Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 22 Октябр 2015 Кӯришлар: 2003
Печат

       sugdd18 октябр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон халқ турмуш тарзи билан танишиш, бир қатор ижтимоий-иқтисодий ва маданий иншоотлар очилишида иштирок этиш ҳамда аҳоли ижтимоий шароити яхшиланишига ҳисса қўшиш мақсадида Суғд вилоятига ташриф буюрди.

МАДАНИЯТ ҚАСРИ

Айний ноҳияси марказида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ноҳия маданият қасри биносини тантанали тарзда очиб берди.

Маданият қасри 80 йиллар қурилган ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган собиқ кинотеатр базасида бунёд этилди.

           Иншоотдаги таъмирлаш-қайта тиклаш ишлари 2014 йили давлат ҳокимияти Суғд вилояти маҳаллий ижроия органи капитал қурилиш бошқармаси томонидан бошланган бўлиб, лойиҳа умумий қиймати 6 миллион сомонийни ташкил қилади.

sugdd 1Ноҳия марказининг кўзга ташланадиган ҳудудида жойлашган мазкур иншоот 400 ўринли асосий зал, маданият соҳаси ходимлари учун ёрдамчи бинолар, иккинчи қаватда махсус музей зали, компютер синфхонаси, рақс билан шуғулланиш, халқ ҳунарларини ўрганиш кабинетлари, ноҳия маданият бўлими учун иш кабинетларидан ташкил топган.  

Маданият қасри биноси миллий меъморчилик усулларидан фойдаланган ҳолда безатилган. Бино олд томонини ўймакорлик билан ишланган 6 та устун ва эшиклар безаб турибди. Мазкур иншоот Айний ноҳияси қиёфасига ўзига хос кўрк бахш этди.

Маданият қасрига кириш жойида иккита фаввора жойлашган. Унга ёндош ҳудуд дарахтлар, манзарали гуллар, яшил ўсимликлар ва ёритиш тизими билан ободонлаштирилган.

Маданият қасри янги биноси шароитлари билан танишув жараёнида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон меъморлар, қурувчилар, моҳир усталар ишлари сифатига юқори баҳо бериб, уларга миннатдорчилик билдирди.

Бундан кейин ноҳия маданият ходимлари мамлакат раҳбарияти ва ҳукумати томонидан яратилган қулай шароитлардан фойдаланган ҳолда, барча маданий тадбирларни зарур даражада тайёрлаш, ноҳия аҳолиси маданий тарбияси ва маънавиятига ҳисса қўша олиш имкониятига эгадир.

Миллий нақшлардан фойдаланган ҳолда ясатилган ва кўркам қандилларга эга катта залда ноҳия маданият соҳаси ходимлари Давлат бошлиғи ғамхўрлигига миннатдорчилик белгиси сифатида ранг-баранг маданий дастурларни намойиш қилдилар.

Мамлакат Президенти ноҳия маданият соҳаси ходимларини турли хил ва мазмунли маданий дастурлар тайёрлашга ундади.

Бу ерда Давлат бошлиғи Айний ноҳияси фаоллари ва аҳолиси билан мазмунли суҳбат қурди.

Мамлакат Президенти ноҳия аҳлини Нақибхон Туғрал тарихий-маданий мажмуаси, Маданият қасри ва «Айний-Панжакент» автомобил йўли қурилиши билан табриклаб, бу иншоотларнинг фойдаланишга топширилишини давлат раҳбариятининг ноҳия аҳолисига мамлакат Ҳукумати сиёсатини қатъий қўллаб-қувватлаганликлари учун муносиб совғаси дея атади.

Мамлакат Президенти ўз чиқишида мустақиллик даври ютуқлари, ноҳияда ҳаётан муҳим стратегик иншоотлар қурилиши, фуқаролар самарали фаолияти борасида сўзлар экан, уларга илиқ кутиб олганликлари ва тинимсиз чекаётган заҳматлари учун миннатдорчилик билдирди.

Бундан ташқари, Давлат бошлиғи Нақибхон Туғрал Аҳрорий ҳаёти, шахсияти, роли ва намунали ижодиётию бошқа сифатлари ҳақида гапириб, бу буюк шахсга эҳтиром белгиси сифатида янги маданият қасрини Нақибхон Туғрал Аҳрорий номи билан аташни таклиф қилди. Давлат бошлиғининг бу таклифи ноҳия аҳли томонидан хурсандчилик билан қабул қилинди.

Шунингдек, мамлакат Президенти Суғд вилояти ва Айний ноҳияси раҳбариятига ноҳия марказида катта спорт зали қуришни топширди.

Ўз сўзи охирида Давлат бошлиғи ноҳия аҳолисини Нақибхон Туғрал Аҳрорий 150 йиллик юбилейи ва муҳим иншоотлар очилиши муносабати билан табриклаб, ноҳия  ва вилоят аҳли Тожикистон давлат мустақиллиги 25 йиллиги байрамини катта ютуқлар билан кутиб олишларига ишонч билдирди.

Айний ноҳияси аҳолиси мамлакат Президенти интилишларига эҳтиром ва садоқат белгиси сифатида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмонга тараққиёт ва ободончилик учун миннатдорчилик изҳор қилди.

 

«АЙНИЙ-ПАНЖАКЕНТ» АВТОМОБИЛ ЙЎЛИ

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон мамлакат Ҳукуматининг коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш каби стратегик мақсадларидан бирига эришиш йўлидаги яратувчанлик сиёсати доирасида «Айний-Панжакент» автомобил йўлини фойдаланишга топширди.

Бу гўзал йўл очилиш маросими «Айний-Панжакент-Хўжанд» чорраҳасида бўлиб ўтди.

«Айний-Панжакент» автомобил йўли умумий узунлиги 112,6 километрни ташкил қилиши қайд этилди. Иншоотдаги асосий ишлар 2012 йилнинг октябридан бошланиб, 2015 йилнинг октябрида охирига етказилди.

Автомобил йўли қайта тикланиши 115 миллион Америка доллари ҳажмидаги маҳаллий ва хорижий сармоялар жалб этилиши ҳисобидан амалга оширилган.

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллиги меваси бўлган мазкур автомобил йўлида 31 та кичик ва йирик кўприк ҳамда кўп сонли бошқа ёрдамчи бинолар қурилган.

Асосий қурилиш, таъмирлаш ва қайта тиклаш ишлари Хитойнинг «Сансиян Бейсин» компанияси томонидан 80 фоиздан зиёдроқ маҳаллий мутахассислар ва йўл қурувчиларини жалб этган ҳолда олиб борилди.

Давлат бошлиғи «Айний-Панжакент» автомобил йўли қурилиши лойиҳаси доирасида бунёд этилган ва узунлиги 129 метрни ташкил этувчи кўприклардан бирига ташриф буюрди.

