Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 29 Октябр 2015 Кӯришлар: 1831
Печат

 

БАЙРАМОНА ТАНТАНАЛАР

hisorrr27 октябр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ҳисорнинг 3000 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этиш ҳамда кўп сонли юбилей иншоотларини фойдаланишга топшириш мақсадида бу гўзал водийга сафар қилди.

Ҳисор ноҳияси раҳбарияти ва кўп сонли аҳолиси Давлат бошлиғи ва миллат раҳнамоси Эмомали Раҳмонни ўзига хос самимият билан кутиб олиб,

унга бу қадимий минтақада икки йил давомида олиб борилган яратувчанлик ва ободончилик ишлари учун миннатдорчилик изҳор қилдилар.

Бугун Ҳисор ноҳияси байрамона кўринишда.

Мамлакат Президентининг иш сафари Ҳисор ноҳиясининг Ҳисор қишлоқ жамоатидан бошланди. Бу ерда Давлат бошлиғи иккита кўп қаватли турар жой биносини фойдаланишга топширди. Бинолар пастки қаватларида хизмат кўрсатиш марказлари, тикувчилик цехи ва гилам сотиш магазини жойлашган.

Мазкур замонавий иншоот ака-ука тадбиркорлар Қурбонмурод ва Баҳриддин Неъматзодалар томонидан бунёд этилган.

Иккала турар жой биноси ҳам 1, 2 ва 3 хонали квартиралардан иборат бўлиб, 72 оила учун мўлжалланган.

Уйлар қурилиши ва жиҳозланиши умумий маблағи 20 миллион сомонийдан зиёдни ташкил қилди.

Кенг хоналарга эга бу турар жой бинолари «Роҳи тољик» масъулияти чекланган жамият ходимлари томонидан қурилган ва Ҳисорнинг 3000 йиллиги нишонланаётган кунларда мамлакат Президентининг хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашига тадбиркорлар томонидан муносиб совға бўлди. Бу бинолардаги квартиралар «Роҳи тољик» масъулияти чекланган жамият ишчиларига совға қилинди.

Иншоотлар бунёд этилишида, асосан, маҳаллий мутахассислар меҳнат қилишган бўлиб, яхши ойлик маошлар билан таъминландилар.

Қурилиш ишлари тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш асосида жорий йил аввалида бошланган, мавжуд имкониятлар ва етакчи тажрибадан фойдаланиш туфайли қисқа муддатда охирига етказилди.

Биноларнинг биринчи қаватида тикувчилик цехи жойлашган, бу ерда 20 нафар маҳаллий хотин-қизлар доимий иш жойлари билан таъминланишди. Турли либослар ишлаб чиқариш ва фуқароларга хизмат кўрсатиш юқори даражада йўлга қўйилган.

Хизмат кўрсатиш марказида кўп қаватли турар жой бинолари истиқоматчилари кундалик эҳтиёждаги маҳсулотларни харид қилишлари мумкин.

Келажакда бу ерда тадбиркорлар Қурбонмурод ва Баҳриддин Неъматзодалар томонидан 12 та бошқа турар жой бинолари, спорт майдончаси ва болалар боғчаси бунёд этилиши маълум қилинди.

Давлат бошлиғи тадбиркорларга яратувчанлик ташаббуслари, Ватаннинг бу гўшаси ободончилиги, янги иш жойлари яратганликлари ҳамда маҳаллий йўллар қурилиши ва асфалтлангани учун миннатдорчилик билдирди. Шу билан бирга, мамлакат Президенти ватанпарвар тадбиркорлар бундан кейин ҳам давлат ва мамлакат Ҳукуматининг яратувчанлик сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўз ташаббусларини давом эттиришларига ишонч билдирди.

Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлар Ҳисорнинг 3000 йиллигини нишонлаш доирасида ноҳия марказидан қадимий Ҳисор қалъасигача бўлган 25 километр йўлга тўлиқ асфалт ётқиздилар.

 

АНТИҚА ЧОЙХОНА

hisorr 1Ҳисор ноҳияси 3000 йиллигини нишонлаш доирасида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон шакли ва дизайни бўйича жаҳонда ўхшаши бўлмаган антиқа ва йирик чойхонани фойдаланишга топширди.

Ҳисор 3000 йиллигини муносиб кутиб олиш учун чойхона қуриш ишлари 2014 йилнинг сентябрида бошланган эди. Биринчи босқичда 250 нафар маҳаллий қурувчи, сўнгра қурилиш ишлари кенгайтирилганидан кейин 650 киши иш билан таъминланди.

