Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 15 Октябр 2015 Кӯришлар: 1854
Печат

 

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг «Устувор тараққиётда тадбиркорлик ва сармоялар улуши» халқаро сармоявий форумида сўзлаган нутқи

forum 114 октябр, 2015 йил, Душанбе шаҳри.

Ҳурматли форум иштирокчилари!

Хонимлар ва жаноблар!

Сиз, ҳурматли тадбиркорлар ва сармоядорлар, нуфузли халқаро ташкилотлари вакиллари, олимлар ва тадқиқотчиларни Тожикистон халқи номидан «Душанбе-2015» халқаро тадбиркорлик форумига хуш келибсиз, дейман ва форумнинг муваффақиятли ўтишини тилайман.

Бир неча кун ичида, сиз азиз меҳмонлар ва тадбиркорлар мустақил Тожикистон ютуқларини ўз кўзингиз билан кўришга муваффақ бўлдингиз.

Бугунги форум «Устувор тараққиётда тадбиркорлик ва сармоялар улуши» шиори остида ўтмоқда. Мен сиз билан биргаликдаги ҳаракатларимиз туфайли кўрсатилган мақсадларга эришишимизга ишонаман.

Тадбиркорлар ва сармоядорлар форумини ташкил этиш иштирокчиларга суҳбатлашиш, минтақа ва жаҳон иқтисодиёти муҳим масалаларини кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш учун кенг имкониятлар яратиши шубҳасиздир. Шу билан бир қаторда, давлатлар, жумладан, тадбиркорлар ва сармоядорлар ўртасида иқтисодий ва савдо ҳамкорликларини кенгайтиришга ҳисса қўшади.

Барчангизга маълумки, сўнгги йиллар ва айниқса, бу йил жаҳондаги мушкул геосиёсий вазият натижасида иқтисодий ўсиш суръати пасайиши, мамлакатларимиз етакчи савдо шериклари миллий валюталари қурби тушиши ҳамда жаҳон бозорларида асосий экспорт ва импорт маҳсулотлари нархи ўзгаришининг давлатларимиз турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларига салбий таъсири давом этди.

Бу шароитда барча дўст мамлакатлар ва шериклар билан ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш иқтисодий сиёсатимиз муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ташқи омиллар салбий таъсирига қарамасдан, сўнгги йиллар энг асосий мақсадларимиз, айниқса, Тожикистон аҳолиси ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш йўлида сезиларли муваффақиятларга эришдик.

Айниқса, сўнгги саккиз йил мобайнида иқтисодий ўсиш, ижтимоий муаммолар ҳал этилиши, иқтисодиёт турли соҳалари ва мамлакат барча минтақаларини ривожлантириш ижобий томон юз буриши таъминланди.

Ушбу давр ичида ички ялпи маҳсулот ўртача йиллик ўсиш суръати 7 фоизга етди. Камбағаллик кўрсаткичи 2007 йилдаги 53 фоиздан 2014 йили 32 фоизга камайди. Бу мамлакат аҳолиси ҳаёт даражаси ва сифатини сезиларли равишда яхшилашга ҳисса қўшди.

Шунингдек, маориф соҳаси юзлаб муассасалари, касалхоналар, йўллар, кўприклар, туннеллар, энергетик, маданий ва спорт иншоотлари қурилди ва фойдаланишга топширилди.

2000-2014 йиллар асосий капиталга ётқизилган маблағ ҳажми 109 миллион сомонийдан 7,4 миллиард сомонийга ёки 68 баравар ошди, саноат корхоналари сони эса, 1116 тага кўпайди.

Тожикистон жаҳон ҳамжамияти фаол аъзоси сифатида ташкилотлар, институтлар ва давлатлар билан минтақа ва жаҳон даражасидаги долзарб муаммоларни ҳал этиш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қиляпти. Шу билан бир қаторда, ўз сиёсий, иқтисодий, савдо ва маданий алоқалари узлуксиз кенгайиб боравериши учун зарур чора-тадбирларни қабул қиляпти.