Мамлакат Президенти учрашув чоғида тожикистонлик ва хитойлик қурувчиларга сифатли қурилиш ишлари учун миннатдорчилик билдириб, мамлакат Ҳукуматининг минтақа ва халқаро аҳамиятдаги автомобил йўллари қурилиши, соҳалар, жумладан, иқтисодий тараққиётда улар роли ҳақидаги мақсадларини ҳикоя қилди.

Таъкидлаш жоизки, давлат мустақиллиги йилларида мамлакат Ҳукумати жаҳон стандартларига жавоб берувчи автомобил йўллари қурилишини амалга оширди. Бу стратегик аҳамиятга эгадир.

 

ПАНЖАКЕНТДА ЯНГИ КОРХОНА

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Айний ноҳиясида бир қатор ҳаётан муҳим иншоотлар очилиши ва аҳоли билан учрашувдан кейин Панжакент шаҳрига ташриф буюрди.

sugdd 2Панжакент шаҳрида Давлат  бошлиғи дастлаб Рукнобод қишлоғида жойлашган «Броатдек Тожикистон Майнинг Лимитед» масъулияти чекланган жамият бойитиш корхонасини очди.

Мазкур корхона Хитойнинг «Броатдек» компанияси томонидан 135 миллион сомоний (21 миллион Америка доллари) маблағга бунёд этилган.

Корхона йиллик ишлаб чиқариш қудрати 75,0 минг тонна минерални ташкил қилиб, ҳар йили 10 миллион сомонийлик мис ва қалай кукуни ишлаб чиқаради.

Янги корхонада ҳаммаси бўлиб 220 киши доимий иш жойи билан таъминланган бўлиб, шундан 140 нафари маҳаллий мутахассислардир. Маҳаллий аҳоли махсус тайёрлов курсидан ўтганларидан кейин ишга қабул қилинади.

«Броадтек-Тожикистон» корхонаси илғор технологиялари суткасига 300 тонна кукунни қайта ишлаш ёки тозалашга имконият яратади. Айни пайтда корхонанинг мис ва қалай кукунидан якуний маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича иккинчи корпусини қуриш ва фойдаланишга топшириш келишувига эришишга тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

Давлат бошлиғи корхона очилганидан кейин шу ернинг ўзида мутахассислар иши, ишлаб чиқариш жараёни, янги келтирилган технологиялар ва иш шароити билан танишди.

Мазкур корхона Зарафшон тоғларидаги «Мушистон» кони ёнида қурилган бўлиб, Панжакент шаҳри марказидан 30 километр масофада жойлашган.

Хитойлик тадбиркорлар келгусида ўз фаолиятларини янада кенгайтириб, мазкур кон базасида яна бир нечта саноат корхонаси қуришни режалаштирмоқдалар.

Янги корхона ишчилари билан учрашув чоғида мамлакат Президенти саноат корхоналарининг давлат бюджети тўлдирилиши, янги иш жойлари яратиш, шаҳар аҳолиси турмуш шароитини яхшилашдаги ҳиссаси ҳақида гапирар экан, ишчиларни самарали фаолият ва ўз вазифаларини виждонан ижро этишга ундади.

Давлат бошлиғи корхона раҳбариятига ишлар сифати, солиқларни ўз вақтида тўлаш ва ишчиларни яхши ойлик маошлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш топшириғини берди.

Давлат бошлиғи топшириғига биноан, корхонага 90 фоиздан зиёд ишчи маҳаллий мутахассислар ҳисобидан жалб этилади.

 

 «ЗАРАФШОН» ОЛТИН ҚАЗИБ ОЛИШ ҚЎШМА КОРХОНАСИНИНГ ИККИНЧИ ФАБРИКАСИ

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Панжакент шаҳрида «Зарафшон» олтин қазиб олиш қўшма корхонаси иккинчи фабрикасини ҳам тантанали тарзда очиб берди.

Корхона асосий биноси ичида Давлат бошлиғи расмий тасмани кесиш ва тугмани босиш орқали яна битта қудратли фабрика фаолиятини бошлаб берди.

Танишув жараёнида мамлакат Президентига «Зарафшон» қўшма корхонаси иккинчи тозалаш фабрикаси бир йил мобайнида қуриб, фойдаланишга топширилганини маълум қилишди.

Тозалаш фабрикаси лойиҳавий қудрати суткасига 10 минг тонна рудани қайта ишлашга тенг бўлиб, мавжуд инфратузилма 1 миллиард сомонийни ташкил қилади.

Корхона йилига 2,2 тонна тоза олтин ишлаб чиқаради. Шу мақсадда суткасига 11 минг тоннагача рудани қайта ишлайди.

«Зарафшон» қўшма корхонаси МЧЖида бугунги кунгача  суткалик қудрати 4 минг тоннагача рудани қайта ишлаш иқтидорига эга бўлган иккита фабрика фаолият юритарди.

Иккинчи йирик фабрика фойдаланишга топширилиши билан корхона суткалик қудрати 17 минг тонна рудани қайта ишлаш,  корхона йиллик қудрати эса, 5 тонна олтин ишлаб чиқаришга етади. 

Танишув жараёнида мамлакат Президенти очиқ суҳбат ўтказиб, унинг доирасида мамлакат иқтисодий тараққиёти учун бундай иншоотлар қурилиши жуда муҳим эканлигини қайд қилди.

Йилига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 550 миллион сомонийни ташкил қилиши қайд этилди.

Янги фабрика қурилиши билан 185 та янги иш ўринлари ташкил қилинди ва 180 нафар маҳаллий мутахассис доимий иш билан таъминланди.

Умуман, «Зарафшон» қўшма корхонасида 2200 дан зиёд киши доимий иш билан таъминланди.

2008 йили «Таррор» руда конида ишлар бошланган бўлиб, бу кон рудаларидан фойдаланиш ва қайта ишлаш кенг йўлга қўйилган.

«Таррор» руда конини қайта ишлаш билан бир қаторда, Жилав, Олимп ва Хирсхона рудаларидан ҳам фойдаланилмоқда. Улар базасида маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқариш йўлида шундай йирик саноат корхоналари ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

Мавжуд руда конлари янги ташкил қилинган корхонадан 4-8 километр масофада жойлашган.

Узунлиги 130 ва 250 метрни ташкил қилувчи вертикал руда шахтаси ва ер ости руда туннели фойдаланишга топширилиши билан бирга орадаги масофа анча камайди.

Мазкур туннеллар қурилиши маҳсулот таннархи пасайишига ҳисса қўшади.