«Миллий чойхона»нинг йирик ва қиёси йўқ биноси лойиҳаси «Баракат» корпорацияси буюртмасига мувофиқ, «Шаҳрофар» очиқ ҳиссадорлик жамияти томонидан ишлаб чиқилиб, қисқа муддатда амалга татбиқ этилган.

Қадимий шаҳар қурилиши анъаналарига риоя этган ҳолда, ноодатий меъморчилик услубида қурилган «Миллий чойхона» баландлиги  43 метрни, узунлиги 100 метр ва кенглиги 55 метрни ташкил қилади.

Бу қурилиш лойиҳаси асосида биринчи қаватда 1600 квадрат метр майдонда 1000 дан зиёд киши учун зал, ходимлар ва бадиий гуруҳлар учун иккита иш кабинети, экологик тоза технология билан жиҳозланган 5 та замонавий ошхона ўрин олган.

Чойхона асосий зали 2 минг 36 квадрат метр майдонни эгаллаб, 1200 ўринга эга. Қовун шаклига эга бўлган бино иккинчи қаватида кенг пешайвон (терраса)  жойлашган ва замонавий хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари шароитлари яратилган.

Бу замонавий иншоот қурилиши туфайли 85 киши учун доимий иш жойлари яратилди.

Ўзига хос миллий меъморчилик унсурларига таянган мазкур антиқа лойиҳани бунёд этиш ва безашда  фақат маҳаллий қурилиш материаллари ва хом ашёлардан фойдаланилган бўлиб, шифти қовун шаклида қурилган.

Мазкур миллий чойхона 4,5 гектар майдонни эгаллайди. Унинг ҳудуди  турли манзарали дарахтлар ва тўрт  хил гулу гулбутталар билан ясатилган.

Келажакда бу мавзедаги 22 гектар майдонда маданият ва истироҳат боғи қурилади.

 

ЯНГИ ТУРАР ЖОЙ БИНОЛАРИ

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ҳисорнинг 3000 йиллигини нишонлаш доирасида тадбиркор Бахтиёр Убайдуллоев томонидан бунёд этилган Файзулло Абдуллоев кўчасидаги 46 квартирали кўпқаватли турар жой биносини фойдаланишга топширди.

hisorrМазкур бино ишга яроқсиз бўлиб қолган ноҳия собиқ нашриёти ўрнида бунёд этилгани маълум қилинди. Бино биринчи қаватида янги нашриёт, келинлар салони, болалар кўнгилочар маркази жойлашган. Мазкур иншоот 4 минг квадрат метрдан зиёд майдонда 10 ой мобайнида 7 миллион сомонийдан ортиқ маблағга қурилди. Қурилиш пудратчиси «Суҳайли» МЧЖ, лойиҳалаштирувчиси «Селтехпроект» конструкция-технологик лойиҳавий институти ОҲЖ ҳисобланади. Квартиралар, шунингдек, замонавий талабларга мувофиқ тарзда жиҳозланган.

Айни пайтда «Садаф» келинлар салонида тожикистонлик дизайнерлар томонидан тайёрланган келинлар учун миллий ва европача либослар намойишга қўйилган. Бундан ташқари, кўп қаватли бино биринчи қаватида илғор ускуналар билан жиҳозланган замонавий нашриёт жой олган. Бу ерда 11 та янги иш жойлари ташкил этилди. Нашриёт китоблар, журналлар, плакатлар, лавҳалар ва бошқа тарғибот материалларини чопдан чиқариш имкониятига эга. Янги бунёд этилган бинодан, шунингдек, барча зарур шароитлар билан таъминланган болалар кўнгилочар маркази ҳам жой олган.

Мазкур бино ёнида бошқа тадбиркор Илҳомжон Назруллоев томонидан ертўлага эга бўлган битта олти қаватли турар жой биноси қурилган бўлиб, унда 20 та квартира ва хизмат кўрсатиш марказлари бор.  Иншоотдаги қурилиш ишлари «Бунёдгар» МЧЖ томонидан амалга оширилган бўлиб, 9 ой мобайнида тўлиқ қурилди ва фойдаланишга топширилди.

Янги бинодаги квартиралар истиқоматчилари Давлат бошлиғининг яратувчанлик сиёсати ва тадбиркор ташаббусига миннатдорчилик билан кенг квартираларга кўчиб ўтишяпти.

