Таниқли ёзувчилар Ато Ҳамдам ва Леонид Чигринлар қаламига мансуб «Эмомали Раҳмон жасорати» номли ҳужжатли-бадиий қиссани яқинда истеъдодли адиб, моҳир таржимон Омонбой Жуманов ўзбек тилига ўгирди. Жорий йил мустақиллигимизнинг қутлуғ йигирма тўрт йиллиги нишонланди. Мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмоннинг босиб ўтган ўта мураккаб ва шонли йўли ҳақида ҳикоя қилувчи мазкур асардан бир парчани сиз, азиз муштарийлар, ҳукмингизга ҳавола этмоқни лозим топдик.
Ҳар куни Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кенг кўламли ишларни амалга оширади. Унинг қалбида ўз халқу Ватани тақдирига нисбатан масъулият ҳисси шунчалар улуғки, асло дам олишни билмайди.
Фақат китоблари, у ярим тунда чуқур мазмунига чўмиб кетадиган китоблари ва қоғозга тушадиган навбатдаги асарлари сатрлари роҳат бағишлайди, замонаси-ю ўзи ҳақида ўйга толдиради.
Ҳаммага ҳам ўз қобилиятини аниқлай олиш хусусияти берилмаган. Агар сен уни тушуниб етсангу, буюк ижодий захирага эга бўлсанг, давлат манфаатига арзирли ишлар қила оласан. Бу айтилган гаплар комилан Эмомали Раҳмонга тааллуқлидир.
У – бизнинг замондошимиз. Шу куннинг муҳим ишлари билан машғул, аммо ўю фикрлари ҳамда курашишлари эртанги кунга қаратилган. Бу хислатларсиз давлатнинг буюк сиёсатчиси ва машҳур арбоби бўлиш мумкин эмас.
Кимки Данғарага борган бўлса, ўта ажойиб мавзе эканлиги гувоҳи бўлган. У ерда баланд қорли тоғлар эмас, балки қатор-қатор бўлиб, гўё иссиқда ташна қолиб, ёнма-ён чўккан туялар ўркачини эслатгувчи қир-адирлар ястаниб ётибди.
Қисмат бу минтақага файзли табиат инъом этмаган. Фақат баҳор фаслида қиру тепаликлар турли-туман ўту гиёҳлар билан яшил либос киядию, лолалар гулхани ёқилади, холос. Бошқа айёмларда қуёш Данғара кенгликларига олов селини сочади, куйдиради ва сариғу кулранг бўёқлар табиатнинг бошқа рангларига нисбатан кўпроқ жилваланади.
Тожиклар қадимдан: «Еримдан сўрама, сувимдан сўра»,- деганлар. Данғаралик деҳқонлар ҳамиша сувдан танқислик тортишади ва шу сабаб уни табиатнинг бошқа неъматларига нисбатан кўпроқ қадрлашади.
Мураккаб табиий шароит улар меҳнатининг хусусиятини белгилаб берган ва данғараликлар ҳар йили барча мураккабликларга қарамай, ғалла ва бошқа экинлардан яхши ҳосил етиштиришади.
Данғара тарихи худди моҳир темирчи мисол одамлар хислатларини ҳам тоблаган. Данғараликлар жиддий, мулоҳазали, пухта ҳамда камгап кишилар ва инсонни ишига қараб баҳолашади, ўзи ҳақидаги узундан-узоқ гапига қараб эмас. Қизиғи шундаки, худди ана шундай сифату хислатлар Президентга ҳам хосдир. Унинг республика халқ хўжалиги ривожидаги афзал томонларини аниқлаш тактика ва стратегияси табиий бойликлар ва улардан самарали фойдаланиш имкониятига қараб белгиланади.
Тожикистоннинг асосий бойликларидан бири – сув. Масофаси ҳажми кичиклигига қарамай, республика сув захирасига бойлиги жиҳатдан дунёдаги асосий жойлардан бирини эгаллайди. Шундай экан, энг аввало, сув халқ манфаатига хизмат қилмоғи керак ва ўша пайтда гидроэнергетика ҳаракатлантирувчи куч сифатида халқ хўжалигининг бошқа соҳаларини ўз ортидан тараққиёт томон бошлайди.