Давлат бошлиғи Панжакент шаҳрида «Зарафшон» олтин қазиб олиш қўшма корхонаси иккинчи цехи очилиши жараёнида корхонага олиб борувчи йўллар ва маҳаллий ижтимоий иншоотлар ҳолатидан ташвиш билдириб, корхона раҳбариятига Тожикистон Республикаси давлат мустақиллиги 25 йиллиги байрамигача 18 километр йўлни тўлиқ қайта тиклаш ҳамда битта мактаб, болалар боғчаси ва мазкур корхона учун 50 мегаватт қудратга эга бўлган иссиқлик-энергия марказини қуриш ва фойдаланишга топширишни буюрди.

Бундан ташқари, мамлакат Президенти корхона ишчиларининг 1000 дан 1500 сомонийни ташкил қиладиган ойлик маошини оширишни топширди.

Давлат бошлиғи мамлакат Ҳукумати асосий мақсадларидан бири йирик саноат корхоналари ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва халқ турмуш шароитини яхшилашдан иборат эканлигини қайд қилди.

Бу йўналишда давлат ва Ҳукумат раҳбарияти сезиларли ютуқларга эришмоқда. Бутун республика бўйлаб ўнлаб янги ишлаб чиқариш корхоналари ва цехлари қурилиши туфайли мамлакатимиз минглаб фуқаролари иш жойи ва яхши маош билан таъминланишмоқда.

 

ШАҲЗОД НОМЛИ ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИДА

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Панжакент шаҳрига иш сафари доирасида Халифа Ҳасан номли қишлоқ жамоатининг Шаҳзод номли деҳқон хўжалигига ташриф буюрди.

sugdd 3Бу деҳқон хўжалигида 7 нафарини аёллар ташкил этувчи 37 нафар ҳиссадор фаолият юритади. Қишлоқ хўжалиги ерлари умумий майдони 23 гектарни ташкил қилади.

Давлат бошлиғига бу деҳқон хўжалиги ишчилари ҳар йили қишлоқ хўжалиги турли экинларини экишиб, буғдой, шоли, ғалла, картошка, сабзавот ва бедадан яхши ҳосил олиб келаётганликларини маълум қилишди. Шаҳзод номли деҳқон хўжалиги раҳбари Фарҳод Муҳиддиновнинг маълум қилишича, бу хўжалик ҳар йили 105 тонна сабзавот, 88 тонна картошка, 35 тонна буғдой етиштиради. Шаҳзод номли  деҳқон хўжалиги 2003 йили таъсис этилган бўлиб, ихтиёрида 23 гектар суғориладиган ер мавжуд.

Мамлакат Президенти деҳқонларни ердан самарали фойдаланиш, яхши сифатли маҳсулот етиштириш ва хўжалик соф даромадидан турли техникалар харид қилишни тавсия этди.

Бу жамоатда мамлакат Президенти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасини томоша қилди.

Кўргазмага шаҳар деҳқонлари томонидан етиштирилган 43 хил маҳсулот чиқарилганди.

Буғдой, арпа, маккажўхори дони, нўхат, ловия, кунгабоқар, картошка, помидор, бодринг, пиёз, сабзи, узумнинг бир неча нави, олма, гуручнинг турли нави ва асаллар шулар жумласидандир.

Кўргазмани томоша қилиш чоғида Давлат бошлиғи деҳқонлар, боғбонлар ва асаларичиларни яхши сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, соҳалар тараққиёти, меваю полиз экинларини мамлакат турли минтақаларига мувофиқлаштириш, мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини пайванд қилиш, етиштирган маҳсулотларини пойтахт, Россия, Покистон ва бошқа хорижий мамлакатларга экспорт қилиш бўйича фойдали тавсиялар берди.

Чунончи, мамлакат Президенти хўжалик бошқариш билан шуғулланаётган ҳар бир киши маҳсулот парвариши ва ишлаб чиқарилишида харидорларга меваю сабзавотлар шифобахш хусусиятлари борасида маълумот бера олишлари зарурлигини таъкидлади. Зеро, диёримизнинг барча хуштаъму лаззатли маҳсулотлари ўзига хос шифобахш хусусиятларга эга бўлиб, аксар касалликларга ҳеч қандай дори-дармон воситаларисиз шифо бериш хусусиятига эга. 

Кўргазмада мамлакат қишлоқ хўжалиги илмлари академияси олимлари ўзлари ихтиро қилган маҳаллий шолининг бир неча нави билан таништирдилар.

Давлат бошлиғи хўжалик юритувчиларига деҳқонлик ишларини олиб боришда муваффақиятлар тилаб, Панжакент шаҳрида ёққан биринчи қорни қишлоқ хўжалиги ишчилари учун файзу баракат манбаи сифатида баҳолади.

 

ТАЪЛИМ-ИСТИРОҲАТ МАРКАЗИ

19 октябр куни Суғд вилоятига иш сафарининг иккинчи кунида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Шаҳристон ноҳиясида Тожикистон Республикаси ички ишлар вазирлиги таълим-истироҳат марказини фойдаланишга топширди.

Давлат бошлиғига бу марказ барча зарур шароитларга эга бўлиб, 500 нафар кишининг таълиму истироҳат билан қамраб олиниши учун назарда тутилганини маълум қилишди.

Таълим-истироҳат маркази ҳуқуқ муҳофазаси ва тартиботи органлари ходимлари тайёргарлиги, низомий машқу машғулотлари ва табобату иқтидорларини ошириш учун 12 гектар майдонда бунёд этилган бўлиб, бу ердан футбол, волейбол, баскетбол учун спорт майдонлари, ҳаммом, сузиш ҳавзаси ва замонавий ускуналар билан жиҳозланган омбор, чунончи,  икки қаватли 8 та таълим биноси, мажлислар зали, 150 ўринли ошхона, меҳмонхона, ёзги амфитеатр, дала машқгоҳлари ва ўқ отиш жойи ўрин олган.

Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим-истироҳат маркази ички ишлар вазирлигининг 4 миллион сомонийдан зиёд маблағлари ва маҳаллий тадбиркорлар ҳиссаси билан бунёд этилган.

Давлат бошлиғи яхши табиатли минтақада бунёд этилган марказ жойлашуви мавқеига тоғ шароитида машқу машғулотлар учун қулай бўлганлиги учун юқори баҳо берди.

Мазкур иншоот буюртмачиси Ички ишлар вазирлиги ва пудратчиси мазкур вазирлик асосий қурилиш бошқармаси ҳисобланади.

Марказга ташриф чоғида Давлат бошлиғи таълим шароити ва унинг бошқа имкониятлари билан яқиндан танишиб, ҳуқуқ муҳофазаси органлари ходимлари билан суҳбат жараёнида уларнинг жисмонан чиниқишлари, ватандўстлигу ўзликни англаш руҳида тарбияланишлари, эпчил, зийрак, жасур бўлишлари, замонавий билимлар ва бошқа техникаларни ўрганишлари учун кўрсатмаю тавсиялар берди.

