Дўст дўстдир қилмиши билан,
Дўст эмас дўстингман дейиши билан.
Яхши дўст айбингни мисоли кўзгу,
Юзингга рўбарў, очиқ айтади.
Ёмони тароқдек минг тили билан,
Сочдан-сочга олиб қочади…
Ҳар дафъа дўстлик ҳақида гап кетганида, Хўжанд Давлат дорилфунунидаги таҳсил йилларим ва домла Анварбек Абдураҳмонов томонидан тез-тез такрорланиб туриладиган ва қарийбки, барча толиби илмлар ёдлаб олган ушбу сатрлар ёдимга тушаверади. Бир қарашда оддий, жайдари кўринса-да, бироқ ўзида улкан мажозий маънони мужассам этган сатрлар эмасми, булар?!
Бундан неча-неча асрлар илгари мумтоз шоиримиз томонидан дўстга, дўстликка берилган таъриф эмасми, бу? Ҳа, шундай.
Дўстлик борасида жуда кўп ва хўб ёзилган, айтилган, айтилаверади ҳам. Зеро, бу мавзу - эскирмас, у ҳар даврда ўзига хос равишда тараннум этилаверади.
-Фалончи дўстига содиқ-да…
-Писмадончи дўстликни эплай олмабди…
- Дўстнинг хиёнати оғир-да, кўтаролмабди бечора…
- Дўстликни ҳам эплаганга чиқарган…
Тез-тез қулоққа чалиниб қоладиган ушбу сатрларни изоҳлаш ниятимиз йўқ. Изоҳсиз ҳам барчага бирдек тушунарли. Бу каби сўзларни ҳаммамиз ҳам онда-сонда бўлса-да, эшитиб турамиз. Ва бизларни Фалончининг дўстига содиқлиги қойил қолдирса, Писмадончининг дўстликни эплай олмаганлиги-ю яна бир ўзини «дўст» санаган кимсанинг дўстига қилган хиёнати кўнглимизда нафрат ҳиссини уйғотиши аниқ.
- Дўстлик нима ўзи?
- У икки ёки ундан ортиқ кишиларнинг ўзаро самимий, беғараз муносабати,- жавоб беради китоб қўлтиқлаб олган олийгоҳ талабаси.
Планшету ноутбук ва яна бир қанча алламбалолар кўтарилиб юриладиган замонамизда студентнинг китоб қўлтиқлаб юриши мўъжизадек туюлади менга. Хизрни кўргандек бўлиб кетдим, шу тобда. Саломлашиб, ҳол-аҳвол сўрашгач, саволга тутдим:
- Қаердансиз?
- Панжакентдан.
-Исмингиз нима?
- Бўстон.
- Ҳақиқий дўстингиз борми?
- Ҳа, исми Туғрал. Боболари улуғ шоир ҳурматига Туғрал, деб қўйишган экан. Бир қишлоқда туғилиб, бир синфда ўқиганмиз.
- У ҳам ўқишга келдими?
- Йўқ, у ота касби дурадгорлик-ўймакорлик билан машғул. Назаримда, бадиий дизайнерлик-наққошлик ўқув юртига бормоқчи эди…
-Ўқишга келиб, янги дўстлар орттирдингизми?
- Ҳозирча йўқ, лекин ҳадемай, курсдошларим билан дўстлашиб кетишимга ишонаман.
…Хаёл мени яна олис Хўжанд сари элтади. Талабалик йилларининг ажиб, қайтарилмас ўзига хос даврида турли характер ва дунёқарашга эга дўстлар орттирдик. Шубҳасиз, уларнинг бари қалб тўримиздан ўрин олишган. Зеро, уларнинг бари ҳали олчоқлигу фирибгарлик нима эканлигини билмаган ёшда бўлиб, муомала-ю муносабатлари, дўстликлари ҳам самимий эди.
-Дўст - Худонинг номи, -дейди доно халқимиз. Дарҳақиқат, Ар-Роҳман, Ал-Вадуд исми сифатлари ғоятда меҳрибонлилик, ҳақиқий дўстлик маъноларини ифодалар экан.
Дўстлик туйғуси оддий қишлоқ боласидан тортиб, то давлат раҳбарлари-ю, пайғамбарларнинг-да қалбини забт этиши бор гап. Зотан, барча пайғамбарлар, инчунин, Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг-да, ўз яқин дўстлари бўлган. Ва бу рўйхат бошида ул табаррук зотнинг ғордаги дўсти Абубакр (р.а.) турарди.
Гарчи, давлат ишларини юритишда Бош вазир бўлса-да, Мир Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаро учун болалик дўсти саналарди. Ёки аксинча, Ҳусайн Бойқаро Навоий учун…
Кексаларимиз КПСС Марказий Комитети Сиёсий Бюроси аъзоси, Ўзбекистон ССР Коммунистик Партияси Марказий Комитети Биринчи Секретари Шароф Рашидов билан Тожикистон ССР Коммунистик Партияси Марказий Комитети Биринчи Секретари Жаббор Расулов, Қозоғистон ССР Коммунистик Партияси Марказий Комитети Биринчи Секретари Динмуҳаммад Қунаевлар ўртасида ҳам шундай дўстлик ришталари борлиги ҳақида кўп гапиришади.
