Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 17 Сентябр 2015 Кӯришлар: 1819
Печат

 

kxsht15 сентябр куни Миллат қасрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон раислиги ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар бошлиқлари иштирокида  коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги олий даражадаги сессияси бўлиб ўтди.

Миллат қасрига биринчилардан бўлиб Арманистон Президенти Серж Саргсян ва Белорус Президенти Александр Лукашенко, сўнгра бошқа давлат бошлиқлари етиб келишди.

Эслатиб ўтиш жоизки, олий даражадаги КХШТ сессиясида иштирок этиш учун бу ташкилотга аъзо давлатлар  раҳбарлари – Арманистон Президенти Серж Саргсян, Белорус Президенти Александр Лукашенко, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев ва қабул қилувчи мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмонлар Душанбе шаҳрида йиғилишди.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон олий мақомли меҳмонларни навбатма-навбат кутиб олди. Мазкур сессия умумий суратга тушишдан бошланиб, давлат бошлиқларининг тор доирадаги сессияси ва ташкилотга аъзо мамлакатлар расмий делегациялари, бошқа минтақавий ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштироки билан кенгайтирилган тартибда давом этди ҳамда ҳужжатлар имзоланиши ва матбуот учун қўшма баёнот билан ниҳоясига етди.

Сессия ишида КХШТ ҳудудида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокамаси билан бир қаторда, Тожикистоннинг мазкур ташкилотга раислиги жараёни ва натижалари кўриб чиқилди.

Тожикистоннинг КХШТга раислиги муваффақиятли ва самарали ўтаётгани қайд қилинди. Жумладан, КХШТга аъзо давлатлар тегишли вазирликлари ва идоралари раҳбарларининг саммити, Тожикистон ҳудудида бу мамлакатлар ҳарбий қисмлари ва бошқа кучлари иштирокида ўтган махсус ҳарбий машғулотларга юқори баҳо берилди. Бундан ташқари, Тожикистондаги КХШТга аъзо давлатлар биргаликдаги ҳарбий ва махсус машғулотлари бу мамлакатларга тегишли қисмларининг зарур ҳолатларда тезкор ҳаракат қилишга тайёр ва қодир эканлигини кўрсатгани қайд қилинди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кенгайтирилган таркибдаги сессияда қилган чиқишида Тожикистонда ташқи ишлар вазирлари, мудофаа вазирлари, хавфсизлик кенгаши котиблари комитети, ҳарбий комитет, наркотик моддалар ноқонуний савдосига қарши кураш органлари раҳбарлари, бошқа тузилмалар йиғилишлари ҳамда қўшма ҳарбий ва махсус машғулотлар ўтказилганини билдирди.

Энг аввало, Тожикистон ҳудудида бошқа жойга кўчирилиш ва ҳарбий машғулотлар ўтказишни ўз ичига қамраб олган КХШТга аъзо давлатлар тезкор ҳаракат қилувчи коллектив кучлари қисмлари ва бўлинмалари доимий ҳарбий тайёргарликлари кутилмаган текширувига юқори баҳо берилди.

Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон минтақа ва жаҳонда ижтимоий-сиёсий вазият ёмонлашуви, террорчи ва экстремистик кучларнинг глобализация барча имкониятларидан кенг  фойдаланаётганликларидан ташвиш билдирди ва: - «Бундай вазият биздан мамлакатларимиз ва халқларимиз осойишта ва тинч ҳаётини таъминлаш учун мувофиқлаштирилган ва ортга кечиктирилмас ҳаракатларни талаб қилади»,- дея қайд этди.

Президент Эмомали Раҳмон КХШТ давлатларидан шерикларимиз Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарадош давлат сифатида ҳарбий-чегара потенциалини мустаҳкамлаш учун янада мувофиқлаштирилган икки томонлама ва кўп қиррали ҳаракатларга эга бўлишлари зарурлигини таъкидлади.

Ўз сўзини давом эттирган Давлат бошлиғи: - «Тожикистон Республикаси КХШТга аъзо давлатлар ҳарбий-иқтисодий ҳамкорликлари, мудофаа саноати корхоналари ўртасида кооперацион алоқаларни чуқурлаштириш масалаларига жиддий эътибор қаратиш тарафдоридир»,- деди.

Тожикистон раҳбари, шунингдек, КХШТнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти билан алоқаларини кенгайтириш зарурлигини айтиб ўтди.

Ўз сўзи охирида мамлакатимиз Президенти КХШТ иш органларини келгусида ва мунтазам мустаҳкамлаб бориш зарурлигига эътибор қаратди.

КХШТга аъзо барча давлатлар раҳбарлари ва бошқа докладчилар Тожикистоннинг КХШТга муваффақиятли раислигига юқори баҳо бердилар.

Давлатлар бошлиқлари Тожикистоннинг Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, терроризм, экстремизм таҳдидлари тарқалишига қарши кураш ва улар олдини олишдаги муҳим ролини қайд қилишиб, мамлакатимизга ёрдам кўрсатишга тайёрликларини тасдиқлашди.

Кенгайтирилган таркибда ўтган йиғилиш якуни бўйича КХШТ доирасида муносабатлар мустаҳкамланиши ва ривожланишига ҳисса қўшувчи муҳим ҳужжатлар пакети имзоланди.

Матбуот анжумани чоғида ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари Тожикистоннинг КХШТга муваффақиятли раислиги, мамлакатнинг хавфсизликни минтақавий тизимда таъминлашда муҳим роли ҳамда бугунги сессия натижаларига юқори баҳо беришди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Шарқ халқлари тарихи тадқиқотчиси

 

Тарихни инсонлар тарихи ташкил этиб, бу тарихий босқич ўз бошидан бешта иқтисодий-ижтимоий формация – ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик, феодал, капиталистик ва социалистик тузумларни бошидан кечирган бўлиб, ҳар бири тарихда ўз изини қолдирган ва бу излар жаҳон тарихида зарҳал ҳарфлар билан ёзилган. Жонажон Ватанимиз Тожикистон, Россия Фанлар академияси ва кўпгина шарқ мамлакатларида ҳар йили декабр ойи академик Б.Ғафуров ойи,

Муфассал...

Тонгга ишониб яшамоқ бахти

 

Ҳаловатсиз тунлар

Тун яримдан оғганда ҳам кўзига уйқу келмади. У ёнига ағдарилди, бу ёнига ағдарилди, ёстиқни пастлатди, баландлатди. Қани энди, кўзлари юмилса-ю ухлаб қолса! Йўқ, кўзини юмди дегунча, бошига  устма-уст томчилар келиб урилар, лўқиллаётган боши ёрилгудай эди. Нима қилсин?! Бошини кўрпага ўраса ҳам, совуқ томчилар миясини тешгудай муттасил келиб уриларди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2261692

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8883260
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2140
2742
14030
8841035
14030
125971
8883260

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.81
Бугун: 05-12-2025 16:02:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015