Мамлакат Президенти республика Ҳукумати томонидан ходимлар ижтимоий шароитларини яхшилаш учун ҳар тарафлама тадбирлар қабул қилиниб, уларнинг содиқона хизматлари қадрланишини билдирди. Ҳуқуқ муҳофазаси органлари ходимларидан фақат жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлаш талаб қилинади.

Шу билан бирга, Давлат бошлиғи вазирлик бошқармаси ва тадбиркорларга бундай замонавий таълим маркази қурилиши учун миннатдорчилик билдирди.

Мамлакат Президенти марказ барча шароитларидан ходимлар тарбияю иқтидорларини ошириш учун самарали фойдаланиш топшириғини берди.

 

«Ховар» ТМАА.

**

БАҲОРИСТОН ШАҲАРЧАСИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

 

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Шаҳристон ноҳиясида ҳуқуқ муҳофазаси тузилмалари ва ҳуқуқ тартиботи органлари ходимлари ҳарбий тайёргарликлари ва махсус машғулотлари, даволаш ва реабилитацияси таълим маркази очилганидан кейин Истаравшан шаҳрига ташриф буюрди.

Давлат бошлиғини кутиб олиш маросими Истаравшан шаҳрида тантанали тарзда ва кўп сонли фуқаролар иштирокида бўлиб ўтди.

Бу ерда мамлакат Президенти дастлаб тамал тошини қўйиш ва сув узатиш тармоғини очиш орқали янги Баҳористон шаҳарчасида қурилиш ишларини бошлаб бериш маросимида иштирок этди. Бу шаҳарча Истаравшан шаҳри ва Ғончи ноҳиясининг 35 минг аҳолиси учун мўлжалланган.

Баҳористон шаҳарчаси бош режаси Истаравшан шаҳрининг «Лойиҳакаш» давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилиб, меъморчилик ва қурилиш агентлиги шаҳарсозлик кенгаши томонидан қабул қилинган.

Баҳористон шаҳарчаси ҳудудида 3630 эҳтиёжманд оиланинг турар жойлар, коттежлар ва кўп қаватли бинолар қуришлари учун ер майдони ажратилган.

Умуман, Баҳористон шаҳарчасида бош режага мувофиқ, шаҳарча маъмурияти биноси, 1 та касалхона, 2 та поликлиника, 4 та мактаб, 3 та стадион, 2 та ҳаммом, бозор, йўловчилар транспорти қўйиш жойи, 3 гектар майдонда маданият ва истироҳат боғи, 3 та болалар боғчаси, 70 та турар жой биноси, 98 та коттеж ва кўп қаватли уйлар биринчи қаватида хизмат кўрсатиш марказлари қурилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш жойлари яратиш учун шаҳарчада ишлаб чиқариш минтақаси қурилиши режалаштирилган.

Шаҳарчанинг 1 километр узунликдаги марказий кўчаси асфалтланиб, сув чиқариш цемент ариқлари ётқизилган ҳамда электр узатиш ва сув билан таъминлаш тармоқлари ўтказилган.

Шаҳарчани Сув билан таъминлаш лойиҳаси 5 миллион сомоний маблағ эвазига ижро этилган бўлиб, бугунги кунгача иккита қудуқ тайёрланган ва 2,4 километр масофада 400 миллиметр диаметрли қувурлар ўтказилган.

Бундан ташқари, 1500 метр куб ҳажмга эга иккита сув омборида қурилиш ишлари охирига етказилди.

Шаҳарча бош режаси билан танишув жараёнида мамлакат Президенти Истаравшан шаҳри ва Ғончи ноҳияси маъмурияти масъул шахслари ҳамда қурувчилар эътиборини ишларни сифатли олиб боришга қаратди.

Шаҳарча шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқ тарзда қурилиши ва янги маъмурий марказга айланиши кераклиги қайд қилинди.

Шу ернинг ўзида мамлакат Президенти Истаравшан шаҳри фаоллари ва аҳолиси олдида нутқ сўзлади.

Давлат бошлиғи дастлаб Истаравшан шаҳри ва Ғончи ноҳияси барча меҳнатсевар халқига Ватанни ободонлаштириш йўлидаги яратувчанлик ҳаракатлари ҳамда Давлат бошлиғини ватанпарварлик, давлат ва мамлакат Ҳукумати олиб бораётган сиёсатни қўллаб-қувватлашдан гувоҳлик белгиси сифатида илиқ кутиб олганликлари учун миннатдорчилик билдирди.

Мамлакат Президенти давлат ва мамлакат Ҳукумати раҳбариятининг халқ турмуш тарзини яхшилашдаги мақсадлари ҳақида гапирар экан, республика Ҳукумати қарорлари доирасида 2010-2015 йиллар Суғд вилоятида 78 минг эҳтиёжманд оила, яъни шаҳру ноҳиялар қарийб 500 минг аҳолисига томорқаолди участкаси ажратилиб, уларнинг яшаш шароитлари яхшиланганини қайд қилди.

Давлат бошлиғининг фикрича, сўнгги йиллар Хўжанд, Бобожон Ғафуров, Панжакент, Истаравшан, Ғончи, Ашт, Қайроққум, Чкалов ва Мастчоҳ каби шаҳру ноҳиялар аҳолиси мамлакат бошқа шаҳру ноҳиялари аҳолиси каби сезиларли равишда ошиб, замонавий кўп қаватли уйларга эга янги аҳоли нуқталари қурилиши зарурати туғилди.

Янги шаҳарчалар қурилиши ташландиқ ерларни ўзлаштириш, минглаб оилаларга турар жой бинолари қурилиши, суғориладиган ерларни олиш, боғлар ва токзорлар барпо этиш, доимий иш ва яхши маош билан таъминланишга имконият яратади.

Мамлакат Ҳукуматининг бу йўналишдаги асосий мақсади аҳолини сув ва ердан самарали ва мақсадли фойдаланиш орқали иш билан таъминлаш, ташландиқ ерларни қишлоқ хўжалиги оборотига қайтариш, аҳоли учун қулай ҳаёт шароитларини яратишдан иборат.

Давлат бошлиғи имкониятдан фойдаланиб, жаҳонда тез-тез ўзгариб турган вазият, салбий ҳодисалар, ёшларнинг жиноий гуруҳлар сафига жалб этилишларидан ташвиш билдирар экан, барчамизнинг вазифамиз халқ, айниқса, ўсмирлар ва ёшларни дунёдаги нотинч ва мушкул вазиятдан огоҳ этиш, уларни тўғри йўлга бошлаш, жаҳондаги тинчлигу барқарорликни асрашга йўналтирилиши билан боғлиқ эканлигини қайд қилди.

Мамлакат Президенти ҳар биримиз ҳушёр бўлишимиз, миллат ва давлат манфаатларини ҳар доим ҳимоя қилишимиз зарурлигини таъкидлади.

