Тожикистон халқи ҳар йили 6 ноябрни мустақил Тожикистоннинг давлат Конституцияси (Бош қонуни) қабул қилинган сана сифатида эҳтиром билан кутиб олади.
Шу ўринда шоирнинг шундай мисралари ёдга келади:
Бул хушхабарки, биза ногаҳон келур,
Дилга башорату мужда ба жон келур…
Шу боисдан, тожиклар минг йиллар давомида давлатсиз бўлганлари, унчалик узоқ бўлмаган тарихимизнинг бир қисми умумиттифоқ давлати тузумида бўлганлиги сабаб Конституцияинг 21 йиллиги биз ёшлар учун миллий давлатчиликнинг шаклланиши ва Тожикистоннинг ижтимоий-сиёсий тинчлигу барқарорлигининг такомиллашишида ҳам катта аҳамият ва ўзига хос шукуҳга эга. Шу йиллар давомида Тожикистон халқи ўз тақдирини эркинлигининг ифодаси ва давлат ҳокимиятининг ягона сарчашмаси сифатида, ҳақиқатдан ҳам, тақдирсоз бўлган бу ҳужжат кўрсатмалари асосида муайян этиб, турмуш тараққиётидаги барча соҳалар йўналишларини аниқлаб олди.
Шу нуқтаи назардан Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ўзининг бир чиқишида шундай таъкидлаб ўтган эди: «Мен Тожикистон Республикаси Конституцияси (Бош қонуни)ни амалга татбиқ этиш давомида давлатимиз ва халқимизга насиб этган барча ютуқларни Тожикистон халқининг заковати ва билими маҳсули, деб ҳисоблайман. Чунки ана шу қадимий сарзамин халқининг аксарият иродаси билан бугун бизнинг мамлакатни эркин, ҳуқуқий ва демократик-ижтимоий давлат сифатида эътироф этишади ва унинг ўрнини халқаро масалаларни ҳал этишда инобатга олишади».
Ҳақиқатдан ҳам, асосий мақсади инсон хуқуқ-эркинликлари ва ҳокимиятчиликнинг юқори масъулиятли адолатини таъминлаш бўлган шундай жамиятда яшаш халқимизнинг асрлар давомидаги орзуси эди ва шундай бўлиб қолади.
Шу ўринда, агар тожиклар тарихига назар соладиган бўлсак, мелоддан олдинги бешинчи асрлардаги Ҳахоманишийлар давлатида Куруши Кабир даварида Башар ҳуқуқлари эъломияси қабул қилинган эди ва унда биринчи марта адолатли жамият ва инсон ҳуқуқлари ҳақида гап боради. Ҳуқуқ тарихининг аксарият мутахассислари бу битимни Инсон ҳуқуқи эъломиясининг дастлабкиси сифатида эътироф этишади. Лекин бу тарихий далил билан фахрланиш баробарида яна бир масалани ҳам эсдан чиқармаслик керак, бу эъломия ва шунга ўхшаш қимматли битимлар бизнинг халқимиз яшаган жойларда қабул қилингани билан бу битимлар, асосан, ҳукуматдорлар томонидан қабул қилинарди ва халқнинг уни қабул қилишдан бошқа чораси қолмас эди.
Шунинг учун ҳам, бугунги давр қадриятлари нигоҳидан олиб қаралса, тожик халқининг ютуқларию ўсишлари ва тарихий-анъанавий, миллий-мазҳабий, иқтисодий-ижтимоий ва ҳуқуқий-маданий хусусиятларни инобатга олган ҳолда, янги Тожикистон Конституцияси (Бош қонуни)ни бирор-бир тарихий битим ёки бошқа жаҳон давлатларининг асосий қонунларига тенглаштириб бўлмайди. Чунки ҳар бир мамлакат Асосий қонунида кўрсатилган, халқ демократик ва эркин сайлов асосида қабул қилган йўл билан тараққий этади.