Қолаверса, Президент масаланинг ана шу томонига жиддий аҳамият беради. Йирик сув захираларидан фойдаланишнинг узоқ йилларга мўлжалланган дастури ишлаб чиқилиб, катта-кичик гидроэлектростанциялар қурилди. Бугун «Сангтўда-1» ва «Сангтўда-2» гидроэлектростанциялари реал воқеликка айланди. Навбатда эса, йирик «Роғун» гидроэнергия гиганти қурилиши турибди. Улар ишга туширилиши биланоқ, фақат мамлакатимиз арзон электр қуввати билан таъминланибгина қолмай, балки қўшни давлатлар ҳам бу неъматдан баҳра олишлари мумкин. Бу эса, жуда ҳам кўплаб иқтисодий масалаларнинг ечими учун кенг имкониятлар яратади.
Республика Президентининг яратувчилик тафаккури ва қатъий амаллари ҳаммага ҳам маъқул тушмаяпти. Ҳамма ҳам Тожикистон тараққий этиши ва фуқароларининг яшаш даражаси юқори бўлишини истайвермайди. Эмомали Раҳмоннинг ўз нуқтаи назарию режалари асосида эмас, балки улар истаганча амал қилиши учун қаттиқ босим ўтказилди. Аммо данғарача устувор ва мустаҳкам характер унга босимларга бардош бериш ва ўзи истагандай иш юритиш имконини бермоқда. Унинг хотирасида кўплаб имтиҳону синовлардан ўтган, обдан тобланган ва бугун яна ўзига хос йўналишдан дунёнинг кенг тамаддуни томон далил қадамлар билан шошилаётган тожик халқи тарихига доир мисоллар яшаяпти.
Тожик халқининг Катану Австан, Спитамену Муқанна ва бошқа қаҳрамонларининг жасорати, мардоналиги, шунингдек, Имоми Аъзамнинг устуворлигу беғаразлиги Эмомали Раҳмон учун фақат буюк ибрат намунаси эмас, балки ўзларининг энг яхши шахсий хислатларини мерос қолдирган, енгилмас ва унинг жисмида бошқа фавқулодда сифатларини жамлантирган аждодлари ҳамдир.
Инсон фарзанди дунёда ўз-ўзича вужудга келмайди. У наслларнинг асрлар қаъридан бошланиб, чексиз келажак томон борадиган сўнгсиз авлодлар занжиридаги бир ҳалқадир ва шу боисдан ҳар бир кишининг, бизнинг мавжудлигимизни таъминлаганлар ҳамда бизлардан шу ғоялар эстафетасини оладиганлар олдидаги масъулияти буюкдир.
Эмомали Раҳмон кабинетда ўтирмайди. Республиканинг барча минтақаларига қиладиган сафарлар унинг доимий ишига айланиб қолган. Халқ билан мулоқот - ҳар бир раҳбар учун энг яхши мактаб, унинг ўю фикрлари унинг режаларига сайқал берадиган маҳак тошдир.
Ҳар бир амалдор фаолиятининг энг яхши ҳаками халқдир ва Президент одамларнинг маслаҳату машваратларига диққат билан қулоқ тутади.
Қурилаётган «Роғун» ГЭСи ҳамиша Эмомали Раҳмоннинг ўзига хос диққат марказида.
… «Роғун» ГЭСининг қурилиш майдончаси.
Қулоққа техникаларнинг ғулғуладор садолари эшитилмоқда.
Монтаж ишлари билан шуғулланаётган ишчилар кўзга ташланади.
«Роғун ГЭСи» деган ёзув пайдо бўлади.
Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ишчилар ва инженер-техниклар ҳалқасида.
Орқа томонда безатилган пушта манзараси, тоғ ёнбағри, ярмигача тўлдирилган тўғон.
Президент иш кийимида – долчинранг кўйлак, кулранг калта камзул, бошида пайвандчиларнинг оқ каскаси.
Қурилиш бошлиғи шарҳу изоҳ бермоқда.
Бошлиқ: Қурилишнинг ҳамма участкаларида иш вақтдан ўзган ҳолда, давом эттирилмоқда. Ҳозир тўғон қурилиши билан бир пайтда, жиҳозларни монтаж қилиш ишлари ҳам бажарилмоқда. Аллақачон станциянинг биринчи агрегатлари келтирилган. Яқин кунларда уларни ўрната бошлаймиз. Одамлар бўлажак ГЭСнинг аҳамиятини тушунган ҳолда, меҳнат қилишмоқда. «Роғун» ГЭСи қурилишининг халқчил эканлиги уларнинг кучларига янада кўпроқ куч бағишламоқда.
Шуни айтиш керакки, халқ маблағи билан гидроэлектростанциялар қуриш – улуғ ташаббус, албатта! Одамлар ишонч билан акциялар сотиб олишаяпти. Эртага эса, маблағларини фойдаси билан қайтариб олишади.