Тожикистон мустақил давлат сифатида устувор тараққиёт босқичида турибди ҳамда жаҳон сиёсий ва иқтисодий майдонида ўз позициясини кундан-кунга мустаҳкамлаб бормоқда.

Тожикистоннинг халқаро даражадаги табиий захиралар, жумладан, ичимлик сувидан унумли фойдаланиш ва тақсимлаш каби ташаббуслари  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини олди ва бу йил «Сув - ҳаёт учун» халқаро ўн йиллик амалиётларига якун ясалди.

Тожикистоннинг келгусидаги ўн йилни «Сув - устувор тараққиёт учун»  навбатдаги ўн йиллиги, дея эълон қилиш таклифи ҳам БМТ томонидан қўллаб-қувватланишига ишонаман.

Ҳурматли иштирокчилар!

Жаҳондаги тез ўзгарувчан сиёсий ва иқтисодий вазият олдимизга муҳим вазифаларни қўйяпти. Уларни ҳал этиш устувор иқтисодий тараққиётни таъминлаш ва мамлакатларимиз халқлари турмуш даражасини оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Шу сабабли, бугунги форум доирасида эътиборингизни хусусий сектор, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш, сармоявий иқлимни келгусида янада яхшилаш ва сармояларни дунё ва минтақа инқирозу таҳдидлари салбий оқибатларини юмшатиш омили сифатида жалб этиш масалаларига қаратишни истардим.

Бу йўналишда Тожикистон аниқ бир тажриба орттирди. Бироқ шунга қарамасдан, дунёнинг ривожланган мамлакатлари тажрибаларини ўрганишни муҳим ҳисоблаймиз ва жаҳон иқтисодиётига интеграция бўйича босқичма-босқич чора-тадбирларни қабул қиламиз.

Бугунги форумда келажакда устувор ўсишга ёрдам берувчи тадбиркорлик ва сармояларни ривожлантириш турли қирралари ҳамда 2014 йилнинг 14-15 октябри кунлари «Тадбиркорлик – иқтисодиётни ҳаракатлантирувчи куч» Душанбе-2014  сармоялар ва тадбиркорлик биринчи халқаро форуми вазифалари ижроси ва натижалари кўриб чиқилади.

Шу муносабат билан форум меҳмонлари иштироки, уларнинг умумий ва секцион мажлислардаги чиқишлари, музокаралари, фикрлар алмашинуви ва тожикистонлик шериклари билан ҳамкорликлари форумга янги мазмун бахш этишига умид билдираман.

Азиз дўстлар!

Тадбиркорлик ва сармоядорлик фаолияти аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини иқтисодиёт устувор ўсиши, аҳолини иш билан таъминлаш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш воситасида таъминлашнинг муҳим таркибий қисми сифатида кўрилади.

Шу билан бир қаторда, тадбиркорлик илмий-техник инновациялар, жаҳон ва минтақа бозорлари талабу шартлари ўзгаришига тайёр ҳамда шу асосда янги рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарилишини таъминлайди.

Бу омилларни тўлиқ англаган Тожикистон Ҳукумати тадбиркорлик ва сармоялаштиришни ривожлантиришни ўз иқтисодий сиёсати истиқболли йўналишларидан бири сифатида эълон қилди.

Сўнгги бир неча йил ичида тадбиркорлик ва сармоядорлик фаолиятини ривожлантириш йўналишида сармоявий иқлимни яхшилаш, маъмурий тўсиқларни қисқартириш, давлатнинг тадбиркорлик субъектлари хўжалик фаолиятларига дахолат қилиши олдини олишга йўналтирилган ислоҳотлар амалга оширилди.

Тожикистон Ҳукумати асосий мақсадларидан бўлган сармоявий иқлимнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш, хусусий сектор ва тадбиркорликни ривожлантириш ва жаҳон иқтисодиётига интеграция мақсадида жиддий чора-тадбирлар амалга оширилди. Мамлакатда рақобат учун озод шароит шакллантирилди. Ҳуқуқий муҳофаза йўналишида ички ва ташқи ҳуқуқий ҳамда жисмоний шахслар учун жиддий фарқ йўқ.

