократик тузум меъёрлари, жумладан, давлатдорлик тузумининг демократик асослари, давлатнинг дунёвий ва ижтимоий моҳияти, фуқароларнинг ҳуқуқ эркинликлари қадриятлари турлича сиёсий фикрлашнинг асиллиги, касбий парламентнинг фаолияти, фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий пойдеворлари, хусусий молу мулкнинг дахлсизлиги, суд адолатининг  таъминланиши, барчанинг қонун олдидаги баробарлиги, аёлу эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги, виждон ва эътиқод озодлигига асосий устувор қонунийлик бахш этди.

Шунингдек, бу даврда Давлатимиз раҳбари Эмомали Раҳмон ушбу масалалар юзасидан ўз сиёсий қарашларини амалда қўллаб, аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва юксалтириш ҳамда аёлу эркак тенг ҳуқуқлилигини таъминлаши муҳим аҳамият касб этди. Шу боис, бугунги кунда жамиятимизнинг барча соҳаларида аёллар ўз ўрнини эгаллаб, мустақил мамлакатимиз равнақи йўлида улкан ишларни амалга оширмоқда.

Хулоса, Тожикистон ўзининг тинчлик устуворлиги ҳаракатини демократик, дунёвий, ҳуқуқбунёд давлат барпо этиш йўлида олиб бормоқда. Ўтган икки ўн йиллик шу нарсани кўрсатдики, бу ҳам бўлса, узоқни кўзлаб тутилган иш бўлиб, халқимиз осойишталигини таъминлашдаги улкан ғоя эканлигини яққол намоён этмоқдалар.

Тожикистоннинг еттинчи бунёдкорлик қадамида мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон бошчилигида миллий бирликка доир бир қанча ҳаётан муҳим тузилмалар вужудга келди. Ушбу тузилмалардан энг асосийларига йўлсозлик, туннеллар, электр энергияси тармоқларини ривожлантириш киради. Чунончи, йўллар, туннеллар ва кўприклар ҳаётда энг аҳамиятли ҳисобланиб, бу қурилмалар ўз ижросини топмоқда. Шу ўринда, бир нарсани таъкидлаб  ўтиш жоизки, ушбу иншоотларнинг қурилиши эндигина бошланган пайтда, баъзи кимсалар турли хил ноўрин фикрларга ҳам борган эди.

Бироқ, йўллар, туннеллар, кўприклар қуриб битказилди. Чунки, бу нарса мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон дастуридаги энг зурурий масалалардан бири эди. Бу иншоотлар мамлакат учун гўёки, инсон томиридаги айланиб турувчи қон каби мамлакатимизни бир бутун ва миллатимизни том маънода бирлаштирди. Зеро, 6 ой мобайнида мамлакат икки минтақаси бир-бири билан алоқа қила олмаса, бу ерлик аҳоли бир-бириникига бора олмаса, у ҳолда мамлакат қандай қилиб ўз бирлигини сақлаб қола олади?

Албатта, доимий алоқалар халқ тафаккурини қишлоғу маҳалла ва минтақа даражасидан чиқариб, ягона бир миллат даражасида шакллантиради.

Бу давр ичида Тожикистон Ҳукумати «Лолазор-Хатлон» ва «Жануб-шимол» электр энергияси узатиш линияси қурилиши билан мамлакатнинг бир бутун электр тармоғини барқарор этишга эришди. Бу эса, нафақат бирликнинг бир омили, балки миллий хавфсизлигимизнинг омилига ҳам айланди. Шунингдек, мамлакат миқёсида хабар етказувчи тармоқ барқарор этилишига муяссар бўлди. Натижада, бугун телевидения ва радио тўлқинлари мамлакатнинг барча нуқталарини қамраб олдики, бу ҳам миллий бирлик, ҳаётимизнинг яна бир муҳим йўналишларидан бўлиб, бутун миллий тафаккуримизнинг ривожланиши учун жиддий рол ўйнайди.

Хулоса, бирлигимиз пойдеворини миллий бирлигимиз керакли тузилмаларисиз тасаввур қилиш қийин эди. Бу ҳам Эмомали Раҳмон раҳбарлигида ютуқларни қўлга киритганлигининг бир маҳсули эди.