Айниқса, Динмуҳаммад Қунаевнинг Шароф Рашидов вафотидан сўнг, унга бўлган эҳтиромини ошкора изҳор этиши (Рашидов вафотидан сўнг, бир мунча вақт у киши номи пахта иши баҳонасида қораланган эди-да), Тошкентга келиб, Рашидов бошчилигида қурилган метро ва бошқа иншоотларни пойи пиёда сайр қилиб, дўстининг бюстини тирик инсондай қучиб йиғлаганлари… дўстликнинг олий нишонаси эмасми?
Ижод аҳли орасида ҳам ҳақиқий дўстликка мисоллар кўп. Худо раҳматлик Боқи Раҳимзода, Мирзо Турсунзодаларнинг Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳорлар билан дўстликлари, узоққа бормайлик, ўзимизнинг устозимиз, акамиз Ўлмас Жамол билан Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Жамол Камол, Лойиқ Шерали, Мастон Шерали, санъаткор ҳофиз Жўрабек Муродов, Жўрабек Набиев, Ўринбек Ҳамдамов, Бурҳон Маматқулов, Машрабхон Қаландаровлар ўртасидаги дўстликнинг самимийлигига ҳеч бир шубҳам йўқ.
Дарвоқе, бир дўстимиз сўзларига кўра, яқинда таниқли ҳофиз-санъаткор Жўрабек Муродов азбаройи вақтининг тиғизлигига қарамай, устоз Ўлмас Жамол ҳузурларига келиб, уч соат мобайнида шоир билан астойдил суҳбатлашиб кетибди. Ва ёки Жўрабек Муродов билан улуғ санъаткор Шерали Жўраев ўртасидаги устоз-шогирдлик, дўстлик муносабатларини Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳазратлари ўртасидаги дўстлик ҳамда устоз-шогирдлик муносабатларига менгзагим келди шу тобда.
- Ҳамма нарса пул билан ўлчанадиган замонга қолдик, - нолишади баъзилар. Ахир ҳамма нарса пулга чақилаверса, дўстлик қоладими, дўстликка бало борми бу ерда?!.
Бу тахлит гап минг йил олдин ҳам бўлган, минг йил кейин ҳам бўлаверади. Бироқ, дўстлик туйғуси кишиларни тарк этмайди. Дейлик, бугунги барча нарса пул билан ўлчанадиган даврда ҳам дўстликни қадрлайдиганлар беҳисоб. Курсдош дўстимиз Абдулла Насриддин отаси Акрам Насриддин дўстлари ҳолидан хабар олиш учун ҳар йили Кўлобга бориб туриши ҳам дўстликка ёрқин мисол бўла олади, албатта.
- Дўст ҳар хил бўлади,- дейишарди олийгоҳдаги устозларимиз, - дўсти жоний, дўсти ноний…
Ҳа, сен учун жонидан-да кечишга тайёр дўст ҳақиқийдир! Нонинг-у мансабингга ошиқ дўстлар эса, фонийдир…
Ва яна ҳақиқий дўст ҳеч қачон дўсти ҳақида ёмон гумонга бормайди. Илгариги замонларда яшаган устозлардан бирига хабар етказишди: -«Дўстингизнинг «Ана роббукумул аъло (Мен улуғ Худойингиздирман») деганини эшитдик».
- «Йўқ-йўқ, менинг дўстим ҳаргиз ундай демас, эҳтимол, у Қуръони Каримдаги «Ана роббукумул аъло («Мен улуғ Худойингиздирман») оятини ўқиётганини эшитгандирсиз»,- дея эътироз билдирган устоз дўсти ҳақида ёмон гумонга бормайди.
Ҳозирги замонда ҳам чин дўстлар орасига душманлик солиб юрувчи кишилар бор. Улар икки дўстни бир-бирига ёмонлаб ораларига совуқлик, нифоқу низо солишга ҳаракат қилишади. Шундай пайтда ҳақиқий дўстнинг ўз дўсти ҳақида ёмон гумонга бормаслиги дўстликка завол етишдан асраб қоларкан.
Хуллас, инсоният яшар экан, токи дунёда инсон аталмиш мўътабар хилқат мавжуд экан, дўстлик туйғулари ҳам яшайверади. Зеро, дўст Худонинг номи, дўстлик эса, илоҳий муҳаббат дебочаси…
Абдулло Саидов.
Суратда ҳазрат Абдураҳмон Жомий ва Мир Алишер Навоий.
Мен Истаравшаннинг умумий номи билан Навганда, деб аталадиган қишлоқларида кўп бўлганим йўқ. Ҳаммаси бўлиб, уч марта ва ўшанда ҳам ҳар гал бор-йўғи бир неча соатдан. Лекин шу қисқа вақт давомида ҳожи Сатторқул ҳақида жуда кўп илиқ гаплар эшитдим. Ўқитувчилар, деҳқонлар, беш қишлоқда яшаётган катта-кичик бу инсон ҳақида миннатдорчилик билан сўзлашарди.
- Мана шу мактабимизнинг янги биноси Ҳожибобонинг елиб
Муфассал...
ёхуд шогирднинг устоз ҳақидаги битиклари
Ривоят қилишларича, бир донишманддан сўрабдилар:
- Ҳақиқатга элтувчи неча йўл бор? У:
- Ҳақиқатга элтувчи йўлларнинг сони дунё халқлари нуфузичадир. Ҳар кишининг ҳақиқат йўлини топиши эса, алоҳида ҳикматдир, - дея жавоб берган экан…
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015