Амалга оширилган ислоҳотлар доирасида Тожикистон Республикаси БМТнинг «Хорижий арбитраж қарорларини тан олиш ва ижро этиш тўғрисида»ги конвенцияси ҳамда Гааганинг расмий хорижий ҳужжатларни қонунийлаштиришсиз тан олиш тўғрисидаги Апостил конвенциясини ратификация қилди. Бу, сармоядорлар ва тадбиркорлар фаолиятини соддалаштириш ҳамда улар ҳуқуқий ҳимоясига йўналтирилган. Барчангизга маълумки, сармоядорлар ташрифларини соддалаштириш мақсадида Тожикистон  ўзига хос – «сармоядор» визасини жорий қилган.

Бу ислоҳотларни мантиқан давом эттириш ва тадбиркорлик фаолиятига бундан кейин ҳам қулай шароитлар яратиш учун мамлакат Ҳукумати бундай визаларни бериш шартларини янада соддалаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, маҳаллий кадрларга таълим бериш билан шуғулланаётган чет эл юқори малакали мутахассисларига ижозатнома бериш қоидаларини ҳам қайта кўриб чиқиш зарур.

Ҳурматли тадбиркорлар ва сармоядорлар!

Сармоядорлар ҳуқуқий ҳимояси кафолатини такомиллаштириш ва сармоявий фаолиятни ривожлантириш учун Тожикистон Республикасининг «Сармоялар тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан 2009-2014 йиллар ижозатномалар бериш тизими ислоҳоти ўтказилди. Бунинг натижасида, ижозатномалар сони 805 дан 86 гача қисқарди. Ижозатнома бериш электрон тизимини жорий этиш 30 фоизгача йўлга қўйилди.

Бу йўналишда мамлакат Президенти фармони билан бу йил ижозатнома бериш амалдаги тизими ислоҳоти назарда тутилган бўлиб, унинг асосий мақсади келажакда ижозатнома асосида амалга ошириладиган фаолият тури рўйхатини қисқартириш ҳамда тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун маъмурий тўсиқларни бартараф этишдан иборатдир.

Бу йўналишда «Тожикистонда тайёрланган» бренди остида маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорларни келгусида қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий ишлаб чиқариш тараққиётига ҳисса қўшувчи тариф-божхона сиёсатини амалга татбиқ этиш зарурдир.

Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорларнинг имтиёзли кредит захираларидан фойдаланишларини осонлаштириш мақсадида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш фонди таъсис этилган бўлиб, унинг ҳисобига шу кунгача давлат бюджетидан 133 миллион сомоний маблағ ажратилган ва 2020 йилгача унинг маблағлари 1 миллиард сомонийни ташкил этиши керак.

Мазкур фонд фаолияти бошланганидан шу пайтгача мамлакат 47 шаҳру ноҳияларини қамраб олган ҳолда 117 тадбиркорлик субъектига 95 миллион  сомонийлик узоқ муддатли имтиёзли қарзлар ажратилган.

Бу фонддан имтиёзли қарз олган тадбиркорлик субъектлари бизнес-режаларига мувофиқ, 2000 дан зиёд иш жойлари ташкил этиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, 2014 йили тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун банк тизимлари кредит захиралари томонидан тадбиркорларга 9 миллиард сомоний маблағ ажратилди. 2015 йилнинг 8 ойи мобайнида эса, 7 миллиард сомонийлик қарз берилди.

Тожикистон Республикаси амалдаги қонунчилиги сармоядорларга катта кафолатлар ва имтиёзлар беради. Жумладан, Солиқ кодекси доирасида кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун 240 дан зиёд имтиёзлар ва соддалаштиришлар назарда тутилган.