Эмомали Раҳмон муяссар бўлган саккизинчи ютуқ шундаки, Давлат раҳбари мамлакат халқ хўжалигининг асосий соҳаларини қайта тиклади ва жамиятимизни энг оғир бўлган иқтисодий-ижтимоий инқироздан олиб чиқди. Бу босқич уч кўринишда охирига етказилди. Биринчи босқич халқни зудлик билан озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак  ва дастлабки эҳтиёжлар билан таъминлаш эди. Эмомали Раҳмон Давлат бошлиғи этиб сайланганининг биринчи кунларида мамлакат баъзи минтақалари ўта оғир очарчилик хатарига юзма-юз бўлган эди. Мамлакатнинг бошқа минтақаларида ҳам нон, озиқ-овқат ва яшаш учун зарур бўлган ашёлар билан таъминлаш асосий масалалардан ҳисобланарди. Ҳатто, мамлакат пойтахтида ҳам халқ кун бўйи нон учун навбатга турар эди. Бундай вазиятда Эмомали Раҳмоннинг биринчи дастури очарчилик ва халқ талафотининг олдини олиш эди. Бахтимизга бу нарса муваффақиятли амалга оширилди. Ушбу мақсадга эришиш учун, жумладан, аҳолига 75 минг гектар ер бўлиб берилди. Қишлоқ аҳолиси эса уни «Президент ери» сифатида яхши эслайдилар.

Иккинчи босқич халқни қашшоқликдан олиб чиқиш эди. Бу ишга эришиш учун давлатимиз жиддий дастурларини ижро этиш тақозо этиларди. Унинг энг муҳим дастурларидан бири қашшоқлик даражасини пасайтириш стратегиясини қўллаш эди. Минг шукрким, Эмомали Раҳмон раҳбарлиги остида мамлакатдаги қашшоқлик даражаси 90 фоиздан 30 фоизга пасайтирилди.

Учинчи босқич иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш эди. Унинг муҳим йўналишларидан бири бозор иқтисодиётига ўтиш ва хусусий секторларни вужудга келтириш саналарди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида эса, эски хўжаликлар тузумидан янги хўжалик тузумига ўтиш давлат учун катта бир ютуқ бўлди. Натижада, деҳқон ернинг ҳақиқий эгасига айланди.

Хулоса, ҳар бир мутахассис ёки оддий фуқаро бўлсин, мамлакат халқининг бугунги турмуш даражаси 10-15 йил олдинги йилларга таққосланганда, шубҳасиз, бугунги кундаги турмуш даражамиз юқори кўрсаткичлар сари ўзгарганлигини эътироф этади. Ҳозирги пайтда ҳам халқнинг ижтимоий-иқтисодий қийинчиликларини бартараф этиш йўлида кўп ишлар олдинда турганлигини англамоқ зарур. Бироқ, айни пайтда бизнинг жамиятимиз ижтимоий-иқтисодий босқичи мунтазам ҳаракат йўлига кириб олганлиги ва бу юқори ютуқлардан бири эканлигини мамнуният билан қайд этиш зарур.

Тўққизинчи ютуқ - бу Эмомали Раҳмоннинг маданиятни ривожлантириш борасидаги хатти-ҳаракатлари тожик миллатининг бир бутун сиёсий ва этнографик халқ сифатида қайта тикланиши, миллий ўзликни англаш ва фикрий мустақилликка эришиш борасида пойдевор бўлганлигидир. Бу давр ичида маданият ва миллий қадриятларни қайта тиклаш, миллий ўзликни англашни кучайтириш ҳамда миллий ягона руҳиятни шакллантириш борасида устувор қадамлар қўйилди. Давлат раҳбари тожик тилини миллатнинг асосий рукнларидан бири сифатида тўлиқ қайта тиклаш, унинг сиёсий, илмий соҳаларида тўлиқ таъминланишига эриша олди. Шу мақсад йўлида Эмомали Раҳмоннинг бевосита топшириғи билан миллатнинг тарихий ва маданий сиймолари қайта тикланиб, уларни улуғлаш борасидаги шукуҳли байрамлар миллий ва халқаро миқёсда қайд қилинди. Бундай байрамлар қаторига Исмоил Сомоний, Имоми Аъзам Абуҳанифа, Имом Бухорий, Ҳаким Фирдавсий, Мавлоно Жалолиддин Балхий, Мир Саййид Али Ҳамадоний, Носир Хисрав, Камол Хўжандий ва Имом Ғаззолийларни киритиш мумкин. Шунингдек, Тожикистон халқининг абадий миннатдорчилик рамзи сифатида бир қатор тарихий ва маданий сиймолар, жумладан, Садриддин Айний, Бобожон Ғафуров, Мирзо Турсунзода, Нусратулло Махсум ва Шириншоҳ Шотемурларга Тожикистон Қаҳрамони энг олий унвони берилди.