Тожикистон халқига шундай Конституцияга эга бўлиш буюк бахту саодати насиб этган. Албатта, Конституция моҳиятининг ўзи шундан гувоҳлик беради.
Тожикистон Республикасининг мустақилликка эришиш баробарида Конституция қабул қилиш зарурати юзага келди. Жамият ва Тожикистон давлати ўзининг янги тарихий тараққиёт йўлига кирди ва мамлакат ҳаётидаги барча соҳаларда улкан узгаришлар бошланди.
Тожикистон Республикаси Президентининг 1992 йил 10 февралдаги фармони асосида Асосий қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга оид ишчи гуруҳи ташкил этилди. 1992 йилнинг апрел ойи охирларида Асосий қонун лойиҳаси муҳокама учун матбуотда нашр этилди. Вужудга келган вазиятни эътиборга олган ҳолда Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг «Тожикистон Республикасида сиёсий вазият тўғрисида»ги қарори билан лойиҳа муҳокамаси 1992 йилнинг 1 июлигача узайтирилди. Лекин мамлакатда юз берган низолар бошланиши билан конституцион ислоҳот босқичи орқага ташланди.
Янги Конституцияни ишлаб чиқиш, муҳокама ва қабул қилиш Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг XVI сессиясидан кейин янгидан бошланди. Мазкур сессия мамлакат Конституцион тузумининг барқарорлашувида улкан рол ўйнади. Чунки фақат жамиятнинг соғлом вазияти, давлат ҳокимияти тузумларининг бир хилдаги фаолияти, ҳуқуқ тартиботи ва қонунчилик таъминланган шароитда Конституцияни қабул қилиш имкони бор эди. Шу боис ҳам Тожикистон Республикасининг амалдаги Конституцияси Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг XVI сессияси тарихий қарорларининг амалга оширилганидир.
Қайд этилган сессияда «Тожикистон Республикаси «Асосий қонуни» Конституцияни тайёрлаш бўйича комиссиясини ташкил этиш тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг 1990 йил 23 августидаги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш хусусида» ги қарори қабул қилинди. Шу асосда, Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси бошчилигида янги конституцион комиссия ташкил этилди.
Шу ўринда, Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг 1992 йил, 12 декабрида Тожикистон шарафли халқига йўллаган мурожаатномасидаги таъкидлар ёдимизга келади. Унда, жумладан, шундай дейилган эди: -«Тожикистон Республикаси қонунларини янгилаб, уни халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида такомиллаштириб, янги – демократик ва ҳуқуқий давлат барпо этиш учун пойдевор яратиш лозим».
Шундай қилиб, 1994 йилнинг 6 ноябрида Тожикистон Республикаси Конституцияси (Бош қонуни) умумхалқ референдуми асосида қабул қилинди.
Тожикистон Республикаси Конституцияси тожиклар ўртасидаги низолар шароитида ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Шу боисдан, унинг биринчи даражали вазифаси миллий ярашув ва тожиклар тинчлигини таъминлашдан иборат эди. Шу мақсадда, Тожикистон Республикаси Конституцияси лойиҳасини ишлаб чиқишда кенг доирадаги аҳоли, жамиятнинг турли гуруҳлари намояндалари, жумладан, мухолиф гуруҳлар тавсиялари инобатга олинди. Унда миллий келишув йўналишидаги барча сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат талаблари ўз ифодасини топган. Шу нуқтаи назардан, бу асосий ҳужжат, ҳақиқатдан ҳам, ижтимоий келишув ва тожиклар осойишталигини таъминлашнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилди. Бугун Тожикистоннинг конституцион тажрибаси ички низоларни ҳал этиш борасидаги намуна сифатида эътироф этилган.
Шунингдек, Тожикистон Республикаси Конституцияси бевосита умумхалқ референдуми асосида Тожикистон Республикаси фуқаролари томонидан қабул қилинган бўлиб, унда Тожикистон халқининг азму иродаси ва мақсаду маромлари тажассум этган. Тожикистон Республикаси Конституцияси асосида халқ давлат ҳокимиятининг биргина сарчашмаси ва эркинлигининг ифодаси сифатида эълон қилиниб, умумхалқ референдум ва сайлови бевосита халқ ҳокимиятининг олий ифодаси сифатида эътироф этилган.