Етказиб берилган имтиёзлар умумий ҳажми пул ҳисобида фақатгина ўтган йили 3,6 миллиард сомонийни ташкил қилди. Бу йил эса, 4 миллиард сомонийга етказилади. Юқорида зикр этилган маблағлар хўжалик субъектлари фаолияти, яъни тадбиркорлар ҳисобида қолади ҳамда улар фаолияти ривожланишига ҳисса қўшади.

2011 йилдан жорий йилнинг 8 ойигача ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан мамлакат божхона ҳудудида 312 миллион Америка доллари ҳажмидаги ишлаб чиқариш-технологик ускуналар ва қишлоқ хўжалиги техникалари келтирилган бўлиб, 360 миллион сомоний ҳажмида божхона тўловларидан озод этилди.

Шу билан бир қаторда, кичик ва ўрта тадбиркорлик тараққиётини кучайтириш, замонавий технологиялар импорти ҳажмини ошириш мақсадида мамлакат Ҳукумати имтиёзли шартлар билан келтириладиган техник ва технологик ускуналар рўйхатини кенгайтириш масаласини кўриб чиқиши зарур.

Сармоявий иқлим ва тадбиркорликни тартибга солиш соҳасида қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги кўрсаткичлари яхшиланаётгани кўзга ташланади. Ва 2015 йили Тожикистон учинчи марта ислоҳотчи мамлакатлар ўнлигига киритилди.

Шунга қўшимча тарзда сўнгги ўн йилда молиялаштириш барча манбалари ҳисобидан мамлакат иқтисодиётига 5 миллиард доллар ҳажмида хорижий сармоялар жалб этилган бўлиб, улар, асосан, энергетика, транспорт, аграр, саноат, молия, банк соҳаси ва алоқа тармоғи ҳамда қишлоқ жойлари тараққиётига йўналтирилди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сиёсатини амалга ошириш натижасида хусусий секторнинг мамлакат иқтисодиётига ҳиссаси йилдан-йилга ошиб, ўтган йили 67 фоизни ташкил қилди.

Сўнгги йиллар маҳаллий ва хорижий тадбиркорлару сармоядорлар томонидан бир қатор кичик ва йирик корхоналар бунёд этилган бўлиб, бугунги кунда самарали фаолият юритяпти. Айни пайтда, иқтисодий фаол аҳолининг 65 фоизи хусусий секторда машғул.

Шу билан бир қаторда, мамлакат Ҳукумати дастуру ташаббусларини қўллаб-қувватлаган тадбиркорлар ўзларининг яратувчанлик ишлари билан юзлаб ишлаб чиқариш, таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт, энергетик ва спорт-маданий иншоотларини қуриб, фойдаланишга топширдилар. Шу билан бир қаторда, тадбиркорлар мурувватнинг юксак туйғусини баён этган ҳолда, эҳтиёжманд аҳоли, жумладан, ногиронлар ва етим болаларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиб келишмоқда.

Қулай фурсатдан фойдаланиб, мамлакат Ҳукумати номидан барча тадбиркорлар ва сармоядорларга бундай эзгу амаллари ҳамда яратувчанлигу инсонпарварлик ишларига қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдираман.

Шу билан бирга, Тожикистон Республикаси Президенти Паёми ва Душанбе-2014 иқтисодий ва сармоявий форумидан келиб чиққан топшириқлар ижроси ҳамда тадбиркорликни келгусида янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланди ва тавсия қилинди. Бугун Солиқ кодекси ҳамда Тожикистон Ҳукуматининг солиқ солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорларига ўзгартишу қўшимчалар тегишли вазирликлару идоралар кўриб чиқиш босқичида турган бўлиб, улар табиий захираларни қайта ишлаш ва солиқ тўловчиларнинг кўп сонли қатламини ташкил этувчи хусусий тадбиркорларга тааллуқлидир.

 Юқорида зикр этилган ҳужжатлар лойиҳасида маъмурий солиқ, фуқаролар ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини яхшилаш ҳамда табиий бойликлардан фойдаланувчилар, хусусий тадбиркорлар ва бошқаларга солиқ солиш тизимини қулайлаштиришга доир таклифлар назарда тутилган.

