(Асардан парча)
Зиндон ташқарисидаги ҳаёт бир маромда ўз йўли, ўз ўйинлари – одамлар, турли-туман ўлкаю давлатлар ўйинлари-ла давом этарди.
Масалан, Рус подшоҳлиги ҳукумати Ўрта Осиёга лашкар тортгандан кейин, бу мавзенинг кўпгина жойлари унинг тасарруфига ўтди. Ҳатто, биргина Зарафшон водийсида поёноб Бухоро амирлиги ҳудудида қолди-ю, миёнаоб ва болооб, жумладан, Самарқанд вилояти, Панжекат вилояти ва Каттақўрғон вилояти Рус подшоҳлиги тасарруфига кирган эди.
Ва энди бир водийнинг иккига бўлинган бир халқини ҳар хил йўллар билан ўзаро баҳсга тортишар, ораларида тез-тез турли хил рақобатлар келтириб чиқаришарди ёки бир қитъани бошқа бир қитъадан устун қўйишга интилишарди. Яъни икки тараф ҳам ўйинни турли восита билан ўз манфаатига ҳал қилмоқчи бўларди.
Воқеанавис Авази Бобожон ва профессор Носиржон Маъсумий иқтибосига кўра, Бухоро амири подшоҳ Николайга мактуб ёзиб, «Сизларнинг шоирларинг бизнинг шоирларимиз билан шеър баҳси ўтказишсин»,-деган таклифни ўртага ташлади, яъни Зарафшон водийсининг бир қисм адиблари водийнинг иккинчи қисми, яъни поёноб ва болооб шоирлари билан.
Яъни, Бухоронинг Россиядан енгилган амирлиги шу восита билан бир зарра бўлсаям, руслар устидан ғолибликни қўлга киритиб, ҳеч бўлмаса, кичик бир маънавий ғалабани ўз халқига намойиш этмоқчи бўлди.
Рус подшоси, ниҳоят, Самарқандда шоирлар мулоқотини ўтказишга рухсат берди.
Аммо ўз одамларига буларнинг барчаси Самарқанд томони ғалабаси билан тугасин, дея таъкидлади. Албатта, шундай бўлиши керак!
Кейин Самарқандда ҳар икки томондан қарийб 270 нафар шоир тўпланди. Кўчаларга эълонлар ёпиштирилди, ё жарчилар Боғи Мирда шеър баҳси бўлади, томошадан қолманг, одамлар, дея жар солишди. Шоирлар кўзга кўринарли жойга чиқишди ва тахминан ўн минг томошабин уларнинг саломига алик олди.
Ниҳоят, шеър баҳси, шеърият базми бошланди.
Гоҳ у тараф, гоҳ бу тараф ғолиб келарди. Аммо буларнинг барчаси ҳали муваққат эди.
Кейин Бухоро шоирлари муттасил ғолибликка эриша бошлашди.
Майдонда, аниқроғи, минбарда, Бухоронинг энг ғолиб шоири қолди:
–Биринчи мисрани мен айтаману аммо иккинчи мисрани ижод қиладиган бирор киши топиладими?– таъкидларди у. – Лекин шу шарт биланки, нафосатда, балоғатда, равонлигу, маънавий лаззатда ва шунга ўхшаш у-буларда менинг мисрамдан кам бўлмасин.
Аммо Самарқанд шоирлари томонидан бирор киши иккинчи мисрани минбардаги ғолиб шоир, талаб қилган юксак даражада айта олмасди.
– Бўлмаса, биз сизларни шеър айтишда ютдик!-хулоса қилди минбардаги ғолиб шоир.
Россия намояндалари ва Туркистон губернатори вакиллари безовталана бошлашди. Ва ниҳоят, шундай таклиф қилишди:
– Эртагача муҳлат берилса, яхши бўлар, яъни, шеър баҳси яна бир кун давом этсин, халқ кўпроқ лаззат олсин; - дея изоҳлашди, аслида ўз мағлубиятларини орқага ташлашмоқчи бўларди Самарқанд томони.