Баъзиларда миллий ўзликни англашни қайта тиклаш борасида давлат ўтганларга нисбатан жуда кўп эътибор қаратаяпти, деган эътироз ҳам пайдо бўлди. Бироқ, миллий ўзликни англаш асослари жиддий зарар кўриб, бизнинг миллатимиз ўз миссиясидан маълум бир даражада узоқлаштирилган бир пайтда тарихий хотиралар ва миллий ўзликни англаш пойдеворларининг барқарорлигини қайта тиклаш борасида миллий, тарихий ва сиёсий вазиятда муҳим масалалардан бири эди. Бошқа бир томондан уларнинг барчаси ёш авлодни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун жиддий таъсир ўтказади. Шу тариқа Эмомали Раҳмон нафақат давлат сиёсий мустақиллигини, балки миллатнинг фикрий мустақиллигини қайта тиклади.

Яна бир устувор қадамлар ёки ютуқлардан бири Эмомали Раҳмон  саъй-ҳаракатлари билан Тожикистон мустақил давлат ва жаҳон ҳамжамиятининг  тенгҳуқуқли вакили сифатида халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлди. Унинг давлат бошлиғи сифатида Тожикистон шарафли халқи ва жаҳон ҳамжамиятига йўллаган дастлабки Мурожаатномасида Тожикистоннинг жаҳон ҳамжамияти тенгҳуқуқли вакили сифатида киритилиши таъкидланган  эди. Эмомали Раҳмон томонидан очиқ эшиклар сиёсатига қўйилган пойдевори маълум бир муддатда амал этилиши баробарлик ва тинчлик концепцияси сифатида керакли натижалар бериб, Тожикистон Республикасининг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтирди. Айни пайтда, Тожикистон дунёнинг 140 мамлакати билан дипломатик алоқалар ўрнатган бўлиб, 40дан ортиқ халқаро ташкилотларнинг тенгҳуқуқли вакили ҳисобланади. Тожикистоннинг халқаро майдондаги ўрни ҳақида гапирар эканмиз, шу нарсани таъкидлаб ўтиш жоизки, бизнинг мамлакатимиз халқаро сиёсий босқичларнинг оддий кузатувчиси ва ёки мавқесиз вакили бўлмасдан балки, ташаббусли ташқи сиёсатга эга. Эмомали Раҳмоннинг тавсияси асосида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси 2003 йилни «Халқаро тоза сув йили», 2005-2015 йилларни «Сув –ҳаёт учун» ўн йиллик халқаро амалиёти ва «2013 йилни сув соҳасида халқаро ҳамкорликлар йили», деб эълон қилинганлигини эслатиб ўтиш кифоядир. Бугун Эмомали Раҳмоннинг «Сув – устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёти кейинги ўн йиллигини эълон қилиш борасидаги тавсияси жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.

Тожикистон давлати бошлиғининг фаол ўрни, хусусан, минтақавий масалалар, жаҳон ҳамжамияти диққатини Афғонистон инқирозини ҳал этиш масаласига қаратган ташаббуслари барчага маълумдир.

Шундай қилиб, бугун Тожикистон Республикаси давлат сифатида халқаро майдонда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаганлигини фахр билан қайд этиш мумкин. Бу тожик халқининг минг йиллик армонлари тантанаси бўлиб,  шукрким, Эмомали Раҳмон раҳбарлиги остида амалга оширилди.

Хулоса, агар бу ютуқларни олдинма-кейин қўйсак, шу нарсани айтиш мумкинки, Эмомали Раҳмоннинг кўп қиррали ва жиддий фаолияти натижасида тожиклар миллий давлатчилиги йўқ бўлиб кетишдек хатардан нажот топди, Тожикистоннинг барча давлат чегаралари ягона давлат чегаралари сифатида сақлаб қолинди. Бизнинг миллий давлатчилигимиз қудрати, бошқаруви ҳамда сиёсатининг асосий арконлари қайта тикланди ва барқарор этилди, тожик миллати бир бутун сиёсий ва этномаданий халқ сифатида қайта тикланди ва сақлаб қолинди, Тожикистонда миллий бирлик таъминланди, керакли миллий бирлик тизимлари барқарор этилди, янги замонда тожиклар давлатчилик сиёсати йўналиши ва давлат тузуми аниқлаб олинди, мамлакат халқ хўжалигининг асосий соҳалари барқарор этилди ва ниҳоят, Тожикистон мустақил давлат сифатида халқаро майдонда ўзининг устувор ўрнига эга бўлди.