Умуман, тадбиркорликни қўшимча қўллаб-қувватлаш тўғрисида таклиф этилган ўзгартишлар билан боғлиқ ҳолда, мамлакат Ҳукумати келгусида улар кўриб чиқилишини тезлаштириши ва тегишли чораларни қабул қилиши зарур бўлади.

Мамлакат Президенти ташаббуси билан ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркорлик субъектларини текширувдан ўтказишга мораторий эълон қилинган.

Лекин ютуқларга қарамасдан, аввалгидек тадбиркорлик соҳасида қоидабузарлик ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Шу сабабли, текширувчи органлар томонидан корхоналар назорати жараёнини тартибга солиш ва асоссиз текширувларни бартараф этиш тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг усулларидан бири эканлигини эслатиб ўтишни истардим.

Шу мақсадда, 2015 йили янги таҳрирда қабул қилинган «Хўжалик субъектларини текшириш тўғрисида»ги қонунга қарамасдан, бу йўналишда бир қатор махсус қонунчиликлар мавжуд. Бироқ, аксар вақтларда тадбиркорлар фаолиятига асоссиз дахолат қилиш, навбатдан ташқари текширувлар ва ҳуқуқ муҳофазаси ҳамда бошқа ваколатдор органларнинг такрорий сўроқлари кўзга ташланади.

Шу сабабли, қонунда назарда тутилган текширувлар жараёнини ўтказишга риоя этиш ҳамда текширувлар мақсади, биринчи навбатда, қонунбузарликлар олдини олишга қаратилганини қайд қилишни истардим. Маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш ёки солиқни яшириш ҳолатлари ошкор этилганда эса, ошкор этилган пул маблағлари қайта тикланади ва бюджетга тўланади. Соҳавий текширувлар бундай текширувларни ўтказишга ваколатдор бўлган тегишли органлар томонидан ўтказилиши зарур.

Шуни қайд қилиш жоизки, тегишли органлар томонидан ўтказилган текширув, молиявий аудит ва тезкор-қидирув тадбирларининг кўрсатишича, бир қатор тадбиркорлар қонун талабларига риоя этмаган ҳолда, қонунга зид ҳаракатларни амалга оширишади. Жумладан, маҳсулотларни контрабанда йўли орқали келтириш, солиқ тўлаш ва божхона тўловларидан бош тортиш, маблағларни яшириш учун бюджет маблағлари ҳисобидан қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳажмини ошириб ёзиш, маблағларни нотўғри ҳисоб-китоб қилиш, баъзилари ҳатто, пора бериш орқали ўз жиноятларини яшириш билан шуғулланмоқдалар.

Жумладан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида 2011-2014 йиллар ва 2015 йилнинг 9 ойи мобайнида пул-молиявий маблағлар етишмаслиги ва ўзлаштирилиши, қурилиш ишлари ҳажмини қўшиб ёзиш, хўжасизликдан пул-молиявий йўқотиш, ўзаро ҳисоб-китобларни яхши олиб бормаслик ва солиқ тўлашдан қочиш туфайли 231 миллион сомоний ҳажмида моддий зарар ошкор этилди.

Мамлакат Ҳукумати томонидан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, сармоялар жалб этиш учун катта ҳажмдаги божхона ва солиқ имтиёзлари назарда тутилган бўлишига қарамасдан, бу имтиёзлар аксарият соҳалар фаолиятида самарали эмас. Биз янги иш жойлари яратиш, янги корхоналар ва янги ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш, замонавий технологияларни жалб этиш ишларининг боришидан қониқмаймиз.

Пахта толасини тайёр маҳсулот ҳолатигача қайта ишлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ва янги ташкил этилган корхоналар ҳамда геологик-қидирув ишлари ва табиий захираларни қазиб олиш билан машғул хорижий сармоядорлар назарда тутилган имтиёзлардан тўлиқ ҳажмда ва самарали фойдаланмаяптилар.