Шундан кейин Самарқанд тарафи шоирлари вилоят ҳокимхонасида йиғилишди, баҳсу мунозара авж олди. Ораларида аксарият иккинчи куни ҳам Бухоронинг ғолиб шоири талаб қилган даражада олий мисра топишолмаса, яъни минглаб кишилар ҳузурида бирданига бадиҳа–экспромт (ўйламасдан бирданига байт айтиш) усулида шеър айтиша олармикин, дея ташвишда эдилар. Яъни бу охир-оқибат Самарқанд тарафи мағлуб бўлди, деган маънони билдирарди. Аммо худди Тошкентдан бу тадбирни назорат қилгани келган Туркистон генерал–губернатори буни асло истамасди. Ахир, у қандай қилиб Россия подшосига, яъни Николайга Россияга тобе бўлган Самарқанднинг Бухоро давлати шоирлари томонидан мағлуб бўлганлиги ҳақида мактуб юбора олади?
- Бирон бошқа иложи йўқмикан? - астагина сўради губернатор одамларидан.
Аниқ жавоб эшитмас ва саволини қайта-қайта такрорларди губернатор.
Кутилмаганда бир шоир Туғрални эслади:
– Эҳтимол, фақат Туғралгина ғолиб Бухоро шоирларига қарши тура олар. У бадиҳа айтишда– ҳозиржавобликда ва шеър тўқишда тенгсиз, ҳамтосиз. Балки унинг ўткир тили ва ҳамиша исёнкор бўлган қалами бунинг уддасидан чиқа олар?...
–«Агарни магарга қилсалар куёв, туғилгай бир ўғил номлари «кошки… агар… Туғрал ҳам тенг кела олмаса-чи, Самарқанд енгилган ҳисобланадими?– масалани кўндаланг қўйди Туркистон губернатори. – Эҳтимол, зиндонда аввалги Туғралдан ҳеч нарса қолмагандир, шунча йил, яъни на илҳоми, на завқи, на аввалги шеър яратиши.
– Эҳтимол шундайдир,– бўлди ўтирганлар жавоби.
– Эҳтимол... – ғурунглади губернатор ва жим қолди. Энди бирон киши оғиз очишга журъат қила олмасди.
Шоирлар баҳслаша-баҳслаша тарқалишгач, изтиробу андишалар, исканжасида қолган губернаторнинг уйқуси келмади.
Туғралнинг душманлиги ва саркашлиги ҳақида, албатта, унга маълумот беришганди. Айниқса, Мирзои Масеҳинки, бу исёнкор ва бетгачопар шоир ҳақида Туркистон губернатори идорасига узлуксиз, кетма – кет мактуб йўллаб турарди. Яъни у ҳали ҳам Туғралнинг чиқмаслигини, жамият ҳаётидан ортда қолиши, яъни комилан хоку – туроб бўлишини истарди. Шунингдек, бошқа бир гуруҳ кишилар ҳам шикоят мактуби йўллашар, Нақибхон Туғралнинг бирон вақт ташқарига–эркинликка чиқиб, жамият ҳаётига халал беришини исташмасди албатта. Жамият ҳаёти деганда улар ўзларини назарда тутишарди. Ё Нақибхон Туғрал энди бошқа керак эмасми? Яъни фақат ариза битувчи рақибларигагина эмас, балки ҳозирги шеър айтиш баҳсига ҳам? Ахир, унинг иштирокисиз Самарқанд томонининг енгилиши аниқ эмасми? Ё шоир Туғралнинг баҳридан ўтиш керагу, унинг келгуси ҳаёти зиндонхонада ўтиб, ўша ерда умри охирига етсинми?
Аммо... Бироқ...
Самарқанд шоирлари мағлубияти, яъни Россияга тобе минтақанинг мағлубияти, минтақа губернаторининг мағлубияти эмасми ахир, яъни рус шоҳаншоҳига йўллайдиган мактубида, мағлубиятни қандай ҳам изоҳлаши мумкин?
Туркистон губернатори ҳали ҳам аниқ бир қарорга келолмас, унинг кўзларидан уйқу қочган, мижжа қоқмасди.
ГУМОН, ШУБҲА, ИМТИҲОН...
