Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 12 Ноябр 2015 Кӯришлар: 2128
Печат

 

i grigule5 ноябр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ивета Григуле бошчилигида Душанбе шаҳрига ташриф буюрган Европа Иттифоқи Парламенти делегацияси аъзоларини қабул қилди.

Давлат бошлиғи Европа Иттифоқи парламенти делегациясининг Тожикистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланиши олдидан келганини яхши белги, дея атар экан, улар ташрифи икки томонлама муносабатлар келгусидаги тараққиётига янги туртки беришига ишонч билдирди. 

«Тожикистон давлат мустақиллигини қўлга киритган биринчи кунларданоқ Европа Иттифоқи билан ҳамкорликларни кенгайтириш тарафдоридир. Европа билан алоқаларни чуқурлаштириш мамлакатимиз ташқи сиёсати истиқболли йўналишларидан ҳисобланади»,- дея қайд қилди мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон.

Европа Иттифоқи Парламенти делегацияси раҳбари Ивета Григуле ўз навбатида: «Биз Тожикистонни Марказий Осиёдаги яхши, ишончли ва конструктив шеригимиз, деб ҳисоблаймиз»,- деди.

Мамлакат Президенти Тожикистон ва Европа Иттифоқи, жумладан, Европа Иттифоқи Парламенти ҳамкорликлари даражаси ва мазмунидан қониқиш изҳор этар экан, шу бир бир вақтда: «Бугун муносабатлар жараёнида иқтисодий ҳамкорликлар ва хавфсизлик муаммоларини ҳал этиш билан боғлиқ масалалар биринчи ўринга чиқади»,- дея қайд қилди.

Шу сабабли, энергетика, саноат, тоғ иши ва қишлоқ хўжалиги каби Тожикистон иқтисодиёти фундаментал тармоқларидаги ҳамкорликларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, Тожикистон энергетик лойиҳалари амалга оширилишига кўмаклашиш бир вақтнинг ўзида ижтимоий масалалар ҳамда мамлакатимиз ва Афғонистон билан бирга бутун минтақа хавфсизлик муаммоларини ҳал этишга ҳисса қўшиши қайд қилинди.

Шунингдек, Тожикистон жамиятини демократиялаштириш жараёни, Афғонистон билан давлат чегараларини мустаҳкамлашни ҳимоялаш йўлидаги ҳамкорликларни давом эттириш зарурлиги ҳамда Яқин Шарқдаги ҳозирги вазият ва бошқа долзарб масалалар ҳақида мазмунли суҳбат қурилди.

 

«Ховар» ТМАА.

**

СИРИЛ  МЮЛЛЕР  ДАВЛАТ  БОШЛИҒИ  ҚАБУЛИДА

9 ноябр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Бутунжаҳон банкининг юртимизга иш ташрифи билан келган Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Сирил Мюллерни қабул қилди.

s mullerУчрашувда ҳамкорлик, жумладан, Тожикистон ва Бутунжаҳон банки қўшма лойиҳаларини амалга татбиқ этиш масалалари кенг кўламда муҳокама қилинди.

Давлат бошлиғи суҳбат аввалида Сирил Мюллерни масъулиятли лавозим – банк вице-президенти этиб тайинлангани муносабати билан табриклаб, бугунги учрашувни Тожикистоннинг мазкур нуфузли молиявий ташкилот билан ҳамкорликларини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам дея атади.

Мамлакат Президенти: -Биз Бутунжаҳон банкининг Тожикистондаги фаолиятини юқори баҳолаймиз. Чунки унинг кўмагини тараққиётнинг турли соҳалари, энг аввало, энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, давлат бюджети, ижтимоий ва бошқа истиқболли соҳаларни қўллаб-қувватлашда ҳис этмоқдамиз»,- дея қайд қилди.

Сирил Мюллер Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашиш имкониятидан қониқиш билдирар экан: -«Биз Тожикистон мушкулликлари ва эҳтиёжлари, жумладан, табиий офат туфайли етган зарар кўламидан яхши хабардормиз. Бутунжаҳон банки сизнинг мамлакатингиз билан ҳамкорликларни кенгайтиришга тайёр»,- деди.

Учрашувда Бутунжаҳон банкининг Тожикистон билан 2015-2018 йилларга мўлжалланган ҳамкорликлари янги стратегиясини самарали амалга татбиқ этиш йўллари ҳақида фикр алмашинди. Бу стратегия, асосан, грант тарзида 250 миллион Америка доллари ҳажмида маблағ ажратишни назарда тутади.

Суҳбат чоғида асосий эътибор Тожикистон иқтисодиётига сармоялар жалб этиш, имтиёзли кредитлар, грантлар, ажратиш, техник ёрдам кўрсатиш, транспорт, давлат бошқаруви, иқтисодий сиёсат, сув билан таъминлаш, хусусий сектор, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида кичик ва йирик лойиҳаларни амалга татбиқ этишдаги ҳамкорликларга қаратилди.

Суҳбат чоғида табиий офатлар олдини олиш, Тожикистон дарёларидаги қайта тиклаш ва соҳилларни мустаҳкамлаш ишлари учун қўшимча маблағ жалб этиш зарурлиги қайд қилинди.

КАСА-1000 электр узатиш линияси ва минтақавий аҳамиятга эга бошқа лойиҳаларни амалга татбиқ этиш масалалари юзасидан мазмунли суҳбат қурилди.

Қизиқарли суҳбат жараёнида томонлар келгусида ҳам ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Ваҳдат: миллий бирликдан умумбашарий бирликка

 

Тожикистон мустақилликка эришгандан сўнг, юзага келган таҳликали вазият азиз Ватанимиз, тожик халқи ва миллий давлатни дунё харитасида эмин сақлашлик имконияти - миллий ғояга тарихий заруратни юзага келтирди. Демократия байроғи остида тўпланган айрим сохта "демократ"лар ўзларининг схоластик ғояларини сир тутган ҳолда, мамлакатда мавжуд осойишталикка рахна солиб, ўз манфаатлари йўлида бошбошдоқлик билан чет элдаги хожалари

Муфассал...

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ – ЁШЛАРИМИЗ ҲОМИЙСИ!

 

Ёшлар – келажагимиз. Умримиз давомчилари - касбимиз давомчилари. Ҳаммамиз ҳам уларнинг порлоқ келажаклари учун имкон қадар шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз.

Мен қарийб 40 йил Жаббор Расулов ноҳиясининг 19-ўрта умумтаълим муассасасида ўзбек тили ва адабиёти фанларидан дарс берган оддий қишлоқ ўқитувчисиман. Бу йил (2019 йил) мен учун ҳаётимда эсда қоларли қувончли

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2462727

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9817550
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2761
3401
23301
9773770
61860
122773
9817550

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.128
Бугун: 19-07-2026 15:37:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015