Масъул шахсларнинг маълумотига кўра, мазкур бино қурилиши учун 2 миллион сомоний сарфланган.  Тадбиркорлар фикрича, ноҳия аҳлига Ҳисорнинг 3000 йиллик юбилейи даврида муносиб совға бўлади.

«ШАРОФАТ» ТИКУВЧИЛИК ФАБРИКАСИ

Ҳисор ноҳияси марказида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон иштироки билан 400 нафар хотин-қизларни иш билан таъминловчи йирик «Шарофат» тикувчилик фабрикаси фойдаланишга топширилди.

Олиймақом меҳмонни замонавий фабрика ҳовлисида ўқувчилар, соҳа ходимлари ва масъул шахслари кутиб олишди.

Давлат бошлиғи рамзий тасмани кесиш орқали Ҳисорнинг 3000 йиллиги шарафига қурилган бу енгил саноат иншооти фаолиятини бошлаб берди.

Мазкур фабрика бир гектар майдонда Даҳбед хизмат кўрсатиш мажмуаси базасида маҳаллий тадбиркор Жамшед Зиёев томонидан қурилгани қайд қилинди. 

«Шарофат» тикувчилик фабрикаси қисқа муддат ичида Давлат бошлиғининг 2014 йил 15 август куни Ҳисор ноҳиясидаги Даҳбед хизмат кўрсатиш марказини фойдаланишга топшириш  чоғидаги бевосита топшириғи асосида бунёд этилган.

Мазкур фабрика 7 миллион сомонийлик маблағга «Алазиз» МЧЖ қурувчилари томонидан 5 ойда қуриб битказилди.

Қурилиш жараёнида 140 нафар маҳаллий фуқаро доимий иш ва яхши ойлик билан таъминланди.

Мамлакат Президенти ишлаб чиқариш жараёни билан танишув чоғида хотин-қизлар билан суҳбат ўтказар экан, бундай замонавий иншоот бунёд этилишини Ҳисорнинг 3000 йиллик юбилейига муносиб совға дея атади.

Яратувчан тадбиркор томонидан Хитой Халқ Республикасининг Кем-Суи компаниясидан 200 та тикув машинаси, дазмоллаш ва кесиш ускуналари келтирилган.

Яқин кунларда яна 200 та тикув ускуналари келтирилади.

Иккинчи қаватда тўрт нафар хорижлик мутахассис замонавий компютер технологияларида маҳаллий хотин-қизларни ишлаш нозикликлари  билан таништирадилар.

Таълим синфхоналарида бир сменада 30 киши таҳсил олиб, мазкур фабрика сертификатини қўлга киритиши мумкин.

Мамлакат Президенти янги тикувчилик  технологиялари билан танишув жараёнида мутахассисларга маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини оширишга доир фойдали тавсиялар берди.

Фабрика суткасига 150-200 жуфт, ойига 4,5-5 мингта мактаб формаси тайёрлашга қодир эканлиги қайд қилинди. Шу билан бир қаторда, соҳа мутахассислари бошқа корхоналар ва муассасалар ходимлари учун ҳам либослар тайёрлашади.

Фабрика маҳсулотини ташқи бозорларга чиқариш учун тадбиркор Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳри тикувчилик фабрикаларидан бири билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартнома имзолаган бўлиб, 90 фоиз маҳсулот Россия, Белорус, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларга экспорт қилиниши зарур.

Ўтган йилдан буён фаолият юритаётган Даҳбед хизмат кўрсатиш маркази замонавий меҳмонхона, ошхона, банк хизмати маркази, 75 та савдо нуқтаси, матоларни бўяш корхонаси ва 100 ишчи ўрнига эга бўлган тикувчилик цехидан иборат.

Мамлакат Президенти бу барча яратувчанлик ишлари, мамлакат хотин-қизларини доимий иш жойлари билан таъминлаш учун йирик саноат корхоналари бунёд этиш ва маҳаллий маҳсулотларни жаҳон бозорларига чиқаришни муҳим ва зарур дея атади.

Ҳисор ноҳиясида шу кунгача ўқувчиларни мактаб формалари билан таъминловчи бундай йирик тикувчилик фабрикаси бўлмагани қайд қилинди.

Эслатиб ўтиш жоизки, бино биринчи қаватидан, шунингдек, тиббий нуқта ўрин олган бўлиб, фабрика ходимларига тиббий хизмат кўрсатиш билан бир қаторда, Ҳисор жамоати фуқароларига ҳам бепул тиббий ёрдам беради.