Сиёсат илми нигоҳида ва давлатдорлик фани назаридан қараганда, уларнинг бари қандай маънога эга? Бу ҳақиқат шундай маънога эгаки, биринчидан, Эмомали Раҳмон ўзининг тарихий миссиясини ватан, миллат ва тарих олдида бажара олди. Яъни тожиклар давлати бошлиғи сифатида унинг олдига қўйилган барча тарихий вазифалар амалга оширилди.

Иккинчидан, бу ютуқлар шундай маънога эгаки, унинг бошчилиги остида Тожикистон мустақил ва устувор давлат сифатида тарихий ва сиёсий воқеликка айланди. Бугунги кунда сиёсий фан таҳлилларида ўзининг асосий масалаларини ҳал эта олмайдиган ва келажакда бор-йўқлиги аниқ бўлмаган мамлакатларга нисбатан «муваффақиятсиз давлат» термини ишлатилади. Ва гоҳида тожиклар давлатчилигини кўролмаганлар ҳам бизнинг давлатни шу қаторда бўлишини исташади. Бироқ, бугун Тожикистон Эмомали Раҳмон раҳбарлигида мустақил давлат сифатида барпо этилиб, устувор тарихий ва сиёсий воқеага айланди, деб ифтихор ва мағрурлик билан айта оламиз. Бошқа ҳеч бир киши ва бирор куч Тожикистонимиз мавжудлигини, давлатимиз мустақиллиги ва ягоналигини савол остига қўя олмайди. Шунинг учун ҳам, бугун биз миллатимизнинг фожиали тарихи олдида, бу муқаддас йўлда қурбон бўлганлар руҳи ва бизга дўст бўлган дунё халқлари олдида ўз тарихий миссиямизни бажара олдик, ўз давлатимизга эгалик қила олдик, уни ҳимоя этдик ва бундан кейин ҳам ҳимоя қиламиз, деб ишонч билан айта оламиз. Бу эса, Эмомали Раҳмоннинг ватан фарзанди ва миллат пешвоси сифатидаги фаолиятининг муҳим ютуқларидан саналади. Бугун пухта баркамол раҳбар сифатида жуда оғир сиёсий вазияту жаҳон ва минтақа хавфсизлиги пайтида Тожикистонни жаҳон ҳамжамиятининг мағрур аъзоси сифатида танитиб келмоқда. Жаҳон ва минтақа хавфсизлигию сиёсий муҳитнинг чамбарчаслигини инобатга олган ҳолда, шу нарсани таъкидлаш жоизки, ҳақиқатдан ҳам шундай бир-бирига боғланган тарихий вазиятда бу мамлакат ўзининг синалган ва пухтакор пешвосига эга бўлмоғи лозим. 

Бугун Тожикистон халқи Эмомали Раҳмонга нафақат оддий бир раҳбар сифатида, балки давлат нажоткори, миллат бирлаштирувчиси, тинчлигу бирлик кафолатчиси, миллий маданиятни қайта тикловчи, миллий янги давлатчилик асосчиси ва умуман, тожиклар давлатчилиги меъмори ҳамда умуммиллат эътироф этган пешво сифатида қарайди. Шундай экан, Эмомали Раҳмоннинг миллат пешвоси бўлиши бир мансаб ёки бир унвон бўлмасдан, балки унинг миллат пешвоси бўлиши бир вазифадир. У эса, барча халқ гувоҳлигида бунга эриша олди.

Бу шундайин бир ноёб ҳолатки, халқ ўз раҳбарига доимо ишонч кўзи билан боқади, бу ҳам бўлса миллат пешвосининг том маънодаги чуқур бир моҳиятидир.

 

А. Р. Ҳаким,

сиёсатшунос,

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ватанга хизмат – олий саодат

 

Ўз ихтиёри билан ҳарбий хизматга отланган йигитлар сафининг йилдан-йилга кенгаяётгани ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик ҳисси юксалиб, уларда армияга нисбатан янгича қараш шаклланаётганидан дарак беради. Қолаверса, ҳарбий қисмлардаги шароитнинг тубдан яхшиланиши, давлат томонидан аскар ва зобитларга қаратилаётган алоҳида эътибор, аҳоли орасида бу борада олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ёшларни руҳлантирмоқда.

Муфассал...

Улкан зафарлар йили

 

- Давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи ўз фаолиятини Тожикистон Республикаси Конституцияси ҳамда Тожикистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни асосида йўлга қўйган, - деган фикрлар билан матбуот конференциясини бошлади Турсунзода шаҳри раиси Вализода Абдуқодир Исуф. - Ўтган 2018 йилнинг бошидан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990447

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477459
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3387
4027
21072
7426653
99103
114875
7477459

Сизнинг IPнгиз: 18.118.162.8
Бугун: 23-11-2024 16:45:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015