Нақибхон уни бомдод намозидан неча соат илгари бедор қилганлари, авваллари, ҳатто, юз-қўлини ювиш учун совуқ сув ҳам бермаган кишиларнинг энди бугун ювиниши учун, ҳатто, иссиқ сув келтирганларининг сабабини билмасди.
Энди эса...
Кейин ўсиб соқолу мўйлови билан туташиб кетган сочини олиш, соқол мўйловини қайчилаб, тартибга келтириш учун сартарош ҳозир бўлди.
Ҳатто, йиртилиб, иситма, тер тафтидан бир ҳолатга келган, моғор босган, жулдур кийимлари ўрнига янги ҳали оҳори тўкилмаган бир вақтлар Нақибхон ўзи ана шунақасини кийишни яхши кўрадиган ва рақибу ҳасадчилари унга «Регистон келини» лақабини ҳам берган эдилар,– либослар кийдиришди. Ҳозир ҳатто, Туғралнинг истаганича фойдаланиши учун атиру мушк ҳам муҳайё қилишди.
Ёқимли, лаззатли овқатлар ҳам тайёр бўлди, бундай овқатларни у тор ва зах зиндонларда неча вақтдан буён орзу қилар, аммо ниятлари амалга ошмасди. Ҳозир эса, маҳкама бошлиғининг озода, катта ва барҳаво хонасида яъни Нақибхонни олиб келган жойда бу неъматлардан баҳраманд бўлиш тортиқ этилганди унга.
Узоқ муддат тунни кунга, кунни тунга оч наҳор улаган Туғрал ҳозир лазиз таомларни зўр бериб, иштаҳа билан ейишни истарди-ю, аммо бунинг барчаси нима учун, нима мақсадда эканлигини билмасди. Ёки бошқа бир қасд–унинг жонига қасд қилиш йўқмикан бунинг замирида? Ёки тўлалигича унинг баҳридан ўтмоқчи эмасларми, ахир унга қатл ҳукми ўқилган эди-ку? Ёки у дунёга кетишидан олдин савоб учун «меҳрибонлик» кўрсатишяптими? Зиндон соҳиблари: «Эй Худо, кўриб қўй, ҳар ҳолда қатл этилувчига ҳеч бўлмаса ҳаётларининг сўнгги лаҳзаларида меҳрибонлик кўрсатдик, деб ўз кўнгилларига таскин беришмоқчимикан?
Фақат Туғрал нега уни маҳбусхонада қатл этиш ва бошига қилич уриш ўрнига зиндондан чиқарганларини билмасди ё уни ҳали кейинроқ олиб кетишадими? Қайси томонга? Боғи Мир томонга эмасми? Ва нега Самарқанднинг бу мавзеида кўп одамлар тўпланганлигини ҳам билмасди. Ё шу ерда, яъни издиҳом ўртасида, томошабинлар кўз олдида уни қатл этишмоқчими? Ё шундай расмми – одамлар олдида қатл этиш? Нақибхонни томошабинлар қаторига ўтиргизишди. Ё унинг қатл этишини бир оз орқага суришмоқчими? Яъни қатл этишдан олдин бирор бошқа баъзи бир намойишлар бормикан?
Туғрал қайси бир шоир кўзга кўринарли жойга чиқиб, салом дегани ва томошабинлар алик олиб, кейин бухоролик бир шоир минбарга кўтарилиб:– Бир мисра айтаман. Агар унинг эвазига ўша даражада олий мисра айтолмасаларинг, яъни қофияси ҳам, вазни ҳам, маънодош бўлмаса ва балоғатда баравар бўлмаса, у пайтда Самарқанд шоирлари мағлуб бўлган ҳисобланишади. Аммо бу сизларнинг аниқ мағлубларинг бўлади, деганини англаб етди.
Туғрални олиб келганлар нима деркин дея унга тикилиб туришарди. Ҳали ҳам Туғрал воқеанинг туб-тубига етиб бормай, жим турарди. Ойлар балки йиллардан сўнг зиндондан ер юзи оламига чиқиб, ҳайрону лол бўлганди ва бирданига ҳамма нарсани аниқ-тиниқ илғай олмасди.