Давлат бошлиғи яқин келажакда Истаравшан шаҳри ва Ғончи ноҳияси аҳолиси ўзларининг биргаликдаги меҳнатлари билан Баҳористон шаҳарчаси ва кечаги саҳрони ободонлаштирилган минтақага айлантиришларини ишонч билан қайд қилди.

Сўзи охирида мамлакат Президенти иштирокчилар ва улар сиймосида Суғд вилояти барча аҳолисига фаровонлик, баракат тилади ва меҳнатсевар халқимиз билан фахрланишимизни билдирди.

Давлат бошлиғи нутқидан кейин турли касб вакиллари чиқиш қилишиб, ўз раҳнамолари Эмомали Раҳмонга яшаш учун муносиб шароитлар яратгани ва тинимсиз заҳмати учун миннатдорчилик билдирдилар.

 

СУВ КЕЛТИРГАН ЭЛДА АЗИЗ

19 октябр куни мамлакат Президентининг Суғд вилоятига иш сафари иккинчи куни Ғончи ноҳиясида давом этди.

Ноҳияга кириш жойида аҳоли миллат раҳнамосини яратувчанлик сиёсатини қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида илиқ ва хурсандчилик билан кутиб олдилар.

sugdd 4Ғончи ноҳиясида мамлакат Президенти дастлаб 12 гектар майдондаги лалми ерлар ва яйловларнинг суғориш ишларини бошлаб берди.

Мамлакат Президентига лойиҳа «Тожикгипроводхоз» институти давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилганини маълум қилишди.

Лойиҳа биринчи босқичини амалга ошириш ишлари 2016 йили давлат ҳокимияти Суғд вилояти маҳаллий ижроия органи ва Ғончи ноҳияси деҳқон хўжаликлари 15 миллион сомонийлик бюджет маблағлари ҳисобидан бошланади.

Икки босқичда ҳаммаси бўлиб 64 миллион сомоний ҳисобига Ростровут, Ваҳдат, Мужун, Яхтан, Ғазантарак қишлоқ жамоатлари, Ғончи ноҳиясининг Ғончи шаҳарчаси 12 минг гектар экиладиган лалми ерлари ва яйловлари суғорилиб, Ғончи шаҳарчаси, Даҳкат, Хишекат, Қалъаи Дўст, Қалъаи Мирзобой, Чўянчи, Нуробод, Ҳазорчашма, Истиқлол, Зароб, Панжбоғ, Ғазантарак, Зарнисор, Қалъачаи раис, Қалъачаи Азим, Қалъаи Эшон, Гулобод, Яхтан, Хўжа Тоҳир, Хуштоҳири, Мухлон, Лолазор, Шоҳин, Даштикон, Баҳористон қишлоқлари ҳамда Сексари мавзеси 110 минг аҳолиси сифатли ичимлик суви билан таъминланадилар. Мазкур лойиҳани амалга ошириш туфайли 12 минг киши доимий иш жойига эга бўлади.

2016 йил охиригача ноҳия деҳқон хўжаликларининг 5800 гектар лалми ерлари ва яйловлари қишлоқ хўжалиги соҳаси эҳтиёжлари учун сув билан таъминланади.

Лойиҳа ўз оқими билан келиш усули бўйича электр энергиясидан фойдаланмаган ҳолатда 31 километр масофада амалга оширилади. Шундан биринчи босқичда 10,8 километрига 1200 ва 750 миллиметр диаметрли қувурлар ётқизилади.

Қиш мавсумида эса, Даҳкатсойдан олинган сув Даҳансой сув омборига қуйилиб, мазкур сув омбори йиғиш ва сақлаш иқтидори қайта тикланади.

Давлат бошлиғи лойиҳа билан танишув чоғида масъул шахсларга ишларни сифатли олиб бориш, сув ва ердан унумли фойдаланишга доир топшириғу кўрсатмалар берди.

Давлат бошлиғининг фикрича, ерларни суғориш ва қишлоқ хўжалиги оборотига қайтариш аҳоли учун янги иш жойлари яратиш асосий омилларидан бири саналади. Шунинг учун, ишларни олиб боришда бу мақсадни ҳисобга олиш зарур.

Ерларни суғориш ва турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш, мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби стратегик мақсадига яқинлаштиради.

 

ОФИЦЕРЛАР УЧУН  ТУРАР ЖОЙ БИНОСИ

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Ғончи ноҳияси Ғазантарак қишлоқ жамоатидаги Қалъаи Азим қишлоғида 2042-чегара нуқтаси офицерлари учун иккита икки қаватли турар жой биносини тантанали тарзда фойдаланишга топширди.

Замонавий икки қаватли турар жой бинолари Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2013 йил, 27 ноябрдаги топшириғига биноан, Тожикистон Миллий банкининг Хўжанд шаҳридаги минтақавий бўлими томонидан бунёд этилган.

sugdd 5Иншоот буюртмачиси Тожикистон миллий банки, пудратчиси эса, «Каскад Хўжанд» қурилиш компанияси ҳисобланиб, қурилиш ишларини сифатли ва замонавий талабларга мувофиқ тарзда олиб борди.

Турар жой бинолари 9,6 миллион сомонийлик маблағ ҳисобидан қурилган ва жиҳозланган.

Бу ерда ҳарбий қисмнинг 24 нафар офицери турар жой билан таъминланган бўлиб, улар чегара ҳимояси, мамлакат тинчлигу осойишталигини сақлашга ҳисса қўшадилар.

Давлат бошлиғи у ердаги шароитлар билан танишув жараёнида бахтли офицерлар ва уларнинг оилаларига квартиралар калитини топширди ҳамда уларни халқ ва Ватанга виждонан хизмат қилиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ҳидоят қилди.

Яшаш учун қулай шароитларни яратиш мақсадида квартиралар барча зарур рўзғор буюмлари билан жиҳозлантирган.

Шу билан бирга, бино қуйи қаватларида зарур ашёларга эга спорт зали, кир ювиш хонаси, магазин жойлашган.

Шунингдек, турар жойлар олдида сув билан таъминлашни яхшилаш учун ер майдонлари ажратилган бўлиб, бу ерда қудуқ ва сув учун идишлар мавжуд. Қурувчилар узунлиги 1,5 километр бўлган сув узатиш тармоғини ўтказдилар.

 

ОБОД ВА НУРАФШОН ЙЎЛЛАР

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон маҳаллий, республикавий ва халқаро аҳамиятдаги автомобил йўллари ҳолати билан танишиш мақсадида мамлакат шимоли – Суғд вилоятига автомобил транспортида сафар қилди. Суғд вилояти йўналишида Давлат бошлиғи Варзоб, Айний ноҳиялари, Панжакент шаҳри, Шаҳристон, Истаравшан, Ғончи, Жаббор Расулов, Спитамен, Чкалов, Хўжанд, Қайроққум ва Бобожон Ғафуров каби шаҳру ноҳиялар йўллари ҳолати билан танишди.

sugdd 6Жумладан, қайта қурилган «Айний-Панжакент» автомобил йўли участкасида мамлакат Президенти шахсан автомобил бошқариб, йўл сифатини текширди ва йўл қурувчилари ишига юқори баҳо берди.