Шу сабабли, белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш масаласини ҳар томонлама ўрганиш ва кўриб чиқиш зарур. Афсуски, шу пайтгача табиий захиралар саноатда ишланмасдан, хом ашё сифатида чет мамлакатларга чиқарилиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Шундай экан, Тожикистон Ҳукумати мамлакат ҳудудида табиий захираларни қайта ишлаб, келгусида хорижга қайта ишланган маҳсулотни чиқариш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиши зарур бўлади.

Бундан ташқари, сармоявий келишувлар имзолашда бу масалага алоҳида эътибор қаратиш зарур. Жумладан, аввал эришилган келишувларда эътиборга олинган саноат корхоналари қурилиши ва фойдаланишга топширилиш жараёнида қайта ишлаш корхонаси қурилиши навбатдаги келишувлар имзоланишини назарда тутиши зарурлигини назорат остига олиш талаб қилинади.

Шунингдек, Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитетига сармоявий келишувларни амалга ошириш мониторинги, жумладан, қайта ишлаш корхоналари қурилишини ташкил этиш ҳамда мамлакат Ҳукуматига ҳар йили шу ҳақда маълумот бериш топширилади.

Тадбиркорлар ва сармоядорлар муаммоларини ҳал этишга янги туртки бериш учун давлат ва хусусий секторнинг миллий ва минтақавий даражада диалоги учун майдонча яратилган. Шу мақсадда, мамлакат Президенти қошида сармоявий иқлимни яхшилаш бўйича Консултатив кенгаши амал қилаётган бўлиб, унинг доирасида маҳаллий ва хорижий тадбиркорлару сармоядорлар бевосита мамлакат олий раҳбариятига таклифларини жўнатишлари мумкин.

Бундан ташқари, вилоятлар, ноҳиялар ва шаҳарлар раҳбарлари қошидаги тадбиркорлар масалаларини кўриб чиқиш учун ҳукумат ва хусусий сектор ўртасида сўзлашув майдонлари ташкил этилган.

Давлат ва хусусий сектори ўртасидаги бундай сўзлашув ва ҳамкорликлар янада кучайиб бориши жуда муҳимдир.

Маълумотингиз учун, Тожикистон Ҳукумати юқорида зикр этилган ютуқлардан қониқмайди. Шу мақсадда сармоявий иқлимни яхшилаш, тадбиркорлик ва сармоядорлик фаолиятини соддалаштириш ҳамда енгиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни қабул қилишда давом этади.

Қадрли дўстлар!

Тожикистон устувор тараққиётни таъминловчи катта реал ва захиравий имкониятларга эга. Мисол учун, гидроэнергетик ва тоза сув, фойдали қазилмалар ҳамда биологик-экологик нуқтаи назаридан тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бой захираларидан ақл билан фойдаланиш савдо шерикларимиз фойдасига йўналтирилади.

Мамлакат стратегик мақсади – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида агросаноат комплексини ривожлантириш ва ишлаб чиқариш, экспорт иқтидорини ошириш, мазкур соҳа маҳсулотларини қайта ишлаш диққатимиз марказида турибди. Мазкур соҳаларни ривожлантириш учун Тожикистон барча шароитлар, жумладан, сероб сув, ер, иқлим, хом ашё ва арзон ишчи кучига эга. Бу соҳа ўзаро фойдали ҳамкорликларимизда асосий йўналишлардан бирига айланиши мумкин.

Бугун агросаноат кўргазмасида мамлакатимиз мазкур соҳаси имкониятлари билан танишдингиз.

Мазкур имкониятдан фойдаланган ҳолда, агросаноат ва тўқимачилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга татбиқ этиш, юқори сифатли ичимлик суви, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда уларни минтақа ва жаҳон бозорларига экспорт қилиш иқтисодий нуқтаи назардан шерикларимиз учун даромадли бўлади. Мамлакатимизда турли хом ашёлар ва биринчи навли алюминий маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни йўлга қўйиш имкониятлари мавжуд.