Минбар шоири эса, мисрани тўтиқуш мисол такрорлагани-такрорлаган эди.
Самарқанд шоирлари томонидан жавоб бўлмас, ё бўлса ҳам минбар шоири айтган даражада эмасди.
Нақибхонни олиб келганлар ҳамон унга умид билан боқишарди.
Туғрал оғзини очмай турарди, ахир у ботиний изтиробга тўлган бу ҳолатда нима ҳам дея оларди.
Минбар шоири ҳамон таъкидларди: -Учинчи марта мисрамни такрорлайман, агар нафосату малоҳатда, балоғатда унга мувофиқ жавоб мисраси айтилмаса, биз томон қонунан ғолибу Самарқанд тарафи шоирлари мағлуб бўлган ҳисобланади.
Томошабинлар наҳотки бугунги шеър баҳси олови шу билан пасайса, наҳотки Самарқанд томон мағлуб бўлса, деб ҳайрон эдилар.
Туғрални олиб келганлар буларнинг барчасига нима деркин деб, унга тикилишар, аммо ҳали ҳам хомушу жим эди у. Эҳтимол, фикрини бир ерга тўплаб, баъзи нарсаларни тушунмоқ истар. Ахир, узоқ муддат бу ҳаётдан олис бўлганди-ю, ҳозир эса уни бирданига қамраб олиш осон эмасди. Минбарнинг ғолиб шоири ўз мисрасини яна зикр қилди-ю, бир муддат кутишдан кейин ҳозир бўлганларга ғурурли оҳангда деди:
– Ҳаммаси маълум бўлди. Яъни равшану аниқ, яъни ўзингиз хулоса чиқарингиз, қайси томон мағлубу қайси томон ғолиб?
У ғолиб сифатида минбардан кетмоқ истарди, яъни Самарқанд мағлуб бўлиб қолиши керак эди. Ҳа, шундай бўларди.
Аммо кутилмаганда тўсатдан бир нафар ўз жойидан худди тошлар орасидаги қарчиғайдай кўтарилди.
– Қани мисрангни яна бир бор такрорла-чи!
Минбар шоири жойида тўхтади:
– Самарқанд тўплаган шоирлар тенг келишолмади-ку… У бу шаҳар шоирлари бошларини эгиб турган томонга ишора қилди. – Сен эътироф қилинмаган бир шоир бўлсанг, бас кела оласанми, акс ҳолда сен ҳам улар қаторида турардинг ё сенга ҳам ўз ёнларидан жой беришарди…
Минбар ёнидаги шоир оёққа турган кишини музламу лол қилмоқчи бўларди. Шу пайт издиҳом орасидан бир киши ўрнидан туриб, бор овоз-ла, деди:
– Олдиндан баҳо беришни қўйгину, мисрангни такрорла!
Минбар шоири ҳали ҳам издиҳом орасида турган кишига нописандлик билан тикиларди. У такаббурлик билан қайтди-ю, зикр қилган мисрасини такрорлади, томошабинлар издиҳоми орасидан бирор шахс туриб, жавоб тополмаслиги ёки паст савияли мисра айтиши ва закий томошабин яна бир бор Бухоро тарафи ғолиб, маънавиятда илғор бўлиб қолишини ҳис этиш учун такрорлади.
Гувоҳлар Бухоро шоири тавсия этган мисра қўйидагича эди деб, қайд қилишади:
Ҷаъди туррааш дидам хотирам парешон шуд.
Ва издиҳом ўртасида тик турган киши хаёлга чўмганди. Эҳтимол, ошиқона мисраларга жавоб топиш осон эмасдир, мумкин зиндонхонада унинг ошиқона ҳиссиёти қачонлардир ўлиб бўлгандир.
Ҷаъди туррааш дидам хотирам парешон шуд, – дея такрорлаган эди минбар шоири.
Ўрнидан туриб, издиҳом ўртасида қад ростлаган киши ниҳоят жавоб топган эди, лаблари пичирлади:
Ёди оразаш кардам, кулбаам гулистон шуд!
