Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 03 Сентябр 2015 Кӯришлар: 1853
Печат

 

xiyonatningБу йил Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллиги кенг кўламда нишонланмоқда, юртда олиб борилаётган бунёдкорлик сиёсати ўлароқ амалга оширилаётган ободончилик ишларидан киши қалби ифтихор туйғусига тўлади.

Тожикистон дунё ҳамжамияти доирасида ўз ўрни ва обрўсига эга бўлиб бораётир.

Бироқ, унинг бу ютуқларини ва ривожланиб бораётганини  кўролмаётган қора ниятли кимсалар ҳам борки, биз шулар тўғрисида тўхталмоқчимиз. Оммавий ахборот воситалари тарқатган хабар орқали маълум бўлишича, Норак шаҳрининг 14 нафар фуқароси «Ислом давлат»и билан алоқада эканлиги ошкор этилган.

«Ислом давлати», деб аталувчи террорчи гуруҳ дунёда ўзининг бераҳмона хатти-ҳаракатлари туфайли вайронгарчиликларни вужудга келтирувчи, қотилликлар жараёнига бой, қолаверса, Ислом дини арконларига қаттиқ путур етказувчи ва унинг шону шуҳратини ерга урувчи тўда, экстремист ва террорчилар эканлиги ҳаммага маълумдир.

Ва шундай гуруҳ ҳамтовоқлари  сифатида баҳоланаётган  нораклик бир гуруҳ – 21 дан 37 ёшгача бўлган навқирон йигитлар «Ислом давлати» қора байроғини мазкур шаҳар марказида ўрнатиш ва одамлар қалбига қўрқув солиш каби мудҳиш воқеаларни амалга оширишда айбланишади.

Худди шундай воқеа Хатлон вилоятининг Шаҳритуз ноҳиясида истиқомат қилувчи ҳали мактаб ўқувчиси бўлган 15 ёшли Маҳмадали Абдуллоев томонидан содир этилган.

Бу воқеалар тинч ва осойишта ҳаёт кечираётган  тожикистонликлар нафратини жунбушга келтирди.

Газета муштарийлари редакциямизга ташриф буюришиб ёки қўнғироқ қилишиб, бўлиб ўтган воқеалар тўғрисида ўз фикру андишаларини билдиришмоқда.

Биз булардан айримларини  газетхонлар ҳукмига ҳавола қилмоқдамиз.

Солижон Самадов, қурувчи-муҳандис:

- Норак ва Шаҳритузда бўлиб ўтган бу ҳодисалар гапнинг рости, қаҳримни келтирди. Бундай нонкўрларга Тожикистоннинг нону тузи ҳайф. Бундай кўрнамаклар садқаи Ватан кетсин.

Халқимиз тинчликни истайди. Хабарларда келтирилишича, уларнинг баъзилари Тожикистон Ислом тикланиш партияси аъзолари экан. Яқинда Адлия вазирлиги томонидан Ислом тикланиш партиясининг ноқонуний фаолиятининг тўхтатилиши тўғрисидаги сўнгги огоҳлантириш, энг тўғри қарор, деб ўйлайман. Чунки бу партия на халқ  ва на давлат учун бирор бир фойдали хизмат қилгани йўқ. Унинг фаолиятида фақатгина фитналар кўланкаси юради. Мазкур партия ўз манфааларини кўзлайдиган бир тўда одалар учун керакдир, балким. Омма учун эса, бундай партиянинг, умуман, кераги йўқ. Бунинг сабаби эса, яқин тарихимизда бўлиб ўтган воқеаларда ўз аксини топганлиги айни ҳақиқат.

Бизнинг ота-боболаримиз минг йиллардан буён Ислом арконларига риоя этишиб, умргузаронлик қилиб келишади. Улар том маънодаги мусулмонлардир. Яъни Имоми Аъзам мазҳабидандирлар. Менимча, жамиятда фитна чиқарувчи ҳар қандай партия ва ташкилотларнинг баҳридан ўтиш керак.

Халқимиз уруш ҳамда бесару сомонлик нималигини жуда яхши билишади.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон кўзлаган мақсад, аввало, халқ тинчлиги ва ватан ободлигидир. Шундай экан, биз Президентимиз, муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ватанни обод қилиш, уни ҳар қандай хавф-хатардан асраш ва бунёдкорлик борасидаги  сиёсатини қўллаб-қувватлаймиз.

Оммавий ахборот воситалари орқали ҳар хил чақириқлар ва йўллар  билан Сурияга бориб пушаймон бўлиб қайтиб келганлар «Ислом давлати» деб аталмиш экстремистик гуруҳ кирдикорлари ва хунрезликларини ўз кўзи билан кўриб келганликлари тўғрисида  газеталарингизга мақолалар бериб борсаларинг, яхши бўларди. Уларнинг суҳбатлари ҳали кўзи очилмаган, калласи хом-хаёллар билан банд бўлган баъзи бир ёшларимизга ибрат бўлса, ажабмас…

Бадал Назаров, оддий фуқаро:

- Биласизми, буни: -Тўқликка шўхлик,- дейишлик балки нотўғридир.