Сўнгги йиллар мамлакат Ҳукумати ва хусусий сектор ҳаракатлари туфайли кичик ва йирик саноат корхоналари қурилиши кенгайди. Бунинг натижасида миллий иқтисодиёт ривожланиши, республика бюджети тўлдирилиши ва ички бозорда импорт маҳсулотлари ўрнини босувчи моллар билан таъминлаш ҳолати яхшиланди.

 

«ШАҲРИНАВ» ВА «ХОНАҚОҲ» ПОДСТАНЦИЯЛАРИ

Тожикистон Республикаси Президенти Ҳисор ноҳиясида рамзий тасмани кесиш орқали  «Шаҳринав» ва «Хонақоҳ» подстанциялари фаолиятини бошлаб берди.

Таъкидлаш жоизки, электр энергияси исроф бўлиши олдини олиш ва уни тартибга солиш учун мамлакат Ҳукумати чет эл сармоядорлари билан биргаликда йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда.  Лойиҳа доирасида 349 миллион Америка долларига «Душанбе-2» иссиқлик-энергия маркази иккинчи корпуси, Ҳисор ноҳиясида «Шаҳринав» ва «Хонақоҳ» подстанциялари,  110 киловаттли электр узатиш линиялари қурилиши амалга татбиқ этилмоқда.

Ҳисор ноҳиясида «Шаҳринав» ва «Хонақоҳ» подстанциялари ва 110 киловаттли электр узатиш линиялари лойиҳаларини амалга оширишдан мақсад аввалги подстанцияларга босимни камайтириш билан боғлиқдир.

Бундан ташқари, «Душанбе-2» иссиқлик-энергия маркази иккинчи корпусини фойдаланишга топшириш Душанбе шаҳрини электр энергияси ва иссиқлик билан ишончли таъминлашга йўналтирилган бўлиб, келгусида Душанбе шаҳри ва республика бўйсунишидаги ноҳиялар агросаноат потенциаллари ошади. Шунингдек, турли саноат корхоналарига электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш таъминланади.

Мазкур лойиҳа Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси ТВЕА компанияси самарали ҳамкорликлари асосида амалга татбиқ қилинди. Республика энергетик лойиҳаларини амалга оширишда 100 дан зиёд маҳаллий аҳоли Хитойнинг ТВЕА компанияси намояндалари билан бирга ҳисса қўшишди.

Қурилган 3 та иншоот лойиҳавий қиймати 22,5 миллион Америка долларини ташкил қилади. Асосий ва қудратли ускуналар ҳамда ҳимоялаш ва бошқариш ускуналари  ХХРда  ишлаб чиқарилган.

Бу ускуналарда бир қатор устунлик жиҳатлари мавжуд. Жумладан, фойдаланишдаги оддийлик, хавфсизлик, узоқ муддат хизмат қилиши ва энергия самарадорлиги, йиллар давомида капитал таъмирсиз фаолият юритишга қодирлиги таъмирлаш ишларига бўлган сарф-харажатларни неча бараварга камайтиради.  Барча ускуналар компютер орқали бошқарилади. Электр энергияси етказиб беришдаги авария ҳолати ошкор қилинади ва қисқа муддатда бартараф этилади. 

Асосий энергия тақсимловчи ускуналар, «Шаҳринав» ва «Хонақоҳ» подстанциялари юқори волтли кабеллари ҳамда ҳимояловчи ва назорат ускуналари техник текширувдан ўтказилди. Бундан ташқари, подстанцияларни Ҳисор ноҳиясига бирлаштириш учун лойиҳа доирасида 10,8 километрлик электр узатиш линияси ўтказилди.

«Шаҳринав» ва «Хонақоҳ» подстанциялари электр энергияси исроф бўлиши олдини олишда муҳим рол ўйнаб, Тожикистон Ҳукуматининг Ҳисорнинг 3000 йиллик юбилейига муносиб совғаси ҳисобланади.

 

«СИТАБР-АГРО» МЧЖ МУЗХОНА ОМБОРИ

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ҳисор ноҳиясидаги «Ситабр-Агро» масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюриб, унинг музхона-омбори фаолиятини бошлаб берди. «Ситабр-Агро» МЧЖ Ҳисор ноҳиясининг Дурбад қишлоқ жамоатида жойлашган бўлиб, 20 гектар суғориладиган ерга эга. Бу ерда деҳқонлар, асосан, интенсив боғлар барпо этиш билан шуғулланади.