Шуниси муҳимки, станция ҳеч қандай қисмга бўлинмасдан, бир бутунлигича Тожикистонники бўлади. Бу ҳам халқни янада руҳлантириб юбориши табиий.
Президент: Ҳа, бу – жуда яхши фикр бўлди ва аҳоли томонидан муносиб кутиб олинди. Гарчи, аҳолининг бир қисми оғир ҳаёт кечираётган бўлса-да, бу улуғ ишдан четда қолишмади. Лекин шунинг ўзигина муҳим эмас. Энди халқу Ҳукумат бир бутунликка айланди, раҳбар ва меҳнаткаш ўртасидаги фарқ йўқолди. Ҳамма бир мақсад, бир фикр билан яшайди. Бу - энди барча ниятларимизни комилан амалга оширамиз, деган маънони билдиради.
Менинг ишчиларга бир неча саволим бор: қандай муаммолар мавжуд, сермаҳсул меҳнат қилишларинг учун нималар халал бермоқда?
Ишчилар (бирин-кетин): Қурилиш материаллари сифати яхшиланса, мақсадга мувофиқ бўларди. Қурилишни таъминлаш ёмон эмас, аммо биз-ишчиларнинг яшаш тарзимизга ҳали ҳам кам аҳамият берилаяпти: яна болалар боғчаси зарур, дам олиш пайтида нима билан шуғулланишни билмайсан, китобхоналарни бойитиб, кўриш учун кинофилмлар олиб келиш даркор, ўқишни истаймиз, университетларнинг бўлимлари ҳам очилса, жуда яхши иш бўларди…
Президент ҳар бир ишчининг талабу таклифларини диққат билан тинглаб, тасдиқ маъносида бош силкитиб қўяди.
Президент: Ҳаммаси - тўғри. Бу масаланинг барчасини кечиктирмай ҳал этамиз. Қудрату имкониятларимиз етарли.
Келинглар, ҳар биримиз ўз вазифамизда бор кучимиз билан бутун масъулиятни ҳис этган ҳолда, меҳнатимиз натижаси учун ишлайлик.
«Роғун» ГЭСи бизлар учун сув ва ҳаводек зарур. У ишга тушиши биланоқ, Тожикистоннинг иқтисодий ўсиш суръати янада тезлашади. Энг муҳими, бизлар ҳам барча масалаларни ҳал этишда комилан мустақил бўламиз. Ўқишни истаганларинг - жуда яхши. «Роғун» - буюк қурилиш, шунга қарамай, қайта тикланишимиздаги фақатгина бир давр, холос. Келгусида қилинадиган бу каби ишлар кам эмас. Шу боис, бизлар учун саводли, тажрибали мутахассислар зарур. Улар, айниқса, сизларнинг ораларингиздан тайёрланиши лозим.
Бир ишчи: Қизиқ, сиз – Президентсиз, лекин бизлар билан худди яқин бир ўртоғимиз сингари суҳбатлашаяпсиз.
Президент: Шундай бўлиши ҳам керак. Ҳеч кимнинг халқдан ажралишга ҳаққи йўқ. Алоқани йўқотдингми, уларнинг ташвишу эҳтиёжларини тушунмайсан. Фикру мулоҳазаларини, талабу истакларини эшитмасанг, раҳбар сифатида қанчалик қадринг бор, ахир?
Қурилиш бошлиғи: Давлатчилигимизга эндигина икки ўн йил бўлди. Аммо қанчадан-қанча самарали ишлар амалга оширилди. Ноҳияларга бориб, кўзларингга ишонмайсан, киши. Атроф ҳам янгидан-янги қурилишларга тўла. Мамлакатимизнинг шаҳару қишлоқлари кўз ўнгимизда кунлар ўтган сайин ўзгариб бормоқда. Душанбе нақадар гўзаллашган.
Яқинда хорижда бўлдим, рости гап, пойтахтимиз бирор-бир мамлакат марказидан қолишмайди. Халқ онги ҳам нақадар ўсганини айтмайсизми!..