Мамлакатимиз бой минерал захиралари ва шифобахш ўсимликларга бой бўлиб, улар химия ва тиббий саноат ҳамда дори-дармон воситалари ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун яхши имконият яратади. Шу сабабли, мазкур соҳаларни ривожлантириш ҳам бошқа истиқболли йўналишларга сармоялар жалб этиш ва ўзаро самарали ҳамкорликларимизга ҳисса қўшади.

Тожикистон Республикаси бой тарихий-маданий мерослар, гўзал табиат ва манзаралар, баланд тоғлар, такрорланмас кўллар ва ноёб ҳайвоноту наботот оламига эга бўлиб, булар сайёҳлик соҳаси тараққиёти учун муҳим ҳисобланади. Шу сабабли, мамлакат Ҳукумати сайёҳлик соҳасини кичик ва ўрта тадбиркорлик ва ташқи сармояларни жалб этган ҳолда, ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади. Бу мамлакатларимиз ҳамкорликлари бошқа фойдали йўналишлари кенгайишига хизмат қилиши мумкин.

Биз, шунингдек, тоғ кон қазилма бойликларини қайта ишлашда хорижий сармояларни жалб этиш учун кенг имкониятларга эгамиз. Мамлакатимизда 600 дан зиёд минерал ва номинерал конлар аниқланган, очилган ва қидирув ишлари олиб бориш учун тайёрдир. Шундан юзга яқин манбалардан фойдаланилаётган бўлиб, улардан минералнинг тахминан 40 тури қазиб олинмоқда. Барча турдаги тошлар, қимматбаҳо металлар ва зарур хом ашёга эга бўлган мамлакатимиз улар қазиб олиниши ва қайта ишланишига иқтисодий ҳамкорликлар соҳасидан бири сифатида қарайди.

Энергетика тармоғи мамлакатимиз иқтисодиёти тараққиёти асосий қисмидан бири ҳисобланиб, мамлакат энергетик мустақиллигини таъминлаш мамлакат Ҳукуматининг бошқа стратегик мақсадларидан бири саналади.

Ҳеч кимга сир эмаски, бугун иқтисодиёт, айниқса, саноат соҳалари келгусидаги тараққиётини таъминлаш кундан-кунга гидроэнергетик қудратлар тараққиёти билан боғлиқ бўлиб бормоқда. Яқин келажакда Тожикистон электр энергияси ишлаб чиқариш асосий давлатига айланган ҳолда, қўшни ривожланаётган мамлакатлар ва минтақа мамлакатларини арзон ва экологик жиҳатдан тоза энергия билан таъминлаши мумкин.

Шу билан бир вақтда, иқтисодиётни тузилмалараро такомиллаштириш, янги қўшма ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш ҳамда хорижий сармояларни жалб этиш ва замонавий технологияларни амалга татбиқ этиш орқали амалдаги саноат иншоотлари фаолиятини бугунги шароитга мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратамиз.

Сармоядорларни  қизиқтириши  мумкин  бўлган  бошқа  йўналишлардан  бири  кичик  ва катта инфратузилмавий  ва  транспорт-коммуникацион  лойиҳалар ҳисобланади.

Тожикистон ўзининг хорижий шериклари билан биргаликда минтақавий автомобил ва темир йўллари, электр узатиш линиялари ва газ қувурлари, кичигу ўрта электр станциялари қурилиши соҳасида бир қатор катта лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Шундай лойиҳалардан бири «КАСА-1000» лойиҳаси ҳисобланиб, у Тожикистон энергия тизимини Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари билан туташтирган ҳолда минтақавий энергетика бозори шаклланишига асос қўяди.

«Туркманистон-Ўзбекистон-Тожикистон-Қирғизистон-Хитой» газ қувури лойиҳасини амалга ошириш йирик минтақавий лойиҳа ҳисобланиб, Тожикистон ва қўшни мамлакатлар учун муҳим иқтисодий аҳамиятга эгадир.

Шу сабабли, юқорида зикр этилган лойиҳалар ва бошқа йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Тожикистон Республикаси барча имкониятлардан фойдаланади.

