2014 йили оммавий ахборот воситаларида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг «Тожикистон Республикаси визаларини олиш учун электрон ахборот тизимини ташкил этиш тўғрисида» қарори қабул қилингани ҳақида маълумот тарқалганди. «Ховар» Тожикистон миллий ахборот агентлиги кўп сонли муштарийлар талабларини инобатга олган ҳолда, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Раҳмон Озода Эмомали билан мазкур қарор ижроси ҳолати ва мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги консуллик хизматини ривожлантириш истиқболлари ҳақида суҳбатлашди.
-Ҳурматли Раҳмон Озода Эмомали, интервю учун вақт ажратганингиздан хурсандмиз. Маълумки, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида консуллик хизматини соддалаштириш ва қонунийлаштириш мақсадида қизиқарли ташаббуслар амалга татбиқ этилмоқда. Вазирлик томонидан бу йўналишда сўнгги вақтларда қандай ишлар олиб борилди?
-Энг аввало, «Ховар» Тожикистон миллий ахборот агентлиги барча муштарийларини Тожикистон Республикаси Конституцияси куни билан табриклашни истардим.
Ҳақиқатдан ҳам, Ташқи ишлар вазирлигининг давлат хизмати кўрсатиш тизимига янгиликлар жорий қилиш йўлидаги ташаббуслари жамият ва мамлакат Ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланяпти. 2010 йили электрон чипларга эга бўлган биометрик паспорт тизимини жорий қилиш давлат хизматларини электронлаштириш йўлидаги биринчи қадам ҳисобланади. Сўнгра, 2013 йили бошқа ташаббус, яъни Тожикистон Республикаси фуқароси ички паспорти ўрнини босувчи идентификацион (айнан ўхшаш) карта тизими жорий қилинди. Бу икки қадам ўз ишончлилигини исботлаган ҳолда, сафарга чиқиш учун ҳужжатларни халқаро талабларга мувофиқ тарзда тайёрлашга ҳисса қўшади ҳамда фуқаролар ҳақидаги маълумотларни электронлаштиришда ёрдам беради.
-Келгусидаги режалар билан ўртоқлаша оласизми?
-Тўғрисини айтсам, режалар кўп. Барчангизга маълумки, жорий йилнинг 7 сентябри куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари Ташқи ишлар вазирлиги бош консуллик бошқармаси биноси биринчи ғиштини қўйди. Мазкур бино қурилиши консуллик хизмати сифатини яхшилаш мақсадини кўзлаган. Мамлакат давлат мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида фойдаланишга топшириладиган бино қурилиши учун маблағ консуллик йиғимлари ҳисобидан ажратилмоқда. Айни пайтда вазирлик томонидан давлат хизматларини электронлаштириш тизимини келгусида ривожлантириш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга татбиқ этиш, давлат чегараларини бошқариш ягона тизимини жорий қилиш орқали миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда чет эл фуқаролари учун ҳам виза беришни бошқариш ягона тизими – «электрон визалар» воситасида виза олиш тартибини соддалаштириш ҳақида қарор қабул қилинди.
-Бу лойиҳалар ҳам чегара тизими билан боғлиқми?
-Жуда долзарб - савол. Сўнгги вақтларда мамлакат хавфсизлигига таҳдид солувчи терроризм ва экстремизм каби жараёнлар сезиларли равишда кенгайди ва фаоллашди. Тожикистон Республикаси ҳам бу таҳдидларни яхши англайди. «Электрон визалар» ва Тожикистон Республикаси электрон визалар ахборот тизимини жорий қилиш бўйича муваффақиятли лойиҳаларни амалга татбиқ этишга республика чегара тизимида тегишли инфратузилмани яратмасдан туриб эришиб бўлмайди.
Шунинг учун, Тожикистон Республикасининг нафақат хориждаги барча элчихона ва консуллик муассасалари вазирлик билан бирлаштирилади, балки Тожикистон Республикаси давлат чегараси орқали барча назорат ўтказиш нуқталари ҳам бир-бири билан бирлаштирилиб, ягона бошқарув тизимига айланади.