Тожикистон Республикаси Конституцияси Тожикистон халқининг улкан ютуқларидан бири бўлиб, мустақил ва янги давлат барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори, миллий давлатчилик армонларининг ҳуқуқий шакли ифодаси, миллий манфаат ва мақсадларнинг ҳимояси, миллий маданият ва тарихий меросларнинг ҳуқуқий асоси саналади. Унда Тожикистон эркинлиги, мустақиллиги ва мамлакат ҳудудининг дахлсизлиги, давлатнинг вазифа ва моҳияти, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат тили, Тожикистон давлатчилиги шакли ва давлат рамзлари, давлатнинг ички ва ташқи сиёсати мақсадлари, Тожикистон давлати ва жамиятининг иқтисодий-сиёсий, маданий-ижтимоий асослари эълон қилинган.
Бу ҳужжат талаблари асосида Тожикистон давлатини эркин, демократик, ҳуқуқий-дунёвий ва ягона давлат сифатида эълон қилади.
Бу меъёр бугунги кундаги демократик жамиятнинг тараққиёт талаблари бўлиб, ҳозирги пайтда дунёнинг барча демократик давлатлари Конституцияларида ўз ифодасини топган. Қайд этиб ўтилган меъёр воситасида Тожикистон ўзини жаҳон ҳамжамияти аъзоси, ҳуқуқ, қонун ва демократиянинг курашувчиси сифатида эълон қилган. Шу билан бирга, миллий давлат манфаатларини ҳимоялаш, жумладан эркинлик ва давлат мустақиллигини назарда тутган.
Бу муҳим ҳужжат фуқаролик жамиятини барпо этишдаги ҳуқуқий асос эканлигини фахр билан қайд этиб ўтиш ўринлидир.
Унинг асосида жамиятнинг бир партиялик сиёсий тузумдан кўп партиялик сиёсий тузумга ўтиши таъминланди. Тожикистон Республикаси Конституцияси мафкуравий ва турли сиёсий гуруҳлар асосида жамият ҳаёти тараққиётининг имконияти борлигини эълон қилди.
Айни пайтда Тожикистон Республикаси Конституцияси талаблари асосида бирор-бир партия, жамият, диний уюшма, ҳаракат ва гуруҳнинг мафкураси давлат мафкураси сифатида эътироф этилмайди.
Давлат мустақиллик йилларида мамлакатдаги мафкуравий кўпфикрлилик босқичи янги суръатларда юксалиб борди. Жамият янги тан олинган, жумладан, ҳуқуқий давлат, ижтимоий давлат, шахс ҳуқуқлари ва шунга ўхшаш назарияларига юз бурди.
Шунингдек, Тожикистон Республикаси Конституциясида инсон ва унинг ҳуқуқу эркинликлари олий неъмат сифатида эълон қилинди. Шу нуқтаи назардан, мамлакатимизнинг амалдаги Конституцияси Шўролар давридаги барча Конституциялардан батамом фарқ қилади. Шунингдек, бугунги кундаги демократик давлатлар ва инсон ҳуқуқи соҳасидаги халқаро битимлар талабларига ҳам ўхшаб кетади. Мазкур битим инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини эълон қилади. Шу билан бир қаторда, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунчилик, ижрочи, маҳаллий ва ўз-ўзини бошқарувчи ҳокимият органлари фаолиятининг асоси бўлиб, улар ҳуқуқ меъёр битимининг сифатлилик нишонаси бўлиб эътироф этилади.
Тожикистон Республикаси Конституцияси бошқа тараққий этган давлатлар Конституциялари сингари жамият тараққиёти, жамият ҳаётидаги сиёсий-иқтисодий, ижтимоий-маданий ва ҳуқуқий ислоҳотлар босқичидаги ўзгартишлар билан унга жамиятнинг янги муносабатларига жавоб берадиган меъёрлар қўшимча қилинади. Конституцияга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш дунёнинг барча мамлакатлари давлатчилик тажрибасида кўзга ташланади.