2014 йили Давлат бошлиғи «Ситабр-Агро» МЧЖ раҳбариятига меваларни узоқ муддат сақлаш учун боғ ёнида музлатиш омборлари қуриш топшириғини берганди. Давлат бошлиғининг бу топшириғи Ҳисор ноҳияси 3000 йиллик юбилейида ижро этилди.

Маълум бўлишича, музхона-омборининг узунлиги 117 метр, кенглиги 27 метрни ташкил қилиб, бу 3 минг тонна мева ва сабзавотларни яхши сақланишида имконият яратади. Германия ускуналари билан жиҳозланган ва маҳсулотни  бир йил давомида сақлашга имконият яратувчи музлатиш омбори 20 миллион Америка доллари ҳажмидаги маблағга қурилган.

«Ситабр-Агро» МЧЖ 10 гектар майдонда интенсив боғлар барпо қилган бўлиб, кўчатлар Италиядан келтирилган.

Барпо этилган боғ ҳар гектаридан 50 дан 70 тоннагача ҳосил олиш мумкинлиги қайд қилинди.

Мамлакат Президенти музхона-омборининг сақлаш шароитлари ва технологиялари билан танишар экан, бундай омборларнинг мевалар ва сабзавотларни яхши сақлашни таъминлашдаги муҳим ролини таъкидлади. Келтирилган технологиялардан тўғри фойдаланиш ва маҳсулот, айниқса, мазкур бинодаги меваларни  тайёрлаш амалиётини ўзлаштириш учун жамият бир неча мутахассиси мамлакат ташқарисида таълим курсларидан ўтишди. Мазкур омбор нафақат «Ситабр-Агро» МЧЖ, балки Ҳисор ноҳияси бошқа деҳқонлари маҳсулотларини ҳам сақлаш имкониятига эга.

 

ҲИСОР ҚАЛЪАСИ ЯНАДА САЙҚАЛЛАШДИ

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон юбилей тантаналарида иштирок этиш жараёнида Ҳисор қалъаси тарихий қиёфасини қайта тиклаш йўлида амалга оширилган ишлар билан ҳам бевосита танишди.

Ҳисор қалъаси ёнида миллат пешвоси Эмомали Раҳмонни Ҳисор ноҳияси аҳолиси, адабиёт, маданият ва санъат арбоблари байрамона руҳда, шукуҳу шаҳомат билан кутиб олишди. Ҳисор қалъасининг тарихий юбилей муҳим иншооти эканлиги қайд қилинди. Зеро, ушбу қўриқхона мавжудлиги Ҳисор водийси ва умуман, тожик халқи  қадимий бой тарихи ва шаҳар қурилиши маданиятидан гувоҳлик беради.

Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, мамлакат бошқа илмий-маданий муассасалари марказлаштирилган республикавий молиялаштиришида моҳир қурувчилар томонидан бу қадимий ёдгорлик тарихий қиёфасини қайта тиклаш ва қуриш ишлари йўлга қўйилгани таъкидланди.

Қайта тиклаш жараёнида қалъа атрофидаги деворлар, унинг  арки дарвозалари, 100 ўринга мўлжалланган чойхона, ички ҳовуз, 6 та суҳбатлашиб ўтиришга мўлжалланган шийпонча,  аскарлар казармаси, 700 ўринли амфитеатр, ҳунармандлар учун 10 та раста, тарихий аҳамиятга эга бўлган бошқа иншоотлар қурилди ва қайта тикланди.

Шу билан бирга, бу ерда олимлар, тарихчилар ва археологлар қазиш ишлари ва илмий-амалий тадқиқот билан шуғулланмоқдалар. Олимлар қидирув ишлари натижаларига кўра, Ҳисор қалъаси бронза асридан ибтидо олган ва тарихий қатламлардан ташкил топган қадимий тарихга эга эканлигидан гувоҳлик беради.