Бундан ташқари, республиканинг хориждаги барча элчихоналари ва консуллик муассасалари виза расмийлаштиришни бошқариш махсус дастури билан таъминланади. Тожикистон Республикаси давлат чегараси орқали барча назорат-ўтказиш нуқталари республика фуқаролари ва меҳмонларнинг мамлакат ҳудудига киришлари ва ундан чиқишлари махсус дастури билан таъминланади. Таъкидлаш жоизки, мазкур иншоотлар бармоқлар изларини сканер қилиш, биометрик паспортларни ўқиш ускуналари, фотоускуналар, нусха кўчириш учун сканерлар ва бошқалар билан таъминланади.
Охир-оқибат вазирлик визаларни бошқариш ягона тизими, мамлакат чегарачилари эса, чегаравий бошқарув ягона тизимига эга бўладилар.
-Бундан чиқди, бу лойиҳалар мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун жуда муҳим деб айтиш мумкин, шундайми?
-Шубҳасиз. У ёки бу чет эллик фуқаро учун виза расмийлаштириш тўғрисида маълумот олиш, умуман, уларнинг республикага кириб келишлари ва ундан чиқиб кетишлари вақт ва тегишли ҳаракатни талаб этади. Мазкур лойиҳаларнинг амалга татбиқ этилиши натижасида, нафақат, Ташқи ишлар вазирлиги ва чегара қўшинларида, балки хавфсизлик ва муҳожирлик органларида ҳам ўз ваколатлари доирасида маълумотларни тўлиқ назорат қилиш ва ундан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади.
-Бунда сунъий тўсиқлар пайдо бўлиш ҳолатлари қисқаради, демоқчимисиз?
-Тўппа-тўғри. Қандайдир даражада мувофиқлаштириш ишлари жараёни ҳамда идоралар ўртасида ҳужжатлар ва ахборот талаб қилиш вақти қисқаради. Таъкидлаш жоизки, вазирлик ўз фаолиятини ривожлантириш жараёнида бу органларга бошқарув тизими ва электронлаштиришни бепул тарзда етказиб беради.
Бундан ташқари, «электрон виза» лойиҳаси давлат хизматларини электронлаштиришни келгусида ривожлантиришга жиддий туртки бериши кутилмоқда.
-«Электрон виза» дедингиз. Шу ҳақда батафсилроқ тўхталсангиз…
-Электрон виза – бу хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга электрон йўл билан бериладиган виза тури. Электрон виза бериш учун махсус дастур ва сайт ташкил қилинади.
-Электрон виза устунлик жиҳати ва уни жорий қилиш зарурати нимада? Уни бериш тартиби қандай?
- Бир тасаввур қилиб кўринг, айни пайтда атиги бир неча мамлакат, жумладан, Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия, Ҳиндистон, Баҳрайн ва бошқалар «электрон виза» тизимига эга. Бахтимизга Тожикистон ҳам яқин вақтларда улар сафига қўшилади. Бугунги ҳаётимиз аввалгисидан катта фарқ қилади. XXI аср ахборот технологиялари даври ҳисобланади. Бу асрда кишилар ҳаётини техника ва ахборотларсиз тасаввур қилиш мушкул.
Бу лойиҳани амалга оширишнинг бошқа устунлик жиҳати сайёҳлар, конференциялар, симпозиумлар, семинарлар ва Тожикистон Республикасига иш юзасидан сўзлашувларда иштирок этиш мақсадида ташриф буюрувчи кишилар учун соддалаштирилган шароитни яратиш билан боғлиқ. Электрон визани жорий қилиш Тожикистон Республикасига сафар қилишни режалаштирган, бироқ ўз мамлакатларида Тожикистон Республикаси элчихонаси ва консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган мамлакатлар фуқаролари учун яхши шароит яратиб, Тожикистон Республикаси визасини олиш жараёнида воситачилар ва коррупцион омиллар батараф этилишига ҳисса қўшади.
-«Электрон виза» барча хорижий фуқароларга бериладими?