«Айний-Панжакент» автомобил йўлида унчалик катта бўлмаган камчиликлар мавжудлиги қайд қилинди. Бироқ, мазкур йўл қурилиши муҳлати ҳали ниҳоясига етмагани факти ҳисобга олинса, барча мавжуд камчиликлар бартараф этилишига ишонч билдирилди.

Бундан ташқари, Давлат бошлиғи йўллар ҳолати билан танишув жараёнида «Истиқлол» ва Шаҳристон» туннелларини ҳам кўздан кечириб, «Истиқлол» туннелини такомиллаштириш ишларига юқори баҳо берди.

Давлат бошлиғи маҳаллий ва республика масъул шахсларига юқорида номлари зикр этилган шаҳру ноҳияларда ошкор этилган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берди.

 

ШОЛИКОРЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШУВ

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Ғончи ноҳиясига иш сафари доирасида Бобожон Ғафуров ноҳияси йўналиши бўйлаб мазкур ноҳия тажрибали шоликорлари фаолияти билан ҳам танишиб, деҳқонлар билан самимий суҳбат қурди.

sugdd 7Таҳлиллар ва кузатувларнинг кўрсатишича, Суғд вилояти деҳқонлари шоли етиштиришда бой тажрибага эга бўлишиб, бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг серҳосил, сифатли ва рақобатбардош навларини етиштиришда етакчи ўринларни эгаллайди.

Ноҳия Дилшод номли деҳқон хўжалигида 4 гектар майдонга гуручнинг серҳосил «Кенжа» нави экилган. Мамлакат Президенти шоликорлар билан ердан фойдаланиш, сифатли уруғларни кўпайтириш, ерлар ҳосилдорлигини ошириш, гуруч яхши навларини республика бошқа минтақаларига мослаштириш, ички бозорни бу қишлоқ хўжалиги маҳсулоти билан таъминлаш, мамлакат бошқа шолипарварлари тажрибаларини ўрганиш ҳамда гуруч экспорти ҳақида суҳбат ўтказди.

Дилшод номли деҳқон хўжалигида ҳар гектардан 50 центнердан шоли олинаётган бўлиб, уларнинг маълумотларига кўра, янада серҳосилроқ навлари ҳам мавжуд.

Бобожон Ғафуров ноҳиясида шоли етиштириш билан шуғулланувчи бошқа етакчи хўжаликлар ҳам бор.

Жаббор Расулов номли ишлаб чиқариш кооперативи 140 гектар, Раҳмон Набиев деҳқон хўжалиги 160 гектар, «Паррандапарвар» масъулияти чекланган жамияти 20 гектар майдонда шоли ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб, ноҳия ва вилоят бозорларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқдалар.

Суҳбат охирида мамлакат Президенти шоликорларга шарафли деҳқончилик фаолиятларида муваффақиятлар тилади.

«ҚАЙРОҚҚУМ-АШТ» ЯНГИ ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҒИ

19 октябр, куннинг иккинчи ярмида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг иш сафари Бобожон Ғафуров ноҳиясида давом этди.

Сафар аввалида Давлат бошлиғи иштироки билан Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Сомғор мавзесида «Қайроққум-Ашт» электр узатиш тармоғи фойдаланишга топширилди.

220 киловаттли электр узатиш линияси қурилиши Осиё Тараққиёт Банки томонидан молиялаштирилган.

Лойиҳа буюртмачиси Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги «Электроэнергетика тармоғи лойиҳаларини ижро этиш маркази» ва «Барқи Тожик» очиқ ҳиссадорлик холдинг компанияси, пудратчиси эса, Ҳиндистоннинг «Калпатару» компанияси ҳисобланади.

Лойиҳа «Қайроққум-Ашт» 220 киловаттли электр узатиш линияси қурилиши ишлари, «Қайроққум» подстанцияси ва 220/1110 киловаттли «Ашт» электр подстанцияси реконструкциясини ўз ичига қамраб олади. Лойиҳа умумий қиймати 11,2 миллион Америка долларини ташкил қилади.

Электр узатиш линияси умумий узунлиги 74,3 километрни ташкил қилади. У 181 та симёғоч ёрдамида Ашт ноҳиясини республика ягона энергетик тармоғи билан бирлаштиради.

Таъкидлаш жоизки, янги электр узатиш линияси 181 симёғоч орқали «Қайроққум ГЭСи»дан Ашт ноҳияси аҳолисига электр энергияси етказиб беради. Давлат бошлиғи ноҳия аҳли ва иштирокчиларни янги электр узатиш линияси очилиши муносабати билан табриклаб, қурувчиларга бундай муҳим ишни амалга оширганликлари учун юқори баҳо берди. 

Мамлакат Президенти давлат ва мамлакат Ҳукумати электр энергияси тақчиллиги билан боғлиқ муаммоларни тўлиқ бартараф этиш учун барча чора-тадбирларни амалга ошираётганини қайд қилди.

Давлат бошлиғининг сўзларига кўра, Тожикистон кичик ва ўрта гидроэнергетик лойиҳаларни амалга ошириш туфайли яқин келажакда тўлиқ энергетик мустақилликка эришади.

Мамлакат Президенти, шунингдек, аҳолини электр энергиясидан унумли фойдаланишни таъкидлаб ўтди.

 

ЧКАЛОВ ШАҲРИ НОГИРОНЛАР ЖАМИЯТИДА

Суғд вилоятига иш сафарининг учинчи кунида 20 октябр куни эрталаб мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Чкалов шаҳрида ногиронлар жамияти фаолияти билан танишиб, кичик футбол майдони очилиши маросимида иштирок этди.

sugdd 8Давлат бошлиғини бу ерда жамият аъзолари миллатнинг ғамхўр ва етимпарвар раҳбари васфидаги шеърлар билан илиқ ва самимий кутиб олдилар.

Мамлакат Президенти ногиронлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиб, улар ишларига юқори баҳо берди. Улар гилам тўқиш, зардўзлик, мунчоқдан гуллар ясаш ва бошқа зарур ашёларни кўргазмага чиқаргандилар. Мамлакат Президенти ногиронларни ҳунарли қилиш бу нафақат касб, балки даволашнинг бир тури эканлигини қайд қилди. Давлат бошлиғи уларни истеъмол бозорини ўрганиш ва серталаб маҳсулот ишлаб чиқаришга ундар экан, бир қатор ташкилоту муассасалар раҳбарларидан уларга бу  ишларида ёрдам бериш топшириғини берди.