Дунё омиллари билан бир қаторда, шунингдек, ичкарида пайдо бўлган омиллар ҳам Конституцияга қўшимча ва ўзгартиш киритилишини тақазо эта олади. Бу ички омиллар ҳар бир давлатнинг тарихий шароити, иқтисодий, молиявий ва меҳнат захиралари ва маданий мероси хусусиятларини инобатга олган ҳолда аниқланади.
Жамият тарққиётини таъминлаш миллий ва маҳаллий хусусияту шароитлар заминасида миллий қонунчиликни такомиллаштиришни талаб этади.
Бундай шароитда Тожикистон Республикаси Конституциясига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш табиий ҳолат сифатида ҳис этилади. Шу боисдан, бу муҳим ҳужжатга 1999 йилнинг 26 сентябри ва 2003 йилнинг 22 июнида умумхалқ референдуми йўли билан икки марта қўшимча ва ўзгартишлар киритилди. Бу ўзгартириш ва қўшимчалар жамиятнинг янги ўзгаришлари, давлат ҳокимияти органи тузумини такомиллаштириш заруратидир. Конституцион меъёрларни жамиятнинг янги муносабатлари талабларига мувофиқлаштириш ва жамиятнинг келгуси тараққиётини инобатга олган ҳолда амалга оширилди.
Тожикистон Республикаси Конституцияси давлат асосий қонуни, мамлакат ҳуқуқий тизимининг марказий унсури, қонунчиликни такомиллаштириш ва ишлаб чиқиш асоси, ижтимоий келишув ҳужжати, давлат ва жамият тараққиётининг кейинги аниқловчиси ҳисобланади. У ҳуқуқ-меъёр битимлари тузумида энг юқори ўринга эга бўлиб, олий ҳуқуқий эътиборга эга. Унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш фақатгина умумхалқ референдуми асосида ўтказилади. Тожикистоннинг барча ҳуқуқий битимлари, жумладан, Тожикистон эътироф этган халқаро хуқуқ битимлари Тожикистон Республикаси Конституциясига мутобиқ бўлиши керак.
Сўзим охирида ўзида эл орзусини жамлаган олий муқаддас ҳужжат – Бош қонунимиз байрами билан барча ватандошларимизни табриклайман. Ишончим комилки, азиз Тожикистонимиз келгусида адлу адолатда беҳамто, қонунлари устувор, ободу фаровон ва азиз юрт бўлиб тарих зарварақларига ёзилгай.
Саидмаҳмуд Абдужабборзода,
Тожикистон Республикаси Бош ҳарбий прокуратураси ходими.
Охирги вақтларда христиан дин вакилларининг тобора жипслашиб бораётганлик ҳолати мушоҳада этилмоқда. Бу ҳолат бир қараганда ёмон нарса эмас. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир куч, халқу миллат ва ҳар жараён бундай ҳуқуққа эга. Аммо бу нарса ерларига араб муҳожир қочоқлари кириб келаётган, христиан араблар ва бошқа араб гуруҳлари мавжуд бўлган, ўз халқини мусулмонлардан қўрқитишни истаётган бир пайтда амалга оширилаётгани кузатилмоқда.
Муфассал...
ёхуд Англия "Legatum" халқаро институти рейтинги ҳошиясига битиклар
Яқинда нуфузли "Legatum" халқаро институти (Буюк Британия) ҳар йили янгиланиб борадиган дунё мамлакатларининг фаровонлик индексини эълон қилди.Унга кўра, Тожикистон 2017 йилдаги дунё мамлакатлари тараққиёти рейтингида 102-ўринни эгаллади.
Дарвоқе, "Legatum" халқаро институти давлатлар иқтисодиёт даражаси, тадбиркорлик фаолияти, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш тизими,
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015