-Йўқ, электрон виза Тожикистон Республикаси томонидан қайси мамлакатга нисбатан виза бериш режимини соддалаштириш тартиби ўрнатилган бўлса, ўша давлат (80 давлат) фуқароларига берилади. Улар ҳеч қандай муассасага мурожаат қилмасдан туриб, қайси жойда бўлишларидан қатъий назар, уйларидан чиқмаган ҳолда Интернет орқали тегишли маълумотни бериш ва хизмат ҳақини тўлаш йўли билан ўз электрон манзилларига электрон визани олишлари мумкин. Электрон визани олувчининг консул ҳузурига келишига зарурат йўқ.
Тожикистон Республикаси давлат чегарасидан ўтишда электрон виза соҳиби чегарачиларга ўз паспорти ва электро визасини кўрсатади. Чегарачилар томонидан тегишли ҳужжатлар текшируви ўтказилганидан кейин чегарадан ўтишга ижозат берилади.
-Агар виза олиш талаби ҳар қандай жойда амалга оширилса, виза олувчининг консулликка келиши талаб қилинмаса, унда электрон виза тўлови қай тарзда амалга оширилади?
-Электрон визага ишлов бериш учун тўлов халқаро тўлов тизимлари, жумладан VISA ва MasterСard карталари воситасида амалга оширилади.
-Электрон виза қанча муддатга берилади?
-Электрон виза бир марталик ҳисобланади. Унинг соҳиби Тожикистон Республикасига кириб келганидан кейин 45 кундан узоқ тура олмайди.
-Агар киши Тожикистон Республикаси ҳудудида 45 кундан зиёд туришни ният қилса, унга электрон виза берилмайдими?
-Тўғри топдингиз. Бундай шахсга электрон виза берилмайди. Тожикистон Республикасига хизмат, дипломатик, меҳнат, сармоявий, таҳсил ва хусусий ташриф билан келишни истаган, уларнинг мамлакат ҳудудуди бўлиши муддати 45 кундан зиёд бўлган шахслар Тожикистон Республикасининг чет элдаги элчихоналари ва консуллик муассасалари ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги бош консуллик бошқармасидан Тожикистон Республикаси визаларини одатдаги тартибда олишлари мумкин.
Шуни қайд қилиб ўтишим зарурки, ахборот электрон тизими орқали хизмат кўрсатиш даражаси Шенген визаси бериш тизими билан бир даражада бўлади.
-Ҳақиқатдан ҳам, қизиқарли ташаббуслар! Бу режалар қачон амалий бўлади?
-Вазирлик Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг қарори асосида Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги давлат томонидан маҳсулотлар харид қилиш, иш ва хизмат агентлиги билан ҳамкорликда компаниялар кенг иштирокида халқаро тендер эълон қилди. Мазкур тендер биринчи босқичида 8 та хорижий ва маҳаллий компания иштирок этди. Уларнинг барчаси Тендер комиссияси қарори асосида тендернинг иккинчи босқичига ўтказилдилар. Тендер иккинчи босқичи натижаларига мувофиқ, Франциянинг йирик компанияси ғолиб бўлди. Шу сабабли, вазирлик бу компания билан биргаликда мазкур режаларни 2016 йилнинг биринчи ярмигача амалга татбиқ этишга ҳаракат қилмоқда.
-Қизиқарли суҳбатингиз учун раҳмат, мавжуд режаларни амалга оширишингизда муваффақиятлар тилаймиз.
-Раҳмат, соғ бўлинг.
«Ховар» ТМАА.
Бу дунё бозорга менгзайди…
Бунда ҳар бир нарсанинг, кўрсатиладиган хизматнинг ўз нарху навоси бор. Қийматнинг эса, кўрадиган кўзи, сийлайдиган қўли, бағишлайдиган меҳр-оқибати, эшитадиган қулоғи, раҳм-шафқатга тўла қалби, қийналадиган виждони йўқ.
Барчага бир хил…
Муфассал...
1 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Данғара ноҳиясига иш сафари билан бориб, "Хуталон" МЧЖда қўриқхона ҳолати билан танишди.
"Хуталон" қўриқхонаси майдони 6 минг гектарни ташкил қилади. Давлат бошлиғининг топшириғи билан бу ерда холдор буғу, тоғ қўйи, қирғовул ва бошқа
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015