Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 29 Октябр 2015 Кӯришлар: 2903
Печат

 

siyosiy bilim1Билимдан қудратли кучнинг йўқлиги, у билан қуролланган одамнинг кўп нарсаларга қодир бўлиши бугун барчага маълум.

Хусусан, биз яшаб турган XXI аср ёшлари буни том маънода англаб етмоқлари, бу йўлда тинимсиз ҳаракат қилишлари шарт ва зарурдир.

Давр тараққиёти ёш авлоддан замонавий билимларни сиёсий жараён билан боғлаб ўрганишни тақозо этади.

Замонавий ва сиёсий билимлар омухта ўрганилган тарздагина комил инсон бўлиб етишиш маънавиятидаги кемтикликлар барҳам топиши мумкин.

Шунинг учун, ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, сиёсий билимлар инсон комиллигининг асосий унсурларидан биридир. Пухта сиёсий билимга эга бўлган ёшларгина биз қураётган дунёвий, ҳуқуқий ва демократик давлат фуқаролик жамиятининг етук шахслари бўлиб вояга етишишлари, шубҳасиз.

Сиёсий билими саёз бўлган ёшлар ҳаётда ўз ўрнини топиб олишга қийналиши, ҳатто, гумроҳлик қилиб жиноятлар кўчасига кириб кетиши ҳам мумкин.

Сир эмас, бугун турли бузғунчи ва террорчи гуруҳларнинг ёлғон ваъдалари, пуч ғояларига ишониб, улар сафларига қўшилиб кетаётганларнинг қарийб барчаси сиёсий билимга эга эмас. Агар уларда «зиғир»ча билимнинг бу кўриниши бўлганида эди, зинҳор бу жаҳолат йўлига қадам босмасдилар.

Бунинг олдини олиш учун эса, оилада ҳам, мактабда ҳам бола таълим-тарбиясини, албатта, сиёсатга боғлаб олиб боришга ҳаракат қилиш лозим.

Оиладаги суҳбатлар жараёнида бугунги дунё сиёсати саҳнидаги воқеалар таҳлил қилиниб, унинг ёшлар ҳаётига зарарли ва фойдали томонлари айтиб ўтилса, бунинг фойдадан холи томони йўқ.

Таълим муассасаларида эса, ижтимоий фанлар саналган тарих ва ҳуқуқдан сабоқ беришга бағишланган дарсларда бугунги сиёсий жараён ҳақида тўхталиб ўтиш ўқитувчининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланишини унутмаслик лозим.

Айниқса, бугунги кунда фаолияти қабоҳат билан йўғрилган бузғунчи ва террорчи гуруҳлар ҳаракатларининг инсоният, дунё ҳамжамиятининг барқарор, тинч ва осойишта ҳаётига таҳдид ва хавф солаётганини бола онгига сингдириб бориш, уни турфа ножўя ҳаракатлар қилишидан сақлаб қолиши турган гап.

Ҳуқуқ фанидан дарс берувчи ҳар бир ўқитувчи ўқитиш жараёнида давлатимиз Ҳукумати, хусусан, унинг раиси, муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналиши ёшларга ғамхўрлик кўрсатиш эканлигини таъкидлаши, ҳар бир соат дарс жараёнида Тожикистон Конституцияси (Асосий қонун)нинг ёшлар ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ моддаларидан бирини, албатта, таҳлил қилиб, мазмунини тушунтириб ўтиши шарт.

Шунингдек, ижтимоий-маънавий ҳаётнинг спорт, маданият ва марифат каби соҳаларига боғлиқ қонунлар ҳамда меъёрий ҳужжатлардан фойдаланиш боланинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини тўла англаб етишига хизмат қилади. Берилаётган сиёсий билимларнинг янада пухта бўлишини таъминлайди.

Нима бўлганда ҳам, ёш авлодга соғлом тарбия, пухта билим бериш уларни эртанги кун жамиятининг ҳур фикрли, фаол аъзолари бўлиб етишишларига ёрдам беради.

Зеро, ёшлари замонавий билим, шаффоф тарбия эгаси бўлган жамиятнинг келажаги порлоқ бўлгусидир…

 

Дилором ҚУДРАТОВА, тарих ва ҳуқуқ фанлари ўқитувчиси.

Турсунзода шаҳри.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Фуқаролар ҳуқуқий маърифати

 

Фуқароларнинг ҳуқуқий маърифатини ошириш ва аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, ҳуқуқий ғояларни тарғиб этиш, гендер масалалари моҳиятини очиб бериш мақсадида Тожикистон Республикаси Адвокатлар иттифоқи ташаббуси билан Норак шаҳрида  семинар ўтказилди. Семинарда Норак шаҳри, Дўконий ҳамда Пули Сангин қишлоқ жамоатларидан 120 нафар киши қатнашди.

Муфассал...

Вақт шамолини кутиш Ёхуд адабиётга кириш ҳақида мулоҳазалар муҳокамада

 

АСАЛДЕК АСАРЛАР АРМОНИ

Хўжандлик филология фанлари номзоди, доцент Мунаввара Ойматованинг шоир Эркин Шукурга очиқ хат ёзиш баробарида адабиётга кириш ҳақидаги мулоҳазаларининг биринчи ва иккинчи мактуби мутолааси каминада шу битикни йўллашга туртки бўлди. Мунаввара синглимиз таъкидлаганидек, мустақиллик даврида «қўлбола» китоблар нашри кўпайиб кетди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2560099

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10120538
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1009
3844
1009
10082592
17631
138877
10120538

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.232
Бугун: 05-10-2026 07:57:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015