Ногиронлар жамият ташкилоти биноси икки қаватдан иборат бўлиб, 30 та ҳужрага эга. Бу ерда 50 ўринли барча шароитлар яратилган ошхона мавжуд.

Чкалов шаҳри ногиронлар жамияти аъзолари 300 нафардан зиёд бўлиб, шундан 20 нафари 18 ёшгача бўлган болалардир.

2015 йилнинг август ойидан Чкалов шаҳри ногиронлар жамияти ҳудудида мини футбол ўйинлари учун 800 метр квадрат жойда  спорт майдони қурилиши йўлга қўйилди.

Спорт майдончаси қурилиши ва ногиронлар жамияти биносини таъмирлаш учун 600 минг сомонийдан зиёд маблағ сарфланган.

Бу ерда Давлат бошлиғи ногирон спортчилар гуруҳи билан суратга тушиб, улар билан янги бунёд этилган майдонда футбол ўйнади.

Мамлакат Футбол федерацияси намояндаларига бундай кўркам майдонни бунёд этгани учун миннатдорчилик билдириб, уларни бундан кейин ҳам ногиронлар жамияти билан ҳамкорлик қилишга ундади.

Шу ернинг ўзида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон жамиятнинг 100 дан зиёд аъзосига қишки кийим-кечаклар тақдим қилди.

Давлат бошлиғи барча саховатпешаю савоб изловчи кишиларни етимлару ногиронларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатишга чақирди. Шунингдек, эҳтиёжмандлару етимларга хайру садақа қилиш яхши иш эканлигини таъкидлаб, бундай савоб амаллар катта сарфу харажатли тўйлардан неча баравар кўпроқ фойда келтиришини айтиб ўтди.

Мазкур марказга ташрифи чоғида Давлат бошлиғи бу ерда истиқомат қилувчилар яшаш шароитлари билан танишиб, ходимлардан ногиронларга ғамхўрлик кўрсатишга жиддий масъулият билан ёндашишни талаб қилди.

Эҳтиёжманд аҳоли ҳар доим давлат ва мамлакат Ҳукумати диққат-эътиборида туради. Миллат пешвоси ва  халқпарвар раҳбар Эмомали Раҳмон уларга ғамхўрлик кўрсатишни давлат ижтимоий сиёсати асосий йўналишларидан бири, дея атади.

Бу ерда истиқомат қилувчилар ўз навбатида, ғамхўру мушфиқ раҳбарлари Эмомали Раҳмонга ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани ва эътибори учун миннатдорчилик билдирдилар.

Мамлакат Президенти, шунингдек, жамият раҳбарияти ва давлат ҳокимияти шаҳар маҳаллий ижроия органига ногиронларга ғамхўрлик кўрсатиш учун мамлакат Ҳукумати яратган барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш топшириғини берди.

Ногиронлар ижтимоий ҳолати ва бошқа шароитларини яхшилаш учун ёрдам кўрсатиш бундан кейин ҳам давом эттирилади.

 

«РЕСАНДАИ ТОЖИКИСТОН» ИШГА ТУШДИ

Ўзининг Суғд вилоятига иш сафари доирасида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Хўжанд шаҳрида «Ресандаи Тожикистон» ип йигириш ва тўқимачилик корхонасини ишга туширди.

Корхона 2 миллион сомоний маблағга қайта қурилган бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш иқтидори 4,5 минг тонна пахта толасини ташкил қилади.

Корхонани қайта қуриш ва тиклаш ишлари Германиянинг БИМЭКО компанияси қўллаб-қувватлашида амалга оширилган бўлиб, корхона йилига 35 миллион сомонийлик пахта ипи ишлаб чиқаради.

Бу ерда, биринчи навбатда, 350 нафар уй бекалари доимий иш жойи билан таъминланадилар.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон корхона очилиши олдидан саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Сўнгра Давлат бошлиғи корхона иш шароити билан яқиндан танишиб, катта қисмини аёллар ташкил этувчи мутахассислар ва ишчилар билан ошкора суҳбат қурди.

Маълум бўлишича, корхонани тадбиркор аёл Равзанабону Неъматуллоева бошқаради. У корхонани «Сомон Суғд» компаниясидан узоқ муддатга ижарага олган.

Мамлакат Президенти бу тожик аёлининг ташаббуси ва мустаҳкам иродасига юқори баҳо бериб, бошқарувчилик лавозими ва харидоргир маҳсулот ишлаб чиқаришда муваффақиятлар тилади. Эмомали Раҳмоннинг фикрича, бу тажрибали аёл эски корхонани қайта қурибгина қолмасдан, балки жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарувчи қудратли корхонанинг бир қисмини ҳам қайта тиклади.

Равзанабону Неъматуллоева мамлакат Президентига тижорат ишлари муваффақиятли кетса, келгусида 2016 йилгача корхонанинг иккинчи корпусини қайта тиклаш ва уй бекалари учун 400 та янги иш жойлари яратишга ваъда берди.

Корхонада доимий иш жойлари билан таъминланган уй бекалари миллат раҳнамосига ҳар томонлама ёрдам ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдирдилар.

Давлат бошлиғи Тожикистон Ҳукумати саноат корхоналари ташкил этган ҳолда, бир томондан жаҳон бозорлари учун турли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга эришаётгани, бошқа томондан, маҳаллий аҳолини иш ва яхши ойлик маош билан таъминлаётганини қайд қилди.

Мамлакат Президенти суҳбат чоғида мамлакат Ҳукуматининг кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаши, уни молиялаштириши ҳақида эслатар экан, маҳаллий тадбиркорликни ривожлантириш учун барча имтиёзлар ва шароитлар яратилгани, бундай ишлар келгусида ҳам давом эттирилишини қайд қилди.

 

«АРЧА» – ЁҒОЧНИ ЗАМОНАВИЙ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАСИ

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Хўжанд шаҳридаги «Суғд» озод иқтисодий минтақасида «Фортуна ва компания» масъулияти чекланган жамият қошида ташкил этилган «Арча» ёғочни қайта ишлаш корхонасини ишга туширди.

sugdd 9Мазкур корхона маҳаллий тадбиркор Дадахон Очилов томонидан 12 миллион сомоний маблағга 1,5 йил мобайнида қурилди. Унда 150 хил замонавий эшиклар, деразалар ва ёғоч профиллар ишлаб чиқарилади.

Умуман, корхона йиллик ишлаб чиқариш қуввати 250 минг куб метр ёғоч ва тахтани қайта ишлашини ташкил қилиб, йилига 7 миллион сомонийлик маҳсулот тайёрлайди. Корхона тўлиқ фойдаланишга топширилганидан кейин бу кўрсаткич 12 миллион сомонийга етказилади.

«Арча» корхонаси, шунингдек, келтириладиган ёғочларни қуритиш замонавий технологиясига эга.