Тинч  ва фаровон юртда юриб, қандайдир нотайин байроқни кўтариб ёхуд илиб юриш бу жонажон ватанимизга нисбатан беҳурматлик, хоинлик ва кўрнамакликдир. Бизнинг ўз байроғимиз бор. Бу ҳам бўлса, жонажон мустақил Тожикистон байроғидир.

Аслида ҳар қандай кишининг битта ватани, битта байроғи бўлади! Ўз байроғи ва ватанини қўйиб, қандайдир қора байроқларга эргашиб юриш ўта пасткашлик ва ўз ватани ҳамда байроғига хиёнатдир. Бу ёшларни қаттиқ жазолаш керак, токи, бошқаларга ўрнак бўлсин. Ўз миллати ва қадрига етмаганлар бошқалар қадрига етармиди?!.

Сафар Жалилов, ўқитувчи:

- Тожикистон Республикасининг «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонун амал қилаётганига ҳам анча йиллар бўлишига қарамасдан, юқоридаги каби нохуш воқеаларнинг рўй бериб туриши жуда ачинарлидир.

Нега баъзи ота-оналаримиз ўз масъулиятларини ҳис қилишмайди?

Нега, ёшларимиз орасида жиноятга қўл уриш ҳоллари кўпаймоқда?

Жамиятда адолат ўрнатиш ёхуд демократия борасида чет эл ахборот воситаларига интервюлар бериб, лоф урувчи Тожикистон Ислом партияси лидерлари тарбиялаб, вояга етказаётган партия аъзоларининг ўз ватани байроғи қолиб, ёт байроқларга илакишиб юришларини катта ҳарфлар билан битилажак хиёнат деб атаган бўлардим.

Бу воқеалар менга жуда қатиқ таъсир қилди. Бу кўрнамакликдан бошқа нарса эмас.

Айни пайтда «Ислом давлати» домига тушиб қолган Ироқ, Сурия каби давлатларнинг ҳолига диққат қилсангиз, бечора халқнинг аҳволи фожиалар билан тўлиб тошган. Ўқиб илм олишга , яхши ҳаётда яшашга ҳақли бўлган гўдаклар тақдири разиллик ва жаҳолат ботқоғига ботиб қолганлигини  кўриб, кишининг раҳми келади…

Биз мустақил Тожикистонда яшаяпмиз. Юртимиз тинч. Болаларимиз замонавий илм масканларида илм олишмоқда. Ҳозирги нафақат бизда, балки дунёнинг барча ривожланган мамлакатларида вужудга келган иқтисодий инқирозга қарамасдан, ижтимоий ва иқтисодий соҳанинг ҳамма жабҳаларида босқичма-босқич ютуқларга эришаяпмиз.

Асосийси эса, тинчлик ва осойишталикка эгамиз.

Бундай ҳолатда миллатимиз ва халқимиз бегона қора ниятли кишилар байроғини эмас, балки мустақил Тожикистонимиз байроғини кўзларига тўтиё қилишлари лозим.

Қулай фурсатдан фойдаланиб, ватандошларимизни мустақиллигимизнинг 24 йиллиги билан қутлаб қоламан.

 

Суҳбатни Эркин ШУКУР уюштирди.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ПАНДУ ҲИКМАТЛАР

 

Бобожон ҒАФУРОВ, Тожикистон Қаҳрамони.     

ПАНДУ ҲИКМАТЛАР

Буюк аллома, таниқли олим, академик, Тожикистон Қаҳрамони Бобожон Ғафуров илмий ишдан ташқари, бадиий ижод билан ҳам шуғулланганлар.

ӯтган асрнинг 30-йилларида «Қизил Тожикистон» («Халқ овози») газетасида бош муҳаррир вазифасида фаолият юритган Бобожон Ғафуровнинг «Панду ҳикматлар» асаридан парчани ӯқувчилар диққатига ҳавола этамиз.

Муфассал...

ХАЙРУ ХУДОЙИЛАР ТАОМСИЗ ЎТКАЗИЛАДИМИ?

 

Республика Дин ишлари, анъаналар, тантаналар ва миллий маросимларни тартибга солиш комитети раиси Сулаймон Давлатзода жорий йилнинг олти ойлик ҳисоботини Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам    Эмомали Раҳмоннинг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинганининг 10 йиллиги муносабати ила мамлакат фаоллари билан ўтказилган мулоқоти ва муҳтарам Президентимизнинг у ердаги сўзларидан иқтибос келтиришдан бошлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990984

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478420
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4348
4027
22033
7426653
100064
114875
7478420

Сизнинг IPнгиз: 3.147.47.177
Бугун: 23-11-2024 17:38:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015