Президент: Тўғри. Сиз ҳозир ўтган икки ўн йилликда қўлга киритилган энг муҳим нарсаларни зикр этдингиз. Миллий ўз-ўзини англаш тушунчалари ўсди, халқ ўз мамлакати билан фахрланади, ўз қўл меҳнати билан қувончга тўлади. Ўзимиз, ниҳоят, кўп ишларни қила олишимизга, кўп нарсаларга қодир эканлигимизга ишонч ҳосил қилдик. Олам аҳлининг тариху маданиятимизга нисбатан диққату қизиқишлари янада ошди. Энди узоқ-яқин ўлкаларда тожиклар ҳақида ҳам билишади, гапиришади. Кўплар иқтисодимизга маблағ ўтказиш ниятидалар. Бизларга ишонишади, эҳтиром қилишади. Бизларнинг сиймомизда тенг ҳамкорларни кўришади, биз билан муносабатни фойдали, деб билишади. Бу ҳам бизнинг самарали йигирма йилдаги ютуғимиз.
Муваффақиятларимиз сабаби шундаки, нимани истасак, унга қандай қилиб эришиш мумкинлигини жуда ҳам яхши биламиз.
Қулоқ солинг, бу ҳақда Умар Хайём нақадар яхши айтибди:
Дунёнинг тилаги - самари ҳам биз,
Ақл кўзин қораси - жавҳари ҳам биз.
Тўгарак жаҳонни узук деб билсак,
Шаксиз, унинг кўзи - гавҳари ҳам биз.
Шу ўринда чинлик ҳаким Конфуцийнинг сўзларини эслаш жуда ҳам ўринлидир. У шундай деган эди: «Қоронғулик ҳақида юз бор гапиргандан кўра, бир шам ёндирмоқ яхшироқдир».
Президентни ўраб олган халқ орасидан бир қизча чиқади, қўлида гулдаста.
Қизча: Президент бобо, бу гулдаста менинг мактабдошларим номидан Сизга! Биз ҳаммамиз сизни жуда ҳам севамиз.
Эмомали Раҳмон қаттиқ ҳаяжонда қизчани бағрига босиб, пешонасидан ўпади.
Президент: Менинг доногинам, раҳмат сенга!
Дарҳақиқат, мен - сенинг бобонг бўламан. Вақтнинг йўлини тўсиб бўлмайди, у, албатта, ўз ишини қилаверади.
Қизча: Менга дастхат ёзиб берасизми?
Президент(кулиб): Шу чоққа қадар мендан ҳеч ким дастхат сўрамаганди. Не илож, менинг сиймомда кино ё эстрада юлдузини кўра олишмагандир балки! Эҳтимол, шуниси яхшидир.
Жону дилим билан сенга дастхат ёзиб бераман.
Мактаб боласи узатган варақчага имзо чекади.
Президент: Азиз роғунликлар! Сизлар билан ўтказилган мулоқотдан бағоят хурсандман. Бу – сўнггиси эмас. Яна олдиларингга келаман, бошқа қурилишларда дийдорлашамиз. Ахир, мен ҳам фаолиятимни оддий ишчиликдан бошлаганман. Мустақил ҳаётнинг барча зиналарини босиб ўтдим. Бу – энг яхши мактаб, асло унутилмайди.
Сизларга муваффақият!
Ишчилар овозлари: «Яхши боринг!», «Асло чарчаманг!», «Сиз – бизлар учун ёрқин маёқсиз!»…
Президент Эмомали Раҳмон - саховатли ва меҳрибон сарзамин фарзанди. Шу боисдан унинг ерга меҳру ғамхўрлиги чексиз, бепоён. Бирор-бир улкан қурилиш ёки кенг кўламли режани амалга оширишдан аввал, ўша лойиҳани, албатта, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан текшириб кўришни талаб қилади.
-Биз табиатга зарар етказмаслигимиз керак, - таъкидлайди Президент. – Республикамиз ҳудудининг бор-йўғи етти фоизини водийлар ташкил этади. Шу сабабдан ҳар қарич заминдан эҳтиёткорлик билан, тежамкорлик билан фойдаланайлик. Ўтмиш авлодлардан бебаҳо бойлик – замину сув ҳамда тоза ҳавони мерос қилиб олдик ва уни келажак насллар учун ҳам мерос қилиб қолдирайлик. Мамлакат бойлигини кўпайтиришимиз даркор, лекин табиатга нисбатан муносабатда исрофгарчиликка йўл қўймаслигимиз лозим».
Воқеан, Тожикистон табиий хусусиятлари жиҳатдан беназирдир. Бу ерда бир пайтнинг ўзидаёқ йилнинг тўрт фаслини кузатишимиз мумкин. Бизда иссиқлик ҳароратидан шаҳар йўлларидаги мум сувга айланса, қор билан қопланган тоғлар ўзига чорлаб, салқинлик бағишлайди. Баҳорий майсазорлар, чаманлар истиқболингизга чиқади. Боғу майдонлардаги фаровон ҳосил пурсафо олтин куздан хабар беради.