Самарқандликлар тарафдори бўлган шеър ишқибозлари чеҳраларида, кўзлари қаърида бир умид шуъласи пайдо бўлди.
– Бир гул билан баҳор бўлмайди…-деди минбар шоири буни ўзича изоҳлаб.
– Бир гул баҳор эмасми? Наҳо-от? Ахир, гул гулни кўриб очилади, дейишган-ку! Бир гул очилгач, орқасидан бошқа гуллар ҳам юз кўрсатади,-деди издиҳом ўртасида тик турган киши ва яна қўшимча қилди:
– Бўлмаса қулоқ со-ол-аа! Балки, бошқа гулларни ҳам кўрарсан, эҳтимол?
Ва бошқа бир мисра қўшимча қилган эди, балки неча мисра, балки комил мухаммас боғлади, яъни беш мисрали. Балки бир банддан эмас, балки етти банддан иборат эди, яъни ўттиз беш мисра. Ваҳоланки бадиҳа усулида бундай шеър тўқиш, умуман, мумкин эмасди.
Аммо:
«Ҷаъди туррааш дидам, хотирам парешон шуд»,
Ёди оразаш кардам кулбаам гулистон шуд.
Дарси меҳнаташ хондам, мушкилотам осон шуд,
Маҳви ҷилвааш гаштам, то рухаш намоён шуд.
Қатра-қатра ашки ман дона-дона марҷон шуд.
Минбар шоири эса, мағлубиятга тан беришни истамасди, ўзининг ва ўз томонининг қийинчилик билан қўлга киритган ғалабасини осонликча барбод этмоқчи эмасди.
Бухоро шоири у ёки бу машҳур шоирлардан бир мисрадан айта бошлади, аммо шу заҳотиёқ издиҳом ўртасида турган шоир томонидан жавоб қайтариларди. Бир мисра эмас, бир неча банд боғларди, издиҳом ўртасида турган киши. Яъни мухаммас боғларди ҳозир жавоблик билан.
Жумладан, минбар шоирининг Камол ғазалига зикр қилган бир ғазали – «Чанд теғи зулмро аз куштанам хунин кунї»-га жавобан издиҳом ўртасида қад ростлаб турган киши шундай мухаммас боғлади:
«Чанд теғи зулмро аз куштанам хунин кунї»,
Дам барои қатлам оиву даме тамкин кунї.
Аз чї мурғи дил ба доми турраи мушкин кунї,
То кай, эй дилбар, дилам бе мўҷибе ғамгин кунї,
Гиряҳои талхи ман биниву лаб ширин кунї.
Кутилмаганда минбар шоири Бедилдан бир мисра қироат қилди. Ҳиндистоннинг муаммо гуфторли шоирига жавоб бериш ва унинг ўхшашини топиш осон эмасди.
Чини абрў хун чаконад мадди эҳсони туро…
Иккинчи томондан Бедил мисраларига жавоб айтиш ва унга вазндошу маънодош сўз топиш аслида Туғрал учун энг севимли иш эди, зеро зиндонхонада неча йил вақтни бекор ўтказмаслик, қалбидаги ғаму ғуссаларни камайтириш учун шундай қиларди. Ҳозир ҳам Туғрал рақиби айтган мисрага мухаммас боғлаган эди.
Чини абрў хун чаконад мадди эҳсони туро…
Оби ҳайвон ҷон фишонад лаъли марҷони туро,
Хизр бар Кавсар нишонад хатти райҳони туро,
Шарми ҳусн ойина донад рўи тобони туро,
Чашми исмат сурма хонад гарди домони туро.
Ва шу тариқа яна беш мисрали, яъни саккиз банд жамулжам эллик мисра ўқиди издиҳом ўртасидаги шоир. Ва буларнинг барчасини бирданига экспромт – бадиҳа тарзида айтиб, ҳаммани лолу ҳайрон қолдирди, ур-сур талотум бошланди.