Ишлаб чиқариш ускуналари Италия ва Украинадан келтирилган. Корхона маҳсулотлари, жумладан, сифатли эшиклар ва деразалар ички ва ташқи бозорларда сотилади.

Янги корхонанинг устунлик жиҳатларидан бири чиқиндисиз ишлаб чиқаришдир. Яъни, барча ишлаб чиқариш чиқиндилари қайта ишланиб, маҳсулот тайёрлашда фойдаланилади. Мазкур ишлар замонавий технологиялар билан жиҳозланган иккита буғли қозонда амалга оширилади.

Корхонада 80 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш ва яхши маош билан таъминланган бўлиб, аксариятини хотин-қизлар ташкил қилади.

Мамлакат Президентига корхона иккинчи қаватида Белоруссия Республикаси билан қўшма корхона ташкил этиш бўйича ишлар давом этаётганини маълум қилишди. Корхона иккинчи босқичи турли мебеллар ва бошқа декоратив материаллар ишлаб чиқаришни назарда тутади.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, янги корхона маҳсулоти тўлиқ табиий ёғочдан тайёрланади. Қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришда химиявий моддалардан кам фойдаланилади.

Мамлакат Президенти корхонада ишлаб чиқарилган турли маҳсулотлар, жумладан, эшиклар, деразалар, профиллар, рўзғор анжомлари, ошхона ва иш кабинетлари учун мебеллар ҳамда ёғочдан бошқа декоратив материаллар кўргазмаси билан танишиб, уларга юқори баҳо берди.

Давлат бошлиғининг сўзларига кўра, бундай тадбиркорлар жаҳон стандартларига мос эшиклар ва деразалар ишлаб чиқариб, Тожикистонга импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни таклиф қилишлари ҳамда унинг хорижга экспортини йўлга қўйишлари мумкин.

Мамлакат Президенти ички ва ташқи бозорни ўрганиш, рақобатбардош ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни топширди. Давлат бошлиғи маҳаллий корхоналар бундай маҳсулотлар рекламасини кенг йўлга қўйишни топширар экан,  республика халқ хўжалиги барча соҳалари, жумладан, маориф, соғлиқни сақлаш ҳамда мамлакат аҳолиси учун арзон, сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни маслаҳат берди.

Корхона раҳбарияти келгусида ўз ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш ва шу асосда янги иш жойлари сонини оширишга ваъда берди.

 

 «ВАҲДАТ» - ЭНГ ЙИРИК ЭНЕРГЕТИК ИНШООТ

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон иш сафари доирасида Хўжанд шаҳрида «Ваҳдат» подстанциясини фойдаланишга топширди.

Мазкур иншоот билан танишув жараёнида мамлакат Президентига «Ваҳдат» электр подстанцияси мамлакат мустақиллиги даврида Хўжанд шаҳридаги янги энг катта энергетик иншоот ҳисобланишини маълум қилишди.

Хўжанд шаҳрининг янги подстанцияси 4,5 миллион евро ҳажмидаги Тожикистон Республикаси Ҳукумати маблағлари ҳамда Европа учта банки – Европа қайта тиклаш ва тараққиёт банки, Тараққиёт сармоявий банки ва Европа Иқтисодий комиссияси донорлари сармояларини жалб этган ҳолда қурилгани қайд қилинди. Умуман, мазкур подстанция қурилиши, ҳисоблагичлар монтажи ва Хўжанд шаҳри электр тармоқларини яхшилаш учун молиялаштириш барча манбалари ҳисобидан 22 миллион евро ажратилиши назарда тутилган.

110/10 киловаттли «Ваҳдат» электр подстанцияси 16 мегаватт иқтидорга эга иккита трансформатор билан «Суғд вилоятида электр энергияси исроф бўлишини камайтириш» лойиҳаси доирасида қурилди.

Мамлакат Президентига иншоотга Европа энг яхши технологиялари келтирилганини билдирдилар. Бироқ, барча қурилиш ва монтажлаш ишлари тўлиқ маҳаллий компаниялар ва мутахассислар томонидан олиб борилди. Давлат бошлиғи маҳаллий қурилиш компаниялари ишлари сифатига юқори баҳо берди.

Мазкур лойиҳа Хўжанд шаҳрини электр билан таъминлаш тизими учун жуда муҳимдир. Чунки  шаҳарнинг мавжуд подстанциялари ўз имкониятлари чегарасида фаолият юритиб, истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжлари босимини кўтара олмасди. Умуман, янги электр подстанцияси Хўжанд шаҳрини 25 фоизгача сифатли электр энергияси билан таъминлай олади. Мазкур подстанция фойдаланишга топширилиши ортидан электр билан таъминлаш сезиларли равишда яхшиланиб, энергиянинг техник исроф бўлишини камайишига ишонч билдирилди.

Молиявий муассасалар вакиллари билан суҳбат чоғида мамлакат Президенти подстанция қурилишига сезиларли ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирар экан, Тожикистон энергетика соҳасини ривожлантириш йўлидаги ўзаро самарали ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учун кўп имкониятлар мавжудлигини қайд қилди.

Давлат бошлиғи ишчилар ва мутахассислар билан суҳбатда мазкур подстанция шаҳар аҳолисини электр энергияси билан мунтазам таъминлаш йўлида узоқ йиллар хизмат қилишини таъкидлади.

 

«Ховар» ТМАА.

 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ислом шариати кимларга рўза тутмасликка ижозат беради?

 

Тожикистон Уламолар кенгаши  раиси Саидмукаррам Абдулқодирзоданинг  жавоблари

 Июн йилнинг энг иссиқ ойларидан бири ҳисобланади. Мамлакат обу ҳавони ўрганиш Агентлиги мутахассислари бу ойда ҳароратнинг меъёрдагидан баланд бўлишини айтишмоқда. Бунга қўшимча тарзда жорий йилда Рамазони шариф ойи йилнинг энг иссиқ ойларидан бирига тўғри келди. Рамазони шариф ойи тақвимига кўра, ҳар бир мусулмон киши 3.15 дан 19.55 гача ейиш ва ичишдан тийилиши, яъни рўза тутишга вазифадор.

Муфассал...

«Умр поёнига етди, яшаш даврим адо бўлди…»

 

Ўлмас Жамол бундан ўн йиллар муқаддам ушбу сатрларни битган эди:

Умр поёнига етди, яшаш даврим адо бўлди,

Оёқлардан кетиб қувват, бу кўзлар нобино бўлди.

 Тўкилди тишларим, сочлар оқарди, дилда йўқ ёлқин,

Узоқ умримда танҳолик бугун ноҳақ жазо бўлди...

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990916

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478254
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4182
4027
21867
7426653
99898
114875
7478254

Сизнинг IPнгиз: 3.12.34.209
Бугун: 23-11-2024 17:31:29

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015