Тожикистон гўё сайёҳлар учун яратилгандай ва Президент ҳам мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратади. Қайси ишу ўй билан банд бўлмасин, ўлка табиати ҳуснини ҳис этадию, қаттиқ таъсирланади. Ҳатто, Афғонистонга Бирлашган тожик мухолифлари раҳбарлари билан учрашувга бориш олдидан ҳам зангори, бепоён осмонда оппоқ қўй сурувлари мисол ястаниб ётган булут тўдаларини томоша қилиб тўймасди. Улар орасидан улкан тоғларнинг ўткир жигарранг чўққилари намоён, дараларда селлар кўпикли қалпоқлар бошида шошгани-шошган, водийларнинг ям-яшил либоси қақраб ётган қора тошлоқ ранги билан ҳосил қилган манзара очиқ-ойдин кўзга ташланади.
Дилрабо манзаралар Президентнинг ўйларига халал бермайди. Аксинча, унинг биродаркушлик жанги олови бу мафтункор манзараларни кулга айлантирмаслиги, ёнган қишлоқларнинг қора тутуни беғубор осмонни қоплаб олмаслиги ҳақидаги қатъий фикрларини янада мустаҳкамлайди. Чоралар кўриш борасидаги фикрларини такомиллаштиради.
У тожикларнинг тарихий диёрида фожиалар келтириб чиқарган қарама-қарши томонлар оташини сўндирди, унинг табиий гўзаллигини сақлаб қолди ва порлоқ келажагини таъминлади.
Республика бўйлаб қилган сафарлари чоғида қуёш нурлари остида тобланиб турган ғаллазорни кўрганида, машинани тўхтатишни сўраши ҳам бесабаб эмас; уват бўйлаб қадам ташлайди, бошоқларни кўздан кечиради, уларни салмоқлаб кўради, чеҳрасида табассум пайдо бўлади. У деҳқон фарзанди заминнинг деҳқон меҳнати эвазига инъом этган неъматларини кўрган чоғлари ҳаяжонга тушади. Унинг учун пахтазор қитъаларию «оқ олтин» кўраклари ҳосил юкидан шохлари эгилган боғлар – ҳамма-ҳаммаси ҳам ана шундай азиз, меҳрибон. Бу файзу баракада ўз меҳнати ҳиссасини ҳам кўради, зеро, республика сарвари сифатида халқ меҳнати осойиштаю бунёдкорона бўлиши учун ҳамма ишга тайёр.
Заҳматкаш халққа эҳтиром Эмомали Раҳмоннинг қон-қонига сингиб кетган. Уни она сути билан ўз вужудига олган.
Болалик чоғларида деҳқоннинг ҳар кунги меҳнати билан машғул бўлди. Бир бурда нон қанчалар меҳнат эвазига пайдо бўлиши ва тожиклар нега нонни бунчалар эҳтиром қилишларини ўз ҳаётий тажрибасида тушуниб етди ва кейинчалик қаерда ишламасин, қайси вазифа унинг елкасига юкланмасин, чин дилдан меҳнат қиларди, ўзи учун эмас, халқ учун, халқ манфаати учун…
Унинг мозий, бугун ва эртанги кун ҳақидаги ўтмиш даври ҳикматларини ўзлаштириб, ана шу асосда ўзининг дунёқарашини шакллантирган андишалари файласуфона андишалардир…
Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин.
- Ишонинг, кўзларим қамашиб кетяпти. Меваларнинг кўринишиёқ одамни сеҳрлаб қўяди. Сиз татиб кўрдингизми, билмадим, ўрик қанддан ширин, гилоснинг таъми ҳануз оғзимдан кетмайди.
- Бошқа мевалари ҳам бир-биридан мазали, Тожикистонни жаннатмакон юрт дейишлари, бежиз эмас-да! Мен ҳўл мевалардан ташқари қуритилган меваларни етказиб бериш тўғрисида шартнома тузишни ўйлаяпман.
Муфассал...
*** Беҳуда гапирма, оқибати яхши эмас.
*** Эй, инсон, билгин, сенинг умринг қисқа, ғайрат қил, башарият учун хайру саховат ниҳолини эк, дон эк, токи улар сендан баҳра олишсин.
*** Эй, инсон, сен келдинг ва билгинки, У сени на ейишу ётиш ё фақат ишқ билан машғул бўлиш учун яратмади. У сени ўз инсонийлик қарзингни Унинг
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015