Минбар шоири ҳам ҳайратга тушди, кейин ташвишланди. Мажлисни бошқаролмади ва издиҳом ўртасидаги кишининг юрагига қўрқув солмоқ бўлиб, деди:
«Буалї бувад пешаам дар сулуки маҷнунї!»- яъни ўзини Абуали ибн Синога баравар деб биларди минбар шоири, Сино билимини эса, жунунлик ва девоналик деб ҳисобларди.
Издиҳом ўртасидаги киши гўё ҳар икки томонида миршабу жандарм саф тортиб тургандай бўш келмай, минбар шоирининг оҳангу қофия-ю радифига жавоб топди.
«Донишам кунад акнун, аз Арасту афзунї»– яъни издиҳом ўртасида тик турган шоир ҳам паст келмас, балки билимини-маҳбусхонада бойитган ва мукаммалаштирган билимини Арастудан ҳам юксакроқ деб биларди.
Рақиб олдида паст ва ожиз келишни истамасди издиҳом ўртасида турган киши:
Месазад, гўяд Фалотун офарин бар таъби ман,
Туғралам, гар дониши худро ба фарҳанг оварам!
У худди қарчиғай, йўқ-йўқ лочин мисол гарчи ўз жонига зиён ва зарар етказса ҳам чангаллари ўткир бургутга тенг кела олар, тортиша оларди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам у ҳужумдан қайтмасди.
Месазад, гўяд Фалотун офарин бар таъби ман,
Туғралам, гар дониши худро ба фарҳанг оварам!
Зикр қилишларича Бухоронинг минбардан тушган шоири таъзим қилди ниҳоят. Нақибхон учун тан берди. Қойил қолгани нишонаси сифатида комил истеъдодига, унинг шоирлигига, тенгсиз нодир санъатига таъзим қилди.
Ҳа, мағлубиятни тан олиш осон эмасди. Аммо ўзганинг зўрлигига тан бериш ҳам йигитлик нишонаси эди, жасорат ва матонат эди, олижаноблик эди. Минбар шоири ниҳоят шундай қила олди.
Ёзишларича, ўша куни «томошабинлар узоқ қарсаклар билан Нақибхон Аҳрорни бардор-бардор қилишиб, унга офаринлар айтишди.»
Туғрал буни Худонинг қўллаб-қувватлашидан, сайқал топган истеъдодидан ва самовий илҳоми кўмагидан деб билди:
Ҳеч кас, Туғрал, набошад такягоҳи ҳеч кас,
Он, ки дар афтодагї дасти туро гирад, Худост!
Губернаторҳузурида
ёки Туғралнинг ягона истаги
Самарқандликларнинг хотира китобларида шундай битилган:
«Ўша куни Нақибхонни амалдорлар губернатор идорасига олиб бориб, анкета тўлдириб, рус подшоҳига юбордилар. Туркистон губернатори бугун Нақибхонни ўз қарори билан зиндондан батамом озод қилиб, ҳузурига чақириб зиёфат берди…»
Ёзувлар ва далилларга биноан, губернатор Нақибхонга яна шундай дебди:
«Сиз жуда арзирли хизмат қилдингиз, энди нима исташингизни айтсангиз, биз ижро қиламиз. Туғрал лочин мисол бунга жавобан деди: - Менга ҳеч нарса керак эмас, фақат мени ўз ҳолимга қўйинг, зиндонда туриб, не-не азоблар билан қўлга киритган китобларимни мутолаа қилай ва менинг у ерда ёзган қўлёзмаларимни ўзимга қайтаринг.
«Губернатор Самарқандда бўлган кейинги уч кунида Нақибхонни тушликка чақирар ва унинг бирорта талабини эшитишни истарди.
Туғрал эса, ҳамон ўша аввалги жавобини такрорларди:
– Бошқа ҳеч нарса керак эмас!
Губернатор ҳайрон бўлиб, нозирлари билан йиғилиш ўтказди.
Улар:- У таъмасиз ягона шоирдир, бошқалари эса, таъма учун шеър битишади,- дейишди.
Губернатор шундай таъкидлади: -«Шоир Туғралга бошдан-оёқ сарупо бериб, ҳаётини тўла-тўкис қилиш учун ҳар ой 150 сўмдан маблағ ажратаман.