Айни пайтда, Тожикистонда кенг миқёсли иқтисодий, молиявий, савдо, ахборот-хизмат кўрсатиш ва фаолият бошқа соҳалари учун қулай имтиёзли шароитларга эга тўртта озод иқтисодий минтақаси ташкил этилган.

Мазкур чоралар тадбиркорлар ва сармоядорларга мамлакатимизда рақобатбардош маҳсулот ва моллар ишлаб чиқариш, уларни дунёнинг турли давлатларига экспорт қилиш имкониятини беради.

Ҳурматли иштирокчилар!

Бугунги форум доирасида сармоялардан самарали фойдаланиш бой тажрибасига эга бўлган хорижий тадбиркорлар ва сармоядорлар иштирокини ҳисобга олган ҳолда, маҳаллий ва хорижий тадбиркорлару сармоядорлар ўртасида икки томонлама учрашувлар ташкил этилади. Бу учрашувлар ўзаро самарали ҳамкорликларни кучайтириш ва катта ҳажмдаги сармоялар жалб этиш учун қулай фурсат ҳисобланади.

Аввал қайд қилиб ўтганимдек, Тожикистон ҳар хил маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уни дунёнинг турли мамлакатларига етказиб бериш муҳим минтақасига айланиши мумкин.  Шу муносабат билан форум иштирокчилари етказиб берилган имкониятлардан кенг фойдаланишларини мақсадга мувофиқ, дея ҳисоблаймиз.

Бугунги форум иштирокчилари фаол чиқиш қилиш ва фикр алмашиш доирасида ўзларининг интилишлари ва эзгу яратувчанлик ишлари билан муносабатларини мустаҳкамлашларига ишончим комил. Бу амалиётни илгари суриш учун биз барча қулай шароитларни яратиш ҳамда корпорациялар, тадбиркорлар ва сармоядорларнинг бу йўналишдаги эзгу ниятларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Ҳурматли форум иштирокчилари!

Қулай фурсатдан фойдаланиб, барчангизни «Тадбиркорлик куни» бир йиллиги муносабати билан табриклайман ҳамда тадбиркорлар ва сармоядорларга самарали фаолиятларига омадлар тилайман.

Сиз – тадбиркорлар ва сармоядорлар яратувчан куч сифатида бундан кейин ҳам севимли Ватанимиз ободончилиги ва халқ турмуш даражасини яхшилашга ўз ҳиссангизни қўшишингиз ҳамда келгуси йили қайд қилинадиган мамлакатимиз мустақиллиги 25 йиллигини энг яхши ютуқлар билан кутиб олишингизга ишончим комил.

Форум якуни сизнинг ғояларингиз ва янги лойиҳалар орқали Тожикистону минтақа иқтисодий тараққиёти ва халқлар турмуши фаровонлигига ҳисса қўшишига ишонаман.

Саломат бўлинг!

«Ховар» ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ҚАРДОШЛИК АДАБИЁТИНИНГ ОЛТИН ХАЗИНАСИ

 

Тожикистон Республикаси Фанлар академияси академиги Абдулғани Мирзоевнинг муносиб хизмати шундан иборатки, у XV асрдан бошлаб, яъни Жомий ва Навоийдан кейин Марказий Осиёда бадиий тафаккур сўнган қабилидаги фикрларни илгари сурувчи айрим тадқиқотчиларга қарши ўзининг фундаментал асарлари орқали Мовароуннаҳрда ҳеч қачон адабиёт томири уришдан тўхтамаганини исботлаб берди. Натижада, кейинги асрларда бадиий

Муфассал...

МДҲГА АЪЗО МАМЛАКАТЛАР ҲУКУМАТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

 

1 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрига МДҲга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари бошлиқлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун келган МДҲ иштирокчи мамлакатлари ҳукуматлари бошлиқлари ва делегациялари раҳбарлари билан учрашди.

Мажлисда Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990438

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477430
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3358
4027
21043
7426653
99074
114875
7477430

Сизнинг IPнгиз: 3.148.106.49
Бугун: 23-11-2024 16:44:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015