Давлат бошлиғи ташрифи чоғида бажарилган ишларни юқори баҳолаб, яратувчанлик ишларини давом эттириш учун аниқ топшириқлар берди. Шу билан бирга, барча ишлар тарихий-маданий ёдгорликларга зиён етказмасдан олиб борилиши зарурлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтиш жоизки, тожиклар ва Ҳисор водийси, айниқса, Ҳисор қалъаси тарихи тўғрисида нафақат мамлакат халқи, балки жаҳон ҳамжамияти ҳам билади. Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ўзига хос эътибори ва ғамхўрлиги остида олиб борилаётган бунёдкорлик ва тарихий ёдгорликларни ҳимоялаш ишлари сайёҳлар, тожиклар қадимий маданияти ва тарихини қадрловчиларни янада кўпроқ жалб этмоқда. Ҳисор қалъаси тарихий-маданий ёдгорлиги қайта тикланиши учун 13 миллион 224 минг сомоний ажратилган. Бугунги кунгача шундан 12 миллион 989 минг сомоний маблағ сарфланган. Қурилган ва қайта тикланган иншоотлар умумий майдони 19,8 гектарни ташкил қилади. Бугунги кунда иншоот барча қисмида қурилиш ва пардозлаш ишлари олиб борилган. Қалъа ҳудудини ободонлаштириш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилиб, ички ва ташқи сайёҳлар учун барча шароитлар яратилган.

 

МАРКАЗИЙ Ўйингоҳ

27 октябр, куннинг иккинчи ярмида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўзининг иш сафари доирасида Ҳисор ноҳияси марказий стадионини очди. Стадион ёнида мамлакат Президентини ноҳия аҳли ва спортчилари илиқ ва хурсандчилик билан кутиб олишди.

Стадион 20 минг томошабин ўрнига эга бўлиб, Тожикистон Республикаси Ҳукумати молиялаштиришида қурилгани таъкидланди.  Қурилиш ишлари, лойиҳага мувофиқ, асосан, маҳаллий компаниялар ва мутахассислар томонидан амалга оширилди.

Стадион 42 миллион сомоний маблағ ҳисобидан қурилган бўлиб, жаҳон даражасидаги мусобақалар, машғулотлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш учун барча зарур шароитларга эга.

Йирик стадион очилишини Давлат бошлиғи спортни ривожлантириш ва жамиятни соғломлаштириш учун муҳим, дея атади. Бундан кейин бу ерда спортнинг турли йўналишлари бўйича юқори даражадаги мусобақалар ҳамда ноҳия ўсмирлари ва ёшлари машғулот ўтказадилар.

Стадион 20 гектар майдонда бунёд этилган. Унга ёндош ҳудудларда манзарали, сояли дарахтлар, гуллар ва гулбутталар ўтқазилган бўлиб, ўзгача табиийлик кашф этади. Стадионда ҳакамлар учун кабинетлар, спортчилар ҳордиқ чиқариш ва даволаниш хоналари, техник синфхоналар, матбуот анжумани ўтказиш зали, кийим алмаштириш хонаси, ҳаммом ва бошқа зарур шароитлар мавжуд.

Давлат бошлиғи марказий стадион очилиш маросимидан кейин Ҳисорнинг 3000 йиллик юбилейига бағишланган олий даражадаги тадбирда иштирок этди ва нутқ сўзлади. Мамлакат Президенти ўз нутқида Ҳисорнинг 3000 йиллик юбилейига бағишлаб қурилган бир қатор иншоотлар ва замонавий стадион очилишини мамлакат Ҳукуматининг Ҳисор ноҳияси ва бутун Тожикистон халқига муносиб совғаси, дея атади.

Сўнгра маданият ва санъат арбоблари томошабинларга театрлаштирилган ранг-баранг дастурларини тақдим этдилар.

 

«Ховар» ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

«Бизга таржимоннинг кераги йўқ, бир-бирларимизни қалбдан тушунамиз…»

 

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликлар ўзининг янги босқичига чиқиб, дўст ва биродар халқларимизнинг янада яқинлашувига хизмат қилмоқда.

Жумладан, жорий йилда икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро давлат ташрифлари ва улар доирасида имзоланган ҳужжатлар тўплами, айниқса, муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистонга уюштирган давлат ташрифи

Муфассал...

Ҳаж сафаридан олдинги хайрли амал

 

Мен бу олийҳиммат инсон ҳақида биринчи марта Жаббор Расулов ноҳияси раиси Комилжон Салимзоданинг матбуот йиғини пайтида эшитдим. Комилжон Салимзода ноҳиядаги ободончилик ишлари ҳақида сўзлар экан, ўзбекқишлоқлик Мустафоқул Суюнов ҳақида ҳам гапирди.

-Бу инсон қишлоқдаги кўчалардан бирини ободонлаштириш, асфалтлаш, ёритиш, арча ниҳоллари ўтқазиш борасида ўзи таклиф билан чиқди, - деди

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990937

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478306
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4234
4027
21919
7426653
99950
114875
7478306

Сизнинг IPнгиз: 18.116.81.255
Бугун: 23-11-2024 17:33:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015