–Бу саркаш рад қилса-чи?-ўртага савол ташлашди маслаҳатчилар.
– Олса олади, олмаса ихтиёри! – Губернаторнинг охирги хулосаси шу бўлди.
Кейин қўшимча қилди: - Фақат Тошкентга кетишимдан олдин менинг ҳузуримга олиб келинглар.
-Шоирнинг дийдорини яна бир бор кўрмоқчиман, суҳбатини эшитиш мени учун жуда мароқли, бир муддат хаёлга чўмиб деди губернатор:- Туғрал ўзига кўрсатилган босимлар, тўфонли балоларга тўла саргузаштларига қарамай, ҳали ҳам фикрлари мустақил, устувор ва эркин.
Фақат шу қайта, губернатор қабулида шоир кутилмаганда гап бошлаб, унга маблағ керак эмаслигини ва бир бурда нонини ўзи бирор иш қилиб топа олишини айтибди.
-Аммо душманлар «Нақибхон пес» - деб, Самарқандда овоза қилишди. Ҳозир эса, шеър баҳсида ким ғалаба қилди? Бир пес шоирча-да! – деб, яна бошқа бир миш-миш тарқатишди.
Нақибхоннинг нафаси бўғилди. Бир муддатдан кейин қўшимча қилди: – Мен сиздан духтурларингизга менинг пес ёки пес эмаслигимни аниқлашларини ва иложи бўлса, даволашларини буюришингизни истайман.
Духтурлар текширишиб, Туғралнинг ияги ва бўйнининг ҳар жой-ҳар жойида пайдо бўлган оқ доғлар, песга дахлдор эмаслигини, балки қандайдир заҳарли нарса истеъмол қилишдан, яъни зиндонхонага олиб кирилган мантуга қўшилган калтакесак гўштидан эканлигини аниқлашди. Яъни бу пес касали бўлмай, унинг «склеродерния» - ёки шунга яқин эканлигини, аммо юқумли эмаслигини маълум қилишди ва духтурлар Нақибхоннинг пес эмаслигини, унинг ияги ва бўйнининг ҳар жой-ҳар жойида пайдо бўлган кичик-кичик оқлар заҳар таъсиридан жигар ишининг бир муддат заифлашувидан ҳосил бўлганини тасдиқловчи ҳужжат ҳам беришди.
Уни Шарқда «қон учиши» ҳам дейитшади, яъни жигар бир муддат қондаги заҳарни тозалай олмайди ва заҳарланган қон терига таъсир қилади, яъни терининг заҳарланган жойи тамоман ночиз бўлиб, натижада оқ доғлар ҳосил қилади.
Ҳатто губернатор бу справка – гувоҳномага ўз муҳрини босиб, имзо ҳам қўйган эди. Ва гувоҳноманинг ёнига ўз қўли билан: «У буюк шоир, буюк, деб ҳисоблансин ва буюклигича қолсин, касу нокаслар таҳқирламасин. Нақибхон Туғрал истеъдоду донишмандлик манбаи эди ва бир умр маънолар манбаи бўлиб, қолсин»,- деб ёзиб қўйганди.
Шераки Ориён.
Тожикчадан Омонбой Жуманов таржимаси.
Тожикистон Республикаси Олий судининг жорий йил биринчи ярим йиллик фаолиятига якун ясалган матбуот конференциясида Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён, Олий суд коллегиялари раислари ва судялар журналистлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар беришди.
- Умуман, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат судларига 84 минг 71та иш, илтимос ва таклифлар тушган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
Муфассал...
«Ўзингизни ўз қўлларингиз ила ҳалокат жарига улоқтирманг!»
Қуръони Каримдан.
Курсдошлар билан учрашувимиз куни белгилангач, Бош муҳарриримиз Ёқубжон Абдуманонзода билан сафарга отландик. Олдиндан келишилган кун – 2013 йилнинг 30 июнида факултет ҳовлисида йиғила бошладик. Учрашувга Суғд вилоятининг турли ноҳиялари ва биз жанубликлар – бир-бирларини қарийб 20 йил
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015